онунчилик ужжатлари билан аоли ва тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва преференциялар р йхат и
Скачать 343.5 Kb.
|
72. | Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш Қоидалари | 29. Истеъмолчилар аванс тариқасида тўланган тўловлар учун, ушбу даврда тегишли тарифлар ошган тақдирда, тўлов амалга оширилган санадан ўн икки ойдан ошмайдиган даврга қайта ҳисоб-китоб қилишдан озод этиладилар. | Жисмоний ва юридик шахслар |
73. | Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 февралдаги 130-сон “Акфа университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори | 13. 2022 йил 1 январга қадар: Университет барча турдаги солиқларни тўлашдан; Университетни жиҳозлаш ва фаолиятини ташкил этиш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича «Akfa Medline» МЧЖ ва Университет томонидан олиб келинадиган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар (шу жумладан, лаборатория ускуналари), компьютер техникаси, мультимедиа маҳсулотлари, тиббиёт тренажёрлари, адабиётлар, қурилиш материаллари ва инвентарь божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинсин. | Юридик шахс |
74. | Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 февралдаги 148-сон “«Ўзбекнефтгаз» АЖ ташкилотларининг соҳага оид бўлмаган активларидан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 5. «Шўртан ГКК» МЧЖнинг «Қурилиш-монтаж ва таъмирлаш бошқармаси» шўъба корхонаси ҳамда унинг субпудрат ташкилотлари — «Alrut Build» МЧЖ, «Porloq Taraqqiot Qurilish Servis» МЧЖ ва «Qashqadaryo Maxsus Qurilish Dizayn» шўъба корхонаси томонидан Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишларини бажариш доирасида 2-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича олиб келинган тиббиёт ускуналари ва бошқа асбоб-ускуналар, қурилиш материаллари, бутловчи буюмлар ва мебель (кейинги ўринларда товарлар деб аталади) божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинсин. | Юридик шахслар |
75. | Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 163-сон қарори билан тасдиқланган Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низом | 7. Экспорт қилувчи юридик шахслар мева-сабзавот маҳсулотларини кейинчалик экспорт қилиш учун жисмоний шахслардан сотиб олганда, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзлар жисмоний шахслар томонидан сотилган маҳсулотлар уларга ёки уларнинг оила аъзоларига ажратилган ер участкаларида етиштирилганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмасдан қўлланади. | Жисмоний шахслар |
76. | Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 апрелдаги 275-сон “Самарқанд вилоятидаги «дарғом каналида шаудар кичик гэс қурилиши, дарғом каналининг 135+50 пикетида кичик гэс қурилиши» инвестициявий лойиҳасининг техник-иқтисодий асосини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори | 8. Инвестициявий лойиҳани амалга ошириш доирасида, Ўзбекистон Республикасида тегишли аккредитациядан ўтган синов лабораториялари мавжуд бўлмаган тақдирда, олиб келинадиган асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар ва узеллар, материаллар, эҳтиёт қисмлар, приборлар, инструментлар, технологик ҳужжатлар, истисно тариқасида, мажбурий сертификатлаштириш тартиботларидан озод этилсин. | Юридик шахслар |
77. | Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 апрелдаги 276-сон “ «Чирчиқ гэслар каскади» ук (гэс-10), «самарқанд гэслар каскади» ук (гэс-2б), «тошкент гэслар каскади» ук (гэс-1) модернизацияси» инвестициявий лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори | 8. Инвестициявий лойиҳани амалга ошириш доирасида, Ўзбекистон Республикасида тегишли аккредитациядан ўтган синов лабораториялари мавжуд бўлмаган тақдирда — олиб келинадиган асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар ва узеллар, эҳтиёт қисмлар, материаллар, приборлар, истисно тариқасида, мажбурий сертификатлаштириш тартиботидан озод этилсин. | Юридик шахслар |
78. | Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 апрелдаги 297-сон “Ёғоч қириндили плиталар ва уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори | 6. 2022 йил 1 январга қадар ёғоч қириндили плиталар ва уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан олиб кириладиган ёғоч қириндили плиталар ва унинг муқобил турларини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё, асбоб-ускуналар, уларнинг бутловчи ҳамда эҳтиёт қисмлари белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилсин. 7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари маҳаллий иқлим шароитидан келиб чиқиб, терак, павловния ва бошқа турдаги тез ўсувчи ёғочбоп дарахтларни плантация усулида етиштириш учун балл бонитети паст бўлган ерларнинг ўрнатилган тартибда тадбиркорлик субъектларига ажратилишини таъминласин. Бунда, ёғочбоп дарахтлар плантацияларини ташкил этган тадбиркорлик субъектлари 2022 йил 1 январга қадар ер майдонларида терак, павловния ва бошқа турдаги тез ўсувчи ёғочбоп дарахтлар экилган қисмига ер солиғи тўлашдан озод этилсин. | Юридик шахслар |
79. | Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 апрелдаги 359-сон “Жиззах шаҳрида тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этиш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 7. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида: «Ш. Рашидов номли тўқимачилик комбинати» МЧЖ белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кирилаётган технологик ускуналар, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, қурилиш материаллари, махсус техника, муҳандислик-коммуникация тизимлари, электр асбоб-ускуналари ва жиҳозлар бўйича 2022 йил 1 январгача божхона тўловлари тўлашдан (божхона йиғимлари бундан мустасно); «Elegans Teks» ҚК МЧЖ — Жамиятга тегишли мол-мулкни сотишда ва кейинчалик Жамиятни тугатишда солиқ тўловларидан озод этилсин. | Юридик шахс |
80. | Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сон қарорига Реабилитация марказига эга давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти тўғрисидаги Низом | 58. Хостеллардан тушган тушумлар Давлат бюджетига ундириладиган солиқлар, Республика йўл жамғармасига йиғимлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан озод қилинсин. | Юридик шахслар |
81. | Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 395-сон “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларини татбиқ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг таклифига мувофиқ 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига ўқишга кириш синовларида қуйидаги имтиёзлар белгилансин: а) тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) мажмуасига чет тили (инглиз, немис, француз, испан, турк, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур, итальян, япон тиллари) (кейинги ўринларда чет тили деб аталади) биринчи (асосий) фан сифатида киритилган бакалавриат таълим йўналишларига ҳужжат топширган ва Давлат тест маркази томонидан бериладиган чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификат (кейинги ўринларда миллий сертификат деб аталади) ёки халқаро сертификатнинг қуйидаги даражаларига эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади: инглиз тили учун — миллий сертификат ёки International English Language Testing System (IELTS 5,5), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72), Cambridge Assessment English FCE халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори; япон тили учун — миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT № 2) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори; немис тили учун — миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD), Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори; француз тили учун — миллий сертификат ёки Diplôme d'Etudes en Langue Française (DELF), Тest de Connaissance du Français (TCF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори; бошқа тиллар учун — миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори; б) тест синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) мажмуасига чет тили биринчи (асосий) бўлмаган фан сифатида киритилган бошқа бакалавриат таълим йўналишларига (Тошкент давлат юридик университети бакалавриат таълим йўналишлари бундан мустасно) ҳужжат топширган ва миллий ёки халқаро сертификатнинг қуйидаги даражаларига эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади: инглиз тили учун — миллий сертификат ёки International English Language Testing System (IELTS 4,5), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 42), Cambridge Assessment English PET халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B1 ва ундан юқори; япон тили учун — миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT № 3) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B1 ва ундан юқори; немис тили учун — миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B1 ва ундан юқори; француз тили учун — миллий сертификат ёки Diplôme d'Etudes en Langue Française (DELF), Тest de Connaissance du Français (TCF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B1 ва ундан юқори; бошқа тиллар учун — миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B1 ва ундан юқори; в) Тошкент давлат юридик университетининг бакалавриат таълим йўналишларига ҳужжат топширган ва миллий ёки халқаро сертификатнинг қуйидаги даражаларига эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади: инглиз тили учун — миллий сертификат ёки International English Language Testing System (IELTS 5,5 (бунда writing модулидан 5,5 балл)), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72), Cambridge Assessment English FCE ва CAE халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори; япон тили учун — миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT № 2) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори; немис тили учун — миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD II) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори; француз тили учун — миллий сертификат ёки Diplôme d’Etudes en Langue Française (DELF), Test de Connaissance du Français (TCF4) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори; бошқа тиллар учун — миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори; г) кириш синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) мажмуасига чет тили фани киритилган магистратура мутахассисликларига (Тошкент давлат юридик университети магистратура мутахассисликлари бундан мустасно) ҳужжат топширган миллий сертификат ёки халқаро сертификатнинг қуйидаги даражаларига эга бўлган талабгорларга мазкур фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади: инглиз тили учун — миллий сертификат ёки International English Language Testing System (IELTS 5,5), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72), Cambridge Assessment English FCE халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори; япон тили учун — миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT № 2) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори; немис тили учун — миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD), Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори; француз тили учун — миллий сертификат ёки Diplôme d'Etudes en Langue Française (DELF), Тest de Connaissance du Français (TCF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори; бошқа тиллар учун — миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори. Тошкент давлат юридик университетининг магистратура мутахассисликларига ҳужжат топширган ва миллий ёки халқаро сертификатларнинг тегишли даражаларига эга бўлган абитуриентларга Тошкент давлат юридик университети магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартибига мувофиқ чет тили фанидан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади. | Жисмоний шахслар |
82. | Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 282-сон “Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази фаолиятини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги ўсимликлари турларининг миллий генбанкини яратиш тўғрисида”ги қарори | 9. Белгилаб қўйилсинки: ... нав синаш станциялари ва участкаларининг ер майдонларини солиқ солишдан озод этилган ер участкалари ҳисобланади. ... 15. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 297-моддасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Инвестиция лойиҳаларини тасдиқлаш ва амалга ошириш мониторинги механизмларини такомиллаштириш, мурувват ёрдами юкларини ва техник кўмаклашиш маблағларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сон қарорига мувофиқ олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари томонидан халқаро ташкилотлар грантлари доирасида четдан олиб келинадиган қишлоқ хўжалиги техникалари, агрегатлари, механизмлари, эҳтиёт қисмлари ва ўқув-лаборатория жиҳозлари белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилади. | Юридик шахс |
83. | Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 майдаги 411-сон “Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси канцелярияси архивининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 7. Белгилансинки: объект бўйича буюртмачилар, лойиҳалаш, сублойиҳалаш, пудратчи ва субпудратчи ташкилотлари, объектни реконструкция қилиш доирасида амалга ошириладиган ишлар (хизматлар, товарлар) ҳажми бўйича барча турдаги солиқлардан (ягона ижтимоий тўловдан ташқари); 2022 йил 1 январга қадар объектни жиҳозлаш ва фаолиятини ташкил этиш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар (шу жумладан, лаборатория ускуналари, мобил стеллажлар), компьютер техникаси, мультимедиа маҳсулотлари ҳамда қурилиш материаллари, инвентарлар, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади. | Юридик шасхлар |
84. | Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 487-сон “Мактабгача таълим тизимига илғор ахборот ва педагогика технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 7. Инновацион марказ 2022 йил 1 январгача бўлган муддатга, истисно тариқасида, барча солиқлардан озод этилсин. | Юридик шахс |
85. | Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 500-сон “Бухоро вилоятида замонавий агрокластер ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 9. Агрокластер ва унинг таркибига кирадиган ташкилотлар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ва ўзининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган ускуналар, махсус транспорт воситалари ва техника, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материаллар, қурилиш материаллари, иссиқхона комплекслари, ҳайвонлар, уруғликлар ва ўсимликлар, ветеринария препаратлари, шунингдек, минерал ўғитлар ва ёқилғи-мойлаш материалларини олиб киришда 2022 йил 1 июлгача бўлган муддатга божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилсин. | Юридик шахс |
86. |