Главная страница

онунчилик ужжатлари билан аоли ва тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва преференциялар р йхат и


Скачать 343.5 Kb.
Названиеонунчилик ужжатлари билан аоли ва тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва преференциялар р йхат и
Дата17.08.2022
Размер343.5 Kb.
Формат файлаdocx
Имя файлаimtiyozlar_royxati.docx
ТипДокументы
#647929
страница22 из 31
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   31
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   31

18-сон “Наманган «Карбонам» акциядорлик жамиятида нитроцеллюлоза учун целлюлоза ишлаб чиқаришини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори

8. Наманган «Карбонам» акциядорлик жамияти ва ташкил этилаётган ишлаб чиқариш қурилишида қатнашадиган пудрат ташкилотлари «СНПЕ Инжиниринг Дефенс» компанияси билан тузиладиган контрактга мувофиқ техник ҳужжатлар, хом ашё ва материалларни келтириш бўйича божхона божи ва қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод қилинсин.

Юридик шахс

6.

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 26 июлдаги 318-сон “Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисида”ги қарори

3. Тижорат банклари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва олий таълим муассасаларининг:

чин етимлар, “Меҳрибонлик уйлари”да тарбияланганлар ҳамда болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлари учун — фоизсиз таълим кредитлари бериш;

кам таъминланган оилалардан чиққан талабалар учун — кредит учун қўшилган фоизлар суммасининг 50 фоизини Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан тўлаган ҳолда имтиёзли кредитлар бериш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

4.Тижорат банкларига компенсация қилиш механизмини қўллаган ҳолда, имтиёзли давр билан, кредитнинг асосий суммаси ўқув юртини битиргандан кейин қайтариладиган кредитлар бериш тавсия этилсин.

Жисмоний шахслар

7.

Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 13 августдаги

334-сон “Республика шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш марказини жиҳозлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси вакилларининг японияда таълим олишларини ташкил этиш учун япония ҳукуматининг беғараз ёрдамидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор

3. Ўзбекистон Республикасига беғараз ёрдам доирасида келаётган асбоб-ускуналар, техника ва хизматлар бож тўловларидан озод қилинсин.

Юридик шахслар

8.

Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 14 майдаги 158-сон “Қўнғирот сода заводи қурилишини тугаллаш тўғрисида”ги қарори

11. Қуйидагилар:

Қўнғирот сода заводи жалб этилган кредитларни қайтариш даврида умумдавлат ва маҳаллий солиқларни тўлашдан, қўшилган қиймат солиғидан ташқари;

Қўнғирот сода заводини қуриш бўйича бош дирекция кўрсатиб ўтилган лойиҳа доирасида келтириладиган техник ҳужжатлар, технологик асбоб-ускуналар ва моддий-техника ресурслари учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштириши учун йиғимлардан ташқари);

Хитойнинг «Ситик» компанияси, хорижий банк ва суғурта корпорацияси, шунингдек хорижий консультантлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги тўлов манбаларида даромад солиғи тўлашдан озод қилинсин.

Юридик шахс

9.

Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 8 октябрдаги


347-сон “Иқтисодий ночор корхоналарни тугатиш ва уларнинг таркибини ўзгартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори

4. Белгилаб қўйилсинки:

мулкида давлат улуши бўлган банкрот корхоналар мулкий комплекс сифатида очиқ савдоларда, зиммасига корхоналарни молиявий соғломлаштириш юзасидан инвестиция мажбуриятлари олган инвесторларга устувор равишда сотилади;

таркиби ўзгартирилаётган 4 ва 5-иловаларга мувофиқ корхоналар таркибини ўзгартириш жараёнида ортиқча мол-мулкини сотишда, бўшаётган маблағлар солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича қарзларни қоплашга, ишлаб чиқаришни техника билан қайта жиҳозлашга, асбоб-ускуналарни демонтаж ва монтаж қилиш харажатларини қоплашга мақсадли йўналтирилган тақдирда, даромад (фойда) солиғи тўлашдан озод қилинадилар.

Юридик шахслар

10.

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 22 февралдаги

99-сон қарори билан тасдиқланган

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташи тартиби тўғрисида”ги

Низом

2...

Белгиланган тартибда пул бадалини тўлаган ва сафарбарлик чақируви резервида бўлган даврда ойлик йиғинлардан ўтган фуқаролар муддатли ҳарбий хизматга чақирилишдан озод этиладилар.

Жисмоний шахслар

11.

Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 22 июлдаги
349-сон


Корхоналарда халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори

5. Синов лабораторияларига эга бўлган корхоналар белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ лабораторияда текшириш ва тест синовидан ўтказишда фойдаланиладиган технология жиҳозлари, шунингдек бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмларни четдан келтиришда, агар уларни етказиб бериш технология жиҳозлари етказиб бериш учун тузилган контракт шартларида назарда тутилган бўлса, божхона тўловларидан, шу жумладан қўшилган қиймат солиғидан озод қилинсин (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно).

Юридик шахслар

12.

Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 30 октябрдаги 223-сон “Автомобиль бензини сотиб олиш бўйича илгари берилган имтиёзлар ўрнига шахсларнинг айрим тоифаларига ойлик пул компенсациялари тўловлари жорий этиш тўғрисида”ги қарори

1. 2006 йил 1 ноябрдан бошлаб автомобиль бензини сотиб олиш бўйича илгари берилган имтиёзлар ўрнига шахсларнинг айрим тоифаларига ойлик пул компенсациялари тўловлари жорий этилсин.

Жисмоний шахслар

13.

Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 3 январдаги
2-сон қарори билан тасдиқланган Фахрий унвонлар эгаларига тўловларни тайинлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги


низом

2. Тўловлар:

“Халқ” ва “Хизмат кўрсатган арбоб” фахрий унвонлари эгаларига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида;

“Хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони эгаларига базавий ҳисоблаш миқдорининг
1,8 баравари миқдорида;

“Хизмат кўрсатган” фахрий унвони эгаларига (қолган касблар бўйича) базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,6 баравари миқдорида амалга оширилади.

Жисмоний шахслар

14.

Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 18 мартдаги
48-сон қарори билан тасдиқланган


Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази тўғрисидаги низом

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази тўғрисидаги низомга илова.

Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзга эга бўлган шахслар рўйхати:

1. Ғирт етимлар.

2. I ва II гуруҳ ногиронлари.

3. Болаликдан ногиронлар.

4. 1941—1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар.

5. 1941—1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат фронти қатнашчилари.

6. Ёшига кўра ишламаётган пенсионерлар.

7. Чернобил АЭСдаги аварияни бартараф этишда ногирон бўлган шахслар.

8. Байналмилал жангчилар.

9. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан нафақа олувчи кам таъминланган оилалар аъзолари.

10. Ижтимоий аҳамиятга эга касалликларга чалинган шахслар.

11. Чақирув комиссиялари йўлланмалари бўйича 15—17 ёшдаги ўсмирлар ва чақириқ ёшидаги (18—27 ёшар) шахслар.

Жисмоний шахслар

15.

Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро ва республика олимпиада-лари, танловлари, мусобақалари ғолиблари бўлган академик лицейлар, профессионал таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларини тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низом

22. Тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишларидаги республика (1-ўрин) ва халқаро танловларда (1 — 3-ўринлар) ғолиб чиққан профессионал таълим муассасалари, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари ва умумтаълим мактабларининг битирувчиларига олий таълим муассасаларининг касбий (ижодий) имтиҳонларида соҳа бўйича энг юқори балл белгиланган фандан максимал балл олиш имтиёзи берилади.

Агар касбий (ижодий) имтиҳонларда энг юқори балл бир нечта фанлардан белгиланган бўлса, абитуриентга имтиёзли максимал балл олиш учун фанлардан бирини танлаш ҳуқуқи берилади.

Агар айрим таълим йўналишларида 1 та фандан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиш белгиланган бўлса, абитуриентга мазкур фан бўйича максимал балл берилади.

Жисмоний шахслар

16.

Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарори билан тасдиқланган Республика олимпиадалари, танловлари ва спорт мусобақаларини ўтказиш тўғрисидаги низом

11. Халқаро бадиий-ижодий танловлар, Олимпия ўйинлари, жаҳон ва қитъа чемпионатларининг ғолиблари ўзларининг таълим муассасасига кириш бўйича имтиёзли ҳуқуқларидан уч йил мобайнида, республика олимпиадалари, танловлари ва мусобақалари ғолиблари эса — улар ўтказилган кундан бошлаб бир йил мобайнида фойдаланишлари мумкин.

Жисмоний шахслар

17.

Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 декабрдаги

276-сон “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тувалоқларни кўпайтириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги

қарори

5. Амирликларнинг тувалоқларни сақлаш маркази ва Амирликларнинг паррандаларни кўпайтириш маркази томонидан Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган рўйхат бўйича четдан келтириладиган тувалоқлар, уларнинг тухумлари, юқори калорияли чорва озуқалари, юқори технологияли асбоб-ускуналар ҳамда мазкур паррандаларни кўпайтириш лойиҳасини самарали амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа техникалар божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари ) озод қилинсин.

Юридик шахс

18.

Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 февралдаги 40-сон қарори билан тасдиқланган “Касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари томонидан корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ишлаб чиқариш амалиётини ўташ тартиби тўғрисида”ги

Низом

Касб-ҳунар коллежи:

...

оиласи «Темир дафтар»га киритилган ўқувчи ёшларга ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида олти ойдан кўп бўлмаган муддатдаги ишлаб чиқариш амалиёти даври учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида ҳар ойлик субсидия ажратилишини амалга оширади

Жисмоний шахслар

19.

Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги

60-сон “Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш ва адвокатлик тузилмаларини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори

5. Фаолият кўрсатаётган адвокатлик тузилмалари ва уларда ишлаётган адвокатлар мазкур қарорга мувофиқ тегишли равишда адвокатлик тузилмаларини қайта рўйхатдан ўтказишда ва адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар беришда давлат божлари ва йиғимлари тўлашдан озод қилинсин.

Юридик шахслар

20.

Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 майдаги
145-сон қарори билан тасдиқланган Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази тўғрисидаги низом


Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази тўғрисидаги низомга илова

Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхати:

1. 15 ёшгача бўлган болалар.

2. Ғирт етимлар.

3. I ва II гуруҳ ногиронлар.

4. Болаликдан ногиронлар.

5. 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар.

6. 1941-1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат фронти қатнашчилари.

7. Ёшига кўра ишламаётган пенсионерлар.

8. Чернобиль АЭСдаги аварияни бартараф этишда қатнашган шахслардан ногиронлар.

9. Байналмилал жангчилар.

10. 15-17 ёшдаги ўсмирларни ва чақирув комиссиялари йўлланмалари бўйича чақириқ ёшидаги
(18-27 яшар) шахсларни текшириш ва даволаш.

11.Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан нафақа олишадиган кам таъминланган оилалардаги шахслар.

Жисмоний шахслар

21.

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом

39. Стажга қуйидагилар имтиёзли тарзда қўшиб ҳисобланади:

а) ҳаракатдаги армия таркибига кирувчи ҳарбий қисмлар, штаблар ва муассасалардаги, жанговар ҳаракатлар даврида партизан отрядлари ва қўшилмаларидаги хизмат ва эркин ёлланганлар таркибидаги иш, байналмилал бурчни бажаришда жанговар ҳаракатларда иштирок этиш — уч ҳисса баробарида;

б) 1941 — 1945 йиллардаги уруш даврида мамлакат ичкарисида ишлаш, шу жумладан ҳарбий қисмлардаги эркин ёлланганлар таркибидаги иш ва ушбу банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган хизматдан ташқари, ҳарбий хизмат — икки ҳисса баробарида;

в) Қонун 10-моддасининг «а» ва «б» бандларига ҳамда 11-моддасининг «а» бандига мувофиқ имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган — эркакларда 10 йилдан ортиқ ва аёлларда 7 йилу 6 ойдан ортиқ ишланган ҳар бир тўлиқ йил — икки ҳисса баробарида;

г) моховхоналарда, вабога қарши муассасаларда, иммунитет танқислиги вируси билан касалланган шахслар даволанадиган юқумли касалликлар муассасаларида ишлаш — икки ҳисса баробарида;

д) патологоанатомия муассасалари ва суд-тиббий экспертиза муассасаларининг тиббий ходимларидан айрим тоифаларининг иши ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ — бир ярим ҳисса баробарида;

е) асоссиз равишда жиноий жавобгарликка тортилган, асоссиз равишда қатағон қилинган ва кейинчалик оқланган фуқароларнинг қамоқда бўлиш ва ҳибсда сақлаш жойларида турган вақти — бир ярим ҳисса баробарида.

Жисмоний шахслар

22.

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 апрелдаги 109-сон қарори билан тасдиқланган

Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида йўловчилар, багаж
ва юк багаж ташиш


қоидалари

152. Темир йўл транспортида чипталар йўловчиларга тўлиқ қийматда сотилади, қонун ҳужжатлари билан поездда имтиёзли юриш белгиланган фуқаролар бундан мустасно.

Темир йўлларда йилига бир марта бепул юриш ҳуқуқи (бориш ва келишга) қуйидагиларга тақдим қилинган:

Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари ва Шон-шуҳрат орденининг учта даражаси билан тақдирланган шахсларга;

ярадор бўлган ҳарбий хизматчилар, ишчилар ва хизматчилардан 1 ва 2-гуруҳ уруш ногиронлари ва уларга тенглаштирилган шахсларга;

Чернобиль АЭС даги аварияни бартараф этувчилари-ногиронларига (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида).

Темир йўлларда чиптанинг тўлиқ қийматидан эллик фоиз чегирмалар билан йилига бир марта юриш ҳуқуқи (бориш ва келишга) талонларга алмаштириш ва гувоҳнома тақдим этиш бўйича қуйидагиларга берилган:

3-гуруҳ уруш ногиронларига;

уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга.

Темир йўлларда чипта тўлиқ қийматидан эллик фоиз чегирмалар билан йилига бир марта (бориш ва келишга) юриш ҳуқуқига эга шахсларга, уларнинг хоҳишига кўра икки йилда бир марта икки йиллик талонлар (жорий ва олдинги ёки жорий ва кейинги йилги) ўрнига йилига бир марта бепул юриш (бориш ва келишга) тақдим қилинади. Бу ҳолда тўғри йўналишда бундай юриш «бориш» икки талони ўрнига, қайтишга эса — «Келиш» икки талони ўрнига расмийлаштирилади. Ушбу тартиб 3-гуруҳ уруш ногиронлари ва уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларга ҳам татбиқ этилади.

1-гуруҳ уруш ногиронларини кузатиб келаётган шахсларга (биттадан кўп бўлмаган кузатувчига), талонлар ўрнига йилига бир марта (бориш ва келишга) чиптанинг тўлиқ қийматидан эллик фоиз чегирма берилади. Кузатувчи шахсга чипта расмийлаштирилаётганда фақат жорий йил талонлари ҳисобга қабул қилинади. Ўтган ва кейинги йил талонлари ҳисобга қабул қилинмайди. Кузатувчи шахсга талонлар ўрнига бепул чипта расмийлаштириш амалга оширилмайди.

Имтиёзли чипта олиш учун чипта кассасига чегирма олиш ҳуқуқини берувчи қуйидаги тегишли ҳужжатлар тақдим қилиниши керак: «Уруш ногирони гувоҳномаси», «Уруш қатнашчиси гувоҳномаси» ёки «Имтиёзга ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома».

«Фахрий темирйўлчи» нишони билан тақдирланган темир йўл транспорти ходимлари йил мобайнида МДҲ бўйлаб бепул юриш ҳуқуқига (бориш ва келишга) эгадир, бунинг учун хизмат гувоҳномаси ва ёзиб берилган темир йўл чиптаси тақдим қилиниши зарур.

10 ва ундан ортиқ одамлар сонидан иборат ташкил қилинган гуруҳлар чипталарининг умумий қийматидан жамоавий чипта бўйича қуйидаги миқдорда чегирмалар тақдим қилинади:

а) ҳаракат йўналишининг умумий масофаси 2000 км гача бўлганда (бошқа поездга ўтишни ҳисобга олиб):

гуруҳдагилар сони 10 нафардан 24 нафаргача бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 10 фоиз;

гуруҳдагилар сони 25 нафар ва ундан ортиқ бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 15 фоиз;

б) ҳаракат йўналишининг умумий масофаси 2000 км дан ортиқ бўлганда (бошқа поездга ўтишни ҳисобга олиб):

гуруҳдагилар сони 10 нафардан 24 нафаргача бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 20 фоиз;

гуруҳдагилар сони 25 нафар ва ундан ортиқ бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 30 фоиз.

Жисмоний шахслар


написать администратору сайта