онунчилик ужжатлари билан аоли ва тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва преференциялар р йхат и
Скачать 343.5 Kb.
|
139. | Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 ноябрдаги 739-сон қарори билан тасдиқланган “Вояга етмаган болаларни фарзандликка ва болаларни оилага тарбияга олиш (патронат) тўғрисида”ги Низом | 51. Оилага тарбияга берилган болалар: ўзларига тегишли бўлган алимент, шунингдек, пенсия, нафақа ва бошқа ижтимоий тўловларни олиш; уй-жойга бўлган мулк эгалиги ёки уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини; қонун ҳужжатларига мувофиқ уй-жой олиш ҳуқуқларини сақлаб қоладилар. Фарзандликка оладиган оилага тарбиялаш (патронат) учун берилган болаларга қонун ҳужжатларида ота-оналар қаровисиз қолган болалар учун назарда тутилган барча имтиёзлар татбиқ этилади. 52. Оилага тарбияга берилган болалар ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ота-онаси ва қариндошлари билан кўришиш ҳуқуқига ҳам эгадирлар. 53. Оилада ўз манфаатига дахлдор ҳар қандай масала ҳал қилинаётганида бола ўз фикрини билдиришга ҳақлидир. | Жисмоний шахслар |
140. | Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 ноябрдаги 747-сон қарори билан тасдиқланган “Табиий офатлар оқибатида аҳолига етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низом | 21. Турар жой шикастланганда ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келганда қуйидаги тартибда товон пули тўланади: ҳудуднинг хусусиятларига кўра санитария талабларига жавоб берадиган, зарур яшаш шароитлари билан таъминлаган ҳолда турар жойни табиий офат юз бергунга қадар бўлган ҳолатига келтириш билан боғлиқ харажатлар учун уй-жойнинг эгаси томонидан таъмирлаш ишларини амалга ошириш мақсадида ўтказиб берилади; ер участкаси йўқотилган тақдирда (яроқсиз ҳолатга келганда), жабрланган шахсга ушбу ўлчамдаги ер участкасини беришда, янги ер участкасига бўлган ҳуқуқ йўқотилган участкага нисбатан пастроқ бўлса, фарқ қоплаб берилади; мол-мулк билан бирга янги яшаш жойига кўчиб ўтиш харажатлари қоплаб берилади. | Жисмоний ва юридик шахслар |
141. | Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги 806-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги Низом | 13. Ўзини ўзи банд қилган шахслар маълумотномани махсус мобил илова ёки шахсий кабинет орқали юклаб олишлари ёхуд давлат солиқ хизмати органига келган ҳолда қоғоз шаклида ҳам олишлари мумкин. 14. Ўзини ўзи банд қилган шахсларга маълумотнома чекланмаган муддатга берилади. 15. Ўзини ўзи банд қилган шахсларни давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказишда ҳақ ундирилмайди. | Жисмоний шахслар (ўзини ўзи банд қилган шахслар) |
142. | Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 февралдаги 77-сон “Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш тўғрисида”ги қарори | 3. Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳри, Қоратош кўчаси, 1-уй (7, 10, 11, 12-қаватлар) манзилида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин ҳамда Ўзбекистон Банклари ассоциациясининг «Moliya Binokor Xizmat» шўъба корхонаси Агентликка тақдим этилган хизмат биноси бўйича, истисно тариқасида, ягона солиқ тўловидан озод этилсин. | Юридик шахс |
143. | Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 99-сон қарори билан тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича компенсация пул тўловларини тўлаш тартиби тўғрисидаги низом | 13. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари кўчабоши ва уйбошиларига кейинги чорак давомида ҳар ойнинг йигирманчи санасига қадар коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида компенсация пул тўловларини тўлаб беради. | Жисмоний шахслар (кўчабоши ва уйбошилар) |
144. | Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 мартдаги 122-сон қарори билан тасдиқланган Кам таъминланган оилаларни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом | 8. “Ягона реестр” АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилалар (шахслар) қўшимча ҳужжатлар ва маълумотномаларни тақдим этмасдан, қонун ҳужжатларида ушбу тоифадаги оилалар (шахслар)га белгиланган бепул ёки имтиёзли шартларда кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамлардан фойдаланишга ҳақлидир. | Жисмоний шахслар |
145. | Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сон “Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори | 3. Жамғарма маблағлари: “Ёшлар дафтари”га киритилган моддий аҳволи қийин ёшларга базавий ҳисоблаш миқдорининг (кейинги ўринларда — БҲМ) 4 бараваригача миқдорда бир марталик моддий ёрдам кўрсатишга; ёшларни тадбиркорликка ва касб-ҳунарга ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотларига сарфланган харажатларнинг 75 фоизигача қисмини қоплашга йўналтирилади. Бунда ёшларни тадбиркорликка ўқитиш харажатларининг ҳар бир битирувчига БҲМнинг 4 бараваридан ортиқ бўлмаган қисми, касб-ҳунарга ўқитиш учун сарфланган харажатларнинг бир ойгача, бир ойдан икки ойгача, икки ойдан ортиқ муддатли ўқув курслари учун тегишлича БҲМнинг 4, 8, 12 бараваридан кўп бўлмаган қисми қопланади; “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга БҲМнинг 8 бараваригача миқдорда уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун субсидия ажратишга; “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолияти ҳамда ўзини ўзи банд қилиш мақсадида нотурар жойнинг 12 ойгача ижара харажатларини кўпи билан бир йилда 30 фоизи, бироқ БҲМнинг 25 бараваригача миқдорда қоплашга; “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун БҲМнинг 40 бараваригача миқдорда субсидия ажратишга; мамлакатимиздаги профессионал ва олий таълим муассасаларида таълим олаётган «Темир дафтар»га киритилган оилалар фарзандларининг, шунингдек, «Ёшлар дафтарига» киритилган ёшларнинг тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, аммо БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда тўлаб беришга; “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг аҳволи оғир бўлган бемор фарзандларига мамлакатда ёки хорижий давлатларда даволаниш билан боғлиқ харажатларни БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда қоплашга; психологик маслаҳатга муҳтож ёшларга ихтисослашган нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари томонидан пуллик психологик хизмат кўрсатилиши билан боғлиқ харажатларни қоплашга; ёшларнинг эҳтиёжлари ва хоҳиш-истакларини ўрганиш натижалари бўйича уларнинг истеъдодларини қўллаб-қувватлаш, беш муҳим ташаббусни рўёбга чиқариш ва унинг доирасидаги тадбирларни молиялаштиришга; қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган бошқа харажатларни қоплашга йўналтирилади. | Жисмоний шахслар |
146. | Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 апрелдаги 189-сон қарори билан тасдиқланган “Халқ таълими, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида юридик фанлардан дарс берадиган, олий ноюридик маълумотга эга педагог кадрларни қайта тайёрлаш курслари тўғрисида”ги Низом | 22. Касбий қайта тайёрлаш курсларини муваффақиятли тугатган ва белгиланган намунадаги дипломни олган тингловчилар — халқ таълими тизими педагог кадрлари беш йил давомида, ўрта махсус ва профессионал таълим тизими педагог кадрлари уч йил давомида белгиланган даврийликка мувофиқ малака оширишдан озод этилади. | Жисмоний шахслар |
147. | Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги 241-сон қарори билан тасдиқланган “Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясига бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги таълим шаклида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низом | 23. Спорт устаси унвони ёки спорт устасига номзодлик тўғрисидаги тегишли ҳужжатни тақдим этган номзодлар жисмоний тайёргарлик синовларидан озод этилади. | Жисмоний шахслар |
148. | Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган “Ёшлар дафтари”ни юритиш орқали ёшларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб | 45.... “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга кредитлар 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилади. | Жисмоний шахслар (“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар) |
149. | Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 275-сон “Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 14. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Институтга хориждан ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа ҳудудларидан ишга таклиф этилган мутахассисларни турар жой билан таъминлаш мақсадида Нукус шаҳрида қурилаётган арзон уй-жойлардан имтиёзли шартлар асосида эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда ажратилишини таъминласин. | Жисмоний шахслар |
150. | Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 июндаги 377-сон “Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги фискал институт ва солиқ техникумлари фаолиятини ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори | Институтда бакалавриатни имтиёзли тугатган битирувчилар, истисно тариқасида, Институт магистратурасига тест синовларисиз, тўлов-шартнома асосида, ўқиш қийматининг 50 фоизини тўлаб, қабул параметрларидан ташқари, ўқишни тугатгандан сўнг давлат солиқ хизмати органларида камида уч йил узлуксиз ишлаш мажбуриятини юклаган ҳолда қабул қилинади; | Жисмоний шахслар |
151. | Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 388-сон “Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастурларини самарали амалга ошириш ҳамда уларнинг тадбиркорлик фаолияти учун микрокредитлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4862-сон қарорига мувофиқ аҳолини, хусусан, ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишни ва тадбиркорликка жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби ўрнатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин: белгиланган дастурлар ва талаблар асосида ташкил этилган ўқув курсларини тамомлаган ҳар бир битирувчи (ёшлар, хотин-қизлар) учун касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотларига сарфланган харажатларнинг 70 фоизи, бироқ ҳар бир битирувчига 1 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорини давлат томонидан компенсация қилиш; касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотлари курсларини муваффақиятли тамомлаб, уларнинг сертификатини олган шахсларга ўз бизнесини ташкил этиш учун имтиёзли микрокредитлар ажратиш; нодавлат нотижорат ташкилотларининг кенг аҳоли қатламларини тадбиркорликка ўқитиш ва уларга микромолиявий хизматлар кўрсатишдан иборат комплекс дастурларини амалга ошириш учун Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан танлов асосида 5 йил муддатга, шу жумладан бир йиллик имтиёзли давр билан йиллик 4 фоиз ставкада қарз ажратиш. | Жисмоний шахслар Юридик шахслар |
152. | Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 388-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисида”ги Низом | 12. Микрокредитлар 3 йил муддатгача 6 ойгача имтиёзли давр билан, ёшларнинг бизнес лойиҳаларига эса кредитларни қайтариш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, 7 йилгача муддатга, 3 йилгача имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратилади. | Жисмоний шахслар |
153. | Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 388-сонли қарори билан тасдиқланган “Ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш ҳамда унга жалб қилиш лойиҳаларини амалга оширадиган нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида”ги Низом | 10. ННТлар томонидан ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш ва уларга микромолиявий хизматлар кўрсатишдан иборат комплекс дастурларни амалга ошириш учун Жамғарма томонидан танлов асосида 5 йил муддатга, жумладан, бир йиллик имтиёзли давр билан йиллик 4 фоиз ставкада қарз ажратилади. | Юридик шахс |
154. | Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 401-сон “Жиззах шаҳрида «Sambhram» университетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 5. «Sambhram Group» компаниясининг (Ҳиндистон) қуйидаги мажбуриятларни олиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин: .... Университетга ҳар йили қабул қилинадиган талабаларнинг 20 фоизини ўқитиш учун имтиёзли таълим грантлари ажратиш, бунда талабаларнинг 5 фоизини бепул ўқитиш, 5 фоизига 50 фоизли, 10 фоизига 25 фоизли тўлов-контракт миқдорини тўлаб бериш бўйича имтиёзлар тақдим этиш; | Юридик шахс |
155. | Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги 431-сон қарори билан тасдиқланган “Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ягона электрон иш юритув тизими орқали маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни юритиш тартиби ҳақида”ги Низом | 31..... Ҳуқуқбузар унга маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг етмиш фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади ва бу «E-ma’muriy ish» тизимида акс эттирилади, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно. | Жисмоний шахслар |
156. | Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 июлдаги 441-сон “Қишлоқ ҳўжалигида сувни тежайдиган замонавий технологияларни жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори | 9. Белгилаб қўйилсинки: ташаббускорларга сублойиҳани амалга ошириш учун суғориш технологиялари уч йил имтиёзли давр билан ўн йил муддатга, йиллик 2,5 фоиз ставкада берилади; ташаббускорлар шартнома умумий қийматининг камида 15 фоизи миқдорида олдиндан тўловни амалга оширади. | Жисмоний ва юридик шахслар |
157. | Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 июлдаги 462-сон “Осиё инфратузилмавий инвестиция банки иштирокида “а380 “Ғузор -Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 150-228 км (78 км) қисмини реконструкция қилиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори | 1. Қуйидагилар: ... лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси ҳиссаси 41,6 млн АҚШ доллари миқдорида, шундан 24,6 млн АҚШ доллари — солиқлар, божхона божлари ва йиғимлари бўйича имтиёзлар, 2,2 млн АҚШ доллари — бошқа сарф-харажатлар ҳамда 14,8 млн АҚШ доллари — инвестиция давридаги молиявий харажатлар ташкил этиши; | Юридик шахс |
158. | Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 августдаги 478-сон “Ҳаётий муҳим инфратузилмани қўллаб-қувватлаш дастури: электр энергетика соҳасини қўллаб-қувватлаш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 9. «Навоий иссиқлик электр станцияси» АЖ, «Тахиатош иссиқлик электр станцияси» АЖ, «Сирдарё иссиқлик электр станцияси» АЖ томонидан лойиҳа доирасида импорт тартибида олиб кириладиган эҳтиёт қисмлар ва асбоб-ускуналар Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган тегишли синов лабораториялари мавжуд бўлмаган тақдирда, истисно тариқасида, мажбурий сертификатлашдан озод этилсин. | Юридик шахслар |