онунчилик ужжатлари билан аоли ва тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва преференциялар р йхат и
Скачать 343.5 Kb.
|
14. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги ПҚ-916-сон “Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори | 9. Илмий-тадқиқот муассасалари ва ташкилотларини қайта жиҳозлаш ва қўшимча жиҳозлаш учун белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича модернизация қилиш доирасида олиб келинадиган ускуналар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин. | Юридик шахслар |
15. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 15 майдаги ПҚ-1112-сон “Тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 3. Белгилансинки, кичик корхона ўз уйларида ишлаётган (касаначилик билан шуғулланаётган) фуқаролар билан, қонун ҳужжатларида белгиланган ходимлар сонининг чекланган нормативидан кўпи билан 30 фоиз ошган миқдорда меҳнат шартномалари тузганда, кичик корхоналар учун назарда тутилган кафолатлар, имтиёзлар ва преференциялар мазкур корхона учун сақланиб қолади. | Юридик шахслар (кичик корхоналар) |
16. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 17 ноябрдаги ПҚ-1642-сон “Деҳқонобод калийли ўғит заводини ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш (II-босқич)” инвестицион лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 1. Принять к сведению, что в рамках реализации инвестиционного проекта «Расширение производственных мощностей Дехканабадского завода калийных удобрений (II этап)» по итогам прямых переговоров унитарным предприятием «Дехканабадский завод калийных удобрений» ГАК «Узкимёсаноат» заключены контракты на проектирование, строительство, поставку оборудования и пусконаладочные работы на условиях «под ключ» с компаниями: «CITIC International Cooperation Co. Ltd.» (КНР) — на строительство перерабатывающего комплекса по производству 400 тыс. тонн калийных удобрений в год на сумму 116,3 млн долларов США; «ЗУМК-Инжиниринг» (Россия) — на строительство горнодобывающего комплекса по добыче 1 400 тыс. тонн сильвинитовой руды, грузовой подвесной канатной дороги по транспортировке 2 100 тыс. тонн руды в год и объектов внешнего электроснабжения на общую сумму 122,3 млн долларов США. 2. Определить, что финансирование проекта «Расширение производственных мощностей Дехканабадского завода калийных удобрений (II этап)» осуществляется за счет: кредита Эксимбанка КНР в сумме 110,5 млн долларов США, выделяемого в рамках льготной кредитной линии Правительства КНР, рефинансируемого ОАКБ «Узпромстройбанк», сроком на 20 лет, в том числе льготный период — 5 лет, с процентной ставкой 2,25 процента годовых, включая маржу рефинансирующего банка в размере 0,25 процента годовых, для оплаты 95 процентов стоимости контракта на строительство перерабатывающего комплекса; кредита Фонда реконструкций и развития Республики Узбекистан в сумме 128,1 млн долларов США, рефинансируемого ОАКБ «Узпромстройбанк», сроком на 7 лет, в том числе льготный период 3 года, с процентной ставкой 2,25 процента годовых, включая маржу рефинансирующего банка в размере 0,25 процента годовых, для оплаты 5 процентов авансового платежа контракта на строительство перерабатывающего комплекса и 100 процентов стоимости контракта на строительство горнодобывающего комплекса, грузовой подвесной канатной дороги и объектов внешнего электроснабжения; заемных средств Фонда развития и поддержки организаций химической промышленности при ГАК «Узкимёсаноат» в сумме, эквивалентной 0,83 млн долларов США, и собственных средств унитарного предприятия «Дехканабадский завод калийных удобрений» в сумме, эквивалентной 15,36 млн долларов США, для выплаты процентов и комиссий, покрытия прочих расходов на обслуживание кредитов Эксимбанка КНР и Фонда реконструкции и развития Республики Узбекистан до ввода второго этапа Дехканабадского завода калийных удобрений в эксплуатацию. 3. Утвердить: технико-экономическое обоснование инвестиционного проекта «Расширение производственных мощностей Дехканабадского завода калийных удобрений (II этап)» с основными технико-экономическими показателями, согласно приложению № 1, и вводом объектов в IV квартале 2013 года; прогнозные графики погашения кредитных ресурсов согласно приложениям № 2, 3 и 4. | Юридик шахслар |
18. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 26 мартдаги ПҚ-1731-сон “Экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантиришни кучайтириш ва рақобатбардош маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори | 5. Маҳаллий товар (иш, хизмат) ишлаб чиқарувчи корхоналарга: халқаро молия институтлари, донор мамлакатлар, хорижий давлатлар ҳукуматлари, бошқа норезидентлар маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича халқаро тендерларда хорижий қатнашчилар билан тенг шароитларда, жумладан ишлаб чиқарилган товар (иш, хизмат)ларни етказиб беришга чет эл валютасида шартномалар тузган ҳолда иштирок этиш; Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш назарда тутилган ўзида ишлаб чиқарилган товар (иш, хизмат)ларни етказиб беришга тўғридан-тўғри битимлар шартида норезидентлар билан хорижий валютада шартномалар тузиш ҳуқуқи берилсин. Белгилансинки, мазкур бандда кўрсатилган шартномалар маълумотларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритган ҳолда экспорт шартномаларига тенглаштирилади. | Юридик шахслар |
19. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 31 майдаги ПҚ–1765-сон “Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори | 1. 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ: Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган фуқаролар республиканинг олий ҳарбий таълим муассасаларидаги тегишли таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра тўплаган балларининг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёзга эга бўладилар; Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган абитуриентларни республиканинг олий таълим муассасалари (олий ҳарбий таълим муассасалари бундан мустасно) бакалавриатига ўқишга кириши учун тегишли ўқув йилига тасдиқланадиган олий таълим муассасаларига қабул параметрларидан ташқари алоҳида қабул кўрсаткичлари ажратилади ва улар ушбу кўрсаткичлар доирасида танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўладилар; Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга ҳарбий қисмларнинг қўмондонлиги томонидан олий таълим муассасаларига кириш учун берилган тавсияномалар, улар берилган санадан бошлаб, уч йил мобайнида амал қилади. | Жисмоний шахслар |
20. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 3 июндаги ПҚ-2543-сон “Экскаваторлар ва гусеницали техникани таъмирлаш заводини қуриш тўғрисида”ги қарори | 8. Экскаваторлар ва гусеницали техникани таъмирлаш заводини қуриш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида: «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бўлинмалари ва Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари ҳажми — қўшилган қиймат солиғидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига, Бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан; республикамизда ишлаб чиқарилмайдиган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган машина ва ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, асбоблар ва технологик жиҳозлар — бож тўловлари (божхона йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинсин. | Юридик шахс |
21. | Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 февралдаги ПҚ-2772-сон “2017 — 2021 йилларда электротехника саноатини бошқаришни янада такомиллаштириш, уни жадал ривожлантириш ва диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 13. Белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича 2017 — 2021 йилларда электротехника саноатини янада ривожлантириш ва диверсификациялаш бўйича чора-тадбирлар дастурига киритилган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида олиб келинадиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, материаллар ва бутловчи буюмлар 2022 йил 1 январгача божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинсин | Юридик шахслар |
22. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги ПҚ-2776-сон “Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятларини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори | 6. ... белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва эксплуатация қилиш ишлари учун олиб келинадиган ускуналар, хом ашё ва материаллар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва узеллар учун божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинсин | Юридик шахслар |
23. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 мартдаги ПҚ-2843-сон “Қорақалпоғистон республикаси ва хоразм вилоятида тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун қўшимча қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 2. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида рўйхатдан ўтган, фармацевтика товарлари ва препаратлари, электротехника маҳсулотлари (кабель-ўтказгич маҳсулотларидан ташқари), шунингдек, пардозлаш қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган юридик шахслар 2017 йилнинг 1 апрелидан 2022 йилнинг 1 январигача бўлган даврда мулк солиғи, ер солиғи тўлашдан озод этилсин. | Юридик шахслар |
24. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги ПҚ-2856-сон “«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 7. 2023 йил 1 январгача: ипак қурти уруғини ишлаб чиқариш, пиллани етиштириш, тайёрлаш ва қайта ишлаш, тайёр ипак маҳсулотлар ҳамда пиллачилик тармоғи учун ёрдамчи материалларни (сунъий пилла ўраш дасталари) ишлаб чиқаришдан олинадиган даромадлар — юридик шахсларнинг ягона солиқ тўловини тўлашдан; «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотлар ҳамда ипак қурти уруғини ишлаб чиқариш, пиллани тайёрлаш ва қайта ишлаш ташкилотлари томонидан олиб келинадиган пилла йигириш ва ипак газлама тўқиш дастгоҳларининг эҳтиёт қисмлари, тут дарахти уруғи ва кўчатлари, ипак қуртининг суперэлита, элита ва саноат уруғлари белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин; уй шароитида тирик пилла етиштириш билан шуғулланувчи (касаначи)лар — жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод этилсин; пилла етиштирувчи ташкилотлар — пилла етиштириш билан шуғулланувчи касаначилар ва бошқа ишчи-пиллакорлар меҳнатига ҳақ тўлашга йўналтириладиган маблағлари бўйича ягона ижтимоий тўловдан озод этилсин ва бундан бўшаган маблағлар касаначилар ва ишчи-пиллакорларни моддий рағбатлантиришга йўналтирилсин. | Юридик шахслар |
25. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2912-сон “ 2018 — 2022 йилларда иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги қарори | 14. Республикамизда ишлаб чиқарилмайдиган, Дастурни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган ускуналар, бутловчи буюмлар ва материаллар 2023 йилнинг 1 январига қадар божхона тўловлари тўлашда (божхонада расмийлаштириш учун йиғимлардан ташқари) озод қилинсин. | Юридик шахс |
26. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги ПҚ-2939-сонли “Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 16. “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси, ҳудудий “Балиқсаноат” МЧЖлари ва “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси таркибига кирувчи юридик шахслар 2023 йил 1 январгача бўлган муддатда личинка, балиқ чавоқлари ва товар балиқ етиштиришдан, балиқчилик маҳсулотларини тайёрлаш ва қайта ишлашдан олинган даромадлари бўйича ягона солиқ тўлашдан озод этилсин. | Юридик шахс |
27. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 майдаги ПҚ-2972-сон “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 5. “Ўзбекгидроэнерго” АЖ эмиссион қимматбаҳо қоғозларини чиқаришни давлат рўйхатидан ўтказиш йиғими ва қимматбаҳо қоғозларни чиқариш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқишга тўланадиган йиғимидан озод этилсин. | Юридик шахс |
28. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги ПҚ-3195-сон “Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Уюшма билан биргаликда эҳтиёжманд ва фаол журналистларни имтиёзли ипотека кредитлари асосида уй-жой билан таъминлаш ишларини белгиланган тартибда йўлга қўйсин. | Жисмоний шахслар (журналистлар) |
29. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 августдаги ПҚ-3212-сон “Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори | 6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Уюшма аъзоси бўлган фаол композитор ва бастакорлар, мусиқашуносларни имтиёзли ипотека кредитлари асосида арзон уй-жой билан таъминлаш бўйича тегишли чораларни кўрсин. | Жисмоний шахслар (композитор ва бастакорлар) |
30. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ–3216-сон “Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2-иловада келтирилган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларини Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига айлантириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин ва қуйидагилар уларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин: .... Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги олий таълим муассасаларига ўқишга киришда идоравий академик лицейларнинг битирувчилари учун уларнинг тест синовлари давомида тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 10 фоизи миқдорида қўшимча баллар тарзида имтиёзли шартлар назарда тутилади; | Жисмоний шахслар |
31. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги ПҚ-3227-сон “ПАХТАКОР” футбол клубининг моддий-техника базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 9. Жамият 2023 йилнинг 1 январигача: инвестиция мажбуриятларини амалга ошириш доирасида — давлат мақсадли жамғармаларига бўлган барча солиқ ва мажбурий тўловлардан (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бундан мустасно), шунингдек, Жамиятнинг хорижий мутахассисларига меҳнат ҳақи сифатида даромадлар қисмида тўланадиган ягона ижтимоий тўловдан; хорижий мутахассисларни - жисмоний шахсларнинг даромадлари бўйича Жамият билан тузилган меҳнат шартномаси доирасида олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод этилсин. | Юридик шахс |