Главная страница
Навигация по странице:

  • Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарори билан тасдиқланган Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом

  • Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом

  • Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги 610-сон “Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори

  • онунчилик ужжатлари билан аоли ва тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва преференциялар р йхат и


    Скачать 343.5 Kb.
    Названиеонунчилик ужжатлари билан аоли ва тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва преференциялар р йхат и
    Дата17.08.2022
    Размер343.5 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлаimtiyozlar_royxati.docx
    ТипДокументы
    #647929
    страница24 из 31
    1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   31
    1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   31

    37.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 январдаги
    14-сон қарори билан тасдиқланган Кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштириш, шунингдек ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотиш тартиби тўғрисидаги низом


    62. Кўп квартирали уйдаги квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредитлари уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахсларга 20 йил муддатга, шунингдек таянч докторантуранинг 2-курсидан бошлаб, олий таълимдан кейинги таълим институтида таҳсил олаётган докторантлар учун 25 йил муддатга, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли давр билан, дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида берилади.

    Жисмоний шахслар (уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахслар)

    38.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган

    Умумий ўрта таълим тўғрисидаги

    Низом

    35. Тиббий-маслаҳат комиссиясининг хулосаси ва умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши қарори билан ўқувчилар якуний давлат аттестацияси ва босқичли назоратдан озод этилиши мумкин.

    Ўқувчиларга синфдан синфга кўчириш имтиҳонлари ва якуний давлат аттестациясидан озод бўлиш ҳуқуқини берувчи касалликлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.

    Ўқувчиларнинг халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ҳамда бошқа кўрик-танловлардаги иштироки якуний давлат аттестацияси ва босқичли назорат муддатларига тўғри келиб қолган тақдирда, улар тегишли якуний давлат аттестацияси ва босқичли назоратлардан озод этилади.

    Уларнинг билимларини якуний баҳолаш ва рейтингини аниқлаш йиллик баҳолар асосида амалга оширилади.

    Жисмоний шахслар

    39.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарори билан тасдиқланган Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом

    3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини жадаллаштириш ва кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сон Фармонининг 3-бандида назарда тутилган имтиёзлар киритилган инвестиция ҳажмига боғлиқ равишда 3 йилдан 10 йил муддатгача берилади, шу жумладан эквивалентда:

    300 минг АҚШ долларидан 3 млн АҚШ долларигача инвестиция киритилганда — 3 йил муддатга;

    3 млн АҚШ долларидан 5 млн АҚШ долларигача инвестиция киритилганда — 5 йил муддатга;

    5 млн АҚШ долларидан 10 млн АҚШ долларигача инвестиция киритилганда — 7 йил муддатга;

    10 млн АҚШ доллари ва ундан ортиқ инвестиция киритилганда — 10 йил муддатга, кейинги 5 йил мобайнида фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови ставкалари амалдаги ставкалардан 50 фоиз паст миқдорда қўлланилган ҳолда берилади.

    Юридик шахслар (эркин иқтисодий зона иштирокчилари)

    40.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарори билан тасдиқланган

    Олий таълимдан кейинги таълим тўғрисидаги Низом

    22. Таянч докторантурада ўқиш учун талабгорлар мутахассислик ва чет тили (таълимнинг олдинги даражаларида ўрганилган хорижий тил) бўйича кириш имтиҳонлари топширадилар. Талабгорларда IELTS (ўртача балли камида 5,5), TOEFL (РВТ) (567 баллдан кам бўлмаган), TOEFL (iBT) (87 баллдан кам бўлмаган), CEFR (В2 даражадан паст бўлмаган) бўйича тасдиқловчи амалдаги халқаро малака сертификатлари мавжуд бўлганда чет тилидан топшириладиган имтиҳонлардан озод этилади.

    Жисмоний шахслар

    41.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги

    400-сон “Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишни режалаштирган фуқаролар учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида комплекс имтиҳон ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори

    13. 2022 йил 1 январгача муддатга:

    бош ваколатли олий таълим муассасалари ҳамда марказлар очилган Тошкент шаҳридаги ва минтақавий олий таълим муассасалари — комплекс имтиҳонни топширишга тайёрлаш учун ўқитиш ҳамда комплекс имтиҳонни ўтказишдан олинган даромадлар бўйича юридик шахслар даромадига солинадиган фойда солиғидан, шунингдек комплекс имтиҳонни топшириш ва тайёрлаш учун ўқитиш тўлови қисми давлат мақсадли фондларига мажбурий тўловлар ва қўшилган қиймат солиғидан, Россия олий таълим муассасалари — тестор-имтиҳон олувчиларни тайёрлаш, аттестациядан ўтказиш ва сертификатлаш ҳамда Марказларни назорат қилиш ва мониторингини ўтказиш хизматлари бўйича қўшилган қиймат солиғидан;

    комплекс имтиҳонни ўтказиш бўйича ваколатли бўлган Россия олий таълим муассасалари (Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари) — Ўзбекистон Республикасининг ваколатли олий таълим муассасалари билан шартномалар доирасида тестор-имтиҳон олувчиларни тайёрлаш, аттестациядан ўтказиш ва сертификатлаш, Марказларни назорат ва мониторинг қилишдан олинган даромадлар бўйича юридик шахслар даромадидан олинадиган фойда солиғи тўлашдан;

    Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буюртманомалари асосида Марказлар фаолиятини ташкил этиш учун бепул олиб кириладиган ўқув адабиётлари, асбоб-ускуналар, компьютерлар, ташкилий техника ва мультимедия маҳсулотлари — божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.

    Юридик шахс

    42.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги
    393-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом


    23....

    “Темурбеклар мактаби” битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқишга киришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларида ўзлари тўплаган балларнинг 30 фоизи миқдоридаги, республиканинг бошқа давлат олий таълим муассасаларига ўқишга киришда эса ўзлари тўплаган балларнинг 15 фоизи миқдоридаги қўшимча баллар кўринишида имтиёз берилади;

    “Темурбеклар мактаби”ни имтиёзли диплом билан тугатган битирувчиларга, таркибида “Темурбеклар мактаби” бўлган вазирлик ва идораларнинг тегишлилиги бўйича олий ҳарбий ёки ихтисослаштирилган билим юртларига тест синовларисиз, ҳарбий профессионал танлаш тадбирларини муваффақиятли ўтиш натижалари бўйича кириш ҳуқуқи берилади.

    ...

    Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига имтиёзли қабул қилиш мақсадида тавсияномалар бериш бўйича республика комиссияси тақдимномаси асосида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг қарори билан доимий яшаш жойидаги олий таълим муассасаларининг педагогика таълим йўналишларига танловдан ташқари кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон, ёзма имтиҳон)сиз давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.

    ...

    Бадиий академиянинг тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишлари бўйича республика танлови ҳамда мазкур йўналишлардаги халқаро танловларнинг ғолибларига Давлат комиссиясининг қарори билан тегишли олий таълим муассасаларининг касбий (ижодий) имтиҳонларида соҳа бўйича энг юқори балл белгиланган фандан максимал балл олиш имтиёзи берилади.

    Агар касбий (ижодий) имтиҳонларда энг юқори балл бир нечта фанлардан белгиланган бўлса, абитуриентга имтиёзли максимал балл олиш учун фанлардан бирини танлаш ҳуқуқи берилади.

    ...

    Жисмоний шахслар (“Темурбеклар мактаби” битирувчилари)

    43.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги
    522-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларида тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий ёрдам ва санаторий-курорт таъминоти тўғрисидаги Низом


    16. Ички ишлар органларининг ходимлари, ҳарбий хизматчилари, пенсионерлари санаторий-курорт шароитида даволаниш учун йилига бир марта имтиёзли йўлланмалар билан таъминланади.

    Жисмоний шахслар (ички ишлар органларининг ходимлари, ҳарбий хизматчилари, пенсионерлари)

    44.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги 610-сон “Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
    қарори


    3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда чет тилини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини кенг қўллаган ҳолда 2018 йил 1 январдан бошлаб малака сертификатига эга бўлган талабгорларга сертификатни олгандан бошлаб 2 йилгача қуйидаги имтиёзлар бериш тартибини жорий этсин:

    чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги давлат намунасидаги А2 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатга эга бўлган умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларига ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг саралаш тест синовлари рўйхатига чет тили (инглиз, немис, француз) фани киритилган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига киришда чет тили фанидан максимал балл бериш ва уларни чет тили фанидан тест синовидан озод этиш;

    чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги давлат намунасидаги B2 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатга эга бўлган умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари педагогларини аттестация жараёнида малака синови учун белгиланган максимал балл билан баҳолаш ва синовдан озод этиш.

    Жисмоний шахслар

    45.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 сентябрдаги 696-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги Низом

    8. Имтиёзли тоифага кирадиган йўлланма берилган мижозларга бепул тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббий-танлов комиссиясининг хулосаси асосида бериладиган ордер расмийлаштирилади.

    Зарурат бўлганда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқарув органлари мижозларнинг имтиёзли тоифасини бепул тиббий ёрдам олиш учун ўзининг идоравий мансуб тиббиёт муассасаларига йўналтириши мумкин. Имтиёзли тоифага кирадиган мижозларни шифохонага ётқизиш мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги қарор тиббиёт ташкилотининг тиббий-танлов комиссияси томонидан аниқланади.

    Жисмоний шахслар (имтиёзли тоифага кирадиган йўлланма берилган мижозлар)

    46.

    Вазирлар Маҳамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 765-сон қарори билан тасдиқланган “Ички ишлар органларининг хизмат уй-жойлари фондини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги

    Низом

    19. Хизматни ўташ даврида уй-жойга ёки яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож ходимларга, шунингдек уларнинг оила аъзоларига (эри (хотини), фарзандлари ёки қарамоғида бўлган шахсларга) қўшимча яшаш майдонига бўлган ҳуқуқ ҳисобга олиниб, ташкил этиладиган хизмат уй-жойлари фонди, шунингдек ички ишлар органларига бириктирилган муниципал уй-жой фондидаги квартиралар ҳисобидан яшаш майдонининг белгиланган ижтимоий нормалари доирасида хизмат уй-жойлари берилади.

    Ходим хизматни ўташ даврида қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар, навбат ва имтиёзлар ҳисобга олиниб, яшаш шароитларини яхшилаш ҳуқуқига эгадир.

    Жисмоний шахслар (ички ишлар органлари ходимлари)

    47.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 767-сон қарори билан тасдиқланган

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом

    39. ИИВ академик лицейига Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарорига мувофиқ, дастлабки ва махсус-профессионал танлов натижаларига жавоб берадиган қуйидаги номзодлар тест синовларисиз имтиёз асосида қабул қилинади:

    тегишли ихтисослик фанлари бўйича халқаро олимпиадалар ва фан олимпиадаларининг республика босқичи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар ва мусобақаларда ғолиб бўлган, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг белгиланган намунадаги гувоҳномасига эга бўлганлар;

    ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг фарзандлари.

    Жисмоний шахслар

    48.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 октябрдаги 857-сон
    “Кам таъминланган оилаларни бандлик билан таъминлаш учун тижорат банклари томонидан микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш хақида”ги қарори


    2. Муайян меҳнат турлари билан шуғулланиш истагида бўлган кам таъминланган оилаларга уларнинг оилаларини етарли даражада таъминлаш имконини берадиган имтиёзли шартлар асосида микрокредитлар ажратувчи тижорат банкларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилаб бериши маълумот учун қабул қилинсин.

    Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига муайян меҳнат турлари билан шуғулланиш истагида бўлган кам таъминланган оилаларга имтиёзли шартлар асосида микрокредитлар ажратувчи тижорат банклари белгилангандан сўнг, уларнинг рўйхатини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш тавсия этилсин.

    Жисмоний шахслар

    49.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 958-сон қарори билан тасдиқланган

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг сиртқи таълим шаклига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги

    Низом

    34. Вазирлар Маҳкамасининг «Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 11 августдаги 610-сон қарори асосида чет тилларини билиш даражаси ҳақида давлат намунасидаги В1 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатига эга бўлган номзодларга чет тили фанидан белгиланган максимал балл берилади ва улар чет тили фанидан ўтказиладиган синовдан озод этилади.

    Жисмоний шахслар

    50.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом

    25. Ногиронлар учун захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонидан ортиқча ногиронлар учун иш ўринлари ташкил этган ташкилотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзлар ҳуқуқига эга бўлади.

    Юридик шахслар

    51.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги
    13-сон қарори билан тасдиқланган


    Айрим муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда бўлиш учун тўловлар ундириш тартиби тўғрисидаги

    Низом

    10. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлари, уларга тенглаштирилган шахслар, Иккинчи жаҳон уруши фронт орти меҳнат фахрийлари, интернат-уйлар қарамоғидаги, «Меҳрибонлик», «Мурувват», «Саховат» уйлари қаромоғидаги шахслар кўрсатиладиган хизмат учун тўловлардан озод қилинади.

    I ва II гуруҳ ногиронлари, меҳнат фахрийлари, нафақадаги шахслар, 7 ёшгача бўлган болалар, оддий аскар ва сержант лавозимларида муддатли хизмат ўтаётган ҳарбий хизматчилар кўрсатиладиган хизматлар учун тўловни белгиланган тарифнинг 50 фоизи миқдорида тўлайди.

    Жисмоний шахслар

    52.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 февралдаги

    72-сон “Республика онкология ва радиология ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази эҳтиёжлари учун ионлаштирувчи нурланиш манбаларининг олиб кирилиши ва олиб чиқиб кетилишини узлуксиз таъминлаш тўғрисида”ги қарори

    1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

    ...

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фармацевтика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 7 ноябрдаги ПФ-5229-сон Фармонига мувофиқ, тиббиёт буюми сифатида «O‘zmedimpeks» ДУК томонидан олиб кириладиган ИНМ божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) 2023 йил 1 январгача озод этилган.

    Юридик шахс


    написать администратору сайта