Главная страница
Навигация по странице:

  • Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 июлдаги 596-сон “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчи ва ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги

  • Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 августдаги 688-сон “Тошкент шаҳрида «Хавфсиз шаҳар» интеграцияланган тизимни яратиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори

  • Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 сентябрдаги 770-сон “Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлигининг «Дунё» ахборот агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори

  • Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 октябрдаги 865-сон “Ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларинингтурар жой-маиший шароитларини яхшилаш чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори

  • онунчилик ужжатлари билан аоли ва тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва преференциялар р йхат и


    Скачать 343.5 Kb.
    Названиеонунчилик ужжатлари билан аоли ва тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва преференциялар р йхат и
    Дата17.08.2022
    Размер343.5 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлаimtiyozlar_royxati.docx
    ТипДокументы
    #647929
    страница27 из 31
    1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31
    1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31

    Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 июндаги 511-сон “ Сирдарё вилоятида агросаноат кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори

    8. «RS Success Agro» МЧЖ томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва олиб келинадиган уруғлар, ускуналар, махсус транспорт воситалари ва техника, бутловчи қисмлар, хомашё ва материаллар, шу жумладан қурилиш материаллари, иссиқхона комплекслари 2022 йил 1 январгача божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.

    Юридик шахс

    87.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги

    527-сон “Тошкент шаҳрида вестминстер халқаро мактабини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори

    10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон ҳамда «Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 15 сентябрдаги ПҚ-3276-сон қарорлари билан қуйидагилар:

    а) 2025 йил 1 январгача нодавлат умумтаълим муассасалари қуйидаги тўловлардан озод этилгани:

    барча турдаги солиқ ва давлат мақсадли жамғармасига мажбурий тўловлардан (ягона ижтимоий тўловдан ташқари), бунда озод қилинаётган маблағлар уларни замонавий ўқув воситалари билан жиҳозлаш, зарур маҳсулотлар ва жиҳозлар сотиб олиш, бино ва иншоотларни реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига бепул таълим хизматларини кўрсатишга мақсадли йўналтирилади;

    меҳнат шартномаси асосида таълим-тарбия жараёнига жалб қилинган хорижий ўқитувчи ва мутахассисларнинг ойлик иш ҳақидан ягона ижтимоий тўлов;

    Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича нодавлат умумтаълим муассасаларини жиҳозлаш ва фаолиятини таъминлаш учун олиб кириладиган замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, ўқув ва илмий-методик адабиётлар, анжомлар ва моддий-техник ресурслар 2025 йил 1 январга қадар муддатга божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно);

    б) Мактабгача ва умумий ўрта таълим соҳасида нодавлат таълим хизматларини кўрсатадиган юридик шахслар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли ва иқтидорли фарзандларини танлов асосида муассасадаги жами ўқувчилар умумий сонининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда таълим хизматларини кўрсатиш эвазига келиб тушган даромадлар ҳисобидан бепул (грант асосида) ўқишга қабул қилиши, кейинги йилларда ўқувчиларни бепул (грант асосида) ўқитишни давом эттириш бўйича қарор нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахс томонидан таълим олувчининг оилавий шароити ва унинг академик натижаларидан келиб чиққан ҳолда қабул қилиниши белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

    11. 2021 йил 1 январь кунига қадар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, мактаб қурилиши учун мўлжалланган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган қурилиш материаллари ва пол қопламалари, сантехника буюмлари, мултимедиа маҳсулотлари божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) озод қилинсин.

    Юридик шахслар

    88.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги
    550-сон “Хорижий давлатларнинг ўзбекистон республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва уларга тенглаштирилган ташкилотларга хизмат кўрсатишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори


    7. Бюро дипломатик ваколатхоналарни Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ паритет (бепул) асосда жойлаштириш учун тақдим этилган кўчмас мулк объектлари бўйича мол-мулк ва ер солиғини тўлашдан озод этилсин.

    Юридик шахс

    89.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июлдаги

    584-сон “Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори

    4. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил аппарати автотранспорт воситаларини расмийлаштириш, қайта расмийлаштириш ва давлат рақами белгиларини беришда давлат божлари ва йиғимлар тўлашдан озод қилинсин.

    Юридик шахс

    90.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 589-сон қарори билан тасдиқланган

    Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги

    Низом

    27. Технопарк резиденти Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 297-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган фаолиятлардан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни умумий тартибда тўлаш шарти билан даромад олиш ҳуқуқига эга, шу билан бирга рўйхатга мувофиқ фаолият турини амалга оширганда, ушбу модданинг учинчи қисмидаги 1, 9, 16 ва 18-бандлари бўйича барча солиқларни тўлашдан озод қилинади.

    Юридик шахс

    91.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 июлдаги
    596-сон “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчи ва ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги


    қарори

    2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Миллий гвардия томонидан бериладиган тақдимномаларга мувофиқ Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ходимларига йилига 300 тагача автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун қуйидаги шартларда имтиёзли кредитлар ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:

    кредит муддати — 5 йилгача;

    дастлабки бадал — сотиб олинадиган автотранспорт воситаси қийматининг камида 20 фоизи миқдорида;

    кредит бўйича фоиз ставкаси — 2019 йил 31 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг кредит бериш санасида амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкаси плюс 2 (икки) фоиз миқдорида. 2020 йил 1 январдан бошлаб кредитлар тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил белгиланадиган ставкаларда берилади;

    кредит бўйича таъминот — кредит бўйича сотиб олинадиган автотранспорт воситасини гаровга қўйиш.

    Кредитнинг бошқа шартлари мазкур банкнинг кредит сиёсати ва амалдаги қонунчиликка асосан амалга оширилади.

    Жисмоний шахслар (миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ходимлари)

    92.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 июлдаги

    619-сон “Жиззах вилоятида гўшт-сут маҳсулотлари етиштириш йўналишидаги агросаноат кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори

    9. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида 2023 йил 31 декабргача бўлган муддатда:

    а) «Jizzax organic» МЧЖ хорижий мутахассислар жисмоний шахслар даромад солиғини ва ягона ижтимоий тўловни тўлашдан;

    б) «Jizzax organic» МЧЖ ХК, Сингапурнинг «Enter Engineering Pte.Ltd» компанияси (бош пудратчи) ва унинг субпудратчи ташкилотлари:

    ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича ускуналар, махсус транспорт воситалари, қишлоқ хўжалиги техникаси, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар, моддий-техника ресурслари, хомашё, материал ва ўсимликларни олиб киришда божхона тўловларини тўлашдан (божхона йиғимлардан ташқари);

    республикада аккредитациядан ўтган тегишли синов лабораториялари мавжуд бўлмаган ҳолларда — импорт қилинадиган материаллар, ускуналар, машина ва механизмлар, бутловчи буюмлар ва узеллар, технологик жиҳозлар, приборлар, эҳтиёт қисмлар ва асбобларни мажбурий сертификатлаштириш тартиботларидан озод этилсин.

    Юридик шахсЮ

    93.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги
    633-сон


    Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарори

    5. Белгилансинки, ушбу қарор кучга киргунга қадар электр энергияси (шу жумладан, актив, реактив энергия учун) ва табиий газ ҳажмлари учун тўлов аванс билан тўланган тақдирда, маиший истеъмолчилар (аҳоли) тўлов тўланган кундан бошлаб кейинги 6 ойдан ортиқ бўлмаган муддатда тариф ўзгарганда қўшимча тўловлар тўлашдан озод қилинади.

    Жисмоний шахслар

    94.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги

    683-сон “Қўқон университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори

    13. 2022 йил 1 августга қадар:

    Университет барча турдаги солиқларни тўлашдан;

    Университетга жалб этиладиган хорижий профессор-ўқитувчилар ва мутахассислар ягона ижтимоий тўловни ва жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқни тўлашдан;

    Университетни жиҳозлаш ва фаолиятини ташкил этиш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар (шу жумладан лаборатория ускуналари), компьютер техникаси, электрон доскалар, проекторлар, мультимедиа маҳсулотлари, адабиётлар, қурилиш материаллари ва инвентарь божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.

    Юридик шахс

    95.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 августдаги 688-сон “Тошкент шаҳрида «Хавфсиз шаҳар» интеграцияланган тизимни яратиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори

    9. Лойиҳани амалга ошириш доирасида бош пудратчи ташкилот, инвестор ва товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берувчилар 2029 йил 1 январгача бўлган муддатда фойда солиғи ва мол-мулк солиғи, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатларга мувофиқ четдан олиб кириладиган ускуналар, бутловчи буюмлар, деталлар, узеллар, технологик ҳужжатлар, дастурий таъминот ва қурилиш материаллари учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона йиғимлари бундан мустасно) озод қилинсин.

    Юридик шахс

    96.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 714-сон “ Фарғона шаҳридаги корея халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори

    17. Университетни жиҳозлаш ва унинг фаолиятини таъминлаш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича олиб кириладиган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган замонавий ўқув жиҳозлари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, ўқув ва илмий-услубий адабиёт, анжомлар ва моддий-техника ресурслари, шунингдек, автотранспорт воситалари 2022 йил 1 августга қадар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.

    Юридик шахс

    97.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 сентябрдаги

    761-сон “Осиё тараққиёт банки иштирокида «мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири инфратузилмасини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори

    9. Қуйидагилар:

    лойиҳани амалга ошириш доирасида Осиё тараққиёт банкининг қарзи ҳисобидан харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ва транспорт воситалари — божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) ҳамда қўшилган қиймат солиғидан;

    лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган жисмоний шахслар — Ўзбекистон Республикаси норезидентлари — жисмоний шахслар даромад солиғидан озод қилинсин.

    Жисмоний ва юридик шахслар

    98.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 сентябрдаги 770-сон “Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлигининг «Дунё» ахборот агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори

    9. «Дунё» ахборот агентлиги 2022 йил 1 июнгача бўлган муддатга Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ва белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича моддий-техник базани ривожлантириш мақсадида олиб келинадиган ускуналар, материаллар ва техника ускуналари учун божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) тўлашдан озод этилсин.

    Юридик шахс

    99.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги

    785-сон “Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги элчихонасининг бинолари комплексини қуриш ва жиҳозлаш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори

    7. Битимнинг 10-моддасига мувофиқ фақат комплексни қуриш ва жиҳозлаш учун олиб кириладиган материаллар ва ускуналар Тожикистон томонидан барча турдаги божхона тўловлари ва солиқлардан озод этилиши маълумот учун қабул қилинсин.

    Юридик шхас

    100.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш Жараёнларини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги низом

    19. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиш якунлари бўйича аттестациядан муваффақиятли ўтган олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрлари тегишли йўналишлар бўйича бўш турган раҳбар ва педагог лавозимини танлов бўйича эгаллашда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлади.

    Жисмоний шахслар

    101.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 сентябрдаги 808-сон “Binokor-m» ва «Shoxjaxon-qurilish» масъулияти чекланган жамиятлари томонидан олиб келинадиган оғир юк ташишга мўлжалланган транспорт воситалари ва тиркамалар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори

    2. «Binokor-M» ва «Shoxjaxon-qurilish» масъулияти чекланган жамиятлари томонидан 2020 йил 1 январга қадар олиб келинадиган, иловага мувофиқ тасдиқланган транспорт воситалари, истисно тариқасида, «божхона омбори» божхона режимида сақлаш муддатидан қатъи назар, божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) озод қилинсин.

    Юридик шахс

    102.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги

    839-сон “Лукойл Ўзбекистон оперейтинг компани” МЧЖ иштирокида мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори

    8. Буюртмачи — «ЛУКОЙЛ Ўзбекистан Оперейтинг Компани» МЧЖ, бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари 2021 йил 1 июлгача бўлган муддатга ваколатли органларда мажбурий сертификатлаш тартиботларидан ўтишдан, шунингдек, объектларни қуриш ва жиҳозлаш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган ускуналар, бутловчи буюмлар, деталлар, эҳтиёт қисмлар ва материаллар бўйича божхона тўловларини тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.

    Юридик шахс

    103.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 октябрдаги 865-сон “Ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг
    турар жой-маиший шароитларини яхшилаш чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори


    2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларининг қарорлари асосида:

    уй-жой билан таъминланиш ва яшаш шароитларини яхшилашга эҳтиёжи бўлган;

    хизмат фаолиятида (жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда) юқори натижаларга эришган, шунингдек, интизомий жазога тортилмаган ходимлар ва ҳарбий хизматчилар ушбу қарорни амалга ошириш доирасида қурилган кўп квартирали уйлардаги квартираларни имтиёзли арзон нархларда сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланади.

    3. Белгилансинки, ушбу қарорни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан:

    ...

    ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларига ушбу қарорни амалга ошириш доирасида қурилган кўп квартирали уйларда сотилмаган квартираларнинг бир қисми қурилиш тўғрисидаги шартномада белгиланган нархлар бўйича имтиёзли шартларда сотиб олинади ва кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг хизмат уй-жой фондига ўтказилади.

    Жисмоний шахслар (ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилари)

    104.


    написать администратору сайта