Главная страница
Навигация по странице:

  • Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июлдаги 594-сон қарори билан тасдиқланган Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бакалавриат ва магистратурасига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги низом

  • Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 974-сон “Тошкент вилоятининг қуйи чирчиқ туманида замонавий агросаноат кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори

  • Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 декабрдаги 1037-сон “2019 йилда ғўзани навлари бўйича жойлаштириш ва пахта хом ашёси етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида”ги қарори

  • Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 январдаги 5-сон “Тошкент шаҳрининг уй-жой коммунал инфратузилмасини бошқаришни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори

  • онунчилик ужжатлари билан аоли ва тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва преференциялар р йхат и


    Скачать 343.5 Kb.
    Названиеонунчилик ужжатлари билан аоли ва тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва преференциялар р йхат и
    Дата17.08.2022
    Размер343.5 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлаimtiyozlar_royxati.docx
    ТипДокументы
    #647929
    страница25 из 31
    1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   31
    1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   31

    53.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги
    212-сон қарори билан тасдиқланган


    Академик лицейларга умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш, уларнинг ўқишини кўчириш ва ўқишдан четлатиш тартиби тўғрисидаги

    Низом

    17. Халқаро олимпиадалар, танловлар, мусобақалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ташкил этилган фан олимпиадалари III босқичида 1 — 5-ўринларни эгаллаган 9-синф ўқувчилар саралаш имтиҳонидан озод этилади ва академик лицейларнинг тааллуқли таълим йўналишига белгиланган қабул квотасидан ташқари қабул қилинади.

    Жисмоний шахслар

    54.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги
    244-сон қарори билан тасдиқланган
    “Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш”нинг Маъмурий регламенти


    18. Болаларнинг қуйидаги контингенти сўровномалари имтиёзли рўйхатга киритилади:

    I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;

    кўп болали оилаларнинг болалари;

    етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;

    “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг болалари;

    контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг болалари;

    талабалар ва педагогларнинг болалари;

    акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар;

    кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача ташкилотларга ўтказилаётган соғайган болалар.

    Болаларни имтиёзли рўйхат бўйича қабул қилиш давлат-хусусий шерикликка асосланган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига татбиқ этилмайди.

    Имтиёзли рўйхатга киритиладиган, шунингдек, махсус контингентга кирувчи болаларнинг ҳамда ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар болаларининг сўровномалари давлат хизматлари марказларига бориб, устунлик ҳуқуқини ёки тегишли контингентга киришини тасдиқловчи ҳужжатнинг аслини нусхасини кўрсатган ҳолда расмийлаштирилади. Бунда давлат хизматлари маркази директори тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг текширилиши ва сўровномада ишончли маълумот кўрсатилишини назорат қилиш учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

    Ариза берувчиларда ушбу бандга мувофиқ устунлик ҳуқуқининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумот сўровномада кўрсатилади.

    Имтиёзли рўйхатга киритиладиган, шунингдек, махсус контингентга кирувчи болалар ва ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг болаларига берилган йўлланмалар ҳамда уларнинг устунлик ҳуқуқини ёки тегишли контингентга киришини тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхалари болаларни ташкилотга қабул қилиш учун асос ҳисобланади.

    Жисмоний шахслар (боғча ёшидаги болалар)

    55.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 майдаги
    346-сон қарори билан тасдиқланган


    Мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазонинг ижросини ташкил этиш тартиби ҳақидаги

    Низом

    12. Мажбурий жамоат ишлари тариқасидаги жазони ўташ даврида меҳнат қобилиятини йўқотган ёки пенсия ёшига етган шахс, шунингдек, бундай жазони ўташ даврида ҳомиладорлик ёки туғиш таътили берилган аёллар Жиноят кодексининг 75-моддасига кўра жазони ўташдан озод этилади.

    Жисмоний шахслар

    56.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги
    410-сон қарори билан тасдиқланган Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тўғрисидаги низом


    2. Мактаб-интернат ўқувчилари суткалик озиқ-овқат нормасига мувофиқ, ота-оналар тўлови ҳисобига харажатларни қисман қоплаган ҳолда, бепул (имтиёзли) озиқ-овқат билан таъминланадилар.

    Жисмоний шахслар

    57.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги
    417-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча давлат гранти квоталари асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низом


    3. Олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча квота асосида ўқишга қабул қилиш тоифасига умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси (академик лицей, касб-ҳунар коллежи)ни тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатга ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги тўғрисида белгиланган тартибда берилган шаклдаги маълумотномага эга I ва II гуруҳ ногиронлари, шунингдек ногирон болалар (кейинги ўринларда ногиронлиги бўлган шахслар деб аталади) киради.

    4. Олий таълим муассасасининг қабул комиссияси томонидан кириш имтиҳонлари ўтказиладиган бино ва аудиторияларда ногиронлиги бўлган шахслар учун зарур шарт-шароитлар яратилади.

    Жисмоний шахслар (ногиронлиги бўлган шахслар)

    58.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 июндаги 453-сон қарори билан тасдиқланган

    Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича қисқа муддатли профессионал ўқитиш курслари тўғрисидаги

    Низом

    15. Чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи В2 ва ундан юқори даражадаги давлат малака сертификатига ёки халқаро сертификатлардан CEFR (Common European Framework of Reference) В2, IELTS (International English Language Testing System) бўйича 6,0 балл, TOEFL (Test of English as a Foreign Language) бўйича 95 балл ва ундан юқори даражага эга бўлган талабгорлар инглиз тилини билиш даражасини аниқлашга қаратилган суҳбатдан ўтишдан озод қилинади.

    Жисмоний шахслар

    59.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 июлдаги 535-сон қарори билан тасдиқланган

    Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартиби тўғрисидаги

    Низом

    4. Маъмурий қамоққа олинган шахс маъмурий қамоқни ўташи вақтида ишлаган ва шу тариқа ўзининг махсус қабулхонада сақланиши билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаган ҳолларда ундан харажатлар ундириб олинмайди. Маъмурий қамоққа олинган, меҳнатга қобилиятсиз шахслар ҳам бу харажатларнинг ундирилишидан озод қилинади.

    Жисмоний шахслар

    60.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги

    540-сон “Нотариал ҳаракатлар ва фҳдё органлари хизматлари учун тўловларни амалга оширишда интерактив хизматларни жорий этишни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори

    2. Нотариал идоралар ва ФҲДЁ органлар биносида махсус кассалар ва тўлов пунктлари очилганлиги учун тижорат банклари ва тўлов пунктлари агентлик тармоқлари ижара тўлови, коммунал ва эксплуатацион хизматлар тўловларидан озод қилинсин, коммунал ва эксплуатацион хизматлар харажатлари кейинчалик адлия органлари ва маҳаллий давлат хокимияти органлари маблағлари ҳисобига қоплансин.

    Юридик шахс

    61.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 июлдаги
    594-сон қарори билан тасдиқланган Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бакалавриат ва магистратурасига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги низом


    10. Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ олий таълим муассасаларига имтиёзли равишда ўқишга кириш ҳуқуқига эга шахслар ушбу ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхасини ҳам тақдим этадилар.

    Жисмоний шахслар

    62.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги
    631-сон “Оилавий
    меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори


    4. Тижорат банкларига Оилавий меҳмон уйлари ва хостеллар ягона реестрига киритилган хусусий тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлик субъектларининг буюртмаларига биноан базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баробаригача миқдорда, беш йил муддатга, шу жумладан 2 йиллик имтиёзли давр билан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан юқори бўлмаган ставка бўйича имтиёзли кредитлар ажратиш тавсия қилинсин.

    Жисмоний ва юридик шахслар

    63.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 сентябрдаги

    721-сон “Инновацион фаолиятни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори

    4. Илғор технологиялар маркази резидентлари 2022 йил 1 январгача бўлган муддатда:

    ер солиғи, фойда солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва ягона солиқ тўловидан;

    Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ва белгиланган тартибда тузиладиган рўйхатлар бўйича инновацион лойиҳаларни амалга ошириш доирасида шахсий эҳтиёжлар учун хориждан келтириладиган асбоб-ускуна, хомашё, материаллар, реактивлар ва бутловчи буюмлар учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод қилинсин.

    Юридик шахс

    64

    Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 974-сон “Тошкент вилоятининг қуйи чирчиқ туманида замонавий агросаноат кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори

    11. «ТСТ cluster» МЧЖ ва агрокорхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган ускуналар, махсус транспорт воситалари, қишлоқ хўжалиги техникаси, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар, моддий-техника ресурслари, хомашё, материаллар ҳамда ўсимликлар 2022 йил 1 январгача божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.

    Юридик шахс

    65.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 декабрдаги 990-сон “2018 — 2022 йилларда ўзбекистон республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепциясини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида”ги қарори

    7. Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш доирасида инвесторлар
    2022 йил 1 январгача бўлган муддатда:

    белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, дастурий таъминлаш, қурилиш материаллари ва бошқа материаллар учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари);

    Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан бажариладиган ишлар (хизматлар) учун қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод қилинсин.

    Жисмоний ва юридик шахслар

    66.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 декабрдаги 991-сон “Тошкент шаҳрининг марказий қисмида кўп тармоқли комплекс қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори

    6. Лойиҳани амалга ошириш доирасида 2022 йил 1 январга қадар:

    а) инвесторлар ва пудрат ташкилоти:

    ягона ижтимоий тўловдан ташқари барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловларни тўлашдан;

    инвесторлар, пудрат ва субпудрат ташкилотларининг хорижий мутахассисларининг иш ҳақи фонди бўйича ягона ижтимоий тўловни тўлашдан;

    белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган материаллар, хомашё, ускуналар, технологик ҳужжатлар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, шунингдек, металл прокати учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари);

    белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича «вақтинча олиб кириш» божхона режимида олиб келинадиган қурилиш техникаси, машина ва механизмлар, транспорт воситалари даврий божхона тўловлари тўлашдан;

    б) инвесторлар, пудрат ва субпудрат ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан бажариладиган ишлар (кўрсатиладиган хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғини тўлашдан озод қилинсин.

    Юридик шахс

    67.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 декабрдаги 1036-сон “Судьяларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги

    қарори

    1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва АТ «Халқ банки»нинг судьялар ва уларга тенглаштирилган шахсларга мамлакатимизда ишлаб чиқарилган бюджет енгил автотранспорт воситаларини (кейинги ўринларда автотранспорт воситалари деб аталади) сотиб олиш учун қуйидаги шартларда кредитлар бериш ҳақидаги таклифларига розилик берилсин:

    кредит муддати — уч ойлик имтиёзли давр билан 5 йил;

    дастлабки бадал — сотиб олинадиган автотранспорт воситаси қийматининг 25 фоизи;

    кредит бўйича фоиз ставкаси — 2019 йил 31 декабрига қадар кредит бериш санасида амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмаган миқдорда, 2020 йил 1 январдан бошлаб — тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда белгиланадиган ставкаларда, фоиз харажатларнинг бир қисмини компенсация қилиш механизмидан фойдаланиш имконияти билан.

    Жисмоний шахслар (судьялар ва уларга тенглаштирилган шахслар)

    68.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 декабрдаги 1037-сон “2019 йилда ғўзани навлари бўйича жойлаштириш ва пахта хом ашёси етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида”ги қарори

    10. 2019 йил пахта ҳосили учун экишга мўлжалланган уруғлик чигит «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти ёки пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкилотчилари тизими доирасида реализация қилинганда ёки фермер хўжаликларига сотилганда қўшилган қиймат солиғидан озод қилинсин.

    Юридик шахслар

    69.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 январдаги
    5-сон “Тошкент шаҳрининг уй-жой коммунал инфратузилмасини бошқаришни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори


    11. Бошқарув компанияларининг шартнома доирасида кўп квартирали уй-жой фондини сақлаш, ундан фойдаланиш ва таъмирлаш учун олинган даромадлари қўшилган қиймат солиғи ва юридик шахсларнинг даромад солиғидан;

    бошқарув компаниялари республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб келинадиган қурилиш техникаси, кичик механизация воситалари, материаллар ва ускуналар учун божхона тўловларини тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.

    Юридик шахслар

    70.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги
    9-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлар тўғрисида”ги низом


    36. Нуфузли халқаро (I, II, III ўринлар) ва республика (I ўрин) миқёсидаги танловлар ғолиблари белгиланган квота доирасида имтиёзли равишда ўқишга қабул қилинади.

    37. Ўқувчиларнинг ижодий синовлардаги кўрсаткичлари тенг бўлиб қолган ҳолатларда қуйидагилар биринчи навбатда ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлади:

    ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган, чин етим, ногиронлиги бўлган болалар;

    вилоят ёки шаҳар миқёсидаги танловлар ғолиби бўлган ўқувчилар.

    48. Ихтисослаштирилган мактаб-интернатлардаги ўқувчилар умумий сонининг 15 фоизи доирасида кам таъминланган оила фарзандлари, чин етим ёки боқувчисини йўқотган ўқувчилар тўловдан озод қилинади. Бунда, биринчи навбатда, ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (ёки улардан бири) I ёхуд II гуруҳ ногирони бўлган кам таъминланган оила фарзандларига, шунингдек, жами ўртача ойлик даромади энг паст бўлган кам таъминланган оила фарзандларига имтиёз берилади.

    Жисмоний шахслар (нуфузли халқаро
    (I, II, III ўринлар) ва республика (I ўрин) миқёсидаги танловлар ғолиблари)

    71.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 февралдаги
    78-сон қарори билан тасдиқланган Давлат таълим муассасаларининг спорт иншоотларида пуллик хизмат кўрсатувчи спорт тўгаракларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом


    15. Кам таъминланган оилалардан бўлган шуғулланувчилар пуллик хизмат кўрсатилганлиги учун белгиланган тўловларни имтиёзли равишда 50 фоиз миқдорида амалга оширади. Бунда оиланинг кам таъминланганлиги тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган маълумотнома таълим муассасаси раҳбарига тақдим этилади.

    16. Бир оиладан икки ёки ундан ортиқ фарзанд иштирок этган тақдирда, пуллик хизмат кўрсатилганлиги учун белгиланган тўловларни имтиёзли равишда ҳар бири учун 70 фоиз миқдорида амалга оширади.

    Жисмоний шахслар


    написать администратору сайта