онунчилик ужжатлари билан аоли ва тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва преференциялар р йхат и
Скачать 343.5 Kb.
|
36. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги ПФ–6035-сон “Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони | 5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ: а) 2021 йил 1 январдан бошлаб: Санитария-эпидемиология хизмати ходимларининг амалдаги ойлик иш ҳақларига қўшимча равишда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлганда лавозим маошига — 30 фоиз, фан доктори (DSc) илмий даражаларига эга бўлганда — 60 фоиз ҳар ойлик устамалар белгиланади; Санитария-эпидемиология хизматининг илмий-тадқиқот муассасалари: бино ва иншоотларини сақлаш, шунингдек, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш Давлат бюджети маблағлари ҳисобига базавий молиялаштириш асосида амалга оширилади; раҳбар ходимларининг иш ҳақи бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошларига тенглаштирилади; б) Санитария-эпидемиология хизматига моддий-техника базасини яхшилаш ва ходимларни рағбатлантириш мақсадида аҳолига пуллик асосда (лаборатория хизмати, сертификация, экспертиза ва бошқалар) хизмат кўрсатиш ҳуқуқи берилади; | Жисмоний шахслар |
37. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 августдаги ПФ–5495-сон “Ўзбекистон республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони | 9. Инвестиция киритиш вақтида Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган базавий ҳисоблаш миқдорининг 8500 бараваридан кам бўлмаган миқдорда хўжалик жамиятларининг акциялари ва улушларини сотиб олиш, шунингдек, хорижий корхона ташкил этиш шаклида Ўзбекистон Республикасига инвестиция киритган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга кўп марталик уч йиллик виза олиш ва унинг амал қилиш муддатини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш заруратисиз чекланмаган миқдорда узайтириш ҳуқуқи берилсин. | Жисмоний шахслар |
38. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 сентябрдаги ПФ–6059-сон “Ўзбекистон республикасида пиллачилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони | 1. Яйлов хўжалигини ривожлантириш» уюшмаси (кейинги ўринларда — Уюшма) аъзолари — кластер иштирокчиларига каврак плантацияларини ташкил қилиш ва уни қайта ишлаш, майда шохли наслдор мол харид қилиш ва кўпайтириш, шунингдек, мол сўйиш, озуқа базасини яратиш, ярим тайёр ва тайёр, шу жумладан гўшт-сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш, тери ва жунни қайта ишлаш ҳамда биноларни реконструкция қилиш ва ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялаш лойиҳаларини молиялаштириш учун 2020 — 2023 йилларда ажратиладиган банк кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплашга, лойиҳалар ҳажми, сони ва уларни амалга ошириш учун зарур бўлган валюта туридан қатъи назар, тижорат банклари томонидан ўрнатилган фоиз ставкасининг 50 фоизи, бироқ 10 фоизлик пунктдан кўп бўлмаган миқдорда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсациялар берилади. | Юридик шахслар |
39. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 октябрдаги ПФ–5551-сон “Франция республикаси фуқаролари учун ўзбекистон республикасига киришда визасиз режимни белгилаш тўғрисида”ги Фармони | 1. 2018 йил 5 октябрдан бошлаб Франция Республикаси фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгилансин. | Жисмоний шахслар |
40. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ–6099-сон “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони | 4. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг аҳолини кунлик юриш ва югуришга тарғиб қилиш мақсадида «Соғлом турмуш тарзи» (www.1hls.uz) платформасини яратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. Бунда: Ўзбекистон ҳудудида бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ва ундан юқори ёшдаги Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг платформадаги электрон ҳамёнига 3 минг сўмдан; ҳар ойда ҳар бир туман (шаҳар) бўйича энг кўп юрган шахсга 300 минг сўмдан, ҳар бир ҳудуд бўйича энг кўп юрган шахсга 500 минг сўм, республика бўйича энг кўп юрган шахсга 1 миллион сўм қўшимча равишда платформадаги электрон ҳамёнига ўтказилади. | Жисмоний шахслар |
41. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги ПФ–6108-сон “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони | 6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги «Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4306-сон қарорида рўйхати белгиланган халқаро фан олимпиадаларида ғолиблик (олтин, кумуш, бронза медали)ни қўлга киритган ўқувчиларни тайёрлаган умумтаълим муассасаларининг ўқитувчиларига — олий, академик лицей ва касб-ҳунар мактабларининг ўқитувчиларига — бош ўқитувчи малака тоифаси берилади; республика фан олимпиадаларида ва кўрик-танловларнинг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларни тайёрлаган ўқитувчиларнинг малака тоифаси бир поғонага оширилади; умумий ўрта, ўрта махсус таълим муассасалари ва касб-ҳунар мактаблари педагогларига 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб синф (гуруҳ) раҳбарлиги учун қўшимча тўловлар 1,5 бараварга оширилади; 2021 йил 1 апрелдан бошлаб Халқ таълими вазирлиги тизимидаги методистларнинг иш ҳақи миқдори — олий тоифали ўқитувчининг базавий тариф ставкаси миқдорига, касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари услубчи-маслаҳатчиларининг иш ҳақи миқдори — бош ўқитувчининг базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади; 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган ва олий педагогик маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилар учун бакалавриатнинг сиртқи таълим шакли бўйича алоҳида мақсадли қабул параметрлари ажратилади; 2021 йил 1 январдан бошлаб олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассисларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараварида бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараварида ҳар ойлик пул компенсацияси берилади. 7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ умумтаълим муассасалари битирувчиларининг олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга кириш ҳамда ишга жойлашиш кўрсаткичлари асосида директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан умумтаълим муассасалари раҳбар ходимлари қуйидаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида рағбатлантирилади: ўқувчиларининг 90 фоизи ва ундан ортиқ қисми олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ва (ёки) ишга жойлашган умумтаълим муассасаларининг директорлари — 12 баравар, директори ўринбосарлари — 6 баравардан; ўқувчиларининг 85 — 89 фоиз қисми олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ва (ёки) ишга жойлашган умумтаълим муассасаларининг директорлари — 9 баравар, директори ўринбосарлари — 4,5 баравардан; ўқувчиларининг 80 — 84 фоиз қисми олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ва (ёки) ишга жойлашган умумтаълим муассасаларининг директорлари — 6 баравар, директори ўринбосарлари — 3 баравардан. Бунда: ўқувчиларнинг умумий сонини ҳисоблаганда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ўқувчилар ҳисобга олинмайди; умумтаълим муассасалари битирувчиларининг ишга жойлашиш кўрсаткичлари улар мактабни тамомлаган вақтдан бошлаб жорий йил якунига қадар бўлган даврда 3 ойдан ортиқ вақт давомида фаолият юритган ҳолларда шахсий жамғариб бориладиган пенсия тизими маълумотлари асосида шакллантирилади. 9. Белгилансинки, 2021 йил 1 январдан бошлаб: туман (шаҳар) кесимида тузилган рейтингда биринчи ўринни эгаллаган умумтаълим муассасалари директорлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 10 баравари миқдорида бир марталик рағбатлантирилади; халқ таълими бўлими мудирлари ва методистларига, умумтаълим муассасалари директорларига ҳамда туман (шаҳар) кесимида тузилган рейтингда биринчи бешта ўринларни эгаллаган умумтаълим муассасаларининг 2 нафар ўқитувчиларига Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ҳисобидан санаторийларда дам олиш учун бепул йўлланмалар берилади. | Жисмоний шахслар |
42. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги ПФ–6121-сон “Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони | 5. 2021 йил 1 январдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудларидан ташқари, тадбиркорлик субъектлари томонидан «Хавфсиз дарё» ДУКга дарё ўзанларини тозалаш натижасида олинган қум-шағал материалларининг ҳар бир куб метри учун тўлов миқдори шартнома тузилган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизидан 0,1 фоизига туширилсин. | Жисмоний ва юридик шахслар |
43. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 декабрдаги ПФ–5896-сон “Бирлашган миллатлар ташкилотининг биометрик ҳужжатига эга бўлган чет эл фуқаролари учун ўзбекистон республикасига киришда визасиз режимини белгилаш ва виза режимини енгиллаштириш тўғрисида”ги Фармони | 1. 2020 йил 1 январдан бошлаб БМТнинг биометрик ҳужжатига (қизил рангли Laissez-Passer паспорти) эга бўлган чет эл фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгилансин. | Жисмоний шахслар |
44. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги ПФ-6165-сон “Ўзбекистон республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони | 3. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг қуйидаги имтиёз ва преференциялар муддатларини 2021 йил 31 декабрга қадар узайтириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин: а) туроператорлар, турагентлар, шунингдек, жойлаштириш воситалари учун фойда солиғи ставкасини белгиланган ставкага нисбатан 50 фоизга камайтириш; б) камида 10 кишидан иборат хорижий туристик гуруҳлар учун Ўзбекистон Республикасида тур ташкил этиш ва уларнинг жойлаштириш воситаларида камида беш кеча тунаб қолиши шарти билан туроператорларнинг авиа ва темир йўл чипталари бўйича харажатларини чипта нархининг 30 фоизи миқдорида қисман субсидиялаш; в) туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш хизматлари) кўрсатувчи субъектлар бўйича: юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилиш; улар томонидан тўланадиган ижтимоий солиқни камайтирилган ставкада 1 фоиз миқдорида белгилаш. | Юридик шахслар (туроператорлар, турагентлар) |
45. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сон “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони | 6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги ПҚ-4701-сон қарорига мувофиқ Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида жорий этилган жисмоний шахсларга якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун кредитларни ажратиш тартиби барча ҳудудларда жорий этилсин. Бунда: ... кредитлар ипотека кредитининг энг кўп миқдорларидан ошмайдиган ва дастлабки бадали якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) ишлари қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда, 6 ойлик имтиёзли давр билан 20 йил (йигирманчи йилни ҳам қўшган ҳолда) муддатга ажратилади; ... | Жисмоний шахслар |
46. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 мартдаги ПФ–6195-сон “Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, «саховат» ва «мурувват» интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида”ги Фармони | 6. 2021 йил 1 апрелдан бошлаб: а) «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатининг: раҳбар ва шифокорлар ойлик лавозим маоши 1,5 баробарга; ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари ойлик лавозим маоши 2 баробарга; бошқа барча ходимлар ойлик лавозим маоши 1,2 баробарга; б) Агентлик марказий аппарати ходимларининг ойлик лавозим маошини 1,5 баробарга, унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси марказий аппарати ва унинг ҳудудий комиссиялари ходимлари ойлик лавозим маоши 1,2 баробарга; в) «Саховат» интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатида яшовчи ёлғиз пенсионерларга шахсий сарф-харажатлари учун камида тўланадиган ойлик пенсия миқдори 10 фоиздан 20 фоизгача оширилсин. 15. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ва Агентликнинг 2021 йил май ойидан бошлаб «Саховат» интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатидаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар йили бир марта Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси маблағлари ҳисобидан санаторийларда бепул соғломлаштиришни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. | Жисмоний шахслар |
47. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 апрелдаги ПФ–6202-сон “Кино санъати ва саноатини янги босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони | 9. Аудиовизуал асарлар (кино, сериал, мультфильм, ҳужжатли фильм, телекўрсатув) яратишда республика ҳудудида амалга оширилган харажатларнинг бир қисмини давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш («rebate») бўйича қуйидаги тартиб жорий этилсин: а) хорижий кинокомпаниялар учун, агар харажатлар суммаси: 3 миллиард сўмгача бўлса — 10 фоиз, бироқ битта фильм учун 250 миллион сўмдан ошмаган миқдорда; 3 миллиард сўмдан 5 миллиард сўмгача бўлса — 15 фоиз, бироқ битта фильм учун 650 миллион сўмдан ошмаган миқдорда; 5 миллиард сўмдан 10 миллиард сўмгача бўлса — 20 фоиз, бироқ битта фильм учун 1,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда; 10 миллиард сўмдан ортиқ бўлса — 25 фоиз, бироқ битта фильм учун 3 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда қоплаб берилади; б) маҳаллий кинокомпанияларга улар томонидан фильм ишлаб чиқаришда тўланган солиқ суммасининг 50 фоизи ҳисобот йили якунига кўра қайтариб берилади. Белгилансинки: мазкур банднинг «а» кичик бандида белгиланган компенсациялар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан тўлаб берилади ва бу мақсадлар учун ҳар йили 20 миллиард сўм маблағ ажратилади; мазкур банднинг «б» кичик банди сценарийси Агентлик билан келишилган ҳолда ишлаб чиқарилган маҳаллий аудиовизуал асарларга нисбатан қўлланилади; мазкур банд давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган фильмларга нисбатан татбиқ этилмайди. 10.Белгилансинки: б) кинокомпаниялар замонавий инфратузилмага эга фильм тасвирга олиш объектларини (павильонларни) барпо этиш бўйича инвестиция киритиш мажбуриятини олган тақдирда, Республика комиссиясининг тақдимномасига кўра: уларга нисбатан асосий фаолият тури бўйича фойда ва павильон жойлашган майдон бўйича ер солиқлари 3 йил давомида 50 фоизлик ставкада ўрнатилади; улар 2024 йил 1 апрелига қадар объектларни жиҳозлаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган кино ишлаб чиқариш қурилмалари бўйича божхона божи тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади. 11. 2024 йил 1 январга қадар кинотеатр (кинозал)лар муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш имконини берувчи рақамли (DCP ва ундан юқори форматдаги) кино намойиши қурилмалари билан жиҳозланган тақдирда, уларни харид қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи, бироқ битта қурилма учун 50 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади; янги ташкил этилган кинотеатрларга улар фаолиятининг дастлабки уч ойи давомида Агентлик буюртмаси асосида ишлаб чиқарилган миллий фильмлар бепул етказиб берилади. | Юридик шахслар |