онунчилик ужжатлари билан аоли ва тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва преференциялар р йхат и
Скачать 343.5 Kb.
|
100. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4611-сон “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори | 2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ молиявий ҳисоботни ихтиёрий равишда МҲХСга мувофиқ тайёрлайдиган тадбиркорлик субъектлари бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари бўйича молиявий ҳисобот тақдим этишдан озод этилади. | Юридик шахс |
101. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 апрелдаги ПҚ-4669-сон “Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (jica) иштирокидаги «мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 7. Лойиҳани амалга ошириш доирасида Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) қарзи ҳисобидан харид қилинадиган товарлар (хизматлар, ишлар) ва транспорт воситалари божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) ҳамда мамлакат ичкарисида харид қилинадиган товарлар (хизматлар) қўшилган қиймат солиғидан озод қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин. | Юридик шахс |
102. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 апрелдаги ПҚ-4670-сон “Ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, маданий ҳолда етиштириш, қайта ишлаш ва мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг доривор ўсимликлар кластерлари, доривор ўсимликлар етиштирувчилар ва уларни қайта ишловчилар томонидан 2023 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб келинадиган хом ашё, шу жумладан маданий плантациялар барпо этиш учун уруғ ва кўчатларни, ускуналар ҳамда махсус техникаларни, шунингдек, фитобарлар учун вендинг автоматларини божхона божидан озод қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин. Бунда, вендинг автоматлари фақат фитобарлар ташкил этиш учун, божхона имтиёзлари берилиши ҳисобидан бўшайдиган маблағлар ишлаб чиқаришни техник қайта жиҳозлаш ва модернизация қилишга мақсадли йўналтирилади. | Жисмоний ва юридик шахслар |
103. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 майдаги ПҚ-4704-сон “Республикада картошка етиштиришни кенгайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ: а) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Картошка етиштирувчилар уюшмаси билан биргаликда ҳар йили 1 декабрга қадар кластер ва кооперациялар таклифлари ҳамда истеъмол меъёрлари асосида келгуси йил учун картошка экин майдонлари ва ялпи ҳосили прогноз кўрсаткичларини, шунингдек, уруғлик картошкага йиллик талабни ва унинг етишмайдиган миқдорини аниқлайди; б) 2023 йил 1 июлгача бўлган муддатга четдан олиб кирилаётган уруғлик картошка божхона божидан озод этилади. Бунда имтиёзлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг карантин кўрик далолатномаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг мувофиқлик сертификати асосида берилади. | Юридик шахс |
104. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майдаги ПҚ–4708-сон “Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 8. Миллий сертификатлаш тизими доирасида қуйидагилар белгилансин: ... имтиёз бериладиган даражадаги миллий сертификатга эга абитуриент давлат олий таълим муассасасига ўқишга киришда математика фанидан тест синови топширишдан озод этилади ва унга математика фани учун белгиланган максимал балл берилади; ... | Жисмоний шахслар (абитуриентлар) |
105. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 майдаги ПҚ-4709-сон “Республика ҳудудларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори | 5. 2021 йил 1 январдан бошлаб 2023 йил 1 январга қадар 5-иловага мувофиқ рўйхат бўйича четдан олиб кирилаётган уруғлар, кўчатлар ва пайвандтаглар, минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоялаш воситалари, замонавий энергия тежовчи иссиқхоналар ва уларнинг бутловчи қисмлари, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимлари ҳамда уларнинг бутловчи қисмлари божхона божидан озод этилсин. | Жисмоний ва юридик шахслар |
106. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 майдаги ПҚ-4715-сон “Тошкент вилоятида саноат ишлаб чиқариш ҳажмларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 4. «Олмалиқ КМК» АЖ инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадларда фойдаланишга олинадиган суғориладиган ерларни ўзлаштириш, шунингдек, лалми ерлар, пичанзорлар, яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш учун талаб этиладиган компенсация тўловларидан, истисно тариқасида, озод қилинсин. | Юридик шахс |
107. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги ПҚ-4716-сон “Томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори | 2. 2020 йил 20 майдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорда субсидиялар ажратилади: а) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, етказиб берувчи ташкилотлар ва томорқа ер эгалари ўртасида тузилган уч томонлама шартномалар асосида: енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача; суғориш воситалари харид қилиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача; уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваригача; б) қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиши учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача. Бунда: қишлоқ хўжалиги кооперативлари балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик, тикувчилик, ҳунармандчилик ва бошқа илғор соҳаларда ташкил этилади; қишлоқ хўжалиги кооперативларига ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари, ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар ҳамда кооператив фаолияти йўналиши бўйича тажрибага эга етакчи тадбиркорлар бирлаштирилади. | Юридик шахс |
108. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги ПҚ-4718-сон “Ҳудудларда кўп қаватли бинолар қуриш ишларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 1. Қуйидагилар: 2021 йил 1 январгача бўлган муддатда иловадаги рўйхатга мувофиқ импорт қилинадиган янги қурилиш ва махсус техникалар ҳамда юк ташиш транспорт воситалари божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари); 2020 йил 1 июлдан 2023 йил 1 июлгача бўлган муддатда кўп қаватли монолит уй-жойлар қуриш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатга мувофиқ импорт қилинадиган бетон қуйиш қолиплари, бетон тайёрлаш машина ва механизмлари божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин. | Юридик шахс |
109. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги ПҚ-4716-сон “Томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори | 2. 2020 йил 20 майдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорда субсидиялар ажратилади: а) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, етказиб берувчи ташкилотлар ва томорқа ер эгалари ўртасида тузилган уч томонлама шартномалар асосида: енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача; суғориш воситалари харид қилиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача; уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваригача; б) қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиши учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача. Бунда: қишлоқ хўжалиги кооперативлари балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик, тикувчилик, ҳунармандчилик ва бошқа илғор соҳаларда ташкил этилади; қишлоқ хўжалиги кооперативларига ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари, ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар ҳамда кооператив фаолияти йўналиши бўйича тажрибага эга етакчи тадбиркорлар бирлаштирилади. | Юридик шахс |
110. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 майдаги ПҚ-4737-сон “Нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан тез тиббий ёрдам хизматларини кўрсатиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги қарори | 1. Нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан ўз эҳтиёжлари учун республика ҳудудига олиб кириладиган янги тез тиббий ёрдам автомобиллари (ТИФ ТН коди 8703 22 101 0, 8703 23 193 0, 8703 24 101 0, 8703 31 101 0, 8703 32 191 0, 8703 33 191 0) 2022 йил 1 январгача бўлган муддатга импорт божхона божидан озод қилинсин. | Юридик шахс |
111. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 июндаги ПҚ-4759-сон “Республикада қўлда тўқилган гиламчилик соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра: 2021 йил 1 январдан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга улар томонидан қўлда гилам тўқишга ихтисослашган ҳунармандлар ва ташкилотларга сотилган ҳар бир килограмм “меринос” зотли қўй ва “ангор” зотли эчкиларнинг жуни учун икки минг сўмдан субсидиялар ажратилади. Бунда, субсидия бериш «Ўзбекчорванасл» агентлиги томонидан амалга оширилади; “меринос” зотли қўй ва “ангор” зотли эчкиларни яйлов ва пичанзорларда ҳайдаб боқиш, жунни қайта ишлаш, бўяш ва қўлда гилам тўқиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун лойиҳа ташаббускорларига, истисно тариқасида, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан бир вақтнинг ўзида компенсация билан биргаликда кафиллик ҳам берилади; қўлда тўқилган гиламларни экспорт қилишда автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш харажатларини 50 фоизигача миқдорда компенсация қилишга субсидиялар тақдим этиш механизми татбиқ этилади. | Жисмоний ва юридик шахслар |
4. ... 2020 йил 15 июлдан бошлаб “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибидаги қўлда гилам ва ипак мато тўқиш билан шуғулланувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 3 тадан кам бўлмаган иш ўрни яратиш шарти билан гилам ва ипак мато тўқиш дастгоҳини харид қилишга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун — ҳар бир дастгоҳ учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида субсидиялар ажратилади. | Жисмоний ва юридик шахслар | ||
1. Белгилансинки: а) 2021 йил 1 январдан 2023 йил 31 декабрга қадар меҳмонхонага белгиланган тартибда берилган тоифа сақланган тақдирда тегишли йил якунига кўра жойлаштириш воситасининг тоифаси учун ундирилган туристик (меҳмонхона) йиғим суммасининг 50 фоизи жойлаштириш воситаларига қайтарилади; б) жойлаштириш воситалари томонидан, шу жумладан халқаро бронлаштириш майдонларида мувофиқлик белгисидан (юлдузлар) ноқонуний фойдаланганлик ҳолати меҳмонхона хизматларини кўрсатиш учун берилган сертификатнинг амал қилишини қоидабузарликнинг белгиланган тартибда бартараф этилгунига қадар тўхтатиб туриш учун асос бўлиб ҳисобланади; | | ||
112. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 июндаги ПҚ-4760-сон “Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация техникаларини синаш ва сертификатлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, “Ўзстандарт” агентлигининг 2023 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб келинадиган синов ускуналари ва ўлчаш воситаларини божхона божидан озод қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. | Юридик шахслар |
113. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги “ Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4767-сон қарори | 3. Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан: 2023 йил 1 январга қадар “Томорқа хизмати” МЧЖ ҳамда қишлоқ хўжалиги кооперативларига бериладиган кредитлар бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача, бироқ 3 млрд сўмдан ортиқ бўлмаган ҳажмда кафиллик берилиши белгилансин; фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари, “Томорқа хизмати” МЧЖ ва қишлоқ хўжалиги кооперативларига Фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низом талабларини ҳисобга олган ҳолда, ажратиладиган кредитлар фоиз ставкасининг 7,5 фоизли пунктигача қоплаб бериш тизими жорий этилсин. | Юридик шахслар |
5. 2022 йил 1 январга қадар 2-иловага мувофиқ товарларни олиб киришда божхона божининг (божхона расмийлаштируви учун тўлов ва қўшилган қиймат солиғидан ташқари) ноль ставкалари белгилансин. | Жисмоний ва юридик шахслар | ||
114. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги “ Иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва мавжуд ресурсларни жалб этиш орқали иқтисодиёт тармоқларининг ёқилғи-энергетика маҳсулотларига қарамлигини камайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4779-сон қарори | 1. Белгилаб қўйилсинки: ... 2020 йил 15 июлдан 31 декабргача 750 кВАгача бўлган қувватда уланган ҳамда қўшимча учинчи сменани ташкил этган маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи истеъмолчилар (Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича) учун тунги давр — сутканинг қоронғи даврида (ягона электр энергетика тизимининг соат 22.00 дан 24.00 гача ва соат 00.00 дан 06.00 гача бўлган минимал юкламалар соатларида) фойдаланилган электр энергияси бўйича ҳисоб-китобларда белгиланган тарифга нисбатан 1,5 баравар миқдорда камайтириш коэффициенти қўлланилади; | Жисмоний ва юридик шахслар |
115. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 августдаги ПҚ-4797-сон “Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 августдаги ПҚ-4797-сон қарорига 3-илова. “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида кам таъминланган оила сифатида рўйхатга олинган оилаларга бепул ёки имтиёзли шартларда кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар рўйхати: 1. Давлат мактабгача таълим муассасаларида ота-оналар тўловидан озод этиш. 2. Мактабгача таълим муассасаларида ўрнатилган миқдорларда ота-оналар тўловини тўлаш. 3. Умумий ўрта таълим мактабларида дарсликлар ижара тўловларидан озод этиш. 4. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун қишки кийим-бош бериш. 5. Айрим фанларни ўқитишга ихтисослаштирилган умумий ўрта мактаблар ўқувчиларини овқатланиш харажатларидан озод этиш. 6. Санъат мактаблари, мусиқа мактаблари, “Баркамол авлод” марказлари ва бошқа мактабдан ташқари таълим муассасаларида ўқиш харажатларидан озод этиш. 7. Кам таъминланган оилаларнинг ногирон аъзоларини протез — ортопедия буюмлари билан таъминлаш. 8. Ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларида бепул махсус (амбулатор ёки кундузги) тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича йўлланма (ордер) олиш. | Жисмоний шахслар |