онунчилик ужжатлари билан аоли ва тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва преференциялар р йхат и
Скачать 343.5 Kb.
|
143. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 мартдаги ПҚ-5020-сон “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 5. Белгилансинки: а) Жамғарма ҳар йили АТ “Халқ банки”га 100 миллиард сўм миқдоридаги маблағларни 2021 йилда Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз паст ставкада, 2022 йилдан бошлаб эса Марказий банкнинг асосий ставкасида йўналтиради; б) қуйидаги дастурларни муваффақиятли ўзлаштирган хотин-қизларга мазкур маблағлар ҳисобидан туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари тавсиясига кўра, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун 3 йилгача муддат ва 6 ойгача имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасида базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваригача бўлган миқдорда кредитлар ажратилади: Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан маъқулланган дастурлар асосида ташкил этилган ўқув курсларини; Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “Ишга марҳамат” мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, маҳаллалардаги касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ҳамда Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари ёки нодавлат таълим муассасаларининг касбга ўргатиш ўқув курсларининг махсус ўқитиш дастурларини; | Жисмоний ва юридик шахслар (аёллар) |
144. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 мартдаги ПҚ-5032-сон “Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 8. Белгилансинки, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб: а) олий таълим муассасаларининг “Физика”, “Биотиббиёт физикаси”, “Физика ва астрономия” каби бакалавриат таълим йўналиши талабалари ўртасида ўтказиладиган республика фан олимпиадаси ғолиблари ва физика бўйича нуфузли халқаро олимпиадалар совриндорлари физика мутахассисликлари бўйича қабул параметрларидан ташқари давлат гранти асосида магистратурага ўқишга қабул қилинади; | Жисмоний шахслар |
б) олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан: физика фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга ойлик маошининг 100 фоизи миқдорида бир марталик пул мукофоти; физика фанлари бўйича талабалар учун тўгараклар олиб бораётган профессор-ўқитувчиларнинг ойлик маошларига 25 фоиз миқдорида ҳар ойлик устама ҳақ тўланади. | Жисмоний шахслар | ||
145. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПҚ-5033-сон “Кулолчиликни жадал ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 11 “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг Фарғона вилояти Риштон туманида ташкил этилган “Халқаро кулолчилик маркази” ҳудудида кулоллар учун қурилган хонадонларни улар томонидан сотиб олиш мақсадида: “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан хонадонлар қийматининг 50 фоизи миқдорида кулолларга бошланғич бадалсиз, фақат мазкур хонадонлар гарови остида 20 йил муддатга, 3 йил имтиёзли давр билан, Марказий банкнинг асосий ставкасида ипотека кредитларини ажратиш; хонадонлар қийматининг 50 фоиз миқдорини “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан қоплаб бериш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин. Ушбу маблағлар “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг харажатларига олиб борилсин ва фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташлансин. | Жисмоний шахслар |
146. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 мартдаги ПҚ-5042-сон “Республика аэропортларини бошқариш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 1. Белгилаб қўйилсинки, республика аэропортларини давлат-хусусий шериклик асосида реконструкция, модернизация, эксплуатация қилиш ва бошқариш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим имзоланган кундан бошлаб уч йил муддатга: а) хусусий шериклар, улар томонидан жалб қилинадиган лойиҳа ташкилотлари, операторлар, маслаҳатчилар, пудратчилар ва субпудратчилар: олиб кириладиган махсус транспорт воситалари, йўл-қурилиш техникаси, машиналар, механизмлар, ускуналар, хом ашё, материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, узеллар, технологик ва лойиҳа ҳужжатлари, дастурий таъминот, жиҳозлар, шу жумладан, лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган пудрат қурилиш ташкилотларини жиҳозлашга мўлжалланган махсус йўл-қурилиш техникаси ва ускуналари учун божхона божидан; олиб кириладиган транспорт воситалари (енгил автомобиллардан ташқари) ва махсус техника учун утилизация йиғимидан озод қилинади; б) хусусий шериклар ва аэропортлар фойда солиғини, шу жумладан дивиденд тўлашда ушлаб қолинадиган фойда солиғини белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида тўлайди; в) аэропортлар учун мол-мулк солиғининг белгиланган ставкаси 50 фоизга камайтирилади. | Юридик шахслар |
147. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 12 апрелдаги ПҚ-5071-сон “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори | 3. Белгилансинки: имзоланган 241 та давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларни молиялаштириш учун кредитлар 7 йил муддатга 2 йиллик имтиёзли давр билан берилади; | Юридик шахслар |
148. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5087-сон “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори | 9. Белгилаб қўйилсинки, 2021 йил 1 июндан бошлаб: уч йилдан ортиқ вақтдан буён фаолият кўрсатаётган ҳамда ҳисобланган солиқларни муддатида тўлаб келган, лекин молиявий аҳволига кўра солиқ қарзини тўлаш имкониятига эга бўлмаётган тадбиркорлик субъектларига солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш; уч йилдан ортиқ вақтдан буён товарларни импорт қилиш билан шуғулланаётган, божхона тўловлари бўйича мажбуриятларини бажариб келган, лекин молиявий аҳволига кўра тўловларни белгиланган муддатда тўлаш имкониятига эга бўлмаётган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига божхона тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади. | Юридик шахслар |
149. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5088-сон “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 9. Белгилансинки: ... д) патент асосида ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни таъминловчи стартап-инвестиция лойиҳалари, инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган инвестиция лойиҳалари, шунингдек, импорт ўрнини босадиган ва экспортга йўналтирилган рақобатбардош маҳаллий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда яратиладиган янги иш ўринларининг камида 70 фоизи ёшлар учун мўлжалланган, шу жумладан бандлиги таъминланмаган «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни иш билан таъминлаш назарда тутилган инвестиция лойиҳалари Ёшлар саноат зоналари ҳудудида жойлаштирилишида устуворликка эга бўлади; | Жисмоний ва юридик шахслар |
10. Белгилаб қўйилсинки, 2023 йил 31 декабрга қадар Ёшлар саноат зоналари ҳудудида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг таъминоти билан боғлиқ қуйидагиларни назарда тутувчи тартиб жорий этилади: а) Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тижорат банкларининг кредитлари бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача миқдорида, бироқ 500 млн сўмдан ошмаган миқдорда кафилликлар беради; б) устав фонди (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан зиёд бўлган суғурта ташкилотлари тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитларнинг 50 фоизигача миқдорида, бироқ 500 млн сўмдан ошмаган миқдорда, йиллик 2 фоиз ставкасида суғурта полисини тақдим этади. | Жисмоний ва юридик шахслар | ||
150. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПҚ-5100-сон “Фуқаро авиацияси корхоналарини трансформация қилиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 3. Белгилансинки, “Uzbekistan Airports” АЖ ва унинг таркибидаги халқаро аэропортлар 2021 йил 1 майдан 3 йил муддатга юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва мол-мулк солиғининг белгиланган ставкаси 50 фоизгача камайтирилади. ... 5. Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) бир ой муддатда “Uzbekistan Airways” АЖга ажратилган 40 млн АҚШ доллари миқдоридаги фоизсиз бюджет ссудаси маблағларининг 2022 йил 10 майдан бошлаб қайтарилишини кўзда тутган ҳолда, уни қайтариш муддатини 2024 йил 10 февралга қадар узайтирсин. 6. “Ўзмиллийбанк” АЖ (А.К. Мирсоатов), Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (Ш.А. Вафаев) бир ой муддатда “Uzbekistan airways” АЖнинг мос равишда 895 млрд сўм ва 77,73 млн АҚШ долларига тенг бўлган кредитларни қоплаш графикларини, 2021 — 2023 йил учун қарздорлик (асосий қарз ва фоиз) тўловларини тўхтатган ҳолда, қайта кўриб чиқсин. Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) қарорнинг мазкур банди талабларидан келиб чиқиб, “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан кредит мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва “Ўзмиллийбанк” АЖга берилган давлат кафолатларини қайта расмийлаштирсин. | Юридик шахс |
151. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 майдаги ПҚ-5108-сон “Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 3. Юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксиларга: йўловчиларни олиш ва тушириш мақсадида «Тўхташ тақиқланган» йўл белгиси амал қилиш ҳудудида, шу жумладан аэропорт ва вокзалларга туташ ҳудудларда тўхташ; маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфида бўлган аэропортлар, темир йўл вокзаллари, автовокзаллар, қурилиш моллари, деҳқон ва буюм бозорлари ҳамда савдо мажмуаларининг пуллик тўхташ жойларига йўловчиларни олиш ва тушириш учун бепул кириш; йўналишли транспорт воситалари учун ажратилган махсус ҳаракатланиш йўлаги бўйлаб ҳаракатланишга рухсат этилсин. | Юридик шахслар |
4. Йўловчи ташишда фойдаланилаётган автотранспорт воситаларининг ранги ва махсус серияли давлат рақами белгиси бўйича ўрнатилган амалдаги талаблар 2023 йил 1 январга қадар тўхтатиб турилсин. | Жисмоний ва юридик шахслар | ||
5. Йўналишсиз таксилар учун автомобиль транспортининг олд ойнасининг юқоридаги ўнг бурчагига жойлаштирилган яшил рангли ёритиш чироғи, ҳисоблагич (таксометр) ва радиоалоқа воситаси, шунингдек, назорат-касса машинасини ўрнатиш талаблари бекор қилинсин. | Жисмоний ва юридик шахслар | ||
152. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 майдаги ПҚ-5118-сон “Тошкент вилоятида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 3. Белгилансинки: “Ҳар бир оила — тадбиркор” дастури учун ажратиладиган маблағлар ваколатли тижорат банкларига қайтариш шарти асосида 7 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр билан тенг улушларда Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз паст ставкада ажратилади; ... | Ёш тадбиркорлар (ўн саккиз ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган) – жисмоний ва юридик шахслар |
153. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 майдаги ПҚ-5130-сон “Аҳолига гематология ва онкология хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори | 6. Белгилансинки, 2022 йил 1 январдан бошлаб қизлар ва аёллар орасида онкологик касалликлар тарқалишининг олдини олиш ва эрта диагностика қилиш қуйидаги миллий дастурлар асосида амалга оширилади: 9 — 14 ёшдаги ўсмир қизларни одам папилломаси вирусига қарши вакцина билан эмлаш; 30 — 55 ёшдаги аёллар орасида бачадон бўйни ва 45 — 65 ёшдаги аёллар орасида кўкрак бези саратони скрининги. | Жисмоний шахслар |
154. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 июндаги ПҚ-5136-сон “Кўчма савдо фаолиятига ахборот технологияларини жорий этиш ва савдо автомати орқали чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 4. Савдо автоматлари орқали товарларни сотиш ва (ёки) хизматларни кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида: савдо автоматларига нисбатан назорат-касса техникаларидан мажбурий фойдаланиш талаби татбиқ этилмаслиги; сотадиган товарлари ва (ёки) кўрсатадиган хизматлари туридан қатъи назар бундай фаолият билан шуғулланувчи юридик шахслар чакана савдо соҳасидаги солиқ тўловчи деб эътироф этилиши белгилансин. | Жисмоний ва юридик шахслар |
155. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 июндаги ПҚ-5138-сон “Давлат-хусусий шериклик асосида ҳудудларда замонавий иссиқхона хўжаликларини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 5. Қуйидагилар: уй-иссиқхона мажмуаларини қуриш учун хориждан олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган йиғиладиган алоҳида қисмлардан иборат тайёр ҳолдаги замонавий иссиқхоналар 2021 йилнинг 31 декабрига қадар божхона божидан озод қилинсин; иссиқхоналар ва уй-иссиқхона мажмуаларини ишлаб чиқариш учун хориждан олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган материаллар, хомашёлар ва бутловчи қисмлар 2023 йилнинг 31 декабрига қадар божхона божидан озод қилинсин; иссиқхоналар ва уй-иссиқхона мажмуалари учун ер солиғи ставкалари ҳамда уй-иссиқхона мажмуалари таркибидаги турар жойлар учун мол-мулк солиғи ставкалари улар фойдаланишга топширилган санадан бошлаб уч йил давомида 50 фоиз миқдорида ўрнатилсин. | Жисмоний ва юридик шахслар |
156. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПҚ-5140-сон “Ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 7. Касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг даромад манбаларини кўпайтириш ҳамда уларни босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин: ... б) касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг таълим жараёнидан бўш бўлган ўқув хоналари, ишлаб чиқариш устахоналари (асбоб-ускуналари билан бирга), бошқа бино ва иншоотларини: нодавлат таълим ташкилотларига ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга, хорижий тилларга ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш курсларини ташкил этиш учун 5 йилгача бўлган муддатга текин фойдаланишга бериш; касб-ҳунарга ўқитиш марказларида таълим бераётган ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарига, ўқитилаётган касбларга мос фаолиятни амалга ошириб келаётган ўзини ўзи банд қилган шахсларга ва тадбиркорлик субъектларига маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш учун 5 йилгача бўлган муддатга ижарага бериш; в) касб-ҳунарга ўқитиш марказларига тегишли ер участкаларининг бўш турган қисмини тадбиркорлик субъектларига енгил конструкцияли ўқув хона ва ишлаб чиқариш цехини ташкил этиш учун 10 йилгача бўлган муддатга ижарага бериш; | Жисмоний ва юридик шахслар |
14. ... Белгилансинки, кооперативларга аъзо бўлган ҳар бир иш билан банд бўлмаган фуқаро учун кооператив устав фондига улуш сифатида киритиш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваригача субсидия ажратилади. | Жисмоний шахслар | ||
157. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5144-сон “Қамров даражаси паст бўлган туманларда мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори | 5. Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш ва уларнинг янада ривожланишига қулай шарт-шароитлар яратиш учун 2021 йил 1 июлдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ: оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига мавжуд қувватига қараб 50 нафаргача болани тарбиялашга ҳамда тарбияланувчилар сонидан келиб чиқиб 4 нафаргача тарбиячи ва ёрдамчиларни ёллашга рухсат берилади; оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари томонидан ёлланган (Тошкент шаҳри, Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида — 2 нафаргача, бошқа ҳудудларда — 4 нафаргача) тарбиячи ва ёрдамчиларга тегишли тоифа бўйича қисқа муддатли ёки 9 соатлик давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартларида ва ҳажмларда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан иш ҳақи тўланади; оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳудудий мактабгача таълим бошқармалари орқали ўқув материаллари билан бепул таъминланади; 2022 йил 1 январга қадар АК «Халқ банки» томонидан оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига мебель, жиҳоз ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш учун 30 миллион сўмгача миқдорда 3 йил муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан 5 фоизли ставкада Молия вазирлиги томонидан жойлаштирилган ресурслар ҳисобидан кредитлар ажратилади; ... рўйхати мазкур қарорга 1-иловада белгиланган туманларнинг маъмурий марказларидан ташқари жойларда янги ташкил этиладиган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига Мактабгача таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган жиҳозлаш меъёрларига мувофиқ мебель, жиҳоз ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 30 миллион сўмгача миқдорда субсидиялар ажратилади. | Жисмоний ва юридик шахслар |
7. Белгилансинки, 2021 йил 1 июлдан бошлаб давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг молиявий ҳолатини яхшилаш ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун: а) рўйхати мазкур қарорга 1-иловада белгиланган туманларда Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларида жойлаштирилган ресурслар ҳисобидан 100 та давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун 7 йил муддатга 2 йиллик имтиёзли давр билан 5 фоизлик ставкада кредитлар ажратилади; б) рўйхати мазкур қарорга 5-иловада белгиланган олис ва чекка ҳудудларда жойлашган давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига: ҳар бир тарбияланувчи бола учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан давлат мактабгача таълим ташкилотининг бир нафар тарбияланувчиси учун сарфланадиган харажатлар суммасининг 75 фоизи миқдорида субсидия тўланади; “Ёшлар дафтари”, “Темир дафтар” ёки “Аёллар дафтари”га киритилган оилаларнинг ҳар бир тарбияланувчи фарзандлари учун мазкур дафтарлар жамғармалари ҳисобидан давлат мактабгача таълим ташкилотининг бир нафар тарбияланувчиси учун сарфланадиган харажатлар суммасининг 25 фоизи миқдорида субсидия тўланади. Бунда, мазкур субсидия ушбу кичик бандининг иккинчи хатбошидаги субсидияга қўшимча равишда тўланади; в) давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига фойдаланган электр энергияси ва табиий газ хизматлари нархининг 50 фоизи миқдорида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ойлик компенсациялар тўланади; г) 2018-2019 йилларда нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларга мувофиқ аввал берилган кредитлар бўйича имтиёзли давр муддати 2022 йил 1 январга қадар узайтирилади. Бунда, 2022 йил 1 январга қадар тўланиши лозим бўлган асосий қарз тўловлари кредит даврининг қолган қисмига тенг миқдорда тақсимланади. | Жисмоний ва юридик шахслар | ||