Главная страница
Навигация по странице:

  • Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 сентябрдаги 545-сон “2020 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори

  • Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 сентябрдаги 555-сон “Электр энергетика сектори салоҳиятини ривожлантириш (2-босқич)” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори

  • Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 сентябрдаги 559-сон “Тоғли ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори

  • Имтиёзлар турлари (тоифалари) Имтиёзларни бериш учун масъул ваколатли органлар

  • Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги 735-сон “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори

  • Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 ноябрдаги 738-сон қарори билан тасдиқланган “Болаларни муқобил парвариш қилиш хизматларининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида”ги низом

  • онунчилик ужжатлари билан аоли ва тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва преференциялар р йхат и


    Скачать 343.5 Kb.
    Названиеонунчилик ужжатлари билан аоли ва тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва преференциялар р йхат и
    Дата17.08.2022
    Размер343.5 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлаimtiyozlar_royxati.docx
    ТипДокументы
    #647929
    страница29 из 31
    1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31
    1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31

    низом

    52. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг қарорига мувофиқ дастлабки ва ҳарбий-касбий танловдан муваффақиятли ўтган қуйидаги номзодлар лицейга тест синовларисиз танловдан ташқари ўқишга қабул қилинади:

    халқаро ва республика фан олимпиадаларининг ғолиблари ― белгиланган қабул квотаси доирасида;

    ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда жароҳатланиш (шикастланиш) натижасида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари ― квотадан ташқари;

    етим, ота-она қаровисиз қолган, давлат ва жамият ёрдамига муҳтож бўлган, жорий йилда умумтаълим мактабларининг 9-синфини тамомлаган вояга етмаган ёшлар билан ишлаш бўйича ҳудудий идоралараро комиссия тавсияси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати раҳбариятининг қарорлари асосида ― квотадан ташқари белгиланган квотанинг 5 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда.

    Жисмоний шахслар

    53. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги раҳбарлигида ўтказилаётган республика ва халқаро спорт мусобақаларининг ғолибларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан лицейга кириш учун ўтказилаётган тест синовларида улар тўплаган балларнинг 20 фоизи миқдоридаги қўшимча баллар кўринишида имтиёз берилади.

    Жисмоний шахслар

    123.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 480-сон қарори билан тасдиқланган Олимпия захиралари коллежига ўқувчиларни қабул қилиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини кўчириш тартиби тўғрисидаги низом

    15. Спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпионати ва кубоги ғолиб ва совриндорлари
    (1-3-ўринлар), Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари аъзолигига ҳамда уларнинг захирасига кирган спортчилар олимпия захиралари коллежи ўқувчилари сафига имтиҳонларсиз имтиёзли равишда қабул қилинадилар.

    Жисмоний шахслар

    124.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 480-сон қарори билан тасдиқлангна “Олимпия захиралари коллежларида озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тўғрисида”ги

    Низом

    2. Олимпия захиралари коллежи ўқувчилари суткалик озиқ-овқат нормасига мувофиқ, ота-оналар тўлови ҳисобига харажатларни қисман қоплаган ҳолда, бепул (имтиёзли) озиқ-овқат билан таъминланадилар.

    ...

    15. Кам таъминланган оилаларнинг ота-оналар тўловидан (режалаштирилаётган ўқувчилар умумий сонининг 30 фоизи доирасида) озод қилинаётган ўқувчилари рўйхати молия йили бошлангунгача, ота-оналар кенгаши йиғилиши баённомаси асосида олимпия захиралари коллежи директорининг буйруғи билан тасдиқланади.

    Бунда кам таъминланган оилаларнинг ота-онаси (улардан бири ёки иккаласи ҳам) I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган ўқувчилар ота-оналар тўловидан биринчи навбатда озод қилинадилар.

    16. Кам таъминланган оила рўйхатига киритилган ўқувчи олимпия захиралари коллежи ўқувчилари сафидан чиқарилганда унинг ўрнига умумий кам таъминланган оила рўйхатида бўлган, лекин кам таъминланган оила сифатида ота-оналар тўловидан озод этилганлар рўйхатига киритилмаган ўқувчи кейинги ойдан рўйхатга киритилади ва ота-она тўловидан озод этилади.

    Жисмоний шахслар

    125.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 480-сон қарори билан тасдиқланган “Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқувчиларни қабул қилиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини кўчириш тартиби тўғрисида”ги низом

    15. Спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпионати ва кубоги ғолиб ва совриндорлари, Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари аъзолигига ҳамда уларнинг захирасига кирган спортчилар мактаб-интернат ўқувчилари сафига имтиҳонларсиз имтиёзли равишда қабул қилинадилар.

    Жисмоний шахслар

    126.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 513-сон қарори билан тасдиқланган Тошкент давлат юридик университети магистратурасига айрим тоифадаги абитуриентларни кириш тест синовларисиз қабул қилиш тартиби тўғрисидаги

    Низом

    4. “Юриспруденция” таълим йўналиши бўйича бакалавриатни «имтиёзли» диплом билан тугатган битирувчиларни ТДЮУ магистратурасига қабул қилиш тест синовларисиз, тўлов-контракт асосида, ўқиш қийматининг 50 фоизини тўлаб, қабул параметрларидан ташқари, ўқишни тугатгандан сўнг ТДЮУ, юридик факультетлар, юридик техникумлар ва ТДЮУ қошидаги академик лицейда камида уч йил узлуксиз ишлаш мажбуриятини олган ҳолда амалга оширилади.

    Мазкур бандда назарда тутилган тартиб 2020/2021 ўқув йили ва ундан кейинги йилларда “Юриспруденция” таълим йўналиши бўйича бакалавриатни “имтиёзли” диплом билан тугатган битирувчиларга нисбатан татбиқ этилади.

    Жисмоний шахслар

    127.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 513-сон қарори билан тасдиқланган Тошкент давлат юридик университети магистратурасига Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги

    Низом

    30. Чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи В2 (бунда writing модулидан камида 18 балл) ва ундан юқори даражадаги давлат намунасидаги малака сертификатига ёки халқаро сертификатлардан IELTS бўйича 6.0 балл (бунда writing модулидан камида 6.0 балл) ва ундан юқори, TOEFL IBT бўйича 78 балл (бунда writing модулидан камида 21 балл) ва ундан юқори ёки TestDaF бўйича ТDN4 ва ундан юқори, TCF бўйича 450 балл ва ундан юқори, DELF B2 ва ундан юқори даражасига эга абитуриентлар чет тили фани бўйича тест синовини топширишдан озод қилинадилар ва уларга шу фан доирасида абитуриент олиши мумкин бўлган максимал балл қўшилади.

    Жисмоний шахслар

    128.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 27 августдаги 522-сон “Қизилқумцемент” ажда клинкер ишлаб чиқариш бўйича тўртинчи технологик линияни қуриш” инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий ҳисоб-китобининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори

    2. Белгилансинки:

    ...

    инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида олиб кириладиган технологик ускуналар, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, материаллар, буюмлар, асбоб-ускуналар, технологик ҳужжатлар — Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган тегишли синов лабораториялари мавжуд бўлмаган тақдирда, истисно тариқасида, мажбурий сертификатлашдан озод қилинади.

    Юридик шахс

    129.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 сентябрдаги 544-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказида қайта тайёрлаш ва малака ошириш тартиби тўғрисида”ги

    Низом

    Ходим мос равишда фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга бўлганда, малака ошириш учун белгиланган умумий кредит баллни тўплашдан озод қилиниб, тўғридан-тўғри якуний синов имтиҳонини топширишга рухсат берилади, фан доктори (DSc) илмий даражасига эга бўлганда эса, ходим беш йил муддатга малака ошириш курсларини ўтишдан озод қилинади.

    Жисмоний шахс

    130.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 сентябрдаги 545-сон “2020 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори

    5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг таклифларига асосан пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперацияларини, фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёз ва преференциялар бериш ҳамда пахта хом ашёси йиғим-теримини механизациялаш даражасини ошириш мақсадида қуйидагилар белгилансин:

    ...

    пахта-тўқимачилик кластерлари ва кооперациялар ҳамда фермер хўжаликлари томонидан ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича хориждан олиб келинадиган юқори унумли пахта териш техникалари, уларнинг бутловчи буюмлари ва эҳтиёт қисмлари, истисно тариқасида, 2021 йил 1 сентябргача божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинади ва “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига жойлаштирилган санадан бошлаб қўшилган қиймат солиғини
    270 кунгача бўлган муддатга кечиктириб тўлашга рухсат берилади;

    ...


    Юридик шахслар

    131.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 сентябрдаги 555-сон “Электр энергетика сектори салоҳиятини ривожлантириш
    (2-босқич)” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори


    8. “Навоий ИЭС” АЖ, “Тошкент ИЭМ” АЖ, “Тўрақўрғон ИЭС” УК томонидан инвестиция лойиҳаси доирасида импорт тартибида олиб келинадиган бутловчи буюмлар, материаллар, эҳтиёт қисмлар ва асбоб-ускуналар, истисно тариқасида, мажбурий сертификатлашдан озод этилсин.

    Юридик шахслар

    132.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 сентябрдаги 559-сон “Тоғли ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори

    3. Белгилансинки, ХУК ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга оширадиган инвесторлар «Чорвоқ» эркин туристик зонаси иштирокчилари мақоми берилади ва уларга қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар татбиқ этилади.

    Юридик шахслар

    133.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 октябрдаги 602-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида туристик зоналарга автотранспорт воситалари билан кириш учун йиғимни ундириш тартиби тўғрисида”ги

    низом

    10. Туристик зона ҳудудига киришда қуйидаги транспорт воситалари йиғимдан озод қилинади:

    белгиланган йўналиши ва бекатлари бўлган, йўловчи ташиш учун мўлжалланган умум фойдаланишдаги транспорт воситалари (троллейбус, трамвай, автобус, йўналишли такси);

    Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг таклифларига мувофиқ ташриф буюрган халқаро ташкилотларнинг делегациялари аъзоларининг тегишли автотранспорт воситалари;

    аҳоли ва ташкилотларга коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотларга (газ, электр энергияси, иссиқлик таъминоти, совуқ сув, оқова сув ва бошқа ташкилотлар) тегишли автотранспорт воситалари;

    алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотларга тегишли автотранспорт воситалари ҳамда “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг почта жўнатмалари;

    тижорат банкларига тегишли хизмат автотранспорт воситалари;

    тиббий ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи корхоналарнинг автотранспорт воситалари;

    ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва махсус ҳамда қутқарув корхоналарининг автотранспорт воситалари;

    қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб келаётган М1 тоифадаги автотранспорт воситалари;

    етказиб бериш хизмати (кейтеринг) ташкилотларининг автотранспорт воситалари,

    дафн маросимларида хизмат кўрсатувчи махсус автотранспорт воситалари;

    электр транспортлари (электромобиллар);

    туристик зона ҳудудида истиқомат қилувчи аҳолининг ҳамда ушбу ҳудудда меҳнат фаолиятини олиб борувчи ишчи ва ходимларнинг автотранспорт воситалари;

    давлат органларининг хизмат автомашиналари.

    Жисмоний ва юридик шахслар

    134.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сон қарори билан тасдиқланган

    Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг”

    Маъмурий регламенти

    Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентлар тоифаси ҳамда уларнинг реестрини шакллантириш учун масъул бўлган ваколатли органлар

    РЎЙХАТИ


    т/р

    Имтиёзлар турлари (тоифалари)

    Имтиёзларни бериш учун масъул ваколатли органлар

    1

    I гуруҳ ногиронлиги бўлган, шу жумладан кўзи ожиз абитуриентлар

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

    2

    «Меҳрибонлик уйи» ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

    3

    Кам таъминланган оилалар аъзолари

    Узбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

    4

    Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицей битирувчилари (ўзлаштириш кўрсаткичининг 56 ва ундан юқори фоизига эга эканлиги ҳақидаги маълумотнома)

    Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Тошкент давлат юридик университети

    5

    Чет тилини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги В1 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатга ва халқаро сертификатга эга бўлган абитуриентлар

    Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази




    Жисмоний шахслар

    135.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги

    667-сон “Навоий вилоятида қуввати 100 мвт бўлган фотоэлектрик станцияни қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги

    қарори

    3. Лойиҳа компанияси инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланганлик учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрнини қоплашдан (компенсация тўловларидан) истисно тариқасида озод қилинсин.

    Юридик шахс

    136.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги 735-сон “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори

    13. Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясига:

    “Жисмоний тайёргарлик даражаси” махсус спорт синовлари бўйича совринли ўринларни (I, II ва III ўрин) қўлга киритган давлат ташкилотлари раҳбар ва ходимларини йилига бир марталик дам олиш масканлари ёки санаторияларга имтиёзли йўлланмалар бериш тартибини жорий этиш;

    жисмоний тарбия ва соғломлаштириш учун шарт-шароитлар яратадиган, шунингдек, ишчилар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қиладиган иш берувчиларни рағбатлантириш тизимини яратиш тавсия этилсин.

    Жисмоний шахслар

    137.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 ноябрдаги 738-сон қарори билан тасдиқланган “Болаларни муқобил парвариш қилиш хизматларининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида”ги низом

    28. Хизматда тарбияланаётган болалар унга берилиши керак бўлган алиментлар, ижтимоий нафақалар, пенсияга бўлган ҳуқуқни (боқувчисини йўқотганда, ногирон бўлиб қолганда) ҳамда ота-онасининг қаровисиз қолган болалар учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ижтимоий имтиёзлар ва кафолатларга ҳуқуқни ўзида сақлаб қолади. Ушбу тўловлар боланинг номига очилган банк ҳисоб рақамларига ўтказилиши керак.

    Жисмоний шахслар

    138.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 ноябрдаги 739-сон қарори билан тасдиқланган

    Болалар шаҳарчаcи тўғрисида”ги

    Низом

    41. Тарбияланувчи унга берилиши керак бўлган алиментлар, ижтимоий нафақалар, пенсияга бўлган ҳуқуқни (боқувчисини йўқотганда, ногирон бўлиб қолганда) ҳамда ота-онасининг қаровисиз қолган болалар учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ижтимоий имтиёзлар ва кафолатларга ҳуқуқни ўзида сақлаб қолади.

    Жисмоний шахслар

    86. Болалар шаҳарчасига берилган болаларнинг таъминоти учун маблағлар қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча меъёрлар ва имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда тўлиқ ҳажмда тўланиши лозим. Айрим сабабларга кўра ўтган молия йилида тўланмаган пул маблағлари кейинги молия йилида тўланади.

    Жисмоний шахслар

    98. Болалар шаҳарчасининг тарбияланувчилари Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари учун кўзда тутилган барча имтиёзларга эга бўлади.

    Жисмоний шахслар


    написать администратору сайта