онунчилик ужжатлари билан аоли ва тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва преференциялар р йхат и
Скачать 343.5 Kb.
|
169. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 июлдаги ПҚ-5205-сон “Хорижга ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори | 2. 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 2022 йил 1 сентябрга қадар Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан “lаbоr-migrаtiоn” дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган, касб-ҳунар ёки хорижий тилларга ўқиган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга: хорижий тиллар ёки касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун, башарти улар муваффақиятли топширилганда — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваригача миқдорда; йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача миқдорда; ривожланган давлатларда меҳнат фаолиятини амалга оширишга “ишчи виза”ни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача миқдорда компенсация тўланади. | Жисмоний шахслар |
170. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 августдаги ПҚ-5209-сон “Республика ҳудудларида гулчилик ва кўчатчилик соҳаларини янада ривожлантириш тўғрисида”ги қарори | 5. 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2021 — 2024 йилларда йиллик экспорт тушумида гул экспортидан тушум улуши камида 30 фоизни ва 100 минг АҚШ доллардан кўпни ташкил қиладиган тадбиркорлик субъектларининг хом ашё (гул кўчатлари, уруғлари, пиёзлари ва пайвандтаглари) импорти учун сарфланган транспорт харажатларининг 50 фоизи Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қопланади. | Юридик шахслар |
6. 2023 йил 1 январга қадар туганаклар, пиёзбошлар, туганаксимон илдизлар, туганак пиёзлар, илдизпоя, жумладан вегетатив тиним ҳолатидаги, вегетация ёки гуллаш давридаги сертармоқлари, бошқа тирик ўсимликлар (жумладан, илдизлари), қаламчалар ва пархиши (ТИФ ТН коди 0601 ва 0602) импортида божхона божининг ноль ставкаси қўлланилсин. | Жисмоний ва юридик шахслар | ||
11. ... Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «Гулчиликка ўқитиш маркази»га Нидерландия қироллиги, Туркия Республикаси ва Таиланд қироллигидан жалб қилинадиган малакали мутахассисларнинг Ўзбекистонга келиб-кетиш ва яшаш харажатларининг 50 фоизини Европа Иттифоқининг “Бюджетни қўллаб-қувватлаш” дастури доирасида агросаноат мажмуасини қўллаб-қувватлаш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан қоплаб бериш чораларини кўрсин. | Юридик шахслар | ||
171. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги ПҚ-5216-сон “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 1. 2021 йил 15 августдан бошлаб етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлашнинг қуйидаги тартиби ўрнатилсин: ўзларига бириктирилган турар жойга эга бўлмаган ва турар жойга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга улар 18 ёшга тўлган йилда кўп квартирали уй-жойлардан умумий майдони 25 квадрат метрдан кам бўлмаган 1 хонали, вояга етган етим болалар ўртасида никоҳ тузилган ҳолларда, 50 квадрат метрдан кам бўлмаган 2 хонали квартиралар ажратилади. Бунда, мазкур тоифага кирувчи ногиронлиги бўлган болаларга квартиралар кўп қаватли уйларнинг учинчи қаватигача ажратилади; | Жисмоний шахслар (етим болалар) |
10. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг таълим олишини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ: етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга навбатга қўйилмаган ҳолда жойлаштирилади; етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга улар техникум, коллеж, академик лицей ёки олий таълим муассасасида ўқиётган даврида ҳар ўқув йилида бир маротаба ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар) харид қилиш харажатлари учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида субсидиялар ажратилади; вазирлик ва идоралар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган графикка асосан бир йилда камида бир маротаба барча «Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйлари, шунингдек «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасининг болалар маҳаллаларида (кейинги ўринларда — ўқув-тарбия муассасалари) тақдимотлар ўтказади. Бунда, мазкур тақдимотлар ўтказиш методикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади; ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчиларининг нодавлат таълим ташкилотларининг хорижий тиллар, олий таълим муассасасига ўқишга кириш учун имтиҳон топшириладиган 2 та фан, ошпазлик, қандолатчилик, сартарошлик, компьютер саводхонлиги ва ўзларининг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда бошқа мос йўналишлар бўйича курсларида ўқиш харажатлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бир йилда базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваригача миқдорда компенсация қилинади; етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўқишни давлат олий таълим муассасаларида давом эттирганда уларга Талабаларни рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан стипендия тўловлари 50 фоизга оширилган ҳолда тўланади. | Жисмоний шахслар | ||
15. Белгилансинки, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни, уларни фарзандликка, васийликка (ҳомийликка, патронатга) олаётган ва тарбия қилаётган оилаларни моддий, ҳуқуқий ва психологик-педагогик қўллаб-қувватлаш мақсадида: етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ота-оналарининг яқин қариндошларига ушбу болаларни навбатсиз фарзандликка ёки оилага тарбияга (патронатга) олиш ҳуқуқи берилади; 2021 йил 1 сентябрдан кейин Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларининг ташаббуси билан, етим болалар ва ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни васийликка ва ҳомийликка олган «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган оилаларга ушбу болалар 18 ёшга тўлгунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида моддий ёрдам пули тўлаш амалиёти жорий этилади; 2021 йил 1 сентябрдан кейин ногиронлиги бўлган болаларни васийликка (ҳомийликка, патронатга) олган оилаларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланадиган тўловлар базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдоригача етказилади; Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхат асосида оғир касалликка чалинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг республикада йўлга қўйилмаган жарроҳлик амалиётлари бўйича хорижий давлатлардаги жарроҳлик операциялари билан боғлиқ харажатлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан тўлиқ миқдорда компенсация қилинади; ... етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда уларни фарзандликка ёки васийликка (ҳомийликка, патронатга) олган фуқароларга Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги Юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан бепул юридик хизмат кўрсатилади. | Жисмоний шахслар | ||
172. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 августдаги ПҚ-5220-сон ““Ватандошлар” жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори | 9. Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш шартларига кўра Ўзбекистон Республикаси фуқароларига тенглаштирилсин. | Жисмоний шахслар |
173. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 августдаги ПҚ-5225-сон “Автомобиль транспортида юк ташувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори | 1. Юк ташиш учун мўлжалланган, ишлаб чиқарилганига 7 йилдан ошмаган қуйидаги транспорт воситаларини 2025 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикасига импорт қилишда уларга божхона божининг, утилизация йиғимининг ва автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун автотранспорт йиғимларининг ноль ставкалари қўлланилсин: “Евро-5” ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган автотранспорт воситалари (ТИФ ТН кодлари 8701 20, 8704 22 (самосваллардан ташқари); тиркамалар ва ярим тиркамалар (ТИФ ТН кодлари 8716 31, 8716 39). | Юридик ва жисмоний шахслар |
2. Европа Иттифоқи мамлакатларида ишлаб чиқарилган, ишлаб чиқарилганига 7 йилдан ошмаган қуйидаги транспорт воситалари 2025 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикасига импорт қилишда мажбурий сертификатлашдан озод қилинсин: “Евро-5” ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган юк ва махсус автотранспорт воситалари; автомобиль транспортида юк ташиш учун фойдаланиладиган тиркамалар ва ярим тиркамалар. | Юридик ва жисмоний шахслар | ||
174. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 августдаги ПҚ-5228-сон “Сурхондарё вилоятида қулай инвестиция муҳитини яратиш, кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни рағбатлантириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори | 4. Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши томонидан белгилаб бериладиган вилоятнинг тоғли ва ерлари шўрланган ҳудудларида янгидан ташкил этиладиган ва шу ҳудудларда рўйхатдан ўтган ҳолда фаолият кўрсатадиган тадбиркорлик субъектлари учун (кластерлар бундан мустасно) 2021 йил 10 сентябрдан 2024 йил 1 январга қадар фойда солиғининг амалда белгиланган ставкасини 50 фоизга пасайтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. | Юридик ва жисмоний шахслар |
5. Сурхондарё вилоятининг маҳаллий саноат корхоналари Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган ҳамда фақат ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган асбоб-ускуна, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар учун божхона тўловлари (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан 2024 йил 1 июлга қадар озод қилинсин. | Юридик шахслар | ||
175. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 августдаги ПҚ-5229-сон “Халқаро кулолчилик форуми ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдосини ўтказиш тўғрисида ”ги қарори | 5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Форум ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари билан ташкил этилган бошқа халқаро маданий тадбирлар доирасида: ... в) қонунчиликда хорижга олиб чиқиб кетиш учун бадиий экспертизадан ўтказилиши талаб этиладиган ҳунармандчилик маҳсулотлари ва бошқа эсдалик совғалари улар сотиб олинган кунда тадбирлар ўтказилаётган жойнинг ўзида тўлов ундирилмасдан бадиий экспертизадан ўтказилади. | Жисмоний шахслар |
176. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 августдаги ПҚ-5232-сон “Умумий овқатланиш ва туризм соҳаларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 1. Белгилансинки, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб: 2021 йил 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинади; 2023 йил 1 сентябрга қадар туристик (меҳмонхона) йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилади. 2. Умумий овқатланиш корхоналарига маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза юбормасдан туриб, солиқ органларини хабардор қилган ҳолда айланмадан олинадиган солиқ, фойда солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва йиғимлар бўйича 2021 йил 15 август ҳолатига кўра мавжуд қарздорликни, шунингдек, барча солиқлар бўйича жарима ва пеняларни 2022 йил 1 январдан 1 июлга қадар фоизларни ундирмасдан тенг миқдорларда кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқи берилсин. | Юридик шахслар |
Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари | |||
1. | Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250-сон “Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори | 1. Қуйидаги илова қилинаётган рўйхатлар тасдиқлансин: талаб қилинадиган умумий ва махсус иш стажи бўлганда ёшидан қатъи назар, пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар ва лавозимларнинг 1-рўйхати*; талаб қилинадиган умумий ва махсус иш стажи бўлганда умумий белгиланган ёшдан 10 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 2- рўйхати; талаб қилинадиган умумий ва махсус иш стажи бўлганда умумий белгиланган ёшдан 5 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 3-рўйхати | Жисмоний шахслар |
2. | Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 мартдаги 153-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий аҳамиятли касалликларига дучор бўлган беморлар учун имтиёзлар | Ижтимоий аҳамиятли касалликларига дучор бўлган беморлар учун имтиёзлар. Сил касаллигининг ҳар қандай шаклига дучор бўлган беморлар учун. Касаллик биринчи марта аниқланган беморлар учун сил касаллиги билан касалланиш оқибатида меҳнатга лаёқатсизлик бўйича касаллик варақаси бериш касаллик аниқлангандан бошлаб 10 ойгача сил касалликлари муассасаларида ҳисобда турган беморлар учун текшириш ва ногиронликни белгилаш учун кейинчалик уларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияси (ТМЭК)га юборган ҳолда, 6 ойгача. Белгилаб қўйилсинки, сил касаллиги билан касалланиш оқибатида иш қобилиятини вақтинча йўқотган ходимларнинг иш жойлари ва ўртача ойлик иш ҳақлари тўлиқ сақланади. Беморларга (берилган йўлланма бўйича) даволаниш жойларигача автотранспортда бепул бориш ва келишга ёхуд маҳаллий бюджет ҳисобидан поездда йилда бир марта бориб келишга рухсат этиш. Ётоқхоналарда ёки оиласи катта бўлган болали уйларда яшовчи беморлар учун навбатдан ташқари турар жойлар бериш. Сил касалликларга қарши диспансерларнинг белгилашига кўра сил касаллигига чалинган бемор бор бўлган оилаларнинг соғлом болаларини болалар яслиларига, боғчаларига, мактаб-интернатларга навбатдан ташқари жойлаш. | Жисмоний шахслар |
3. | Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 сентябрдаги 351-сон “Техник шиша тола ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисида”ги қарори | 5. «Ўзгласзайден» қўшма корхонаси кредитларни қайтариш даврида техник шиша тола ишлаб чиқариш учун импорт хом ашё, материаллар, эҳтиёт қисмлар ва тез эскирадиган қисмлар учун божхона тўловлари тўлашдан (божхонада расмийлаштирилганлиги учун йиғимлар бундан мустасно) озод қилинсин. | Юридик шахс |
4. | Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 декабрдаги 469-сон “Фойдаланилаётган электр энергияси учун ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори | 5. Белгилаб қўйилсинки: электр энергияси Давлатлараро Битимлар бўйича етказиб берилганда «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси бўлинмалари божхона тўловларидан озод қилинади; ... | Юридик шахслар |
5. | Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 11 январдаги |