Главная страница
Навигация по странице:

  • Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги 312-сон “Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори

  • Идоравий ҳужжатлар 1.

  • Шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи ягона гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами 2434, 2013 йил 4 март)

  • Мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2821, 2016 йил 23 август)

  • Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида низом (рўйхат рақами 2822, 2016 йил 26 август)

  • онунчилик ужжатлари билан аоли ва тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва преференциялар р йхат и


    Скачать 343.5 Kb.
    Названиеонунчилик ужжатлари билан аоли ва тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва преференциялар р йхат и
    Дата17.08.2022
    Размер343.5 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлаimtiyozlar_royxati.docx
    ТипДокументы
    #647929
    страница31 из 31
    1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31

    159.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 августдаги
    504-сон қарори билан тасдиқланган


    Ривожланишда орқада қолаётган ҳамда ишсизлик даражаси нисбатан юқори бўлган маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш орқали оилаларнинг даромад манбаини яратиш тартиби тўғрисида”ги

    Низом

    16. Тижорат банклари томонидан кредитлар кооперация асосида кичик бизнесни ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш учун “оғир” маҳаллаларга бириктирилган “етакчи" тадбиркорлик субъектларига 3 йил муддатгача йиллик 10 фоиз ставкасида битта маҳаллага 2 миллиард сўмгача миқдорда ажратилади.

    Юридик шахслар

    160.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 509-сон қарори билан тасдиқланган

    Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини молиялаштириш тартиби тўғрисида”ги

    Низом

    59. Тижорат банклари томонидан кредитлар 3 — 15 йиллик муддатга 3 — 6 ойлик имтиёзли давр билан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкаси миқдоридаги фоиз ставкасига тижорат банкининг 2 фоиздан кўп бўлмаган маржани қўшган ҳолда тақдим этилади.

    Юридик шахслар

    161.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 августдаги 513-сон “Ўзбекистон Республикасида электр қуввати билан ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларидан фойдаланишни оммалаштиришга ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги тартиб-таомилларни соддалаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори

    4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

    ...

    2021 йил 1 ноябрга қадар электромобиллар учун расмийлаштирилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тўлов ва йиғимлар ундирилмасдан алмаштириб берилсин. Бунда электромобиль эгаси аукцион савдолари орқали ютиб олинган ва оширилган тўлов ставкасидаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари мос равишда электромобиллар учун алоҳида фарқловчи рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларига алмаштириб берилишини таъминлансин.

    Жисмоний
    ва юридик шахслар

    162.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 августдаги “ Кам таъминланган оилалар фарзандларининг умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда ўқишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 523-сон қарори

    2. Белгилансинки, умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда болалар таъминоти учун ота-оналар тўловлари «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган:

    “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг фарзандлари учун — “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан;

    “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар учун — “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан;

    “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг фарзандлари учун — “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан;

    “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилмаган оила (шахс)ларнинг фарзандлари ва ёшлар учун — “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

    Жисмоний шахслар

    163.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги
    312-сон “Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори


    15. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:

    бир ой муддатда умумтаълим мактабларнинг хатловдан ўтказилиши ва уларнинг бўш жойлари, шу жумладан ўқув хоналари, ишлаб чиқариш устахоналари, бино ва иншоотларининг хорижий тилларни ўқитиш ва бошқа таълим фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорлик субъектларига имтиёзли асосда ижарага берилишини таъминласин;

    Юридик шахслар

    Идоравий ҳужжатлар

    1.

    Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1136, 2002 йил 8 май)

    27. Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликлар (сил касаллиги, онкология касалликлари, янгидан пайдо бўладиган хатарли ўсимталар, жинсий йўл билан ўтадиган касалликлар, СПИД, мохов (лепра) касаллиги, руҳий касалликлар) бўйича ҳисобда турган ходимларга улар томонидан давлат ижтимоий суғурта бадали тўлаган даврининг (умумий иш стажининг) давомийлигига боғлиқ равишда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қуйидаги миқдорларда тўланади:

    а) умумий иш стажи 8 йил ва ундан ортиқ бўлган ходимларга иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида;

    б) умумий иш стажи 5 йилдан 8 йилгача бўлган ходимларга иш ҳақининг 80 фоизи миқдорида;

    в) умумий иш стажи 5 йилгача бўлган ходимларга иш ҳақининг 60 фоизи миқдорида.

    28. Мазкур Низомнинг 26 ва 27-бандларида назарда тутилган ходимлардан ташқари қолган ходимларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа қуйидаги миқдорларда тўланади:

    а) умумий иш стажи 8 йил ва ундан ортиқ бўлган ходимларга ҳамда 21 ёшга етмаган чин (сағир) етимларга иш ҳақининг 80 фоизи миқдорида;

    б) умумий иш стажи 8 йилгача бўлган ходимларга иш ҳақининг 60 фоизи миқдорида.

    Жисмоний шахслар

    2.

    Кадрларни давлат грантлари асосида мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1506, 2005 йил
    6 август)


    24. Ишга тақсимланган битирувчи таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларга ишга жойлашгач, иш берувчи унга меҳнат қилиши учун шарт-шароитларни яратади, уй-жой билан таъминлаш чораларини кўради.

    25. Иш берувчи ёш мутахассисларнинг меҳнатини рағбатлантириш ва уларнинг лавозимларини ошириш чораларини кўради, уларга илмий иш билан шуғулланиш учун имконият яратади.

    26. Олий таълим муассасаларини тугатган ва ишга юборилган битирувчи тақсимот комиссияси қароридан норози бўлган тақдирда олий таълим муассасаси бўйсунадиган тегишли вазирлик ёки идорага ёхуд судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга.

    Жисмоний шахслар

    3.

    Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2175, 2010 йил

    30 декабрь)

    1. Қуйидагилар пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 45 фоизи миқдорида ойлик компенсация пул тўловлари олувчилари ҳисобланади:

    а) 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар. Уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар доираси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1 ва 2-сон иловаларида белгиланган;

    б) ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар;

    в) Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари ва “Слава” орденининг учала даражаси билан мукофотланган шахслар;

    г) фашист концлагерларининг собиқ вояга етмаган маҳбуслари;

    д) Ленинград шаҳри қамали даврида ишлаган фуқаролар;

    е) кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлари;

    ж) Чернобиль ҳалокати оқибатида жабрланган фуқаролар;

    з) ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар.

    11. 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, уларга тенглаштирилган шахслардан ташқари, пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 50 фоизи миқдорида ойлик компенсация пул тўловлари олувчилари ҳисобланади.

    2. Пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 25 фоизи миқдорида ойлик компенсация пул тўловлари олувчилари деб 1941-1945 йиллардаги уруш давридаги меҳнат фронти қатнашчилари ҳисобланади.

    Жисмоний шахслар

    4.

    Ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш қоидалари (рўйхат рақами 2238, 2011 йил 29 июнь)

    65. Ташувчи Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномалари ҳамда ташувчининг ташиш қоидаларига асосан йўловчиларнинг айрим тоифасига ташиш билан боғлиқ имтиёзлар бериши мумкин.

    Имтиёзлар бериш тежамкор (“econom”) хизмат кўрсатиш тоифаси тарифига асосан амалга оширилади.

    66. Имтиёзли учиш ҳуқуқига эга бўлган йўловчи, берилган ҳаво транспортида имтиёзли ташишга нисбатан, юқорироқ хизмат кўрсатиш тоифаси салонида учишни хоҳласа, бундай йўловчи хизмат кўрсатиш тоифаси учун қўшимча ҳақ тўлаши керак.

    67. Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан имтиёзли учиш ҳуқуқига эга бўлган йўловчиларнинг ташиш ҳужжатини расмийлаштириш, уларнинг шундай имтиёзга эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси тақдим этилганидан сўнг амалга оширилади.

    Жисмоний шахслар

    5.

    Имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 2337, 2012 йил 12 март)

    1. Имтиёзли шартларда ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган имтиёзли шартларда ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 1, 2 ва 3-сон Рўйхатларига (кейинги ўринларда – Рўйхатлар деб юритилади) мувофиқ айрим тоифадаги фуқаролар эга.

    Жисмоний шахслар

    7.

    Ногиронлар ва кексаларни бепул санатория-курорт йўлланмалари билан таъминлаш тартиби тўғрисида”ги йўриқнома (рўйхат рақами 2356, 2012 йил 27 апрель)

    3. Йўлланмалардан фойдаланувчи ногиронлар ва кексалар тоифасига қуйидаги шахслар киради:

    уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;

    ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг бева хотинлари (бева эрлари);

    республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;

    Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;

    ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган шахслар;

    I ва II-гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз I-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;

    ёлғиз кексалар;

    ёшга доир пенсионерлар.

    Жисмоний шахслар

    8.

    Шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи ягона гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами 2434, 2013 йил 4 март)

    “Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, қуйидаги шахслар шаҳар йўловчилар транспортидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга:

    1941–1945 йиллардаги уруш қатнашчилари жумласидан бўлмиш ҳарбий хизматчилар;

    1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва урушнинг I гуруҳ ногиронига ҳамроҳлик қилувчи шахс;

    1941–1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар;

    Афғонистон Республикасида ва бошқа мамлакатларнинг ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган собиқ байналминалчи жангчилар жумласидан бўлмиш фуқаролар;

    ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва контракт бўйича оддий аскарлар ҳамда сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчилар;

    Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошдан кечирган шахслар;

    кўзи ожиз ногиронлар ва кўзи ожиз ногиронга ҳамроҳлик қилувчи шахс.

    Ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга ва контракт бўйича оддий аскарлар ҳамда сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларга гувоҳнома берилмайди. Улар ҳарбий гувоҳномаси ёки контракт асосида хизмат қилувчининг шахсий гувоҳномасини кўрсатган тақдирда шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) бепул юриш ҳуқуқидан фойдаланади.

    Жисмоний шахслар

    9.

    Мактабгача таълим муассасалари
    ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2821, 2016 йил 23 август)


    19. Мактабгача таълим муассасаларидаги (мактаб-интернатлардаги) болалар умумий сонининг 15 фоизи доирасида кам таъминланган оилалар фарзандлари тўловдан озод қилинади. Бунда биринчи навбатда ота-оналаридан бири ёки иккаласи I ёхуд II гуруҳ ногирони бўлган кам таъминланган оила фарзандларига, шунингдек ўртача ойлик жами даромади энг паст даражада бўлган кам таъминланган оила фарзандларига имтиёз берилади.

    Жисмоний шахслар

    23. Тўловдан озод қилинган болаларнинг мактабгача таълим муассасасига (мактаб-интернатга) қатнаши (бўлиши) тўхтатилиши натижасида бўшаб қолган ўринлар захирадан тўлдириб борилади. Бунда бўшаб қолган ўринлар мазкур Низомнинг 19-бандига асосан имтиёзга эга бўлган болаларни биринчи навбатда танлаб олиш тамойилига риоя қилган ҳолда тўлдириб борилади.

    Жисмоний шахслар

    10.

    Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида низом (рўйхат рақами 2822, 2016 йил 26 август)

    1. Мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ иқтисодиёт тармоқлари рўйхати бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришга (хизматлар кўрсатишга) ихтисослашган тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этувчи корхоналар, шу жумладан акциядорлик жамиятлари (бундан буён матнда корхоналар деб юритилади), қуйидагиларни тўлашдан озод этилади:

    юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини;

    мол-мулк солиғини;

    ягона солиқ тўловини;

    ....

    3. Мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган солиқ имтиёзлари (бундан буён матнда солиқ имтиёзлари деб юритилади):

    а) тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларнинг ҳажми қуйидагиларга тенг (эквивалент) бўлганда тақдим этилади:

    300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача ва 3 миллион АҚШ доллари бўлганда — 3 йил муддатга;

    3 миллиондан ортиқ АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача ва 10 миллион АҚШ доллари бўлганда — 5 йил муддатга;

    10 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда — 7 йил муддатга;

    Юридик шахслар
    1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31


    написать администратору сайта