онунчилик ужжатлари билан аоли ва тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва преференциялар р йхат и
Скачать 343.5 Kb.
|
237-модда. Ҳомиладор ва боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишдаги кафолатлар Ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхонанинг бутунлай тугатилиш ҳоллари бундан мустасно, бундай ҳолларда меҳнат шартномаси уларни албатта ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилинади. Мазкур аёлларни ишга жойлаштиришни маҳаллий меҳнат органи уларни ишга жойлаштириш даврида қонунчиликда белгиланган тегишли ижтимоий тўловлар билан таъминлаган ҳолда амалга оширади. | Жисмоний шахслар (аёллар) | ||
238-модда. Онасиз болаларни тарбияловчи шахсларга бериладиган кафолатлар ва имтиёзлар Аёлларга оналик билан боғлиқ ҳолда бериладиган кафолатлар ва имтиёзлар (тунги ишларга ва иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ишларга жалб этишни ва хизмат сафарларига юборишни чеклаш, шунингдек қўшимча таътиллар бериш, имтиёзли иш режимларини ўрнатиш ҳамда меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатларда белгиланган бошқа кафолатлар ва имтиёзлар), онасиз болаларни (она вафот этган, оналик ҳуқуқларидан маҳрум этилган, узоқ вақт даволаш муассасаларида бўлган ва болалари тўғрисида она сифатида ғамхўрлик қилмаган бошқа ҳолларда) тарбиялаётган оталарга, шунингдек вояга етмаган болаларнинг васийларига (ҳомийларига) ҳам татбиқ этилади. | Жисмоний шахслар (аёллар) | ||
249-модда. Таълим муассасаларида ўқиётган ходимлар учун имтиёзлар Таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиб, ўқув режасини бажараётган ходимлар меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатларда белгиланган тартибда иш жойидан ҳақ тўланадиган қўшимча таътилга чиқиш, қисқартирилган иш ҳафтаси шароитида ишлаш ва бошқа имтиёзлар олиш ҳуқуқига эгадирлар. | Жисмоний шахслар (таълим муассасаларида ўқиётган ходимлар) | ||
255-модда. Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар ўқув юртларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олаётганларга иш вақти бўйича бериладиган имтиёзлар Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олаётган ходимлар диплом лойиҳасини (ишини) бажариш ёки битирув имтиҳонлари топширишдан олдинги ўн ўқув ойи давомида машғулотларга тайёргарлик кўриш учун олти кунлик иш ҳафтаси бўлганда ҳафтада бир кун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан озод этиладилар. Иш ҳафтаси беш кунлик бўлса, ишдан озод этиладиган кунлар миқдори иш сменасининг муддатига қараб ўзгаради, ишдан озод этиладиган соатлар миқдори эса сақланиб қолади. | Жисмоний шахслар (олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олаётган ходимлар) | ||
257-модда. Ўқув юрти жойлашган ерга бориш учун ҳақ тўлашдаги имтиёзлар Иш берувчи олий ўқув юртларида сиртдан таълим олаётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессиясида қатнашиш мақсадида ўқув юрти жойлашган ерга бориши ва у ердан қайтиб келиши учун йилига бир марта йўл киранинг эллик фоиздан кам бўлмаган қийматини тўлайди. Диплом лойиҳаси (иши) тайёрлаш ва уни ёқлаш ёки битирув имтиҳонларини топшириш учун бориб келинганда ҳам шундай миқдорда йўл кира тўланади. | Жисмоний шахслар (ходимлар) | ||
5. | Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси | 102-модда. Йўловчига кўрсатиладиган хизматлар ва имтиёзлар Ташувчи йўловчиларга ташиш қоидаларида белгиланган тартибда хизмат кўрсатилишини ташкил этиши шарт. Шунга мувофиқ йўловчига белгиланган меъёр доирасида багаж ва қўл юкини текин ўзи билан олиб учиш, болаларини (ёшига қараб) текин ёки имтиёзли шартларда олиб учиш, аэропортларда махсус ажратилган бинолардан фойдаланиш, шунингдек юк ташувчининг айби билан ёхуд бошқа мажбурий сабаблар билан рўй берган парвозларнинг кечиктирилиши ёки улар орасидаги танаффусларда меҳмонхоналарда жой билан таъминланиш ҳуқуқи берилади. Ташувчи ўз имтиёзли тижорат дастурларини амалга ошириш ва бундай дастурларда назарда тутилган қўшимча хизматлар кўрсатиш ҳуқуқига ҳам эга. | Жисмоний шахслар (йўловчилар) |
Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари | |||
1. | “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонун | Мазкур Қонуннинг 14-моддасига кўра, деҳқон хўжалиги ўз фаолиятини амалга ошириш учун кредитлар, шу жумладан имтиёзли кредитлар олиши, бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки ҳамда пул маблағларини ихтиёрийлик ва шартнома шартлари асосида гаров, кафолат, суғурта, шунингдек кредит ва қарз мажбуриятларининг бажарилишини таъминлашнинг бошқа турларини қўллаган ҳолда жалб этиши мумкин. Кредитлаш, суғурта ва лизинг бўйича кичик бизнес ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналарига бериладиган имтиёзларнинг барча турлари деҳқон хўжаликларига ҳам татбиқ этилади. | Жисмоний ва юридик шахслар (деҳқон хўжаликлари) |
2. | “Рақобат тўғрисида”ги Қонун | 27-модда. Рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик ... Рақобатни чекловчи ва рақобат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ йўл қўйиб бўлмайдиган битимлар тузганлиги ҳамда келишиб олинган ҳаракатлар содир этганлиги ҳақида монополияга қарши органга биринчи бўлиб ихтиёрий равишда маълум қилган шахс маъмурий жавобгарликдан озод қилинади. | Жисмоний ва юридик шахслар |
3. | “Темир йўл транспорти тўғрисида”ги Қонун | 17-модда. Темир йўл транспорти ходимлари ишининг сайёр хусусияти билан боғлиқ кафолатлар, компенсациялар ва уларга бериладиган имтиёзлар ... Меҳнатда майиб бўлиш ёки касб касаллиги оқибатида бошқа ишга ўтказилган ёхуд меҳнатда майиб бўлиш, касб касаллиги ёки ходимнинг айби бўлмаган сабабга кўра соғлиғига бошқача тарзда шикаст етиши муносабати билан ногиронлик пенсиясига чиққан темир йўл транспорти ходимлари учун темир йўл транспортида ҳар йилги бепул юриш ҳуқуқи ва қонунчиликда белгиланган бошқа имтиёзлар сақланиб қолади. | Жисмоний шахслар |
4. | “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Қонун | 151-модда. Давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахсларини уй-жой майдони билан таъминлаш ... Давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахсларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда якка тартибда уйлар ёки квартиралар олиш ҳуқуқи берилади. | Жисмоний шахслар |
5. | “Реклама тўғрисида”ги Қонун | 16-модда. Ижтимоий рекламали ахборот ... Шахсларнинг ижтимоий рекламали ахборотни текинга тайёрлаш ва тарқатишга доир фаолияти, ўз мол-мулкини (шу жумладан пул маблағларини) ижтимоий рекламали ахборот тайёрлаш ва тарқатиш учун бошқа шахсларга бериши хайрия фаолияти деб эътироф этилади. Бундай шахслар қонунчиликда назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланадилар. | Жисмоний шахслар |
6. | “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Қонун | 41-модда. Мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва дам олиши ... Мактабгача таълим ташкилотларининг ходимларига иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланади, ҳар йилги узайтирилган ҳақ тўланадиган таътил ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар берилади. | Жисмоний шахслар |
7. | “Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида”ги Қонун | 42-модда. Наркологик ёрдам кўрсатишда иштирок этувчи тиббиёт ходимларига ва бошқа мутахассисларга кафолатлар ва имтиёзлар Наркологик ёрдам кўрсатишда иштирок этувчи тиббиёт ходимлари ва бошқа мутахассислар алоҳида меҳнат шароитларида фаолият билан шуғулланувчи шахслар учун қонунчиликда белгиланган имтиёзларни олиш ҳуқуқига эга. Наркологик ёрдам кўрсатишда иштирок этувчи шахснинг соғлиғига зарар етказилиб, бу унинг меҳнат қобилияти вақтинча йўқотилишига сабаб бўлган тақдирда, шунингдек ногиронлик юз берганда — ушбу шахсга, у вафот этган тақдирда эса — унинг қарамоғидагиларга зарарнинг ўрни қонунчиликда назарда тутилган тартибда қопланади. | Жисмоний шахслар |
8. | “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонун | 55-модда. Жаримани ихтиёрий равишда тўлаш тартиби Жарима солиш тўғрисидаги қарор юборилган кундан эътиборан бир ой ичида ҳуқуқбузар ушбу қарорда назарда тутилган жарима суммасини ихтиёрий равишда тўлаши мумкин. Жарима солиш тўғрисидаги қарорда назарда тутилган жарима суммаси миқдорининг етмиш фоизи ҳуқуқбузар томонидан ихтиёрий равишда тўланган ҳамда лицензияни, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёки хабарнома юбориш тўғрисидаги ариза билан ваколатли органга мурожаат қилинган тақдирда, ҳуқуқбузар жариманинг қолган суммасини тўлашдан озод этилади. | Жисмоний шахслар |
9. | “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги Қонун | 5-модда. Шахсий томорқа ер участкаларидан томорқа хўжалигини юритиш учун фойдаланувчи шахсларнинг ҳуқуқлари Шахсий томорқа ер участкаларидан томорқа хўжалигини юритиш учун фойдаланувчи шахслар қуйидаги ҳуқуқларга эга: ... иссиқхоналар ташкил этиш, уруғликлар, кўчатлар, чорва моллари ҳамда паррандалар, қишлоқ хўжалиги ашё-анжомлари ва ускуналари, суғориш қурилмалари (насослар, артезиан қудуқлар ва бошқаларни) сотиб олиш учун қонунчиликда назарда тутилган имтиёзлардан, шу жумладан имтиёзли кредитлардан, субсидиялардан ва бошқа преференциялардан фойдаланиш; ... | Жисмоний шахслар (шахсий томорқа ер участкаларидан томорқа хўжалигини юритиш учун фойдаланувчи шахслар) |
10. | “Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида”ги Қонун | 42-модда. Наркологик ёрдам кўрсатишда иштирок этувчи тиббиёт ходимларига ва бошқа мутахассисларга кафолатлар ва имтиёзлар Наркологик ёрдам кўрсатишда иштирок этувчи тиббиёт ходимлари ва бошқа мутахассислар алоҳида меҳнат шароитларида фаолият билан шуғулланувчи шахслар учун қонунчиликда белгиланган имтиёзларни олиш ҳуқуқига эга. ... | Жисмоний шахслар (наркологик ёрдам кўрсатишда иштирок этувчи тиббиёт ходимлари ва бошқа мутахассислар) |
11. | “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонун | 22-модда. Уй-жойга бўлган ҳуқуқ ... Ногиронлиги бўлган шахслар уй-жой қурилиши бўйича давлат дастурлари ва махсус дастурлар доирасида имтиёзли шартлар асосида уй-жой ва имтиёзли ипотека кредити олиш ҳуқуқига эга. ... Ногиронлиги бўлган шахслар имтиёзли шартлар асосида ижтимоий уй-жой олиш ҳуқуқига эга. | Жисмоний шахслар (ногиронлиги бўлган шахслар) |
38-модда. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг таълим олиш ҳуқуқи ... Ногиронлиги бўлган шахсларни тўловдан озод қилган ҳолда ёки имтиёзли шартлар асосида махсус ўқув қўлланмалари ва адабиётлар, шунингдек сурдотаржимонлар хизматларидан фойдаланиш имконияти билан таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Нодавлат таълим ташкилотлари ногиронлиги бўлган шахсларни (болаларни) ўқитганлик учун тўлов бўйича имтиёзлар белгилашга ҳақли. ... | Жисмоний шахслар (ногиронлиги бўлган шахслар) | ||
12. | “Таълим тўғрисида”ги Қонун | 52-модда. Таълим олувчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш Таълим ташкилотларида таълим олувчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ имтиёзлар, стипендиялар ва вақтинча яшаш жойлари билан таъминланади. Тўлов-шартнома асосида таълим олувчиларга имтиёзли банк кредитлари берилиши мумкин. … | Жисмоний шахслар (таълим олувчилар) |
13. | “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Қонун | 39-модда. Солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар Махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари солиқ бўйича имтиёзлардан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида назарда тутилган тартибда фойдаланади. | Юридик шахслар (махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари) |
14. | “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Қонун | 35-модда. Мактабгача таълим ташкилотларида болаларни парваришлаганлик, овқатлантирганлик ва уларга қараб турганлик учун ҳақ тўлаш ... Ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган оилаларнинг болаларини парваришлаганлик, овқатлантирганлик ва уларга қараб турганлик учун ҳақ тўлаш имтиёзли шартларда қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда амалга оширилади. | Жисмоний шахслар (ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган оилалар) |
15. | “Қурол тўғрисида”ги Қонун | 21-модда. Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини сақлаш ... Ўқотар қуролни ва унинг ўқ-дориларини ихтиёрий тартибда топширган шахсларга уни олиш бўйича имтиёзли ҳуқуқ берилади. | Жисмоний шахслар (ўқотар қуролни ва унинг ўқ-дориларини ихтиёрий тартибда топширган шахслар) |
16. | “Туризм тўғрисида”ги Қонун | 18-модда. Туристик зоналарнинг турлари ... Эркин туристик зонага ва эркин туристик зонанинг иштирокчилари сифатида рўйхатга олинган тадбиркорлик субъектларига нисбатан эркин иқтисодий зоналар тўғрисидаги қонунчиликнинг қоидалари, шу жумладан эркин иқтисодий зоналар ва уларнинг иштирокчилари учун назарда тутилган имтиёзлар ҳамда преференциялар татбиқ этилади. | Жисмоний ва юридик шахслар (тадбиркорлик субъектлари) |
17. | “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонун | 14-модда. Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасидаги имтиёзлар ва преференциялар Қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқарувчилар қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини (номинал қуввати 0,1 МВт ва ундан ортиқ бўлган) ўрнатганлик учун мол-мулк солиғини тўлашдан ҳамда ушбу қурилмалар билан банд бўлган участкалар бўйича ер солиғини тўлашдан улар фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан ўн йил муддатга озод этилади. ... | Жисмоний ва юридик шахслар |
18. | “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонун | 36-модда. Ички ишлар органлари ходимларининг соғлиғини сақлаш ... Ички ишлар органларининг ходимлари, ҳарбий хизматчилари, пенсионерлари санаторий-курорт шароитида даволаниш учун йилига бир марта имтиёзли йўлланмалар билан таъминланади. | Жисмоний шахслар (ички ишлар органларининг ходимлари) |
38-модда. Ички ишлар органлари ходимларини уй-жой майдони билан таъминлаш ... Ички ишлар органлари ходимларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда узоқ муддатли, имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартиралар олиш ва якка тартибда уйлар қуриш учун ер участкалари олиш ҳуқуқи берилади. | Жисмоний шахслар (ички ишлар органларининг ходимлари) | ||