онунчилик ужжатлари билан аоли ва тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва преференциялар р йхат и
Скачать 343.5 Kb.
|
48. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги ПФ-6208-сон Фармони билан тасдиқланган “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ёшларни ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектларига давлат мулкини ижарага олишда ижара тўловларидан тақдим этиладиган имтиёзлар рўйхати |
| Жисмоний шахслар (“Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ёшлар) | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
49. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 майдаги ПФ–6221-сон “Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги Фармони | 6. 2021 йил 1 июлдан бошлаб нодавлат тиббиёт ташкилотларига қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланишга рухсат берилсин: махсус автотранспорт воситасида ташкил этиладиган “мобил тиббиёт” хизмати ёрдамида жойига чиққан ҳолда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш; нодавлат тиббиёт ташкилотининг ўрта тиббиёт ходимларидан иборат “тиббий пункт”ларини ташкил этиш. | Юридик шахслар | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
50. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 майдаги ПФ–6224-сон “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг моддий таъминотини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони | 1. 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 1941 — 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда — 2,75 миллион сўм этиб белгилансин. | Жисмоний шахслар | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
51. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 июндаги ПФ–6241-сон “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Фармони | 1. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлигининг энг кам пенсия ва нафақа миқдорларини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифларини инобатга олиб, 2021 йилнинг 1 июлидан бошлаб: а) белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдорида ва ундан кам пенсия олувчи шахсларга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 20 фоизи миқдорида қўшимча тўлов (кейинги ўринларда — қўшимча тўлов) жорий этилсин; б) боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун қўшимча тўлов жорий этилсин. | Жисмоний шахслар | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
52. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июндаги ПФ–5813-сон “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони | 3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ: а) тадбиркорлик субъектлари онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтган тақдирда: уларга нисбатан амалдаги фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини ишлатиш, кассир-операциячи томонидан назорат-касса дафтарини юритиш ҳамда иш куни охирида ҳар бир назорат-касса машинаси бўйича кунлик ҳисоботни чиқариб олиш мажбуриятлари бекор қилинади; кунлик ўртача нақд пул тушуми миқдоридан қатъи назар нақд пулни банк кассаларига инкассация хизматлари орқали ўзлари белгилаган даврларда ёки мустақил равишда топшириш ҳуқуқига эга; уларга ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи ёки ягона солиқ тўлови ёхуд қатъий белгиланган солиқ суммасини онлайн-НКМни 2021 йил 1 январга қадар давлат солиқ хизмати органларида рўйхатга қўйиш шарти билан, унинг ҳар бирини харид қилиш, ўрнатиш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатлар суммасига, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан ошмаган миқдорда камайтириш ҳуқуқи берилади; виртуал касса дастурий маҳсулотининг асос қисми (базаси) уларга Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан бепул берилади; | Жисмоний ва юридик шахслар | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
53. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 июндаги ПФ–6244-сон “Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони | 2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2021 йил 1 июлдан бошлаб мазкур Фармонга 1-иловада кўрсатилган қурилиш материалларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларига Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан қуйидагилар тақдим этилади: а) инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида, шу жумладан айланма маблағларни тўлдириш учун бериладиган банк кредитлари суммасининг 50 фоизигача, бироқ 15 миллиард сўмдан кўп бўлмаган миқдорда кафолатлар; б) қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарига берилган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун қуйидагича компенсациялар: миллий валютадаги кредитлар бўйича — Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, бироқ 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда; чет эл валютасидаги кредитлар бўйича — тижорат банклари томонидан белгиланган ставканинг 50 фоизи, бироқ 4 фоиз пунктидан кўп бўлмаган миқдорда; в) синов лабораторияси ускуналарини сотиб олиш ва халқаро сифат менежменти стандартларини жорий этиш харажатларини қоплаш учун компенсациялар. Фармоннинг 1-иловаси 2021 йил 1 июлдан бошлаб ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширишда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан кафолат ва компенсациялар тақдим этиладиган қурилиш материаллари РЎЙХАТИ
| Жисмоний ва юридик шахслар | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
54. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги ПФ–6260-сон “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони | 2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра: «Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг давлат олий таълим муассасаларида таълим олаётган фарзандларига 2021/2022 ўқув йилида биринчи ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади; «Темир дафтар» ва «Аёллар дафтари»га киритилган оилалар фарзандлари ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга янги турмуш қураётганида ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриши учун 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилади; ёш оилаларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш мақсадида ипотека дастури доирасида бошланғич бадал ва фоиз тўловлари бўйича қўшимча 2 мингта ёш оилага уй-жой сотиб олиши учун субсидия ажратилади. 3. Белгилансинки, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб республикадаги олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиётган талабалар учун Марказий банкнинг асосий фоиз ставкаси миқдорида ва ўқиш муддати тугагандан кейин еттинчи ойдан бошлаб 7 йил муддатда қайтариш шартлари асосида таълим кредитлари берилади. 5. Давлат органлари, ташкилот ва муассасаларида фаолият кўрсатаётган нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 500 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим муассасаларини (бакалавриат, магистратура) тамомлаган ёки уларда илмий даража (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 1-иловага мувофиқ қўшимча устамалар тўлаб бориш тартиби жорий этилсин.
7. 2021 йил 1 октябрдан бошлаб ёшларнинг «Бизнесга биринчи қадам» стартап ғоялари танловларини ташкил этиш ҳамда ҳар бир туман ва шаҳарда камида уч нафардан ғолибга грантлар бериш амалиёти жорий этилсин. Белгилансинки, энг яхши лойиҳаларнинг ҳар бири учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваригача грант маблағлари берилади ва улар 2022-2023 йилларда Давлат бюджетидан 100 миллиард сўм миқдорида қўшимча ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади. 13. Белгилансинки, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳудудларда ёшларни мунтазам спорт билан шуғулланишга жалб қилиш мақсадида Олимпия ва Паралимпия ҳамда Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон, Осиё ва республика чемпионатларида охирги 5 йилда ғолиб ва совриндор (1 — 3 ўрин) бўлган спортчи-тренерларга, шунингдек, олис ва чекка ҳудудларда фаолият юритувчи спортчи-тренерларга: спорт тўгаракларини ташкил этиш учун туман ва шаҳарларда бўш турган давлат мулки ҳисобланган бино ва иншоотлар электрон савдолар ўтказмаган ҳолда, ушбу объектга нисбатан белгиланган энг кам ижара тўлови ставкасининг 50 фоизи миқдорида ижарага берилади; спорт тўгаракларини ташкил этиш учун спорт инвентарлари, буюмлари ва жиҳозларини харид қилиш учун бюджет маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратилади; камида 100 нафар ёшларни мунтазам спорт билан шуғулланишини ташкил этган тақдирда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳар ойлик тўлов жорий этилади. 14. 2021 йил 1 октябрдан бошлаб ҳар йили ёшларга мўлжалланган бадиий асарлар муаллифларини рағбатлантириш мақсадида «Болалар ва ёшлар учун энг яхши китоб» танловини ташкил этсин. Белгилансинки, танловда ғолиб деб топилган муаллифларга биринчи ўрин учун — 100 миллион сўм, иккинчи ўрин учун — 75 миллион сўм, учинчи ўрин учун — 50 миллион сўм мукофот маблағлари ажратилади. | Жисмоний шахслар | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||