Главная страница
Навигация по странице:

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги ПҚ-5148-сон “Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 июндаги ПҚ-5155-сон “Республика ҳудудларида мебелсозлик саноатини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори

  • онунчилик ужжатлари билан аоли ва тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва преференциялар р йхат и


    Скачать 343.5 Kb.
    Названиеонунчилик ужжатлари билан аоли ва тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва преференциялар р йхат и
    Дата17.08.2022
    Размер343.5 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлаimtiyozlar_royxati.docx
    ТипДокументы
    #647929
    страница20 из 31
    1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   31
    1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   31

    158.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 июндаги
    ПҚ-5146-сон “Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори


    2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ;

    а) тижорат банклари томонидан 2025 йил 1 январга қадар қуйидагилар учун ажратилаётган кредит бўйича Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан:

    омухта ем ва паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи кичик тадбиркорлик субъектларига айланма маблағларни тўлдириш учун тижорат банки томонидан ажратиладиган 10 миллиард сўмгача бўлган кредит фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган, бироқ 8 фоиз пунктидан ортиқ бўлмаган қисми;

    паррандачилик лойиҳаларини амалга ошириш учун тижорат банки томонидан ажратиладиган 10 миллиард сўмгача бўлган кредит фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган, бироқ 8 фоиз пунктидан ортиқ бўлмаган қисми қоплаб берилади;

    б) кушхона ва музлаткичларни ўз ичига олган паррандаларни сўйишга мўлжалланган замонавий комплексни (кейинги ўринларда — замонавий комплекс) ишга туширган тадбиркорлик субъектига лойиҳа қиймати 40 миллиард сўмдан ошмайдиган қисмининг 10 фоизи миқдорида Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан субсидия берилади.

    Бунда, ушбу банднинг «б» кичик бандида белгиланган субсидия тўлови 1-иловага мувофиқ ҳудудларда ташкил этиладиган санитария ва экология талабларига, шу жумладан ISO 22000 НACCP стандартига жавоб берадиган дастлабки 14 та замонавий комплексга улар ишга туширилгандан сўнг берилади.

    Юридик шахслар

    159.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг
    2021 йил 16 июндаги ПҚ-5148-сон “Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори


    9. Баҳолаш тизими бўйича ёш кўрсаткичларидан келиб чиқиб спорт синовларининг махсус талабларини муваффақиятли бажарган шахслар бир йил мобайнида қуйидаги имтиёзлар ва рағбатлантиришлардан фойдаланади:

    сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат тўловининг 50 фоизини чегирма билан тўлайди ва муддатли ҳарбий хизматга биринчилар қаторида устунлик билан юборилади;

    махсус талабларни бажарган ғолибларга (I ўрин) «Темурбеклар мактаби»га тест синовларисиз танловдан ташқари ўқишга киришда;

    бепул тарзда давлат туман (шаҳар) кўп тармоқли тиббиёт муассасасида бир марталик чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтади;

    махсус талабларни бажарган ғолибларга (I ўрин) умумий фойдаланишдаги давлат йўловчи ташиш шаҳар транспортида бепул ҳамда ҳудудлараро ҳаракатланишда 50 фоиз чегирмали тўлов билан имтиёзли юриш ҳуқуқи берилади (такси, шу жумладан йўналишли такси мустасно);

    фарзандлари яшаётган жойдаги умумтаълим мактаби, мактабгача таълим ташкилотлари, шунингдек, ёзги соғломлаштириш оромгоҳларига навбатсиз жойлаштирилади;

    барча давлат органлари ва ташкилотларининг ходимларига иш жойи ҳисобидан дам олиш масканлари ва санаторийларга бепул йўлланмалар тақдим этилади;

    республика миқёсида ишга ёки ўқишга қабул қилинишида жисмоний тайёргарлик талаб этиладиган имтиҳон (олий таълим муассасалари спорт йўналишларидан ташқари), синов, амалий машғулотларда устунлик (имтиҳонда максимал балл ёки амалий машғулотлардан озод қилиниши) берилади.

    Жисмоний шахслар

    160.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 июндаги
    ПҚ-5155-сон “Республика ҳудудларида мебелсозлик саноатини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори


    4. Белгилансинки, кичик саноат зоналарини ташкил қилиш учун ер майдони ажратилиши билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича тўланадиган компенсация тўловлари, истисно тариқасида, ундирилмайди.

    Юридик шахслар

    161.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 июндаги
    ПҚ-5160-сон “2021 йилда Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясининг иштирокини таъминлаш ҳамда олимпия спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори


    5. Белгилаб қўйилсинки:

    а) Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчилари қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

    олтин медаль учун — 200 000 АҚШ доллари;

    кумуш медаль учун — 100 000 АҚШ доллари;

    бронза медаль учун — 50 000 АҚШ доллари;

    Жисмоний шахслар

    162.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги
    ПҚ-5117-сон “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори


    4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорлик субъектларига 50 млн сўмгача маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан бир марталик субсидия ажратиш амалиётини йўлга қўйсин.

    Жисмоний ва юридик шахслар

    5. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

    а) таълим муассасаларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга хорижий тиллар ўқитувчиларига уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб борилсин.

    Жисмоний шахслар

    Бунда, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқитувчиларининг камида С1 даражадаги халқаро сертификатни олиш учун имтиҳон топшириш билан боғлиқ харажатлари Давлат бюджетидан педагог кадрлар малакасини ошириш учун ажратиладиган маблағлар, давлат олий таълим муассасалари ўқитувчиларининг харажатлари эса олий таълим муассасаларининг ўз маблағлари ҳисобидан қопланиши белгилансин;

    Жисмоний шахслар

    б) умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга хорижий тиллар ўқитувчилари аттестация жараёнида малака синови учун максимал балл билан баҳоланиб, хорижий тил модули бўйича синовдан озод этилсин. Бунда, мазкур сертификатни олиш муқобил малака ошириш шакли сифатида тан олинсин;

    Жисмоний шахслар

    в) умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида хорижий тилда мутахассислик фанларидан дарс берадиган B2 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга ўқитувчиларига қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган устамалар татбиқ этилсин;

    Жисмоний шахслар

    163.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 июндаги
    ПҚ-5161-сон “Нодавлат таълим ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва таълим жараёнида ёшлар учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори


    1. Нодавлат таълим ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги чоралари жорий этилсин:

    2021 йил 1 июлдан бошлаб моддий-техник базани мустаҳкамлаш (автотранспорт воситаларини сотиб олишдан ташқари) ва таъмирлаш-тиклаш ишлари, шунингдек, ходимларни (ўқитувчиларни) қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун тижорат банклари кредитлари бўйича Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қонунчиликда белгиланган миқдорларда ва шартларда кафилликлар ҳамда фоиз харажатларини қоплаш учун компенсациялар тақдим қилиш. Бунда, компенсация аввал берилган кредитларга ҳам қарздорлик қолдиғига нисбатан татбиқ этилиши белгилансин;

    2021 йил 1 августдан 2024 йил 1 январга қадар таълим жараёнида фойдаланиладиган бино ва иншоотлар ижара тўлови харажатларининг 50 фоизигача, бироқ давлат кўчмас мулк объектларидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг қонунчиликда белгиланган минимал ставкасининг 50 фоиз миқдоридан кўп бўлмаган миқдорда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш. Бунда, ушбу тартиб Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида жойлашган ва таълим жараёнида фойдаланиладиган бино ва иншоотларга татбиқ қилинмайди.

    Юридик шахслар

    2. Белгилансинки, 2021 йил 1 июлдан 2024 йил 1 январга қадар вазирлик ва идоралар тизимидаги коллеж ва техникумларнинг бино ва иншоотларида (Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидан ташқари) фаолиятини амалга оширадиган нодавлат таълим ташкилотлари:

    ижара тўловидан озод этилади (сақлаш ва коммунал тўловлар бўйича харажатлар бундан мустасно);

    таълим жараёни натижасида олинган, ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни (иш ва хизматларни) таълим ташкилотлари учун назарда тутилган имтиёзлар (қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи бўйича) татбиқ этилган ҳолда реализация қилиш ҳуқуқига эга.

    Юридик шахслар

    3. Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов), тизимида давлат умумий ўрта, профессионал ва олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов) билан биргаликда дарсдан бўш вақтларда, шу жумладан ёзги таътил вақтида қуйидаги давлат мулки объектларининг нодавлат таълим ташкилотларига ижарага берилишини таъминласин:

    мактабдан ташқари таълим курсларини, шунингдек, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш учун давлат умумий ўрта ва олий таълим муассасалари бўш майдонларини;

    аҳолининг компьютер саводхонлиги бўйича курслар ташкил этиш учун қишлоқ жойларда жойлашган давлат умумий ўрта ва профессионал таълим муассасаларидаги компьютер синфларини.

    Бунда, мазкур банднинг учинчи хатбошисида белгиланган курсларни ташкил этиш учун нодавлат таълим ташкилотлари томонидан жалб қилинган ўқитувчиларнинг иш ҳақи харажатларининг бир қисми ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 баробаригача миқдорида тегишли маҳаллий бюджетлар ҳисобидан 2024 йил 1 январга қадар компенсация қилинади.

    Жисмоний ва юридик шахслар

    5. Белгилаб қўйилсинки, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб солиқ тўловчи томонидан тегишли халқаро уюшмага аъзо бўлиш учун аъзолик бадалларига ҳамда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун нодавлат таълим ташкилотларига йўналтириладиган ўзининг иш ҳақи ва бошқа даромадлари суммаси жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинади.

    Бунда, мазкур солиқ имтиёзлари базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 баробаригача бўлган суммага, шунингдек, ўқув курсидан муваффақиятли ўтган ҳамда тегишли халқаро уюшма аъзоси сифатида аъзолик бадаллари тўловини ва кўрсатилган хизматлар учун тўловни тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлганда қўлланилади.

    Жисмоний ва юридик шахслар

    164.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги
    ПҚ-5172-сон “Республика олий таълим муассасаларига талабаликка қабул қилинган иқтидорли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори


    2. Белгилаб қўйилсинки:

    а) давлат олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шаклига кириш имтиҳонлари натижаларига кўра, таълим соҳалари кесимида, таълим олиш тилидан қатъи назар, республика бўйича энг юқори балл тўплаган абитуриентларнинг 200 нафари Президент грантига даъвогар бўлади.

    ...

    е) ўтказилган танлов натижаларига кўра ғолиб бўлган талабаларга Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси тайинланади ва тўланади.

    Жисмоний шахслар

    165.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июлдаги
    ПҚ-5178-сон “Республикада мавжуд яйловлардан унумли фойдаланиш, ипак ва жунни қайта ишлашни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори


    1. Белгилансинки:

    а) 2022 йил 1 январдан бошлаб 2025 йил 1 январга қадар:

    ҳар йили етиштириладиган пилла (ҳўл пилла) ҳосилининг бир килограмми учун 5 минг сўм миқдорида хонадонларда пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга республика бюджети ҳисобидан субсидия ажратилади;

    тутзорларни суғориш учун фойдаланилган сув ҳажмига сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорда қўлланилади;


    Жисмоний шахслар

    166.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги
    ПҚ-5199-сон “Қарори


    Электрон онлайн-аукционни ўтказиш тартибини соддалаштириш, унинг шаффофлигини ошириш ҳамда иштирокчилар ҳуқуқларининг ишончли ҳимоясини кафолатлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори

    5. 2022 йил 1 январдан бошлаб жисмоний ва юридик шахслар томонидан автомототранспорт воситаларини электрон савдо платформасидаги электрон онлайн-аукцион йўли билан ижарага беришда шартномаларни нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинсин.

    Бунда, электрон онлайн-аукцион натижасига кўра расмийлаштирилган баённома ижара шартномаси кучига эга бўлади.

    Жисмоний ва юридик шахслар

    167.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги
    ПҚ-5199-сон “Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори


    1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

    а) 2021 йил 1 октябрдан бошлаб мазкур қарорга 1-иловада рўйхати келтирилган давлат тиббиёт муассасаларида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга квота асосида ордер бериш тартиби бекор қилинади ва молиялаштиришнинг янги механизми асосида уларни ҳисобга олиш ва навбат асосида даволанишга йўллашнинг электрон ахборот тизими жорий этилади.

    ...

    бемор даволанганидан сўнг Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси даволаган муассасага базавий нархлар доирасида беморга кўрсатилган тиббий хизматларни асословчи ҳужжатларга мувофиқ, сарфланган маблағни Давлат бюджети ҳисобидан ўтказиб беради.

    ...

    Белгилансинки:

    имтиёзли тоифага кирувчи шахслар тиббий хизмат кўрсатадиган Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси билан шартномаси мавжуд давлат ёки нодавлат тиббиёт ташкилотларини ўз хоҳишига кўра эркин танлаш ҳуқуқига эга бўлади.

    Жисмоний шахслар

    168.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги
    ПҚ-5200-сон “Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори


    12. Молия вазирлиги (Т. Ишметов) республика бюджетидан Агентликнинг Виночиликни ривожлантириш жамғармасига ҳамда Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасига ҳар йили қўшимча 100 миллиард сўмгача субсидия маблағларини ажратсин. Бунда, ажратилган маблағлар ҳисобидан:

    а) яратилаётган ҳар 10 гектар майдондаги узум ва мевали боғлар плантацияларига сув чиқариш учун бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш мақсадида насос станциясини қуришга ҳар бир метри учун 600 минг сўмдан, аммо 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг тегишли далолатномасига асосан;

    б) янги интенсив боғ ва токзорларда томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш, бурғиланган қудуқ, шунингдек дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортишга насос станциясини қуриш ишларини лойиҳалаштириш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида ҳар бир лойиҳага 10 миллион сўмгача;

    в) аҳоли яшаш пунктларидан узоқ ҳудудларда жойлашган 10 гектардан кам бўлмаган лалми ва фойдаланишдан чиққан ерларда узум ва мевали боғлар плантацияларини ташкил этиш учун қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси (қуёш, сув, шамол) билан таъминлаш ускуналарини сотиб олиш харажатларнинг 50 фоизигача, бироқ 100 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда;

    г) маҳаллий шароитда “in-vitro” усулида етиштирилган ҳар бир дона ток кўчати ва пайвандтагли ток кўчати учун 5 минг сўм миқдорида;

    д) маҳаллий ишлаб чиқарувчи кластерлар томонидан экспорт қилинган ҳар бир литр узум ва мева-резаворлардан тайёрланган табиий равишда ачитилган табиий вино (этил спирти қўшилмаган ҳолда) ҳамда бренди учун 5 минг сўмдан кўп бўлмаган миқдорда;

    е) узум кўчатларини шпалерга (ёғоч ва бошқа синувчан устунлардан ташқари) кўтариш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида бир дона шпалерга 15 минг сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда;

    ё) майиз қуритиш ва қадоқлаш линиялари ҳамда виночилик асбоб-ускуналарини харид қилиш харажатларининг 20 фоизи, бироқ 300 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда субсидия ажратилади.

    Белгилансинки, мазкур банднинг “а” кичик бандида назарда тутилган имтиёз олдин ҳар 35 гектар майдонда узум ва мевали боғлар плантацияларига сув чиқариш учун бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш мақсадида насос станциясини қуришга субсидия олган тадбиркорлик субъектларига янгидан қудуқ қазиш ҳамда насос станциясини қуриш шарти билан татбиқ этилади.

    Жисмоний ва юридик шахслар







    13. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

    2022 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий ишлаб чиқарилган узум ва мева-резаворлардан тайёрланган табиий равишда ачитилган табиий вино (этил спирти қўшилмаган ҳолда) ва кўпикланадиган винонинг 1 далига акциз солиғи 1 сўм этиб белгиланади;

    2021 йил 1 августдан 2024 йил 1 январгача бўлган муддатда импорт қилинаётган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган узумчилик ва виночилик соҳасида қўлланадиган хом ашё, ускуналар, махсус техникалар, эҳтиёт қисмлар, шунингдек, эман бочкалар ва зангламайдиган сиғимлар (йиғилмаган ва тайёр шаклда) ҳамда уларнинг бутловчи қисмлари 3-иловага асосан божхона божидан озод этилади.

    Агентлик икки ой муддатда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган узум ва мева-резаворлардан тайёрланган табиий равишда ачитилган табиий вино (этил спирти қўшилмаган ҳолда) ва кўпикланадиган винонинг 1 далига акциз солиғини 1 сўм этиб белгилаш бўйича Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

    Юридик шахслар


    написать администратору сайта