онунчилик ужжатлари билан аоли ва тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва преференциялар р йхат и
Скачать 343.5 Kb.
|
50. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 августдаги ПҚ-3894-сон “Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 13. Миллий палата 2022 йил 1 январга қадар муддатда: ягона ижтимоий тўловдан ташқари, барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан; ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича республикада ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, компьютер техникаси, ўқитишнинг техник воситалари, адабиётлар, мультимедиа маҳсулотлари, қурилиш материаллари, инвентарь ва бошқа моддий-техника ресурслари учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилсин. | Юридик шахс |
51. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 сентябрдаги «Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3276-сон қарорида назарда тутилган имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2025 йил 1 январга қадар узайтирилсин. Қуйидагилар: Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича нодавлат умумтаълим муассасаларини жиҳозлаш ва фаолиятини таъминлаш учун олиб кириладиган замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, ўқув ва илмий-методик адабиётлар, анжомлар ва моддий-техник ресурслар 2025 йил 1 январга қадар муддатга божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно); Вазирлик ўқитувчиларнинг ўз касб фаолиятини амалга ошириши чоғида ҳуқуқ ва эркинликлари бузилганлиги тўғрисидаги даъволар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинсин. | Юридик шахслар |
52. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сонли “Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 6. Қуйидагилар: хорижий шериклар билан биргаликда амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида илғор педагогик технологиялар ва инновацион ўқитиш усулларини жорий этиш ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил қилиш, шу жумладан, мактабгача таълим соҳасида корхоналар ташкил қилиш учун олиб кириладиган товарлар; Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, Марказ, Инжиниринг компанияси ва Институт томонидан олиб кириладиган махсус техника, ускуналар, шу жумладан, асбоблар, эҳтиёт ва бутловчи қисмлар, техник ҳужжатлар ва дастурий маҳсулотлар белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича 2022 йилнинг 1 январигача божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилсин. | Юридик шасхлар |
53. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 октябрдаги ПҚ-3967-сон “Ёпиқ турдаги ҳарбий шаҳарчаларда ўзбекистон республикаси мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларига савдо-маиший хизмат кўрсатишни такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори | 2. Тадбиркорлик субъектлари ёпиқ турдаги ҳарбий шаҳарчаларда Узбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларига савдо-маиший хизмат кўрсатиш фаолиятидан тушган ялпи тушумдан ягона солиқ тўловидан 2022 йил 1 январгача озод этилсин. | Юридик шахслар |
54. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 октябрдаги ПҚ-3981-сон “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 4. Мажбурий ижро бюроси маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг энг яхши таклифларини танлаб олган ҳолда, электр энергиясини ҳисоблаш қурилмалари ва қўшимча асбоб-ускуналарни сотиб олишни параллел молиялаштириш мақсадида 2019 йилда Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасидан 500 млрд. сўм миқдорида солиққа тортилмайдиган маблағларни «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖга беғараз равишда ажратилишини таъминласин. Электр энергиясини ҳисоблаш қурилмаларини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар 2022 йил 1 январга қадар ушбу қарор доирасида «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ билан тузилган шартномалар бўйича етказиб бериладиган электр энергиясини ҳисоблаш қурилмалари ва қўшимча асбоб-ускуналарни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган бутловчи қисмлар, хомашё ва материалларни олиб кирганлик учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно), шунингдек, мазкур электр энергиясини ҳисоблаш қурилмалари ва қўшимча асбоб-ускуналарни сотишда қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод этилсин. | Юридик шахслар |
55. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги ПҚ-3989-сон “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида инвестициявий лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 7. Лойиҳани амалга ошириш доирасида қуйидагилар: 2022 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатга мувофиқ олиб кириладиган жиҳозлар, бутловчи қисмлар, дастурий таъминот, ёрдамчи техника ва қурилиш материаллари — божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари); Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан бажарилган ишлар (хизматлар), шунингдек, маҳаллий етказиб берувчилар ва субижрочилар томонидан Инвесторга сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) қўшимча қиймат солиғидан; Инвестор, унинг субижрочилари, хорижий молиявий институтлари ва компаниялари, шунингдек, уларнинг доимий муассасалари — Ўзбекистон Республикаси норезидентлари — юридик шахслар тўлаши лозим бўлган солиқларнинг барча турларидан (шу жумладан, тўлов манбасидан ундириладиган даромад солиғидан); Ўзбекистон Республикаси норезидентлари — жисмоний шахслар — лойиҳани амалга ошириш доирасида оладиган жисмоний шахсларнинг даромад солиғидан; олиб кирилаётган товарлар, жиҳозлар, бутловчи қисмлар, дастурий таъминот ва бошқа мол-мулк, шунингдек, кўрсатиладиган хизматлар — лицензиялаштириш ва сертификатлаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларида ўлчов воситаларини Давлат реестрига киритишда олинадиган йиғим, давлат божлари ва тўловларидан; 2025 йил 1 январга қадар Корхона фото-видео фиксация тизимини ўрнатиш, ишга тушириш, сервис хизматини кўрсатиш ва лаборатория текширувларини ўтказиш фаолияти билан боғлиқ барча турдаги солиқлардан озод этилсин. | Юридик шахслар |
56. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 ноябрдаги ПҚ-4015-сонли “Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори | 11. ... Белгилансинки, парранда касалликларига эмлаш учун ишлаб чиқаришнинг муносиб амалиёти (GMP — Good Manufacturing Practice) сертификатларига эга бўлган хорижий ишлаб чиқарувчи компанияларнинг вакцина ва биопрепаратлари Ўзбекистон Республикасида тан олинади ва қўшимча мувофиқлик сертификатлари талаб қилинмайди. | Юридик шахслар |
13. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг “Паррандасаноат” уюшмаси таркибидаги паррандачилик ва ем ишлаб чиқарувчи корхоналарига 2024 йил 1 январга қадар ўз эҳтиёжи учун мақсадли равишда озуқа компонентлари ва қўшимчаларини (ТИФ ТН коди 1001, 1003, 1005, 1201, 1206, 1507, 1512, 2302, 2304, 2306, 2309, 2835, 2922, 2930) темир йўл орқали ташишда, истисно тариқасида, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги темир йўллари тариф сиёсатининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда чегирма бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. | Юридик шахслар | ||
16. 2021 йил 1 ноябрга қадар муддатда: наслли она товуқ ва барча турдаги технологик асбоб-ускуналар сотиб олиш, парранда етиштиришни ташкил этиш, парранда маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш, инкубация цехларини ташкил этиш, паррандачиликка ихтисослашган бино-иншоотларни қуриш ва қайта таъмирлаш, махсус техника, эҳтиёт қисмлар ва бошқа асосий воситалар; чет эл ташкилотлари ва унинг шўъба корхоналари, фирма дўконлари, дилерлик тармоқлари ва тадбиркорлик субъектлари томонидан паррандачилик хўжаликлари эҳтиёжи учун четдан келтирадиган парранда озуқа ва озуқа қўшимчалари, ветеринария препаратлари, диагностикумлар ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади. | Юридик шахслар | ||
21. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Паррандасаноат» уюшмасининг буюртмалари бўйича соҳани ривожлантириш ва замонавий техникаларни ўзлаштириш юзасидан таклиф этаётган хорижий мутахассислар ва кўргазмаларнинг хорижий иштирокчиларига кириш визалари консуллик йиғимлари ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминласин (ҳақиқий харажатларни қоплаш йиғимлари бундан мустасно). | Жисмоний шасхлар | ||
57. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 ноябрдаги ПҚ-4030-сон “Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 4. Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини ушбу қарорда белгиланган шартларга риоя қилган ҳолда амалга оширадиган шахслар қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш қисми бўйича барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан (ягона ижтимоий тўловдан ташқари) озод этилсин. | Юридик шахслар |
58. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 ноябрдаги ПҚ-4041-сон “Тошкент шаҳрида аджу университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори | 11. Университет 2021 йил 1 декабрга қадар муддатга Университетни жиҳозлаш ва фаолиятини таъминлаш, шунингдек, унинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш учун ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган ускуналар, компьютер ва оргтехникалар, ўқитишнинг техник воситалари, адабиётлар, мультимедиа маҳсулотлари, инвентарь ва бошқа моддий-техника ресурслари божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилсин. | Юридик шахс |
59. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 ноябрдаги ПҚ-4040-сон “Ўзбекистон республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори | 11. Сув таъминоти ва канализация соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисида шартнома тузган юридик шахслар тегишли шартнома имзоланган санадан бошлаб 3 йил муддатга: ягона ижтимоий тўловдан бошқа барча турдаги солиқлар ва мажбурий тўловларни; республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича ускуналар, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва материалларни олиб келишда божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) тўлашдан озод этилсин. | Юридик шахс |
60. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 декабрдаги ПҚ-4047-сон “Республикада пиллачилик тармоғини жадал ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори | 7. «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотлар 2023 йил 1 январга қадар муддатга мол-мулк ва ер солиқларини тўлашдан озод этилсин, бунинг натижасида бўшайдиган маблағлар ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, шу жумладан технологик ускуналар сотиб олиш учун мақсадли тарзда йўналтирилсин. | Юридик шахс |
61. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4060-сон “Жисмоний ва юридик шахслар мулкининг қўриқланишини таъминлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 6. Белгилансинки: жамоат хавфсизлигини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини қўриқлашни тўлақонли таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси томонидан ҳудудларда патрулликни ташкил этиш билан боғлиқликда видеокузатув ва техник воситаларнинг бутун комплексидан фойдаланилади; Қўриқлаш бош бошқармасига, истисно тариқасида, автоматлаштирилган тизимни жорий этиш мақсадида маҳаллий ва хорижий корхоналар билан товарларни харид қилиш ва етказиб бериш, шунингдек, хизмат кўрсатиш бўйича конкурс (тендер) савдоларини ўтказмасдан шартномалар тузишга рухсат этилади; Қўриқлаш бош бошқармаси 2022 йил 1 январгача бўлган муддатга ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхатга мувофиқ автоматлаштирилган тизимни жорий этиш учун олиб кириладиган жиҳоз, техника, алоқа тизими ва воситалари, дастурий маҳсулотлар учун божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилади; Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида» 2018 йил 29 июндаги ПФ-5468-сон Фармонига мувофиқ 2019 йил 1 январдан бошлаб давлат мақсадли жамғармаларига ундириладиган мажбурий ажратмалар бекор қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг бўшайдиган молиявий маблағлари жисмоний шахсларнинг хонадонлари ва уй-жойларига босқичма-босқич қўриқлов жиҳозларини бепул ўрнатиш ва уларга хизмат кўрсатишга йўналтирилади. | Юридик шахс |
62. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрьдаги ПҚ-4078-сон “Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори | 4. Табиий пардозбоп тошларни (мармар, гранит, травертин ва оҳактош) қазиб олиш ва уларнинг техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун рухсатномага эга бўлган барча хўжалик юритувчи субъектлар 2022 йил 1 январга қадар белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун четдан олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган табиий пардозбоп тошларни қазиб олиш, уларга ишлов бериш, шунингдек, табиий пардозбоп тошларнинг техноген минерал ҳосилаларини қайта ишлашга мўлжалланган махсус техника ва ускуналар божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод қилинади; табиий пардозбоп тошларни қазиб олиш, уларга ишлов бериш, шунингдек, табиий пардозбоп тошларнинг техноген минерал ҳосилаларини қайта ишлаш фаолияти бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини ҳисоблашда мазкур солиқ бўйича белгиланган ставка икки баробарга пасайтирилади. | Юридик шахс |
63. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 январдаги ПҚ-4090-сон “Электротехника саноатининг экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш ва ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 7. Белгилаб қўйилсинки, 2022 йилнинг 1 январига қадар: «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси мол-мулк солиғи ва юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тўлашдан озод этилади; шартномалар бўйича ташкилотларнинг «Ўзэлтехсаноат» уюшмасига ажратмалари юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базадан чиқарилади. | Юридик шахс |
64. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПҚ-4095-сон “Туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори | 7. Белгилаб қўйилсинки: хостелларни меҳмон уйлари ва хостеллар реестрига ўрнатилган тартибда киритиш талабини белгилаган ҳолда хостелларнинг меҳмонхона хизматини мажбурий сертификациялаш талаби бекор қилинади; ҳудудида туризм инфратузилмаси объектлари, шу жумладан жойлаштириш воситалари жойлашган ёки барпо этиладиган моддий маданий мерос объектлари ўттиз йилга, бироқ ўн йилдан кам бўлмаган муддатга ижарага берилади. Бунда ижарачилар беш йиллик ижара ҳақига тенг миқдорни ўзлари жойлашган моддий маданий мерос объектларини реставрация ва консервация қилишга йўналтириш ҳамда моддий маданий мерос объектларини сақлаш қоидаларига риоя қилиш шарти билан дастлабки беш йил учун ижара ҳақи тўлашдан озод этилади; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кичик тадбиркорлик субъектларига туризм инфратузилмаси объектлари, меҳмонхоналар ва санитар-гигиеник шохобчалар барпо этиш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш учун ажратилган тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация тақдим қилади. | Юридик шахс |