Главная страница
Навигация по странице:

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 февралдаги ПҚ-4193-сон “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида”ги қарори

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4230-сон “Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 мартдаги ПҚ-4243-сон “Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 мартдаги ПҚ-4245-сон “Тошкент шаҳрида вебстер университетининг таълим дастурларини амалга ошириш марказини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 мартдаги ПҚ-4249-сон “Ўзбекистон республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги қарори

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 апрелдаги ПҚ-4296-сон “Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори

  • 2022 йил 1 январга қадар олиб киришда божхона тўловларини тўлашдан (қўшимча қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этиладиган телекоммуникация воситалари

  • РЎЙХАТИ т/р

  • онунчилик ужжатлари билан аоли ва тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва преференциялар р йхат и


    Скачать 343.5 Kb.
    Названиеонунчилик ужжатлари билан аоли ва тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва преференциялар р йхат и
    Дата17.08.2022
    Размер343.5 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлаimtiyozlar_royxati.docx
    ТипДокументы
    #647929
    страница14 из 31
    1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   31
    1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   31

    65.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 январдаги
    ПҚ-4118-сон “Ёғ-мой тармоғини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ва соҳани бошқаришда бозор механизмларини жорий этиш тўғрисида”ги қарори


    4. Белгилансинки, 2022 йил 1 январга қадар:

    «Ўзёғмойсаноат» уюшмаси мол-мулк солиғи ва юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тўлашдан озод этилади;

    ташкилотларнинг шартномалар асосида «Ўзёғмойсаноат» уюшмасига ажратмалари юридик шахслар фойда солиғининг солиққа тортиладиган базасидан чиқарилади.

    Юридик шахс

    66.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 февралдаги
    ПҚ–4185-сон февралдаги “Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги


    қарори

    2. Белгилансинки:

    2019 йил 1 мартдан бошлаб оилага тарбияга олинган (патронат) ҳар бир бола учун тўланадиган нафақа миқдори 1,33 баробарга оширилиб, 820 000 сўмни ташкил қилади, кейинчалик инфляция ҳажмидан кам бўлмаган миқдорда ошириб борилади;

    2019 йил 1 октябрдан бошлаб жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларининг тарбиячиларига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун ҳар ойда тўланадиган устама ҳақи лавозим маошининг 75 фоизи миқдорида тўланади;

    васийлик ва ҳомийлик органлари ходимларига ўз зиммасига юкланган вазифаларни бажариш билан боғлиқ транспорт харажатларини қоплаш учун ҳар ойда 170 000 сўм миқдорида компенсация тўланади, кейинчалик инфляция ҳажмидан кам бўлмаган миқдорда ошириб борилади;

    болалар уйлари, ногирон болалар учун «Мурувват» интернат уйлари ҳамда сил касаллигига қарши болалар санаторийси тарбиячиларига тегишли тоифадаги давлат мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари учун белгиланган базавий тариф ставкаси миқдорлари қўлланилади;

    оилавий болалар уйлари тарбияловчи ота-оналарининг базавий тариф ставкаси «Меҳрибонлик» уйлари тарбиячилари учун белгиланган базавий тариф ставкасининг икки баробари миқдорида ҳисобланади, бунда меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун амалдаги устама ҳақи бекор қилинади ва «Меҳрибонлик» уйлари тарбиячилари учун белгиланган ҳар йилги таътиллар, имтиёзлар ва кафолатлар бериш тартиби сақлаб қолинади.

    Жисмоний шахслар

    67.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 февралдаги ПҚ-4193-сон “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида”ги қарори

    14. 2021 йил 30 ноябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Агентлик томонидан Марказлар, нотариуслар ва ФҲДЁ архивларини жиҳозлаш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган сервер ва компьютер ускуналари, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, дастурий таъминот, асбоблар ва қурилмалар, бошқа ускуналар божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.

    Юридик шахслар

    68.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралдаги ПҚ-4199-сон “Президент мактабларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори

    9. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ва белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича Президент мактабларини қуриш, реконструкция қилиш, жиҳозлаш ва фаолиятини таъминлаш учун олиб келинадиган ускуналар, компьютер техникаси, ўқитишнинг техник воситалари, адабиётлар, мультимедиа маҳсулотлари ҳамда қурилиш материаллари, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар 2022 йил 1 январгача божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилсин.

    Юридик шахслар

    69.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4230-сон “Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори

    9. 2022 йил 1 январга қадар:

    локомотивлар, темир йўл вагонлари ва бутловчилар (ТИФ ТН коди 8601–8607), барча типдаги юк контейнерлари (ТИФ ТН коди 8609), учиш аппаратлари (ТИФ ТН коди 8802) божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари);

    ишлаб чиқарилганига 4 йилдан ошмаган, юк ташиш учун мўлжалланган транспорт воситалари (ТИФ ТН коди 8704 21 (рефрижераторлар), 8704 23 (самосваллардан ташқари) ва авиация ёқилғиси божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.

    Жисмони ва юридик шахслар

    70.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги
    ПҚ–4235-сон “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги


    қарори

    4. Белгилаб қўйилсинки:

    ...

    махсус ўқитиш дастурларини муваффақиятли ўзлаштирган хотин-қизлар орасидан тегишли туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими тавсиясига кўра тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун 3 йилдан кам бўлмаган муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан 2019 йил 31 декабргача йиллик 8 фоизли ставкада, 2020 йил 1 январдан — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасида, 2021 йил 1 январдан эса тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда ҳамда ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришни кредитлаш тартиби асосида кредитлар ажратилади;

    ...

    Жисмоний шахслар (аёллар)

    71.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 мартдаги ПҚ-4243-сон “Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори

    16. Қуйидагилар 2022 йил 1 январга қадар:

    озуқабоп экинлар етиштирувчилар, шунингдек томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимлари ва уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчилар томонидан олиб кириладиган, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий этиш учун зарур бўлган бутловчи қисмлар ва хом ашёлар 7-иловадаги рўйхатга мувофиқ божхона тўловларини тўлашдан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилсин;

    асаларичилик субъектлари асалари оилаларини «вақтинча олиб чиқиш» божхона режимида қўшни мамлакатларга кўчириб чиқариши натижасида йиғиб олган табиий асални (ТИФ ТН коди 0409 00 000 0) республика ҳудудига олиб киришда божхона тўловларини тўлашдан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилсин.

    Жисмони ва юридик шахслар

    72.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 мартдаги ПҚ-4245-сон “Тошкент шаҳрида вебстер университетининг таълим дастурларини амалга ошириш марказини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори

    12. 2022 йил 1 апрелга қадар:

    Марказ барча турдаги солиқлар тўлашдан;

    Университет Ўзбекистон Республикасидаги фаолиятидан ҳам доимий муассаса орқали, ҳам тўлов манбаидан олинган даромадлар бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғидан;

    белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича Марказни жиҳозлаш ва фаолиятини таъминлаш учун олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ўқув ва илмий лаборатория ускуналари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, ўқув ва илмий-услубий адабиётлар, инвентарь ва моддий-техника ресурслари, шунингдек, автотранспорт воситалари божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилсин.

    Юридик шахс

    73.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 мартдаги ПҚ-4249-сон “Ўзбекистон республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги қарори

    13. «Иссиқлик электр станциялари», «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» ва «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятлари:

    эмиссия қилинадиган қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатига олиш ва қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш учун йиғимлар;

    қайта ташкил этиладиган ташкилотларнинг топшириладиган автотранспорт воситаларини қайтадан рўйхатга олишда автотранспорт йиғимлари тўлашдан озод қилинсин.


    Юридик шахс

    74.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 апрелдаги
    ПҚ-4273-сон қарори “Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори


    14. Давлат статистика қўмитаси томонидан давлат статистика органларининг ахборот-коммуникация инфратузилмасини модернизация қилиш учун белгиланган тартибда тузиладиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган компьютер техникаси, сервер ва коммуникация ускуналари, дастурий таъминот воситалари ҳамда уларнинг эҳтиёт қисмлари ва бутловчи буюмлари 2022 йил
    1 январга қадар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.

    Юридик шахс

    75.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги

    ПҚ-4278-сон “Ўзбекистонда шарда университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори

    11. 2022 йил 1 апрелга қадар:

    Университет барча турдаги солиқларни тўлашдан, шунингдек, хорижий ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди қисми бўйича ягона ижтимоий тўловдан;

    Муассис Ўзбекистон Республикасида Университет фаолиятидан олган даромадлари бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлашдан;

    Университетни қуриш, реконструкция қилиш, жиҳозлаш ва фаолиятини таъминлаш учун Муассис, Университет ва пудрат ташкилотлари томонидан ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган жиҳозлар, шу жумладан ўқув ва илмий-лаборатория жиҳозлари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, оргтехника, ўқитишнинг техник воситалари, ўқув ва илмий-методик адабиётлар, мультимедиа маҳсулотлари, инвентарь ва бошқа моддий-техника ресурслари божхона тўловларини тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.

    Юридик шахс

    76.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 апрелдаги
    ПҚ-4296-сон “Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори


    1. Белгилаб қўйилсинки:

    ота-она қарамоғисиз қолган болаларга муниципал ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондидаги ўзлари яшаб турган турар жойларни улар «Меҳрибонлик» уйларига жойлаштирилган, васийлик ёки ҳомийлик органининг розилигига кўра васийликка ёки ҳомийликка олувчи билан бирга яшаётган бутун вақт мобайнида, ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар бронлаштириш ҳуқуқи берилади;

    болаларнинг рўйхатда туриш жойи ва фуқаролигидан қатъи назар, уларга барча ижтимоий хизматлар кўрсатилади;

    болаларнинг давлат органларига бевосита қилган мурожаатларини тўлиқ кўриб чиқиш кафолатланади ва бола тўлиқ муомала лаёқатига эга эмаслиги важлари билан бу турдаги мурожаатларни кўрмасдан қолдиришга йўл қўйилмайди;

    ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга алимент тўлаш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаганда ёки алимент ихтиёрий равишда тўланмаганда ва ота-онадан бирортаси ҳам алимент ундириш тўғрисида судга мурожаат қилмаган ҳолларда 14 ёшга тўлган бола ўзининг таъминоти учун ота ёки онадан ёхуд ота-онаси билан бирга яшамаётган бўлса, бир вақтнинг ўзида ота-онанинг ҳар иккаласидан қонунда белгиланган миқдорда алимент ундириш тўғрисида даъво қўзғатишга ҳақли;

    болаларни ҳимоя қилиш мақсадида судларга ариза билан мурожаат қилган даъвогар давлат божи ва бошқа тўловларни тўлашдан озод қилинади.

    Жисмоний шахслар

    77.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг
    2019 йил 8 майдаги

    ПҚ-4311-сон “ Самарқанд шаҳрида «россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети» федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори

    13. Филиални жиҳозлаш ва фаолиятини таъминлаш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, спорт инвентари, ўқув ва илмий-услубий адабиётлар 2021 йил 1 январгача бўлган муддатда божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона йиғимлари бундан мустасно) озод этилсин.

    Юридик шахс

    78.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги
    ПҚ-4319-сон қарори “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори


    5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича, тест синовлари ўтказиладиган биноларни жиҳозлаш учун олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар (шахсни идентификациялаш воситалари, видео қайд қилиш қурилмалари, бармоқ изларини текширувчи, мобиль алоқа тўлқинини тўсувчи воситалар, металл детекторлар ҳамда мониторлар) 2022 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.

    Юридик шахс

    79.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 майдаги

    ПҚ-4321-сон “Рақамли иқтисодиёт ва «электрон ҳукумат» тизими инфратузилмаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори

    4. Белгилансинки:

    а) операторга ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги харидларнинг техник топшириқларини фақат Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» ДМ билан келишган ҳолда амалга ошириш ҳуқуқи берилади;

    б) давлат органларига «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш доирасида ўз маълумотларни қайта ишлаш марказларини ташкил этиш ва қуриш тақиқланади, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан белгиланган ҳоллар бундан мустасно;

    в) Агентликка хорижий инвестицияларни жалб қилиш билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан инвестициялар масалалари бўйича хорижий компаниялар вакиллари билан музокаралар ўтказиш ва ҳамкорлик қилиш ҳуқуқи берилади;

    г) оператор 2022 йил 1 январга қадар:

    оператор зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган товарлар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона йиғимларидан ташқари) озод этилади;



    Юридик шахс

    80.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги
    ПҚ-4328-сон “«Электрон ҳукумат» тизими доирасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш сифатини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори


    5. Марказ 2022 йил 1 январга қадар ягона ижтимоий тўловдан ташқари барча турдаги солиқлар ва мажбурий тўловлар тўлашдан озод этилсин, бўшайдиган маблағлар моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, шунингдек, ходимларни моддий рағбатлантиришга мақсадли тарзда йўналтирилсин.

    Юридик шахс

    81.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 майдаги
    ПҚ-4329-сон “Ўзбекистон Республикаси Аҳоли Пунктларида Телекоммуникация Инфратузилмасини Жадал Ривожлантириш Чора-Тадбирлари Тўғрисида”ги қарори


    2022 йил 1 январга қадар олиб киришда божхона тўловларини тўлашдан (қўшимча қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этиладиган телекоммуникация воситалари

    РЎЙХАТИ

    т/р

    ТИФ ТН коди

    (2017 йилги версияси)

    Товарнинг қисқача номланиши

    1.

    8471 70

    телекоммуникация ва Интернетдан фойдаланиш тармоқлари ускунасининг таркибига кирувчи хотирловчи қурилмалар

    2.

    8536 70 000

    оптик толалар, оптик-толали жгутлар ёки кабеллар учун улагичлар

    3.

    8544 20 000

    коаксиал кабеллар ва бошқа коаксиал электр ўтказгичлар

    4.

    8544 42 100 0

    1000 В дан кўп бўлмаган кучланиш учун электр ўтказгичлар ва телекоммуникацияларда фойдаланиладиган улаш мосламалари билан жиҳозланган бошқа ўтказгичлар

    5.

    8544 49 200 0

    80 В дан кўп бўлмаган кучланиш учун электр ўтказгичлар ва телекоммуникацияларда фойдаланиладиган бошқа ўтказгичлар.

    6.

    8544 70 000 0

    оптик-толали кабеллар

    7.

    9001 10 100 0

    тасвирларни узатиш учун кабеллар

    8.

    9001 10 900

    оптик толалар, оптик-толали жгутлар ва кабеллар




    Жисмоний ва юридик шахслар


    написать администратору сайта