Главная страница
Навигация по странице:

  • 14-модда. Консуллик йиғимини тўлашдан озод қилиш

  • 15-модда. Айрим тоифадаги шахсларни давлат божини тўлашдан озод қилиш

  • 42-модда. Иш ўринларини захирага қўйишда иштирок этадиган ташкилотлар учун имтиёзлар

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари 1.

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 3 декбардаги ПФ–692-сон “Республика театрлари артистларининг меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини яхшилаш тўғрисида”ги Фармони

  • 1993 йилнинг 1 декабрдан бошлаб

  • 2002 йилнинг 1 июнидан бошлаб

  • Барча республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахслар

  • онунчилик ужжатлари билан аоли ва тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва преференциялар р йхат и


    Скачать 343.5 Kb.
    Названиеонунчилик ужжатлари билан аоли ва тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва преференциялар р йхат и
    Дата17.08.2022
    Размер343.5 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлаimtiyozlar_royxati.docx
    ТипДокументы
    #647929
    страница5 из 31
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31

    13-модда. Ўзбекистон Республикаси фуқароси биометрик паспортини расмийлаштириш ва беришда, шу жумладан хорижга чиқиш учун давлат божини тўлашдан озод қилиш

    Ўзбекистон Республикаси фуқаролари давлат божини тўлашдан қуйидаги ҳолларда озод қилинади:

    1) дипломатик паспорт берганлик учун;

    2) Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспортини:

    яқин қариндошлари вафот этган ёки улар дафн этилган жойларни зиёрат қилганда;

    фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларга (битимларга) биноан улар хориж судларига фуқаролик ва жиноят ишлари юзасидан тарафлар, гувоҳлар ва экспертлар сифатида чақирилган тақдирда берганлик учун;

    3) ўн олти ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси биометрик паспортини берганлик учун;

    4) тўлиқ давлат таъминотида бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикасининг фуқароси биометрик паспортини берганлик учун.

    Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2 ва
    3-бандларида кўрсатилган ҳужжатларга бирон-бир ўзгартириш киритилган тақдирда ҳам давлат божи тўлашдан озод қилинади.

    Жисмоний шахслар (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари)

    14-модда. Консуллик йиғимини тўлашдан озод қилиш

    Консуллик йиғимини тўлашдан қуйидагилар озод қилинади:

    1) Ўзбекистон Республикасининг консуллик йиғимларини ундиришдан воз кечиш тўғрисидаги халқаро шартномаси мавжуд бўлса, чет эллик фуқаролар;

    2) репатриация ишлари бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш чоғида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;

    3) чет эллик фуқаролар чет эл дипломатик паспортларига ўзаролик асосида виза қўйиш чоғида;

    4) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар меҳнат стажи, ижтимоий таъминот тўғрисидаги ва алиментлар ундириш ҳақидаги ишларга доир ҳужжатларни сўраб олиш ва легаллаштириш чоғида;

    5) чет давлатларнинг белгиланган тартибда аккредитациядан ёки рўйхатдан ўтказилган доимий ваколатхоналари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотларнинг ва чет давлатлар ҳукумат ташкилотларининг ваколатхоналари, халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ҳамда филиаллари ходимлари (уларнинг оила аъзолари);

    6) белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилган матбуот вакиллари (уларнинг оила аъзолари);

    7) инсонпарварлик ёрдамини кузатиб келувчи чет эллик фуқаролар;

    8) ўн олти ёшга тўлмаган болалар;

    9) Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, шунингдек бюджет ташкилотларининг таклифига биноан Ўзбекистон Республикасига келувчи чет эллик фуқаролар, агар контракт шартларига кўра виза олиш билан боғлиқ харажатлар қабул қилувчи тарафнинг зиммасига юклатилган бўлса;

    10) ушбу Қонуннинг 11, 12 ва 13-моддаларида назарда тутилган ҳолларда.

    Жисмоний шахслар

    15-модда. Айрим тоифадаги шахсларни давлат божини тўлашдан озод қилиш

    Турган жойи бўйича қайд этганлик ва рўйхатдан чиқарганлик ёхуд турган жойи бўйича ҳисобга олганлик учун давлат божи тўлашдан қуйидагилар озод қилинади:

    қариялар ва ногиронларнинг интернат-уйларида яшовчи қариялар ва ногиронлар;

    мактаб-интернатлар, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг тўлиқ давлат таъминотида бўлган ва ётоқхоналарда яшовчи ўқувчилари.

    Деҳқон хўжаликларини, давлат корхоналари негизида тузилаётган акциядорлик жамиятларини, Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган нодавлат нотижорат ташкилотларининг алоҳида бўлинмаларини (ваколатхоналари ва филиалларини), шунингдек хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатларини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божи ундирилмайди.

    Ушбу Қонунга доир илова 10 ва 11-бандларининг «а» — “г” кичик бандларида, 12, 13 ва 15-бандларининг “а” ва “б” кичик бандларида назарда тутилган давлат божини (патент божини) тўлашдан 1941 — 1945 йиллардаги уруш иштирокчилари ёки уларга тенглаштирилган шахслар, шунингдек ўз номига муҳофаза ҳужжати талаб этиладиган ихтироларнинг, фойдали моделларнинг, саноат намуналарининг, селекция ютуқларининг, топологик интеграл микросхемаларнинг, электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурларнинг ва маълумотлар базаларининг ягона муаллифлари бўлган, I гуруҳ ногирони бўлган шахслар.

    Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун давлат божи тўлашдан қуйидагилар озод этилади:

    1) I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;

    2) IV рейтинг гуруҳига киритилган, таълим муассасаларида ўқийдиган ва концерт-томоша фаолиятида иштирок этиш ҳуқуқини биринчи марта олаётган ижрочилар мазкур таълим муассасасида ўқиш муддати давомида, лекин концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини олган санадан бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатда давлат божини тўламайди (тегишли тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлганда).

    Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир лицензия берганлик учун давлат божини тўловчи пенсионерлар концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун белгиланган миқдорнинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайди.

    Давлат нотариал идорасининг хусусий амалиёт билан шуғулланиш истагини билдирган нотариуси хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига доир лицензия берилганлиги учун давлат божи тўлашдан озод қилинади.

    Жисмоний
    ва юридик шахслар

    35.

    Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги

    Қонун

    37-модда. Ўзини ўзи банд қилган шахсларга бериладиган имтиёзлар

    ...

    Маҳаллий меҳнат органлари ўзини ўзи банд қилган шахсларга имтиёзли микрокредитлар ажратиш учун тижорат банкларига тавсиялар беради.

    ...

    Маҳаллий меҳнат органлари ўзини ўзи банд қилган шахсларга меҳнат асбоб-анжомларини (мотокультиваторлар, ўт ўроқ машиналари, перфораторлар, пайвандлаш аппаратлари, ўсимликларга ишлов бериш қурилмалари, дурадгорлик, чилангарлик ва қурилиш ускуналари ҳамда бошқаларни), шахсий ҳимоя воситаларини ва иш кийимини имтиёзли ижарага бериш пунктларини ташкил этади.

    Жисмоний шахслар (ўзини ўзи банд қилган шахслар)

    42-модда. Иш ўринларини захирага қўйишда иштирок этадиган ташкилотлар учун имтиёзлар

    Захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган энг кам сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этган ташкилотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзларга, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг маблағлари ҳисобидан субсидиялар олиш ҳуқуқига эга бўлади.

    Туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари белгиланган сондан ортиқча захирага қўйиладиган иш ўринлари ташкил этган ташкилотларга ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқа чора-тадбирлар учун яшаш учун мўлжалланмаган жойларни биринчи навбатда ажратиш орқали ўз ваколатлари доирасида имтиёзлар белгилаши мумкин.

    Юридик шахслар

    36.

    Почта алоқаси тўғрисида”ги Қонун

    29-модда. Почта алоқаси хизматларидан фойдаланишдаги имтиёзлар

    Қонун ҳужжатларида фойдаланувчиларнинг айрим тоифалари учун почта алоқаси хизматларидан фойдаланишда имтиёзлар белгиланиши мумкин.

    Жисмоний
    ва юридик шахслар

    37.

    Телекоммуникациялар тўғрисида”ги Қонун

    25-модда. Телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш чоғидаги имтиёзлар ва устунликлар

    Қонунчиликда фуқароларнинг айрим тоифаларига телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш борасида имтиёзлар белгиланиши мумкин.

    Жисмоний
    ва юридик шахслар

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари

    1.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг
    1992 йил 22 декабрдаги ПФ–517-сон “Ўзбекистон Республикаси Ўқувчилари
    ва талабаларининг ҳар йилги қишки таътили тўғрисида”ги


    Фармони

    4. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси, Автомобиль транспорти вазирлиги, Ўрта Осиё темир йўли бошқармаси қишки таътил даврида ўқув юртларининг буюртмаларига биноан кундузги бўлимларнинг талабалари ва ўқувчиларига йўл ҳақи чипталарини 50 фоизли чегирма билан сотишни таъминласинлар.

    Жисмоний шахслар (талабалар)

    2.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг
    1993 йил 5 февралдаги ПФ–555-сон “Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида”ги


    Фармони

    7. Белгилаб қўйилсинки, халқаро ва республика мусобақаларининг ғолиблари бўлган битирувчи синфларнинг ўқувчилари олий ўқув юртларининг биринчи курсларига кириш имтиҳонларисиз, тест синовларидан ўтказилмай қабул қилинадилар ва хорижий мамлакатларнинг ўқув юртларига юбориладиган гуруҳларга қабул қилиниш ҳуқуқига эга бўладилар.

    Жисмоний шахслар (битирувчи синфларнинг ўқувчилари)

    3.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг
    1993 йил 3 декбардаги ПФ–692-сон “Республика театрлари артистларининг меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини яхшилаш тўғрисида”ги
    Фармони


    1. Ўзбекистон Республикасининг театрларида ишловчи артистлар учун 1993 йилнинг 1 декабрдан бошлаб мансаб окладларининг 25 фоизи миқдорида маошларига ҳар ойлик устама ҳақ белгилансин.

    Жисмоний шахслар

    4.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг
    1997 йил 26 августдаги
    ПФ-1831-сон “Хорижий сармоялари бўлган корхоналар ишлаб чиқарадиган маҳсулот экспортини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги


    Фармони

    1. 1997 йилнинг 1 сентябридан бошлаб ўзи ишлаб чиқарадиган маҳсулотни эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилувчи хорижий сармоялари бўлган ишлаб чиқариш корхоналари учун қуйидаги қўшимча имтиёзлар ва афзалликлар белгилансин:

    ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотга экспорт бож тўловлари бекор қилинсин;

    харидорларга хизмат қилувчи тижорат банкларининг кафолатлари мавжуд бўлган ҳамда амалдаги қонунларда кўзда тутилган валюта даромади тушуми муддатларига риоя этилган тақдирда ўз маҳсулотини олдиндан ҳақ тўламасдан ва аккредитив очмасдан экспорт қилиш ҳуқуқи берилсин;

    чет элларда ташқи бозорларнинг маркетинг тадқиқотлари ҳамда ишлаб чиқараётган маҳсулотни реклама қилиш мақсадида савдо уйлари ҳамда ваколатхоналари очиб, уларга консигнация шартлари асосида товарлар етказиб беришга ижозат берилсин;

    корхоналар ўзи ишлаб чиқарадиган экспорт маҳсулотининг контракт нархларини шартнома асосида мустақил шакллантиришлари белгилаб қўйилсин. Экспорт ички бозордаги нархлардан пастроқ нархларда амалга оширилган тақдирда улар учун солиққа тортиладиган база экспорт маҳсулотини сотишнинг амалдаги нархидан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб қилинади.

    Юридик шахслар

    5.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг

    1998 йил 10 ноябрдаги ПФ-2107-сон “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури тўғрисида”ги

    Фармони

    5. Нодавлат даволаш-профилактика муассасалари, шу жумладан, аҳолига пулли тиббий хизмат кўрсатувчи хусусий даволаш-профилактика муассасалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхатга мувофиқ имтиёзга эга беморларга 20 фоизга қадар бепул тиббий хизмат кўрсатишлари ҳамда бу хизматлар бюджет ҳисобидан молияланиши белгилаб қўйилсин.

    Юридик шахслар (нодавлат даволаш-профилактика муассасалари)

    6.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг

    2000 йил 28 апрелдаги ПФ–2598-сон “Нефть ва газ конларини разведка қилиш ҳамда уларни қазиб чиқаришга бевосита хорижий сармояларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони

    2. Шу нарса белгилансинки, Устюрт минтақасида янги очилган нефть ва газ конлари мазкур конларда геология-қидирув ишларини амалга оширган хорижий компанияларга концессия асосида 25 йилга қадар муддатга ишлатишга (ишлатиш муддатини узайтириш ҳуқуқи билан) берилиши мумкин.

    3. Нефть ва газ конларини қидириш ҳамда разведка қилиш ишларини олиб бориш учун жалб этиладиган хорижий компанияларга қуйидагиларни таъминлайдиган энг кўп қулайлик режими яратиб берилсин:

    муайян ҳудудда қидирув ва разведка ишларини ўтказиб, кейинчалик мазкур ҳудудда аниқланган конлардан исталган бирини қўшма корхона барпо этиш йўли билан ёки концессия асосида ишлатишга бўлган танҳо ҳуқуқни;

    мазкур ишларни ўтказишга шартномада кўрсатилган ҳудудларда саноат қимматига эга бўлган ресурслар топилмаган ҳолларда қидирув ва разведка ишларини давом эттириш учун янги ҳудуд берилишига устун ҳуқуқни;

    қўшма корхонанинг таъсис ҳужжатларида ёки концессия шартномасида кўзда тутилган қазиб олинган углеводородларнинг бир қисмини, шунингдек уларни толлинг асосида қайта ишлаш маҳсулотларини мулкка эгалик ҳуқуқи ҳамда монесиз олиб чиқиб кетиш ҳуқуқини;

    саноат қимматига эга бўлган конларни кейинчалик «Ўзбекнефтгаз» Акциядорлик жамиятига ишлатиш учун топшириладиган ҳолларда ана шу конларни очиш чоғида қидирув ва разведка ишларига амалда сарфланган харажатларни қоплаш кафолатини.

    4. Нефть ва газ конларини қидириш ва разведка қилиш ишларини амалга оширувчи хорижий компаниялар, шунингдек, улар томонидан жалб этиладиган хорижий пудрат ва ёрдамчи пудрат ташкилотлари қуйидагиларни тўлашдан озод қилинсин:

    геология-разведка ишларини ўтказиш даврида фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари), юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи, юридик шахсларнинг ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни;

    қидириш, разведка қилиш ва бошқа тегишли ишларни амалга ошириш учун зарур бўлган машина-ускуналарни, моддий-техника ресурслари ва хизматларни импорт қилиш чоғида божхона тўловларини (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари).

    Юридик шахслар

    7.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг

    2002 йил 30 майдаги ПФ–3079-сон

    Ядро полигонларида ва бошқа ядровий-радиация объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тўғрисида ”ги

    Фармони

    1. 2002 йилнинг 1 июнидан бошлаб, ядро полигонларида ва бошқа ядровий- радиация объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларга:

    санаторий-курорт йўлланмалари, протез-ортопедия буюмлари (тишни протез қилишдан ташқари) ва эшитиш аппаратлари, шифокорнинг рецепти бўйича дори-дармонлар билан бепул таъминлаш;

    2. Ядро полигонларида ва бошқа ядровий-радиация объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар жумласига кирувчи ногиронлар учун қўшимча равишда қуйидаги имтиёз турлари белгилансин:

    меҳнат қобилиятини вақтинча йўқотганлик бўйича нафақаларни иш стажидан қатъи назар тўлиқ иш ҳақи миқдорида тўлаш;

    йиллик таътилдан ўзлари учун қулай вақтда фойдаланиш, шунингдек ҳар йили иш ҳақи сақланган ҳолда камида 12 иш куни давомидаги қўшимча таътил олиш;

    истиқомат жойида маъмурий туман доирасидаги қишлоқ жойларда жамоат фойдаланадиган автомобиль транспортида (такси бундан мустасно), шунингдек шаҳар атрофида қатновчи темирйўл транспортида ва шаҳар атрофи йўналишларидаги автобусларда бепул юриш.

    3. Ядро полигонларида ва бошқа ядровий-радиация объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар жумласига кирувчи ногиронларга саломатликни тиклаш учун қуйидаги миқдорларда йиллик бир йўла моддий ёрдам белгилансин:

    1 ва 2-гуруҳ ногиронларига — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч карра миқдорида;

    3-гуруҳ ногиронларига — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки карра миқдорида.

    Жисмоний шахслар

    8.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг

    2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сон

    Соғлиқни сақлаш тизимини янада
    ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги


    Фармони

    Барча республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахслар

    РЎЙХАТИ:

    1. Болаликдан ногиронлар;

    2. Чин етимлар;

    3. I ва II гуруҳ ногиронлари;

    4. 1941 — 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар;

    5. Ёшга оид пенсияга чиққан ишламайдиган шахслар;

    6. 1941 — 1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат жабҳасининг қатнашчилари;

    7. Чернобиль АЭСи фалокатини тугатишда иштирок этган шахслар жумласига кирувчи ногиронлар;

    8. Байналмилалчи-жангчилар;

    9. Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларидан моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилаларга мансуб шахслар;

    10. Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича,
    18 ёшга тўлмаган патологияли болалар;

    11. Чақирув комиссияларининг йўлланмалари бўйича чақирув ёшидаги (18 — 27 ёшдаги) шахслар;

    12. Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, патологияли ҳомиладор аёллар1;

    13. Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, эндокрин касалликларига чалинган беморлар;

    14. Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, жинсий йўл билан юқтириладиган касалликларга чалинган шахслар;

    15. Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, сил касаллигига чалинган шахслар;

    16. Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича, онкология касалликларига чалинган шахслари.

    Жисмоний шахслар


    написать администратору сайта