онунчилик ужжатлари билан аоли ва тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва преференциялар р йхат и
Скачать 343.5 Kb.
|
32. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги ПҚ-3262-сон “Автомобиль йўлларини кўкаламзорлаштириш ва архитектура-ландшафт жиҳатдан тузиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 17. “Ўзйўлкўкаламзорлаштириш” УК ва унинг таркибий бўлинмалари 2025 йилнинг 1 январига қадар декоратив ўсимликлар етиштириш учун кўчатхоналар банд қилган ер участкалари қисмида ер солиғи тўлашдан, юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи тўлашдан озод қилинсин. | Юридик шахслар |
33. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги ПҚ-3327-сон “Республикамизда асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 11. 2023 йилнинг 1 январигача белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхатлар бўйича ташкилотлар томонидан олиб келинадиган наслли (маҳсулот) материаллар, асаларичилик соҳасида қўлланиладиган инвентарлар ва ускуналар, асалари уяларини ташиш учун махсус транспорт воситалари ва тиркамалар, асалари касалликлари ва зараркунандаларига қарши қўлланиладиган ветеринария дори воситалари ва препаратлар, асалари уялари ишлаб чиқариш учун ёғоч ва зарур материаллар, пенополиуретан, уларга ёрдамчи ускуналар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлари, мумлар ва мум маҳсулотлари божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин. | Юридик шахслар |
34. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги ПҚ-3391-сон “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 7. Мақом йўналишида ижод қилиб келаётган ижодий жамоалар, ансамбллар 2023 йилгача барча солиқ тўловларидан озод этилсин. | Юридик шахслар |
35. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 декабрдаги ПҚ-3422-сон “2018-2022 йилларда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва юк ташишнинг ташқи савдо йўналишларини диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 4. Йиллик тушумида халқаро юк ташиш хизматлари экспорти улуши 50 ва ундан юқори фоизни ташкил этадиган миллий автотранспорт корхоналари ва товарларни ташишни ташкил этиш, омборга жойлаштириш, сақлаш, ишлов бериш ва тарқатиш билан шуғулланувчи транспорт-логистика компаниялари 2022 йилнинг 1 январига кадар: бўшаган маблағлар ўзининг автотранспорт воситалари паркини кенгайтиришга, ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялашга, замонавий омборхона терминаллари барпо этишга ва банк кредитларини тўлашга йўналтирилиши шарти билан мол-мулк солиғи ва ер солиғи тўлашдан озод қилинсин; Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, транспорт-логистика хизматлари кўрсатишга мўлжалланган, белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган омборхона ускуналари, юк ортиш-тушириш техникаси, агрегатлар, эҳтиёт қисмлар ва бошқа товарлар учун божхона тўловлари (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинсин. | Юридик шахслар |
5. Халқаро йўналишларда юк ташиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган автотранспорт корхоналарига шаҳарлараро йўналишларда юк ташишни амалга ошириш ҳуқуқи берилсин. | Юридик шахслар | ||
36. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 декабрдаги 3440-сон “2018-2022 йиллар даврида болаларда туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш давлат дастури тўғрисида”ги қарори | 6. Давлат дастурини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “Соғлом авлод учун” Халқаро нодавлат хайрия жамғармаси томонидан белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб кириладиган Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган юқори технологик диагностика тиббиёт ускунаси, бутловчи буюмлар, реагентлар, зарур материаллар, болалар даволовчи овқати, дори воситалари 2023 йил 1 январгача бўлган муддатда божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) озод қилинсин. | Юридик шахслар |
37. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сон “Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарори | 23. 2023 йилнинг 1 январига қадар: Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 60-63-моддаларида кўрсатилган манбалардан қўшимча даромад олувчи бюджет ташкилотлари ундириб олинадиган барча турдаги солиқлардан; Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган чет эл олий таълим муассасалари уларнинг Ўзбекистон Республикасида амалга ошираётган таълим фаолияти доирасида барча турдаги солиқларни ва мақсадли давлат жамғармаларига мажбурий ажратмаларни, шунингдек, чет эллик ходимларнинг меҳнат ҳақи фонди қисмида ягона ижтимоий тўлов ва жисмоний шахсларнинг даромад солиғини тўлашдан озод қилинсин. | Юридик шахслар |
38. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 январдаги ПҚ-3472-сон “Республикада ипакчилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 10. 2023 йилнинг 1 январига қадар: а) республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотлар томонидан олиб келинадиган (белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича): инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида олиб келинадиган технологик ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, ёрдамчи ва қурилиш материаллари; тутзорларнинг қатор оралиғида агротехника тадбирларини бажариш учун қишлоқ хўжалиги техникаси, механизация ва ирригация воситалари, эҳтиёт қисмлар ва уларнинг бутловчи буюмлари; тут кўчатлари уруғини тайёрлашда фойдаланиладиган хомашё ва материаллар, қуртхоналар учун ускуналар; тайёр ипак маҳсулоти ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган химикатлар, синтетик толалар, бўёқлар, фурнитура ва аксессуар буюмлари ҳамда бошқа ёрдамчи материаллар бож тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхонада расмийлаштирув йиғимлари бундан мустасно); б) «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибига кирувчи ва умумбелгиланган солиқларни тўловчи ташкилотлар тутзорлар билан банд бўлган ер майдонлари қисмида ер солиғи тўлашдан; в) «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибига кирувчи ва солиқ тўлашнинг соддалаштирилган тартибини қўлловчи ташкилотлар ягона ер солиғи тўлашдан озод қилинсин. | Юридик шахслар |
39. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3573-сон “Виночилик соҳасини ва алкоголли маҳсулотларни реализация қилишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 12. Қуйидагилар: узумнинг техник навларини ишлаб чиқарувчилар 2025 йилнинг 1 январига қадар муддатга, қишлоқ хўжалик экинларини қатор оралаб етиштиришидан қатъи назар, ер солиғини тўлашдан; виночилик корхоналари Ўзбекистон Республикасида етарли ҳажмларда ишлаб чиқарилмайдиган, виночилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун олиб келинадиган ва фойдаланиладиган материаллар, хом ашё, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва буюмлар белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат асосида олиб кирилиши учун 2025 йилнинг 1 январига қадар божхона тўловларини (қўшилган қиймат солиғи ва божхона йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилсин. | Жисмоний ва юридик шахслар |
40. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 мартдаги ПҚ-3577-сон “Заргарлик саноатини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори | 2. «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмасига кирадиган юридик шахслар, шунингдек, ихтиёрий равишда ягона ташкилотда бирлашиш йўли билан «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмасида белгиланган тартибда иштирок этувчи якка тартибдаги тадбиркорлар ўз заргарлик маҳсулотларини, шу жумладан қайта ишлашга берилган хом ашёдан тайёрланган заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотишда акциз солиғи, қўшилган қиймат солиғи, даромад солиғи, мулк солиғи, ер солиғи, давлат мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари жамғармаларга мажбурий ажратмалар (ягона ижтимоий тўлов бундан мустасно) тўлашдан 2022 йилнинг 1 январигача озод этилсин. | Юридик шахслар |
41. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 мартдаги ПҚ-3603-сон “Қоракўлчилик соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 10. Белгилансинки: а) 2023 йил 1 январга қадар қоракўлчилик билан шуғулланаётган субъектлар ва қоракўлчилик маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари қоракўлчилик учун зарур бўлган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича импорт қилинадиган материаллар учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади; б) қоракўлчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғи ставкалари 2023 йил 1 январга қадар ўзгаришсиз қолдирилади; в) республика ҳудудида қоракўл териси ва жунини тайёрлаш ҳамда харид қилиш «Ўзчармсаноат» уюшмаси ва «Яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси» тизимидаги корхоналар томонидан олдиндан 50 фоиз бўнак тўлаш орқали амалга оширилади. | Юридик шахслар |
42. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги “Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3589-сон қарори | 11. Асосий фаолияти автобусларда йўловчи ташишни амалга ошириш бўлган умумий фойдаланишдаги шаҳар йўловчи транспорти ташкилотлари 2022 йилнинг 1 январигача бўлган муддатга ер солиғи тўловларидан озод этилсин | Юридик шахслар |
43. | Ўзбекистон республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги ПҚ-3662-сонли “Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори | 181. Мультимедиа марказининг замонавий телестудиясини ташкил этиш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган телевизион ускуналар жамланмаси, учувчисиз учиш аппаратлари, компьютер техникаси, дастурий таъминот ва бошқа техника воситалари божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилсин. | Юридик шахс |
44. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПҚ-3693-сон “Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 9. Чарм, мўйна хом ашёси ва жун тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлаш, чорва молларини автоматлаштирилган ҳолда сўйиш, жун, қоракўл ва сунъий чармдан буюмлар, чарм-атторлик маҳсулотлари, пойабзал ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ташкилотларга 2023 йил 1 январга қадар муддатда қуйидаги кўринишдаги солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар берилсин: фойда солиғи ва мол-мулк солиғи, айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан озод қилиш; белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича импорт қилинадиган асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, республикада ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё, материаллар ва фурнитура учун божхона тўловлари (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) тўлашдан озод этиш; юқоридаги тасдиқланадиган рўйхатларга киритилмаган, ўз ишлаб чиқариши учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, хом ашё, материаллар ва фурнитураларни импорт қилишда божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) тўлаш муддатини қонунчиликда белгиланган тартибда кечиктириш. | Юридик шахс |
45. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3698-сон “Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори | 8. 2022 йил 1 январга қадар муддатда: белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича илмий-тадқиқот ташкилотлари томонидан олиб кириладиган илмий асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, сарфлаш материаллари, реактивлар, дастурий таъминот божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно); илмий-тадқиқот ташкилотлари уларнинг асосий фаолияти бўйича барча турдаги солиқлар ва мажбурий ажратмалардан озод қилинсин, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратмалар бундан мустасно, бўшаётган маблағлар уларнинг ходимларини моддий рағбатлантириш учун мақсадли йўналтирилсин. | Юридик шахслар |
46. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги ПҚ-3701-сон “Ўзбекистон Республикаси президентининг туман (шаҳар)лардаги халқ қабулхоналари ҳузуридаги давлат хизматлари марказлари биноларининг давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қурилишини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори | 3. Тижорат банкларига инвесторларга Халқ қабулхоналари бинолари ва ажратилган ер участкаси доирасида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида қўшимча объектлар қуриш учун 10 йил муддатга, жумладан 5 йиллик имтиёзли давр билан тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда кредитлар бериш тавсия этилсин. | Жисмоний ва юридик шахслар (инвесторлар) |
47. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 майдаги ПҚ-3730-сон “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 7. 2023 йил 1 январгача бўлган муддатга: маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида фаолият юритаётган ташкилотлар сотиб оладиган, мамлакатда ишлаб чиқарилган янги махсус автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғимлардан; маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида фаолият юритаётган ташкилотлар бўшаётган маблағларни уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга мақсадли йўналтирган ҳолда ер солиғидан; республикада ишлаб чиқарилмайдиган, товарларни қадоқлаш ва жойлаш-ўраш учун биологик чирийдиган полимер материалларни ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнида фойдаланиш учун ўрнатилган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар асосида олиб кирилган технологик ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар, хом ашё ва материаллар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимидан ташқари); маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида фаолият юритаётган ташкилотлар томонидан республикада ишлаб чиқарилмайдиган, ўрнатилган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар асосида олиб кирилган махсус техника, технологик ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимидан ташқари) озод қилинсин. | Юридик шахслар |
48. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 июлдаги ПҚ-3841-сон “Ички бозорни қум-шағал материаллари билан барқарор таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори | 6. “Хавфсиз дарё” ДУК ҳарбий хизматчилари қонунчиликда белгиланган озиқ-овқат, пул, кийим-кечак, турар жой таъминоти билан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан таъминланиши, шунингдек, пенсия, тиббий таъминот ва бошқа ижтимоий кафолатлар хамда имтиёзлардан фойдаланиши белгилаб қўйилсин. Бунинг учун Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига офицер таркибига кирувчи иккита қўшимча ҳарбий хизматчилар штат бирлиги ажратилсин. | Жисмоний шахслар (“Хавфсиз дарё” ДУК ҳарбий хизматчилари) |
49. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги ПҚ-3856-сон “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 6. Белгилаб қўйилсинки: ... в) микрокредитлар: базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараваригача бўлган миқдорда 3 йилгача муддатга, 6 ойлик имтиёзли давр билан; 2019 йил 31 декабрга қадар — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизига тенг ставкада; 2020 йил 1 январдан — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасида; 2022 йил 1 январдан бошлаб — тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда ажратилади. | Жисмоний ва юридик шахслар (кичик тадбиркорлик субъектлари, фермер ва деҳқон хўжаликларига, оилавий тадбиркорлик субъектлари) |
7. Белгилансинки: қишлоқ туманларида, бундан аҳоли сони 5 минг кишидан кўп бўлган аҳоли пунктлари мустасно, сартарошхона хизматларини, якка тартибдаги буюртмалар бўйича кийим тикиш хизматларини, пойабзал таъмирлаш хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятни ташкил этган, шунингдек, жамоат ҳаммомларини ташкил этган якка тартибдаги тадбиркорлар 2023 йил 1 июлгача барча турдаги солиқлар тўлашдан озод этилади; якка тартибдаги тадбиркорлар ҳар бир ёлланган ходимга тўланадиган қатъий белгиланган солиқни тўлашдан озод этилади; юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик субъектлари 3 нафаргача доимий ишчиларни ёллашга, улар билан меҳнат шартномаси тузишга, шунингдек, меҳнатга лаёқатли ёшга тўлган бошқа яқин қариндошларини, шу жумладан, меҳнатга лаёқатли ёшга тўлган болалари ва невараларининг эр-хотинларини, меҳнатга лаёқатли ёшга тўлган ака-укалари ва опа-сингилларини, уларнинг эр-хотинларини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик субъекти иштирокчилари сифатида жалб қилишга ҳақли; ушбу қарорнинг 6-бандига мувофиқ биринчи марта микрокредит олган якка тартибдаги тадбиркорлар уни олган санадан бошлаб 6 ой мобайнида қатъий белгиланган солиқ тўлашдан озод этилади; якка тартибдаги тадбиркорлар 3 тоннадан ортиқ юк кўтарувчи автомобиль транспортида юкларни базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдоридаги ставка бўйича ташиш хизматларидан ҳар ойда олинадиган қатъий белгиланган солиқ тўлайди. | |||