онунчилик ужжатлари билан аоли ва тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва преференциялар р йхат и
Скачать 343.5 Kb.
|
қарори | 5. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тизимида олий таълим муассасалари ҳамда академик лицейлар мавжуд бўлган вазирлик ва идораларнинг 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб: академик лицейларга иқтидорли ёшларни саралаб олиш механизмини 1-иловага мувофиқ жорий этиш; тажриба тариқасида, рўйхати 2-иловада келтирилган академик лицейларга Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан махсус ҳудудларда ўтказиладиган тест синовлари билан биргаликда дастлабки ёзма имтиҳон асосида иқтидорли ёшларни саралаб олишнинг икки босқичли тизимини (кейинги ўринларда — икки босқичли тизим) амалга киритиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин. Бунда, 1-иловада назарда тутилган фан олимпиадалари, танлов ғолиблари ва фанларни ўзлаштириш сертификатига эга бўлганлар учун имтиёзлар мазкур академик лицейларга ўқишга қабул қилишда ҳам инобатга олиниши белгилансин. | Жисмоний шахслар | |
1. 2021 йил 1 январдан бошлаб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сон Фармонига мувофиқ, олис ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассисларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули ва уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6110-сон Фармонига мувофиқ, бошқа ҳудудда яшовчи тиббиёт ходими олис ва чекка ҳудудларда жойлашган оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга ишга қабул қилинганда уларга камида 3 йил ишлаб бериш шарти билан 30 миллион сўм миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули, уй-жойи бўлмаганларга эса 3 йил давомида хизмат уй-жойлари берилиши ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси берилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин. | Жисмоний шахслар | ||
130. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 январдаги ПҚ-4940-сон “Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 2. Белгилаб қўйилсинки: ... мазкур қарорда назарда тутилган бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсацияси ҳамда уй-жой шароитини яхшилаш бўйича имтиёзлардан олис ва чекка ҳудудларда жойлашган оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар ҳамда таълим муассасаларига ишга қабул қилинган олий маълумотли бошқа ҳудудда яшовчи шифокорлар ва мутахассислар, шунингдек, олий таълим муассасасининг бакалавриати ёки магистратурасини (таълим шаклидан қатъи назар — кундузги, сиртқи, кечки, шунингдек, иккинчи мутахассислик) тамомлаганидан кейин уч йил мобайнида олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига ишга кирган битирувчилар фойдаланиш ҳуқуқига эга; ... | Жисмоний шахслар |
131. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 январдаги ПҚ-4941-сон “Наманган вилоятининг Косонсой, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманларида мева-сабзавотчилик ва узумчиликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ: Наманган вилоятининг Косонсой, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманларида сертификатланган сабзавот, дуккакли ва мойли экинлар уруғларини ҳамда мевали дарахт ва ток кўчатларини етиштирувчи фермер хўжалиги ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари томонидан тўланадиган ер солиғи уч йил муддатга 50 фоизга камайтирилади; 2021 йил 1 февралдан сертификатланган сабзавот, полиз, дуккакли ва мойли экинлар уруғларини ҳамда мевали дарахт ва ток кўчатларини етиштирувчи фермер хўжалиги ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари, шунингдек, кластерлар ва кооперацияларнинг уруғлик ва кўчат харид қилиш харажатларини молиялаштириш учун миллий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисми, шунингдек, хорижий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг 30 фоизигача, лекин 3 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисми Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади. | Жисмоний ва юридик шахслар |
132. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 февралдаги ПҚ-4969-сон “Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғида соғлом рақобат муҳитини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида ”ги қарори | 1. Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғида фаолият юритувчи маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқарувчилар: Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган эҳтиёт қисмлари ва бутловчи буюмларни қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш ва унга сервис хизматини кўрсатиш учун импорт қилишда белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича 2022 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона йиғимидан ташқари) озод қилинсин; қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш ва унга сервис хизматини кўрсатиш учун бутловчи буюмлар, хомашё ва материалларни импорт қилишда товарлар эркин муомалага (импортга) чиқаришнинг божхона режимига жойлаштирилган санадан бошлаб қўшилган қиймат солиғини 270 кун кечиктириб тўлашига рухсат берилсин. | Юридик шахслар |
133. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 февралдаги ПҚ-4973-сон “Шоли етиштиришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 7. Белгилансинки, 2021 йил 31 декабрга қадар шоли етиштиришда шолини замонавий уруғ сеялкалари ҳамда кўчатлаб экиш ускуналарини сотиб олган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларга сотиб олинган уруғ сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг 20 фоизигача Давлат бюджетидан қоплаб берилади. | Юридик шахслар |
8. Шоли етиштириш ва қайта ишлаш мақсадида, хориждан олиб келинадиган шоли нав ва дурагай уруғликлари, лаборатория жиҳоз ва ускуналари, замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатлари, дон қуритиш ускуналари ҳамда бутловчи қисмлари 2023 йил 1 январга қадар белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатларга мувофиқ божхона божидан озод қилинсин. | Жисмоний ва юридик шахслар | ||
134. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 февралдаги ПҚ-4982-сон “Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори | 2. Белгилаб қўйилсинки: Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси мазкур қарорнинг 1-бандида кўзда тутилган кредит линияларини тегишли тижорат банкларига 3 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 7 йил муддатгача, йиллик 4 фоиз ставкаси шартларида очади; кредитлар тадбиркорлик субъектларига замонавий янги ускуна ва технологияларни харид қилиш учун 2 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 7 йил муддатгача, йиллик 6 фоиз ставкасида ажратилади. | Жисмоний ва юридик шахслар |
3. 2023 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланиладиган хом ашё, материаллар ва фурнитуралар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. | Жисмоний ва юридик шахслар | ||
135. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги ПҚ-4984-сон “Қоракўлчилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори | 2021 йил 1 апрелдан бошлаб Уюшма аъзоларига ўзлари томонидан импорт қилинган қўй бош сонининг 50 фоизидан ошмаган қисмини тирик ва хом гўшт кўринишида (ТИФ ТН бўйича 0104 ва 0204 кодлари) экспорт қилишга рухсат этилади, бунда экспорт контрактлари мониторинги Қўмита ва Уюшма томонидан юритилади. | Жисмоний ва юридик шахслар |
136. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПҚ-4986-сон “Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини янада ривожлантиришга инвестицияларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг уяли алоқа операторлари учун уяли алоқа хизматларига солинадиган акциз солиғи ставкаси 2022 йил 1 январдан 10 фоиз этиб белгиланиши ва 2023 йил 1 январдан бошлаб уяли алоқа хизматларига акциз солиғи солинмаслиги тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. | Юридик шахслар |
137. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 февралдаги ПҚ-4998-сон “Заргарлик саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 1. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Марказий банк ва “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмасининг 2023 йил 1 мартга қадар заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга қимматбаҳо металларни тўғридан-тўғри шартнома асосида ёки кечиктириб тўлаш шарти билан сотиш тартибини жорий қилиш бўйича таклифлари маъқуллансин. Белгилансинки: қимматбаҳо металларни ишлаб чиқариш бўйича давлат буюртмаси доирасида «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ ва “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ томонидан заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга қимматбаҳо металлар кейинчалик хом ашё кўринишида қайта сотиш ҳуқуқисиз тўғридан-тўғри шартнома асосида ёки товар-хом ашё биржаси орқали нархнинг 15 фоизлик аванс тўловини амалга оширган ҳолда 180 кунга кечиктириб тўлаш шарти билан сотилади; | Жисмоний ва юридик шахслар |
5. Белгилансинки, “Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан мазкур қарорнинг 4-бандида белгиланган маблағлар ҳисобидан заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмлари ва хом ашё харид қилиш, айланма маблағларини тўлдириш мақсадида куйидаги шартларда микрокредитлар ажратилади: 300 миллион сўмгача бўлган миқдорда 3 йил муддатга, 6 ойгача имтиёзли давр билан; Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кафиллиги ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа таъминот турлари асосида. | Жисмоний ва юридик шахслар | ||
138. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги ПҚ-5005-сон “Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2021 — 2023 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори | 6. 2021 йил 1 октябрга қадар этилен полимерлари (ТИФ ТН коди 3901) ва пропилен полимерларини (ТИФ ТН коди 3902) олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси белгилансин. | Юридик шахслар |
139. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 февралдаги ПҚ-5009-сон “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2021 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 1. ... а) 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга сертификатланган қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари ва кўчатларини харид қилиш учун ажратиладиган тижорат банкларининг кредитлари бўйича Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан: фоиз харажатларини қоплаш учун қуйидаги миқдорларда компенсация тақдим этилади: миллий валютада кредитлар бўйича — тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисми; хорижий валютада кредитлар бўйича — тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 30 фоизигача, лекин 3 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисми; кредит суммасининг 50 фоизигача миқдорида кафиллик тақдим этилади; б) 2021 йил 31 декабрга қадар маҳаллий уруғчилик хўжаликларидан сертификатланган қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари ва кўчатларини сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга сотиб олинган уруғ ва кўчатлар қийматининг 20 фоизигача Давлат бюджетидан қоплаб берилади; | Жисмоний ва юридик шахслар |
140. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 мартдаги ПҚ-5011-сон “Электротехника саноатини янада ривожлантириш ва маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори | 3. 2021 йил 1 мартдан бошлаб электротехника ва электромаиший маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, айланма маблағларни тўлдириш учун электротехника тармоғи корхоналарига Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган фоиз ставкаси билан миллий валютада бериладиган кредитларнинг 20 миллиард сўмгача бўлган қисми бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган қисмини, бироқ 5 фоизли пунктдан кўп бўлмаган миқдорда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан уч йил муддатгача компенсация қилиш тартиби ўрнатилсин. | Юридик шахслар |
4. Электротехника тармоғи корхоналарини Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги чоралари жорий этилсин: 2024 йил 1 январга қадар электротехника ва электромаиший маҳсулотларни барча мамлакатларга, шу жумладан қўшни давлатларга экспорт қилишда автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш харажатларининг 50 фоизини, бироқ маҳсулотлар экспорт қийматининг (транспорт харажатларисиз) автомобиль транспортида 15 фоизидан, темир йўл транспортида 20 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда қоплашга субсидиялар тақдим этиш; молиялаштириш манбаларидан қатъи назар танловлар (тендерлар) доирасида аванс тўловларини амалга ошириш (қайтариш), хорижий валютадаги шартнома шартларини бажариш ва етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича кафолат муддатларини таъминлаш юзасидан маҳаллий тижорат банкларидан кафолатлар олишда гаров таъминоти сифатида кафолат суммасининг 50 фоизигача, бироқ 3 миллион АҚШ долларидан ошмаган миқдорда кафилликлар бериш. | Юридик шахслар | ||
5. 2021 йил 1 апрелдан 2024 йил 1 январга қадар муддатга ҳисобот даври якунлари бўйича электротехника маҳсулотларини сотишдан тушган тушуми миқдори умумий тушумининг 80 фоизидан кам бўлмаган электротехника тармоғи корхоналарига фойда солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича ставкаларни 50 фоизга камайтириш тарзида солиқ имтиёзлари берилсин. | Юридик шахслар | ||
141. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги ПҚ-5012-сон “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори | 1. Белгилансинки, 2021 йил 1 мартдан бошлаб: ... ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар, нуронийлар, хотин-қизлар, болалар жамоат бирлашмалари рамзларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун давлат божи ундирилмайди; | Юридик шахслар |
142. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги ПҚ-5017-сон “Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори | 1. Белгилансинки: 2021 йил 1 мартдан бошлаб Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг компенсация ва кафиллигидан фойдаланган чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва қуёнчилик йўналишидаги кредити бўйича тўловларни ўз вақтида қайтараётган тадбиркорлик субъектларига, уларнинг кредит бўйича қарздорлиги тўлиқ қопланмагунча, янги кредитлар бўйича жамғарманинг кафиллигидан яна фойдаланишга рухсат берилади; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 мартдаги “Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4243-сон қарори 2-бандига мувофиқ берилган имтиёзлар чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи барча хўжалик субъектларига ва омухта ем ишлаб чиқарувчи корхоналарга нисбатан ҳам татбиқ этилади; 2021 йил 1 январдан бошлаб 2024 йил 1 январга қадар наслчилик субъектлари учун уларнинг асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари), мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорида қўлланилади. | Жисмоний ва юридик шахслар |
2. Тадбиркорлик субъектлари томонидан 1-иловада келтирилган товарлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганда: уларни олиб киришда ҳисобланган қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддати 180 кунга узайтирилади; тўланган қўшилган қиймат солиғининг ҳисобот даври якунидаги салбий фарқ суммаси солиқ тўловчининг аризасига асосан тезлаштирилган тартибда 20 кундан кечиктирмасдан қоплаб берилади ҳамда солиқ суммаси қоплаб берилгандан сўнг, камерал солиқ текшируви умумий тартибда амалга оширилади. | Жисмоний ва юридик шахслар | ||
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2021 йил 1 июндан бошлаб қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган: чорвачилик хўжаликларига — ўз хўжаликларида етиштирилиб, гўшт учун реализация қилинган йирик ва майда шоҳли қорамоллар тирик вазнининг ҳар бир килограмми учун 2 000 сўм ҳамда сутининг ҳар бир литри учун 200 сўм; паррандачилик хўжаликларига — ўз хўжаликларида етиштирилиб, реализация қилинган тухумнинг ҳар бир донаси учун 50 сўм ҳамда парранда гўштининг ҳар бир килограмми учун 1 000 сўм; балиқчилик хўжаликларига — интенсив усулда етиштирилган совуқ сув балиқлари (лосос, форель ва осётр)нинг ҳар бир килограмми учун 3 000 сўм, қолган турдаги балиқлар учун 1 000 сўм миқдорида республика бюджетидан субсидия ажратилади. | Жисмоний ва юридик шахслар | ||