Главная страница

онунчилик ужжатлари билан аоли ва тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва преференциялар р йхат и


Скачать 343.5 Kb.
Названиеонунчилик ужжатлари билан аоли ва тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва преференциялар р йхат и
Дата17.08.2022
Размер343.5 Kb.
Формат файлаdocx
Имя файлаimtiyozlar_royxati.docx
ТипДокументы
#647929
страница28 из 31
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 октябрдаги

868-сон ““Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси» акциядорлик жамиятининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори

6. Компания эмиссия қимматли қоғозларни чиқаришни давлат рўйхатидан ўтказиш ва қимматли қоғозларни чиқариш билан боғлиқ бўлган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун йиғимлар тўлашдан озод этилсин.

Юридик шахс

105.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 октябрдаги 873-сон “Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлигининг юридик коллежлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори

9. 2025 йил 1 январга қадар объектларни реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, жиҳозлаш ва фаолиятини ташкил этиш, шунингдек ТДЮУ Медиа марказининг фаолиятини ташкил этиш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича бош пудратчи ташкилот ва ТДЮУ томонидан олиб кириладиган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, компьютер техникаси ва оргтехника, ўқитишнинг техник воситалари, адабиётлар, мультимедиа ускуналари жамланмаси, дастурий таъминотлар, инвентарь ва қурилиш материаллари божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.

Юридик шахс

106.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 ноябрдаги

900-сон «Tashkent education» нодавлат таълим ташкилоти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори

8. Университет 2022 йил 1 январгача:

бўшаётган маблағларни Университетни замонавий таълим воситалари билан жиҳозлаш, харажат материаллари, инвентарь сотиб олиш, бино ва иншоотларни реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш учун мақсадли йўналтириш шарти билан барча турдаги солиқлар;

меҳнат шартномаси асосида таълим-тарбия жараёнига жалб қилинадиган хорижий ўқитувчилар ва мутахассисларнинг иш ҳақидан олинадиган ягона ижтимоий тўловдан;

белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича жиҳозлар, шу жумладан, лаборатория, компьютер ва ташкилий техника, таълимнинг техник воситалари, адабиётлар, мультимедиа маҳсулотлари, инвентарь ва Университет томонидан қурилиш, реконструкция қилиш, жиҳозлаш ҳамда унинг фаолиятини таъминлаш учун олиб кириладиган бошқа моддий-техник ресурслар божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинсин.

Юридик шахс

107.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 ноябрдаги 912-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасининг

Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари ва товарларни ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом

11. Давлат чегараси орқали қуйидагилар устувор тартибда, навбатсиз ўтказилади:

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларга мувофиқ муайян имтиёзларга эга шахслар, оғир беморлар, ҳомиладор ва ногирон шахслар, 7 ёшгача бўлган болалар, уларга ҳамроҳлик қилувчи шахслар ва улар кетаётган автотранспорт воситалари;

халқаро йўналишларда йўловчиларни мунтазам ташийдиган транспорт воситалари;

тирик ҳайвонлар, тез бузиладиган товарлар, радиоактив материаллар, оммавий ахборот воситалари учун хабарлар ва бошқа материаллар;

табиий офатлар, авариялар, ҳалокатлар оқибатларини бартараф этишда зарур бўлган ва инсонпарварлик ёрдами сифатида юбориладиган товарлар, шунингдек, ушбу товарлар олиб ўтиладиган транспорт воситалари;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ёки Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ёзма топшириғига мувофиқ шахслар, транспорт воситалари ва товарлар;

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига юбориладиган товарлар;

Ўзбекистон Республикасининг олий қонунчилик, ижро этувчи ва суд ҳокимияти органларига юбориладиган товарлар.

Шахслар, транспорт воситалари ва товарлар зарур ҳолларда чегара назорати бўлинмаси раҳбари ҳамда божхона органи бошлиғининг ўзаро келишувига асосан устувор тартибда ўтказилиши мумкин.

Жисмоний
ва юридик шахслар

108.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 декабрдаги 982-сон “Сув истеъмолчилари уюшмалари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори

3. Белгилаб қўйилсинки:

сув истеъмоли режалари, сув олиш лимитлари, бизнес-режалари уюшманинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади;

қайта ташкил этилаётган уюшмалар давлат рўйхатидан ўтказилаётганда давлат божи тўловларидан, истисно тариқасида, озод қилинади.

Юридик шахслар

109.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 декабрдаги

1008-сон “Божхона тўловларидан озод қилинадиган технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, шунингдек, хом ашё ва материаллар, тиббиёт буюмлари ва қадоқлаш материаллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори

2022 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) озод қилинадиган фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар, ихтисослаштирилган илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган ҳамда фармацевтика маҳсулотларининг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи корхоналар томонидан дорихона ичида дори тайёрлаш мақсадида олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, фармацевтика ишлаб чиқариш бинолари учун «тоза хоналар», сэндвич-панеллар ва вентиляция тизимлари, шунингдек, лаборатория ҳайвонларини боқиш, клиник олди тадқиқотлар ва дори воситалари ишлаб чиқариш (шу жумладан, дорихона ичида тайёрлаш) учун ишлатиладиган хом ашё ва материаллар, тиббиёт буюмлари ва қадоқлаш материаллари рўйхати (кейинги ўринларда Рўйхат деб аталади) иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Юридик шахслар

110.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 декабрдаги 1027-сон “Жиззах вилоятида замонавий агрологистика комплексини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори

5. 2023 йил 1 январга қадар:

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ва агрологистика комплекси томонидан ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб келинадиган хомашё, ускуналар, махсус транспорт воситалари ва техникалар учун божхона тўловлари (қўшилган қиймати солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан;

агрологистика комплексига чет элдан жалб қилинадиган мутахассислар — жисмоний шахслардан олинадиган фойда солиғи тўлашдан озод этилсин.

Жисмоний ва юридик шахслар

111.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 январдаги
5-сон “Радиотерапия ва позитрон-эмиссионли томография марказини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори


4. “Tek grup saglik hizmetleri” МЧЖ:



марказ ташкил этилгандан 8 йил давомида онкологик касалликларга чалинган беморларнинг (имтиёзли тоифадаги шахслар) уч нафарига ҳар ойда тўла равишда радиотерапия усулида даволаш ҳамда уч нафар беморни позитрон-эмиссионли томография текширувидан бепул ўтказиш бўйича инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни олганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Жисмоний шахслар (беморлар)

112.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 январдаги
39-сон қарори билан тасдиқланган Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш тартиби тўғрисидаги


низом

3. Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантлари учун дастурлар доирасида қурилаётган арзон уй-жойлар имтиёзли ипотека кредити асосида ҳар йили туман (шаҳар)лардан белгиланган тартибда ажратилади.

Жисмоний шахслар (меҳнат мигрантлари)

22. Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантлари учун ипотека кредитларини ажратиш бўйича:

а) 2020 йил дастурлари ижроси доирасида:

ипотека кредитлари бўйича имтиёзли давр 1 йил этиб белгиланади;

ипотека кредитидан фойдаланишнинг биринчи 5 йили давомида ҳар йили фоиз ставкасини қатъий белгиланган 7 фоиздан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси даражасигача бир меъёрда ошиб борадиган ставкада ва кейинги даврда Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасида белгиланади;

ипотека кредитлари фоизларини аннуитет тўловлари формуласи бўйича ҳисоблаш тартиби татбиқ этилади (ойлик тўлов асосий қарз қолдиғига ҳисобланган фоизлар бўйича тўлиқ тўловни ҳамда кредитнинг бир қисмини ўз ичига олади, бу шундай ҳисоблашни назарда тутадики, ҳар ойлик барча тўловлар кредит тўлашнинг бутун даврида бир хил бўлади);

б) 2021 йил ва кейинги йиллар дастурлари ижроси доирасида ипотека кредитлари ушбу дастурларни амалга ошириш бўйича назарда тутиладиган шартлар асосида ажратилади.

Жисмоний шахслар (меҳнат мигрантлари)

113.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 январдаги
49-сон қарори билан тасдиқлаган


Консуллик рўйхатида турувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш, бериш ва алмаштириш тартиби тўғрисидаги

Низом

7. Хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда консуллик йиғими ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобига йиғим ундирилади. Йиғимларнинг тўланган суммаси қайтарилмайди.

Консуллик йиғими ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобига йиғим тўлашдан тўлиқ давлат таъминотида бўлган шахслар, шунингдек, Консуллик йиғимлари тарифида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган ҳолларда озод қилинадилар.


Жисмоний шахслар

114.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 февралдаги
61-сон “Самарқанд вилоятида мураккаб минерал ўғитлар ишлаб чиқариш кимёвий мажмуасини барпо этиш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори


11. Лойиҳани амалга ошириш доирасида 2023 йил 1 февралга қадар объектни қуриш доирасида импорт қилинадиган товарлар ва материаллар, хомашё, ускуналар, машина ва механизмлар, бутловчи буюмлар, технологик ускуналар, приборлар, транспорт воситаларининг эҳтиёт қисмлари, ёқилғи-мойлаш материаллари мажбурий тартибда сертификатлаштиришдан озод этилсин.

Юридик шахслар

115.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 104-сон қарори билан тасдиқланган Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш тартиби тўғрисида

Низом

73...

Умумий майдони 2 кв. метрдан кам бўлган театр ва концерт плакатлари ташқи реклама жойлаштириш учун тўловлардан озод этилади.

Юридик шахслар

116.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 мартдаги
118-сон қарори билан тасдиқланган


Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари
ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг


Маъмурий регламенти

12. Давлат хизмати кўрсатилгани учун қуйидаги миқдорда тўловлар ундирилади:

...

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» ёки «Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» унвонига, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида илмий даражага эга бўлган шахслар ҳақ тўлашдан озод этилади.

Жисмоний шахслар

117.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги
132-сон “Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори


3. Белгилансинки:

...

давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари томонидан ҳамда улардан ташқари тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган кун (бир ҳафтада камида 15 соат таълим-тарбия жараёни ташкил этилган ҳолда) режимида ташкил этиладиган тайёрлов гуруҳлари тарбияланувчилари бошланғич таълимга тайёргарликдан ўтган деб ҳисобланади ва мажбурий бепул бир йиллик тайёрловдан озод этилади;

Юридик шахслар

118.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 апрелдаги 237-сон қарори билан тасдиқланган

Умумий ўрта таълим ва ихтисослаштирилган мактабларнинг ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлари тўғрисида”ги

низом

23. Номзодларнинг танловдаги кўрсаткичлари тенг бўлиб қолган ҳолларда қуйидагилар имтиёзга эга бўлади:

ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;

спорт йўналишида вилоят, республика ва халқаро миқёсда ютуқларга эришган ўқувчилар;

кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари.

Мазкур банд бўйича кўрсаткичлар тенг бўлиб қолганда жисмоний тайёргарликдан қўшимча синов ўтказилиши мумкин.

Жисмоний шахслар

119.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 июндаги
392-сон


Аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги қарори

2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимларининг Сирдарё вилояти Оқолтин ва Сардоба туманларида ҳамда Тошкент вилоятининг Бекобод, Бўка ва Чиноз туманларида «Textile Technologies Group» МЧЖ ва «ЎзКейсагролизинг» МЧЖ орқали (Case New Holland Industrial компанияси, «ЎзКейсагролизинг» ҚК МЧЖ ва «Textile Technologies Group» МЧЖ ўрталаридаги уч томонлама шартномага асосан) иловадаги рўйхатга мувофиқ олиб кириладиган қишлоқ хўжалиги техникалари ва эҳтиёт қисмларини:

2021 йил 31 декабрга қадар божхона божидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этиш;

қўшилган қиймат солиғини тўлашни 360 кун муддатга кечиктириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

Юридик шахслар

120.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги
433-сон қарори билан тасдиқланган


Халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларида янги турдаги хизмат ва маҳсулотлар билан иштирок этиши учун туризм соҳаси субъектларини танлаб олиш тартиби тўғрисидаги

Низом

3. Танлов асосида танлаб олинган (кейинги ўринларда — танлов) туризм соҳасининг субъектлари халқаро туристик кўргазма ва ярмаркаларда (кейинги ўринларда — кўргазма ва (ёки) ярмарка) кўргазма майдонларини ижарага олиш, экспонатлар учун иншоотлар яратиш ва ўрнатиш харажатларини қоплашдан озод қилинади.

Юридик шахслар

121.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги
433-сон қарори билан тасдиқланган


Гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчиларга малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги

Низом

5. Олий, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълими муассасалари ёки қайта тайёрлаш курсларини гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчи мутахассислиги бўйича битирганлар (кейинги ўринларда — битирувчилар) таълим муассасасини тамомлагандан кейин дастлабки уй йилда малака имтиҳонини топширишдан озод этилади.

Жисмоний шахслар

122.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 августдаги 473-сон қарори билан тасдиқланган
“Ёш чегарачилар” ҳарбий-академик лицейи тўғрисида”ги



написать администратору сайта