онунчилик ужжатлари билан аоли ва тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва преференциялар р йхат и
Скачать 343.5 Kb.
|
55. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 июлдаги ПФ–6262-сон “Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармони | 4. Ўсимлик зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан ушбу йўналишда зарур ишлов бериш техникалари, агрометеостанциялар, биолаборатория жиҳозлари ва бошқа ускуналар харид қилинишда давлат томонидан 2024 йил 31 декабрга қадар қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги тартиби жорий қилинсин: а) қуйидагилар Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан компенсация қилинади: суммаси 10 млрд сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,75 баробаридан ошмайдиган миллий валютада ажратиладиган кредитлар учун фоиз тўловларининг харажатлари, Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин 7 фоиз пунктдан кўп бўлмаган қисми; тижорат банклари томонидан эквиваленти 10 млрд сўмдан ошмайдиган хорижий валютада ажратиладиган кредитлар учун — тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 30 фоизигача, бироқ 3 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда фоиз; б) ажратиладиган кредит таъминотининг 50 фоизигача, бироқ 10 млрд сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кафиллик тақдим этади. | Юридик ва жисмоний шахслар |
56. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон “Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони | 1. 2021 йил 1 ноябрдан шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ: а) “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари марказлари ва (ёки) Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларини кўрсатишда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловлар бўйича 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади (тадбиркорлик фаолияти мақсадларида ёки юридик шахслар вакили сифатида мурожаат қилинган ҳолатлар бундан мустасно); | Жисмоний шахслар (“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар) |
57. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 августдаги ПФ–6277-сон “Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳамда камбағаллик билан курашиш кўламини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармони | 1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб: а) 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа ҳамда бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси (кейинги ўринларда — болалар нафақаси) жорий этилади. Бунда, болалар нафақасини тайинлашда: инобатга олинадиган болалар ёши 14 ёшдан 18 ёшгача оширилади; тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача оширилади; унинг миқдорини оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгилаш тартиби қўлланилади; б) якка-ёлғиз бўлган фуқароларга, фарзанди бўлмаган ёки барча фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланади. 2. 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб болалар нафақаси ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўловларининг қуйидаги миқдорлари белгилансин: а) болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори: 250 000 сўм — 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун, 325 000 сўм — ёши 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун; 150 000 сўм — оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча; 100 000 сўмдан — оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун; б) кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори — 380 000 сўм. Бунда, 2021 йил 1 сентябрга қадар тайинланган 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ҳамда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамни тўлаш муддатлари тугагунига қадар, мазкур турдаги нафақалар ва моддий ёрдамнинг амалдаги миқдорлари ҳамда уларни тўлаш муддатлари сақлаб қолинади. | Жисмоний шахс |
58. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 12 ноябрдаги ПФ–6110-сон “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фарони | 6. 2021 йилдан бошлаб олис ва чекка ҳудудларда оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалари шифокорлари учун «Қишлоқ шифокори» дастури жорий қилинсин. Белгилансинки, «Қишлоқ шифокори» дастури доирасида: бошқа ҳудудда яшовчи шифокорлар олис ва чекка ҳудудларда жойлашган оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларига ишга қабул қилинганда уларга камида 3 йил ишлаб бериш шарти билан 30 миллион сўм миқдорида бир марталик пул маблағлари, уй-жойи бўлмаганларга эса 3 йил давомида хизмат уй-жойлари берилади ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик ижара тўловлари Давлат бюджетидан компенсация қилинади. | Жисмоний шахслар |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари | |||
1. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 4 мартдаги ПҚ–20-сон “Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги қарори | 1. Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссиясининг таклифларига биноан, аъло хулқи, ўқишдаги муваффақиятлари, ташаббускорлиги билан ноёб истеъдодини намоён этаётган ҳамда адабиёт, санъат, маданият, таълим ва фан соҳаларидаги алоҳида ютуқлари учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг иқтидорли қизлари Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлансин (рўйхат илова* қилинади). | Жисмоний шахслар |
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларининг ҳар бирига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилишини таъминласин. | Жисмоний шахслар | ||
2. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 30 майдаги ПҚ–112-сон “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг ҳарбий хизматчиларини ижтимоий муҳофаза қилишни таъминлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори | 1. 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг контракт бўйича хизмат қилаётган, амалдаги сарф-харажатлар (коммунал хизматлар ҳақи бундан мустасно) доирасида тураржой билан таъминланмаган оддий аскар, сержант ва офицер таркиблари ҳарбий хизматчиларига тураржойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун: Тошкент шаҳрида — базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт бараваригача миқдорда; Нукус шаҳри ва вилоят марказларида — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваригача миқдорда; Ўзбекистон Республикасининг бошқа шаҳарлари, туман марказлари ва аҳоли пунктларида — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача миқдорда ҳар ойлик пул компенсацияси тўловлари белгилансин. Оила аъзолари уч киши ва ундан ортиқ бўлган тақдирда ҳарбий хизматчиларнинг ушбу пул компенсацияси миқдорлари 50 фоизга оширилади. | Жисмоний шахслар (ҳарбийлар) |
3. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 23 мартдаги ПҚ-289-сон “Хитой Халқ Республикаси ҳукуматининг имтиёзли кредитидан фойдаланиб “Онкология марказларини ташхис ускуналари билан жиҳозлаш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 10. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги талабномаларига кўра, лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларнинг визалари ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш, уларнинг муддатини узайтириш расмийлаштирилаётганда улар давлат божи, консуллик ва бошқа йиғимлар тўлашдан озод қилинсин. | Юридик шахслар (хорижий мутахассислар) |
4. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 23 мартдаги ПҚ-308-сон “Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларни кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 1. ... Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжалигида қорамол ўстириш билан шуғулланувчи жисмоний шахсларга пенсиялар тайинлашда меҳнат стажи улар томонидан йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг камида бир баравари миқдорида ихтиёрий тартибда ижтимоий солиқ тўланган тақдирда ҳисоблаб чиқилади. | Жисмоний шахслар |
5. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 мартдаги ПҚ-310-сон ““ЎЗ-КОРЕС МАЙНинг” МЧЖ ЎЗБЕКИСТОН-КОРЕЯ корхонаси фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида”ги қарори | 5. “Ўз-КОРЕС Майнинг” МЧЖ геология-қидирув ишларини олиб бориш даврида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ олиб келинадиган геология-қидирув ишларини олиб боришга мўлжалланган технологик асбоб-ускуналар ва моддий-техника ресурслари божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин. | Юридик шахс |
6. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 4 апрелдаги ПҚ-315-сон “ОИТС, сил ва безгак касалликларига қарши кураш бўйича халқаро глобал жамғармаси грант маблағларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 6. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Глобал жамғарманинг грант маблағлари ҳисобидан харид қилинган юкларга тўлов ундирилмаган ҳолда хизмат кўрсатишни таъминласин. | Юридик шахслар |
7. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 4 апрелдаги ПҚ-318 “Бельгия Қироллиги Ҳукуматининг фоизсиз кредитидан фойдаланган ҳолда “Кичик бизнес учун кадрлар тайёрлашда касб-ҳунар таълимини ривожлантиришга кўмаклашиш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори | 7. Освободить от уплаты: таможенных платежей (за исключением сборов за таможенное оформление) оборудование, комплектующие и программное обеспечение к нему, завозимые за счет беспроцентного кредита Правительства Королевства Бельгия; налога на прибыль, взимаемого у источника выплаты на территории Республики Узбекистан, иностранного участника в рамках реализации проекта за счет беспроцентного кредита Правительства Королевства Бельгия. консульских сборов и государственных пошлин иностранных специалистов, принимающих участие в реализации проекта, при оформлении виз и временной прописки по заявкам Центра среднего специального, профессионального образования. | Жисмоний ва юридик шахслар |
8. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 майдаги ПҚ–362-сон “Умумтаълим мактаблари ўқувчиларини дарсликлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори | 6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлигининг умумтаълим мактаблари кутубхона фондларидан ўқувчиларга дарсликларни ихтиёрийлик асосида ижарага бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. | Жисмоний шахслар (ўқувчилар) |
2006 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармаси маблағлари ҳисобига кутубхоначиларнинг тариф ставкасига мансаб маошининг 20 фоизигача миқдорда вақтинчалик устама ҳақ белгилаш воситасида кутубхона фонди сақланиши учун ходимларни рағбатлантириш механизми жорий этилсин. | Жисмоний шахслар (кутубхоначилар) | ||
9. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 июлдаги ПҚ–416-сон “ Маҳаллий дори-дармон ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 5. 2006 йил 1 июлдан бошлаб дори-дармон ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Бозорни истеъмол товарлари билан тўлдиришни рағбатлантириш ҳамда ишлаб чиқарувчилар ва савдо ташкилотларининг ўзаро муносабатларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2002 йил 13 ноябрдаги 390-сонли қарорининг 1-бандида истеъмол товарлари ишлаб чиқурувчилар учун белгиланган солиқ имтиёзлари татбиқ этилсин. | Юридик шахслар |
10. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ–476-сон “Малайзия фуқаролари учун виза тартибини соддалаштириш тўғрисида”ги қарори | 1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги: Ўзбекистонга иш юзасидан келадиган Малайзия фуқароларига Ўзбекистон Республикасидаги таклиф қилаётган юридик шахснинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат этиши талаби бекор қилинган ҳолда, 6 ой муддатгача бўлган кўп марталик визаларни Ўзбекистон Республикасининг чет эл муассасаларида ҳужжатлар қабул қилинган кун ҳисобга олинмасдан 2 иш куни мобайнида расмийлаштирсин; | Жисмоний шахслар (Малайзия фуқаролари) |
11. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 7 ноябрдаги ПҚ–505-сон “Алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори | маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга алкоголли маҳсулотни маркировка қилиш учун акциз маркалар бериш фақат улар томонидан акциз маркалар номинал қийматининг 50 фоизи тўлангач, импортёрларга эса акциз солиғининг тўлиқ суммаси тўлангандан кейин амалга оширилади. | Юридик шахслар (маҳаллий ишлаб чиқарувчилар) |
12. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 декабрдаги ПҚ–540-сон “ЎЗКИМЁСАНОАТ” ДАК корхоналарида КИОТО протоколининг мусаффо ривожланиш механизми доирасидаги лойиҳа ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 8. “Мицубиси Корпорейшн” (Япония) компанияси лойиҳани амалга ошириш доирасида оладиган даромадлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўлов манбаидан олинадиган фойда солиғи тўлашдан озод этилсин. | Юридик шахс |
13. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 февралдаги ПҚ-800-сон “Хорижий инвестициялар иштирокида «ЖЕНЕРАЛ МОТОРС ЎЗБЕКИСТОН» корхонасини барпо этиш тўғрисида”ги қарори | 8. Освободить сроком на 5 лет: от таможенных платежей (за исключением налога на добавленную стоимость и сборов за таможенное оформление) товары, ввозимые АО «ДжиЭм Узбекистан», АО «Узавтосаноат», а также другими предприятиями — производителями технологической оснастки, материалов, комплектующих изделий, используемых в производстве автомобилей АО «ДжиЭм Узбекистан», по перечню согласно приложению № 1; иностранный персонал ЗАО «Дженерал Моторс Узбекистан» от уплаты налога на доходы, получаемые в рамках работы на данном предприятии; компанию «Дженерал Моторс Холдингс Эл-Эл-Си», компанию «Дженерал Моторс Интернейшнл Холдингс» и их правопреемников от уплаты налога на прибыль по доходам, получаемым в виде дивидендов, выплачиваемых ЗАО «Дженерал Моторс Узбекистан». Определить, что с момента освоения ЗАО «Дженерал Моторс Узбекистан» производства новой модели автомобиля по графику, согласно приложению № 2*, установленные настоящим постановлением льготы продлеваются еще на пятилетний срок с завершением срока их действия до 31 декабря 2017 года. | Юридик шахс |