Главная страница
Навигация по странице:

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 августдаги “Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4812-сон қарори

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 августдаги “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4815-сон қарори

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 октябрдаги ПҚ-4871-сон “Фавқулодда вазиятлардан жабр кўрган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг қўшимча чоралари тўғрисида”ги қарори

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 ноябрдаги ПҚ-4881-сон “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 ноябрдаги ПҚ-4887-сон “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори

  • 1-ўрин учун

  • 3-ўрин учун

  • 2-ўрин учун

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги ПҚ-4910-сон “Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги

  • онунчилик ужжатлари билан аоли ва тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва преференциялар р йхат и


    Скачать 343.5 Kb.
    Названиеонунчилик ужжатлари билан аоли ва тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва преференциялар р йхат и
    Дата17.08.2022
    Размер343.5 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлаimtiyozlar_royxati.docx
    ТипДокументы
    #647929
    страница17 из 31
    1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   31
    1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   31

    116.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг
    2020 йил 8 августдаги
    ПҚ-4798-сон
    “2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори


    5. Фарғона вилоятининг Сўх туманида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва иқтисодиёт тармоқларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш мақсадида:

    а) 2020 йилда жисмоний шахслар ер солиғи ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод этилсин;

    б) жорий йил 1 августдан бошлаб 2021 йил 31 июлга қадар:

    якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи амалдаги қатъий белгиланган солиқ ставкасининг 50 фоизи миқдорида белгилансин;

    алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини олиш учун йиғимни тўлашдан озод қилинсин.

    Жисмоний ва юридик шахслар

    6. Тадбиркорларнинг бизнес лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида кредит фоиз ставкасининг 10 фоизли пунктидан юқори бўлган қисмини, бироқ Марказий банк асосий ставкасининг 1,75 бараваридан ошмаган миқдорини Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан компенсация қилиш тартиби жорий этилсин.

    Жисмоний ва юридик шахслар

    10. Белгилансинки:

    Сўх туманида жойлашган тиббиёт муассасаларида фаолият олиб бораётган шифокорларнинг лавозим маошларига соҳадаги иш стажининг биринчи уч йили учун тариф ставкасига нисбатан 40 фоиз ва ҳар бир кейинги икки йил учун тариф ставкасига нисбатан 15 фоиз миқдорда, устаманинг энг кўп миқдори 100 фоиз ўрнатилади.

    Жисмоний шахслар

    117.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг
    2020 йил 11 августдаги
    ПҚ-4803-сон
    “Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори


    6. Маълумот учун қабул қилинсинки, қонунчиликка мувофиқ халқаро молиявий институтларнинг қарзлари ва ҳукумат ташкилотларининг халқаро қарзлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида:

    агарда ушбу лойиҳалар халқаро ва хорижий ҳукумат молиявий ташкилотлари томонидан 2020 йил 1 июлга қадар маъқулланган бўлса, юридик шахслар томонидан сотиб олинадиган товарларни (хизматларни) реализация қилишга доир айланмага қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи солинмайди;

    ушбу қарз маблағлари ҳисобидан юридик шахслар томонидан божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар божхона божи тўлашдан озод этилади;

    Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлмаган юридик шахслар фойда солиғи тўлашдан 2021 йил 1 июлгача бўлган муддатга озод этилган;

    ушбу имтиёзлар натижасида иқтисод қилинган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг Лойиҳани амалга оширишдаги улуши деб ҳисобланади.

    Юридик шахслар

    118.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг
    2020 йил 11 августдаги “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
    ПҚ-4804-сон қарори


    2. ...

    а) нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларини ташкил этаётган хусусий инвесторларга қуйидагилар давлат ёрдами сифатида кўрсатилади:

    нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларини ташкил этиш учун Вазирликнинг “Ишга марҳамат” мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг, касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларининг бинолари ёки уларнинг бир қисми ҳамда маҳаллий ҳокимият ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тавсиясига кўра бошқа бўш турган бинолар ёки уларнинг бир қисми оператив бошқарувга ёки узоқ муддатли имтиёзли ижарага берилади;

    ўқув дастури ва ўқитувчиларни мустақил танлаш ҳуқуқи берилади;

    касб-ҳунарга ўқитиш марказлари бинолари бир қисми берилган тақдирда мазкур марказларнинг ўқув жиҳозлари ва анжомлари имтиёзли равишда фойдаланишга топширилади;

    нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан ўқитиш учун давлат буюртмасининг кафолатланган энг кам даражасини белгилаш;

    Юридик шахслар

    6. ...

    “Ишга марҳамат” мономарказлари ҳамда касб-ҳунарга ўқитиш марказлари томонидан битирувчиларга берилган ўқишни тамомлаганликни тасдиқловчи ҳужжат ҳамда Skills паспорти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дипломи даражасига тенглаштирилиб, эгаллаган билимларни меҳнат фаолиятида амалга ошириш ҳуқуқини беради, бироқ, таълимнинг кейинги турини давом эттириш учун асос ҳисобланмаслиги белгилансин.

    Жисмоний шахслар

    119.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг
    2020 йил 12 августдаги ПҚ–4805-сон
    “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори


    7. Давлат тест маркази Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Фанлар академияси ва “Ўзстандарт” агентлиги билан биргаликда 2021 йил 1 февралга қадар Кимё ва биология фанларидан билимларни баҳолаш бўйича миллий сертификатлаш тизимини жорий қилсин.

    Миллий сертификатлаш тизими доирасида қуйидагилар белгилансин:



    имтиёз бериладиган даражадаги миллий сертификатга эга умумтаълим мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар мактаби ўқувчилари давлат олий таълим муассасасига ўқишга киришда кимё ёки биология фанидан тест синови топширишдан озод этилади ҳамда унга тегишлилигига кўра кимё ёки биология фани учун белгиланган максимал балл берилади.

    Жисмоний шахслар

    120.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг
    2020 йил 21 августдаги “Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
    ПҚ-4812-сон қарори


    1. Вазирлар Маҳкамасининг қуйидаги таклифига розилик берилсин:

    а) 2020 йил 1 ноябрдан:

    ...

    Давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган, хорижда ишлаб чиқарилган товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) рўйхатига киритилмаган маҳсулотлар бўйича тендер (танлов) иштирокчилари таклифларини баҳолашда халқаро тажрибага мувофиқ маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан импорт товарларининг DDP (Ўзбекистон) нархидан 15 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда преференция берилади;

    Жисмоний ва юридик шахслар

    121.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг
    2020 йил 26 августдаги “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
    ПҚ-4815-сон қарори


    1. 2020 йилнинг сентябрь ойида аҳолининг қуйидаги қатламларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилсин:

    моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига (“темир дафтар”) киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;

    боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;

    ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга.


    Жисмоний шахслар

    122.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг
    2020 йил 6 октябрдаги ПҚ-4851-сон “Ахборот технологиялари соҳасида таълим тизимини янада такомиллаштириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларни IT-индустрия билан интеграция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори


    15. Белгилаб қўйилсинки:

    олий таълим муассасаларининг информатика ва ахборот технологиялари билан боғлиқ таълим йўналишлари бўйича имтиёзли дипломга эга бўлган битирувчилари мазкур олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонларисиз тўлов-контракт асосида қабул қилинади;

    ...

    Жисмоний шахслар

    123.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг
    2020 йил 13 октябрдаги ПҚ–4862-сон “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш


    ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги

    қарори

    5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра “Микрокредитбанк” АТБ ва АТ Халқ банки томонидан нодавлат таълим ташкилотлари махсус сертификатини олган:

    тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан ёшлар ва хотин-қизларга ўз бизнесини ташкил этиш учун 33 миллион сўмгача бўлган миқдордаги микрокредитлар таъминотсиз ажратилади;

    микрофирма ва кичик корхона таъсис этган шахсларга учинчи шахс кафиллиги, суғурта полислари, кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулклар гарови, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кафиллиги ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа таъминот турлари асосида 225 миллион сўмгача миқдорда микрокредитлар ажратилади.

    Бунда, микрокредитлар 3 йил муддатгача 6 ойгача имтиёзли давр билан, ёшларнинг бизнес лойиҳаларига эса кредитларни қайтариш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, 7 йилгача муддатга, 3 йилгача имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратилади.

    Жисмоний ва юридик шахслар

    124.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 октябрдаги
    ПҚ-4871-сон “Фавқулодда вазиятлардан жабр кўрган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг қўшимча чоралари тўғрисида”ги қарори


    2. Белгилаб қўйилсинки, 2021 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахслар мазкур қарорнинг 1-бандига мувофиқ муайян фактни тасдиқловчи ҳужжатларни тиклашда давлат божи ва йиғим (герб, консуллик йиғими ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғим ва давлат хизматларини кўрсатганлик учун белгиланган нарх)лардан (кейинги ўринларда — тўловлар) озод қилинади.

    Офатлар юз берганлиги оқибатида жисмоний шахсларнинг айбисиз йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган ва тикланишда тегишли тўловлардан озод қилинадиган муайян фактни тасдиқловчи ҳужжатлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.


    Жисмоний шахслар

    125.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 ноябрдаги
    ПҚ-4881-сон “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори


    13. Белгилаб қўйилсинки, 2023 йил 31 декабрга қадар белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатга мувофиқ олиб кириладиган кураш гиламлари, уларни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган асбоб-ускуналар, уларнинг эҳтиёт ва бутловчи қисмлари, шунингдек, хомашёлари божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади.

    Жисмоний ва юридик шахслар

    126.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг
    2020 йил 10 ноябрдаги ПҚ-4887-сон “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори


    1. Аҳоли саломатлигини таъминлаш бўйича шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:

    а) 2021 йил 1 июндан бошлаб:

    6 — 23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш мақсадида микронутриент кукуни билан;

    6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болалар «A» витамини билан;

    2 — 10 ёшдаги болалар гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар билан бепул таъминланади;

    б) 2022 йил 1 июлдан бошлаб:

    ҳомиладор ва бола эмизувчи аёллар ҳамда 3 — 15 ёшдаги болалар йод препарати билан;

    35 ёшгача туғиш ёшидаги аёллар темир ва фолий кислотаси препарати билан бепул таъминланади;

    Жисмоний шахслар

    11. Белгилансинки, озиқ-овқат маҳсулотларини таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори инсон соғлиғи учун хавфсиз ёки зарарли эканлигини кўрсатувчи белгилар билан тамғалаш қуйидаги тартибда икки босқичда жорий этилади:

    а) 2021 йил 1 июлдан бошлаб:

    озиқ-овқат маҳсулотларини тамғалаш ихтиёрий равишда амалга оширилади;

    хавфсизлик белгиси билан тамғаланган озиқ-овқат маҳсулотларининг рекламаси имтиёзли тарифлар асосида тарқатилади (жойлаштирилади);

    Жисмоний ва юридик шахслар

    127.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 ноябрдаги
    ПҚ-4899-сон “Биотехнологияларни ривожлантириш ва мамлакатнинг биологик хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори


    14. 2020 йил 1 декабрдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:

    а) Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан:

    биотехнологиялар соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун жалб қилинадиган тижорат банкларининг кредитлари бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача (50 фоизи ҳам киради) миқдорда, бироқ 8 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда кафиллик берилади;

    кредит суммаси 10 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган биотехнологиялар соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун жалб қилинадиган тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун қуйидаги миқдорларда компенсация берилади:

    миллий валютадаги кредитлар бўйича — Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ортиқ, бироқ 5 фоизли пунктдан ошмаган миқдорда;

    хорижий валютадаги кредитлар бўйича — тижорат банклари томонидан белгиланган ставканинг 30 фоизи, бироқ 4 фоизли пунктдан ошмаган миқдорда;

    б) биотехнологиялар соҳасида илмий тадқиқотлар ва инновацион фаолиятни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасига 3 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган тўғридан-тўғри инвестиция киритган хорижий илмий ташкилотларга Давлат бюджетидан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан илмий тадқиқотларни амалга ошириш учун 10 миллиард сўмгача мақсадли грантлар тақдим этилади.

    Жисмоний ва юридик шахслар

    128.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 декабрдаги ПҚ-4905-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ўз касбининг устаси унвони учун кўрик-танлов тўғрисидаги низом

    27. Кўрик-танловнинг ғолиб ва совриндорлари қуйидаги тартибда тақдирланади:

    а) округ босқичида:

    1-ўрин учун — диплом ва лавозим маошининг бир баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти;

    2-ўрин учун — лавозим маошининг 75 фоизи миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти;

    3-ўрин учун — лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти;

    б) республика босқичида:

    1-ўрин учун — I даражали диплом ва лавозим маошининг уч баравари миқдоридаги бир йўла тўланадиган пул мукофоти ҳамда навбатдаги малака тоифаси;

    2-ўрин учун — II даражали диплом ва лавозим маошининг икки баравари миқдоридаги бир йўла тўланадиган пул мукофоти;

    3-ўрин учун — III даражали диплом ва лавозим маошининг бир баравари миқдоридаги бир йўла тўланадиган пул мукофоти.

    Жисмоний шахслар

    31. Кўрик-танловнинг республика босқичи ғолибларига қуйидаги имтиёзлар берилади:

    “Энг илғор сержант” номинацияси бўйича ғолибларга — Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказига танловдан ташқари ўқишга кириш;

    “Энг илғор гуруҳ командири” номинацияси бўйича ғолибларга — юқори лавозимга тайинлаш учун кадрлар захирасига киритиш;

    “Энг илғор взвод командири” номинацияси бўйича ғолибларга — Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академияси малака ошириш факультетининг олий курсларига танловсиз ўқишга кириш, шунингдек, юқори лавозимга тайинлаш учун кадрлар захирасига киритиш;

    “Энг илғор батальон командири” номинацияси бўйича ғолибларга — Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясининг ҳарбий хавфсизлик ва давлат мудофааси факультетига танловсиз ўқишга кириш, шунингдек, юқори лавозимга тайинлаш учун кадрлар захирасига киритиш;

    “Энг илғор бригада командири” номинацияси бўйича ғолибларга — юқори лавозимга тайинлаш учун кадрлар захирасига киритиш.

    Жисмоний шахслар

    129.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг
    2020 йил 3 декабрдаги ПҚ-4910-сон “Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги



    написать администратору сайта