онунчилик ужжатлари билан аоли ва тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва преференциялар р йхат и
Скачать 343.5 Kb.
|
82. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 майдаги ПҚ-4341-сон “Республика ҳудудларида тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 9. Белгилаб қўйилсинки, 2022 йил 1 январгача «Ўзпахтасаноат» АЖ ва унинг тизимидаги корхоналар иштирокида лойиҳаларни амалга ошириш доирасида: мавжуд тайёр тикув-трикотаж мажмуаларини лизинг асосида ёки сотиб олиш шарти билан ижарага бошқа тадбиркорлик субъектларига берилган кунга қадар фойда ва мол-мулк солиғидан; республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, қурилиш материалларини белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб киришда божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилсин. | Юридик шахс |
83. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 майдаги ПҚ-4348-сон “Электротехника саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва тармоқнинг инвестициявий ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори | 9. «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси таркибига кирувчи корхоналар 2022 йил 1 январга қадар муддатга белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича ўзларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё, материаллар, бутловчи қисмлар ва асбоб-ускуналар бўйича божхона божлари тўлашдан озод этилсин. | Юридик шахс |
84. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 июндаги ПҚ-4350-сон “Тошкент шаҳрида ««МЭИ» миллий тадқиқот университети» федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори | 18. 2022 йил 1 январга қадар Филиални реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, жиҳозлаш ва унинг фаолиятини таъминлаш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ўқув ва илмий лаборатория жиҳозлари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, ўқув ва илмий-услубий адабиётлар, инвентарь, қурилиш материаллари ва моддий-техник ресурслар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилсин. | Юридик шахс |
85. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги ПҚ-4352-сон “Тошкент шаҳрида «д.и. менделеев номидаги россия кимё-технология университети» федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори | 18. 2022 йил 1 июнга қадар Филиал фаолиятини таъминлаш ва уни жиҳозлаш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ўқув ва илмий лаборатория жиҳозлари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, ўқув ва илмий-методик адабиёт, инвентарь ва моддий-техник ресурслар божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилсин. | Юридик шахс |
86. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги ПҚ-4355-сон “Конгресс-кўргазма тадбирларини давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро даражаларда ташкил этиш ва ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 6. «InterForum» ДУК 2022 йил 1 январга қадар республикада ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда рўйхати шакллантириладиган материаллар ва бошқа товар-моддий бойликларни олиб киришда божхона божи тўловларидан озод этилсин. | Юридик шахс |
87. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 июндаги ПҚ-4363-сон “Кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 6. Кичик саноат зоналари дирекциялари 2022 йил 1 июлга қадар ер солиғи ва мол-мулк солиғи тўлашдан озод этилсин. | Юридик шахс |
88. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПҚ-4366-сон “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори | 1. 2019 йил 1 октябрдан эътиборан шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ болалар адабиётлари, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган маҳсулотлар чоп этишга ихтисослашган нашриётлар ноширлик фаолиятини амалга оширишга лицензия берганлик учун давлат божи тўлашдан озод қилинади. | Юридик шахслар |
89. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4375-сон “Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш хамда ўзбекистон республикаси қуролли кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори | 8. Белгилансинки: ... в) “Темурбеклар мактаблари”нинг ишчи ва хизматчиларига Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари қўлланилади ҳамда улар қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқ ва имтиёзлардан фойдаланади. «Темурбеклар мактаблари»нинг ишчи ва хизматчиларига Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ишчи ва хизматчиларига белгиланган иш стажи учун фоизли устама белгилаш тартиби ҳам қўлланилади; г) “Темурбеклар мактаби” битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқишга киришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларида ўзлари тўплаган балларнинг 30 фоизи миқдоридаги, республиканинг бошқа давлат олий таълим муассасаларига ўқишга киришда эса ўзлари тўплаган балларнинг 15 фоизи миқдоридаги қўшимча баллар кўринишида имтиёз берилади; д) “Темурбеклар мактаби”ни имтиёзли диплом билан тугатган битирувчиларга, таркибида “Темурбеклар мактаби” бўлган вазирлик ва идораларнинг тегишлилиги бўйича олий ҳарбий ёки ихтисослаштирилган билим юртларига тест синовларсиз, ҳарбий-касбий саралаш тадбирларини муваффақиятли ўтиш натижалари бўйича кириш ҳуқуқи берилади. | Жисмоний шахслар |
90 | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги ПҚ-4388-сон “Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 13. Белгилаб қўйилсинки: «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва унинг таркибига кирувчи корхоналарнинг мазкур қарорнинг 4 ва 5-иловаларида кўрсатилган улушини маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва Агентликка бериш ҳамда «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг «Ўзтрансгаз» АЖ устав капиталидаги улушини Агентликка бериш давлатнинг «Ўзбекнефтгаз» АЖ устав капиталларидаги улушини ва «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг ўз таркибига кирувчи ташкилотлардаги улушини камайтириш ҳисобига баланс қийматида амалга оширилади; мазкур қарорга мувофиқ бир ташкилотдан бошқа ташкилотга, шу жумладан уларнинг қайта ташкил этилиши ва ёпилиши пайтида топширилаётган ва олинаётган мулклар, мулкий ҳуқуқлар, хусусан, акциялар ва устав капиталларидаги улушлар қиймати барча турдаги солиқлар бўйича солиққа тортиш объекти ҳисобланмайди; «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва уларнинг ташкилотлари қимматли қоғозлар эмиссияси чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш йиғимларини ва топширилаётган автотранспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказишда автотранспорт йиғимларини тўлашдан озод этилади; «Ўзбекнефтгаз» АЖ тузилмасига кирувчи ташкилотларнинг қайта ташкил қилиниши натижасида уларга қарашли юридик шахсларнинг 50 фоиз ва ундан ортиқ акцияларига Агентлик ва «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг эга бўлиши янгидан сотиб олинган акциялар пакети ҳисобланмайди; «Ўзбекнефтгаз» АЖ «Ўзбурғунефтгаз», «Ўзнефтгазқазибчиқариш», «Ўзнефтмаҳсулот» ва «Ўзнефтгазмаш» акциядорлик жамиятларининг шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади; «Ўзтрансгаз» АЖнинг амалдаги шартномалари бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар ўзида сақланиб қолади; «Ўзтрансгаз» АЖ ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ўртасидаги тақсимлаш чегараларида газ ҳисоблаш асбобларининг кўрсаткичлари ва техник ҳолатини назорат қилиш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси ва «Ўзстандарт» агентлиги зиммасига юклатилади. | Юридик шахс |
91. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 июлдаги ПҚ-4389-сон “Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори | 1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ тадбиркорлик субъектлари аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликни тан олиб, давлат солиқ хизмати органларининг солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарорини олган кундан эътиборан ўн кун муддат ичида молиявий жарималарни ихтиёрий равишда тўласа, тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахслари ёки ходимлари ёхуд тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар мазкур ҳуқуқбузарлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган жиноий ва маъмурий жавобгарликдан озод этилади. | Юридик шахслар |
92. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 июлдаги ПҚ-4411-сон “Пиллачилик тармоғида чуқур қайта ишлашни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори | 9. 2022 йил 1 августга қадар «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналар томонидан ипак қурти уруғларини, истисно тариқасида, «божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш» божхона режимига жойлаштиришга рухсат берилсин ҳамда олиб чиқилиши натижасида тайёрланган пиллаларни республика ҳудудига олиб киришда божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилсин. | Юридик шахс |
93. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 августдаги ПҚ-4423-сон “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмаларини давлат томондан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 2. Белгилансинки, ишловчилари умумий сонининг камида 50 фоизи ногиронлиги бўлган шахслардан иборат ва ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 50 фоизини ташкил этадиган ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахслар: юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаш ва тўлашдан озод қилинади; солиққа тортиладиган ерлар бўйича юридик шахслардан олинадиган, ер участкасининг жойлашган ўрнига қараб белгиланган ер солиғи ставкасига нисбатан 0,1 пасайтирувчи коэффициенти қўлланган ҳолда тўлайди. | Жисмоний шахслар |
94. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 сентябрдаги ПҚ-4453-сон “Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 3. 2020 йил 1 январдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ: ҳисобот даври натижалари бўйича ялпи тушумнинг умумий ҳажмида тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларининг экспорти 60 фоиздан кам бўлмаган экспорт улушига эга бўлган корхоналар 2023 йил 1 январга қадар мол-мулк солиғини тўлашдан озод этилади; тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳалари корхоналарининг фойда солиғи бўйича солиққа тортиладиган базаси етти йил давомида тенг улушларда замонавий тозалаш ва канализация иншоотларини қуриш бўйича харажатлар суммасига камайтирилади; чорва молларини сўйиш бўйича замонавий автоматлаштирилган мажмуаларга эга ва уларни янгидан ишга тушираётган ташкилотлар ва терини қайта ишловчи корхоналар 2023 йил 1 январга қадар ер солиғи тўлашдан озод этилади; «Ўзтўқимачиликсаноат» ва «Ўзчармсаноат» уюшмаларининг хорижий консультантлари, шунингдек, тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳалари корхоналарида меҳнат фаолиятини юритаётган хорижий мутахассислар Ўзбекистон Республикасидаги даромад манбалари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини унинг белгиланган ставкасидан 50 фоиз миқдорида тўлайди. | Юридик шахслар |
95. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 октябрдаги ПҚ-4500-сон “Ўзбекистон республикасида регби спорт турини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 7. Ўзбекистон регби федерацияси, унинг ҳудудий бўлинмалари, профессионал регби клублари белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатларга мувофиқ олиб кириладиган, регби бўйича спорт объектларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун зарур бўлган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган спорт ускуналари, инвентарь ва махсус профессионал спорт анжомлари учун 2023 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ҳамда божхона йиғимлари бундан мустасно) озод этилсин. | Юридик шахслар |
96. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 ноябрдаги ПҚ-4524-сон “Тошкент шаҳрида беларусь-ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори | 14. Институтни реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, жиҳозлаш ва унинг фаолиятини таъминлаш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича четдан олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ўқув ва илмий лаборатория ускуналари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, ўқув ва илмий-услубий адабиётлар, инвентарь, қурилиш материаллари ва моддий-техник ресурслар 2022 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштирувчи йиғимларидан ташқари) озод этилсин. | Юридик шахслар |
97. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 ноябрдаги ПҚ-4536-сон “Республика сув таъминоти тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори | 3. «Ўзсувтаъминот» АЖ: эмиссион қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш йиғимларидан; қайта ташкил этилаётган давлат унитар корхоналарининг автотранспорт воситалари топширилишини қайта рўйхатдан ўтказишда автотранспорт йиғимларини тўлашдан озод этилсин. «Ўзсувтаъминот» АЖга юқори малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилишга ва жамият маблағлари ҳисобидан уларга эркин конвертация қилинадиган валютада иш ҳақи ва бошқа тўловларнинг миқдорини белгилашга рухсат этилсин. | Юридик шахслар |
98. | Ўзбекистон Реcпубликаси Президентининг 2020 йил 4 февралдаги ПҚ-4583-сон “Қишки спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 3. 2023 йил 1 январга қадар Қишки спорт турлари ассоциацияси, Ўзбекистон хоккей федерацияси, уларнинг ҳудудий бўлинмалари, қишки спорт турлари бўйича профессионал клублари ва нодавлат болалар спорт мактаблари: мол-мулк солиғи ҳамда жалб қилинган хорижий спортчилар ва мутахассисларнинг даромадларига ижтимоий солиқ ставкаларини 50 фоизга камайтирилган ҳолда тўлайди; қишки спорт турлари бўйича спорт объектларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун зарур бўлган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган спорт асбоб-ускуналари, инвентарлари ва махсус профессионал спорт кийимлари, транспорт воситалари, шу жумладан махсус транспорт воситаларини олиб кирганлик учун божхона божи тўлашдан озод қилинади. | Юридик шахслар |
99. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 февраль, ПҚ-4587-сон “Юқори қўшилган қийматли минерал ўғитлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Самарқанд вилоятида мураккаб минерал ўғитлар ишлаб чиқариш кимёвий мажмуасини барпо этиш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида 2023 йил 1 февралга қадар қуйидаги солиқ ва божхона имтиёзларини тақдим этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин: жалб қилинадиган Ўзбекистон Республикаси норезидентлари — юридик шахслари учун фойда солиғи (шу жумладан, тўлов манбаида ушлаб қолинадиган фойда солиғи) ставкасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси норезиденти — жисмоний шахслар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкасини 50 фоизга камайтириш; белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатга мувофиқ олиб кириладиган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган асбоб-ускуналар, махсус техникалар, машина ва механизмлар, комплект буюмлар ва узеллар, бутловчи қисмлар, хом ашё ва материаллар, технологик ускуналар, приборлар, дастурий таъминот, техник ҳужжатлар ҳамда ёқилғи-мойлаш материалларини божхона божидан озод қилиш ҳамда ушбу товарлар учун акциз солиғи ставкасини 50 фоизга камайтириш. | Юридик шахслар |