онунчилик ужжатлари билан аоли ва тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва преференциялар р йхат и
Скачать 343.5 Kb.
|
9. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги ПФ–3594-сон “Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони | 1. Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда ташкил этилган ва иловага мувофиқ рўйхат бўйича иқтисодиёт тармоқларида маҳсулотларни ишлаб чиқаришга (хизматлар кўрсатишга) ихтисослаштирилган корхоналарга қуйидаги тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестиция ҳажмларида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда алоҳида солиқлар бўйича имтиёзларни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари назарда тутилади: 300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача — 3 йил муддатга; 3 миллион АҚШ долларидан ортиқ ва 10 миллион АҚШ долларигача — 5 йил муддатга; 10 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда — 7 йил муддатга. 2. Ушбу Фармоннинг 1-бандида кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган алоҳида солиқлар бўйича имтиёзлар кўрсатиб ўтилган корхоналарни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан ташқари республиканинг барча шаҳарлари ва аҳоли яшаш жойларида жойлаштиришда қўлланилиши белгилаб қўйилсин. Бундай ҳудудий чеклов туризм ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида фаолият кўрсатувчи корхоналарга татбиқ этилмайди. Илова Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар учун бериладиган имтиёзлар жорий этиладиган иқтисодиёт тармоқлари рўйхати 1. Радиоэлектрон саноати буюмлари ҳамда компьютер ва ҳисоблаш техникаси бутловчи буюмларини ишлаб чиқариш. 2. Енгил саноат: тайёр ип газлама, жун газлама ва аралаш газламалар, шунингдек трикотаж газлама ишлаб чиқариш; тайёр тикувчилик, трикотаж, пайпоқ маҳсулотлари ва тўқимачилик галантереяси ишлаб чиқариш; табиий терилар ишлаб чиқариш, кўн-галантерея саноати, пойабзал саноати. 3. Ипакчилик саноати: шойи газламалар ва ипакдан тайёр буюмлар ишлаб чиқариш. 4. Қурилиш материаллари саноати: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 24 мартдаги ПФ–3586-сонли Фармони 1а-иловасида кўрсатилган қурилиш материалларининг янги турларини ишлаб чиқариш. 5. Парранда гўшти ва тухумни саноат миқёсида етиштириш. 6. Озиқ-овқат саноати: маҳаллий хом ашёдан саноат миқёсида қайта ишланган тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш (алкоголли, алкоголсиз ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари бундан мустасно). 7. Гўшт-сут саноати: гўшт ва сут маҳсулотларининг тайёр турлари, пишлоқ ва сариёғ, шунингдек ҳайвонларнинг ички органларидан қайта ишланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш. 8. Балиқ ва балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда консервалаш. 9. Кимё саноати. 10. Нефть-кимё саноати. 11. Тиббиёт саноати, шунингдек ветеринария учун дори воситаларини ишлаб чиқариш. 12. Қадоқлаш материалларини ишлаб чиқариш. 13. Муқобил энергия манбалари негизида электр станциялари қуриш. 14. Кўмир саноати: кўмирни бойитиш; кўмир брикетларини ишлаб чиқариш; сланец саноати. 15. Ишлаб чиқаришга мўлжалланган электроферросплав ва металл буюмларни ишлаб чиқариш. 16. Машинасозлик ва металлга ишлов бериш: машинасозлик; трактор ва қишлоқ хўжалик машинасозлиги; қурилиш, йўл ва коммунал машинасозлик; енгил ва озиқ-овқат саноати ҳамда маиший асбоблар машинасозлиги. 17. Станоксозлик ва асбобсозлик саноати. 18. Шиша ва чинни-фаянс саноати. 19. Микробиология саноати. 20. Ўйинчоқлар ишлаб чиқариш. 21. Туризм: меҳмонхона хизматлари; туризм хизматлари; тематик хиёбонларни ташкил қилиш (турли ёшдаги ташриф буюрувчиларнинг эҳтиёжини қондиришга қаратилган хизматларни кўрсатувчи битта ёки бир нечта мавзу бўйича ташкил қилинган кўнгилочар хиёбон, хиёбонлар ансамбли). 22. Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш. | Юридик шахслар | ||||||||||||||||||
10. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 мартдаги ПФ–3864-сон “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ва мустаҳкамлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони | 3. 2007 йилнинг 1 июлидан: уруш ва меҳнат фахрийлари санаторийлари ходимларининг тариф ставкаларига 15 фоиз миқдорида қўшимча; жисмоний ривожланиш имконияти чекланган ва жисмоний нуқсонлари бўлган шахслар учун ихтисослаштирилган коллежларда ногирон-ўқувчиларнинг бепул овқатланиши; уйда ижтимоий ёрдам кўрсатиш хизмати ходимлари, шунингдек, ногирон болаларни уйда ўқитаётган педагоглар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан белгиланадиган миқдорларда ойлик йўл ҳақи компенсацияси жорий этилсин. | Жисмоний шахслар | ||||||||||||||||||
11. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 17 декабрдаги ПФ–3942-сон “Фахрий унвонлар учун тўловлар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармони | 1. 2008 йилнинг 1 январидан бошлаб давлатимизнинг фахрий унвонларига сазовор бўлган шахслар — «Халқ» ва «Хизмат кўрсатган арбоб» фахрий унвонлари эгалари учун бериб келинаётган тўловлар базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баробари, «Хизмат кўрсатган» фахрий унвони соҳиблари учун эса базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробари миқдорида оширилиб, ҳар ойлик тўловларнинг миқдори иловага мувофиқ тасдиқлансин. | Жисмоний шахслар | ||||||||||||||||||
12. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 июлдаги ПФ-4232-сон “Таълим муассасаларининг битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони | 1. Белгилаб қўйилсинки: а) микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан республиканинг касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлари ва олий таълим муассасалари битирувчилари билан меҳнат шартномалари тузилганда, банд ходимларнинг ўртача йиллик сони қонун ҳужжатларида белгиланган чекланган нормативдан кўпи билан 50 фоиз оширилган ҳолларда микрофирмалар ва кичик корхоналар учун назарда тутилган имтиёзлар, кафолатлар ва ҳуқуқлар уларда сақланиб қолади; б) меҳнат шартномаси асосида ишлаётган ходимларининг камида 30 фоизини умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари ташкил этган тадбиркорлик субъектларига қуйидаги имтиёзлар ва преференциялар берилади: харидор томонидан инвестицион ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан давлат мулки объектларини «ноль» харид қийматида сотиш бўйича ўтказиладиган танлов савдолари натижаларига кўра, танлов савдоларининг бошқа иштирокчилари билан унинг таклифлари ўртасида тенг шароитлар юзага келган тақдирда контрактни тузиш бўйича устуворлик ҳуқуқи; давлат мулки объекти учун ижара тўловини ушбу объектга нисбатан энг кам ижара тўлови ставкасининг 50 фоизи миқдорида белгилаш. Бунда ходимлар сонининг оширилишига йўл қўйилади, имтиёзлар ва преференциялар эса Ўзбекистон Республикасининг мазкур таълим муассасалари битирувчиларининг ўқишни якунлаган кунидан бошлаб уч йилдан ортиқ вақт ўтмаган тақдирдагина тақдим қилинади. | Юридик шахслар (микрофирмалар ва кичик корхоналар) | ||||||||||||||||||
13. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 апрелдаги ПФ–4434-сон “Тўғридан-тўғри хорижий нвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони | 2. Белгилаб қўйилсинки, юридик шахсларга Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан белгиланадиган муддатга киритилган тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари ҳажмига қараб, ер солиғи, мол-мулк солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашдан озод этиш тарзидаги солиқ имтиёзлари берилади. Тўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа солиқ имтиёзлардан фойдаланишга ҳақли. | Юридик шахслар | ||||||||||||||||||
14. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 14 апрелдаги ПФ-4715-сон “Кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Фармони | Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича ҳар ойда компенсация пул тўловлари бериладиган шахсларнинг имтиёзли тоифалари рўйхати:
| Жисмоний шахслар | ||||||||||||||||||
15. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги ПФ–4725-сон “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони | 5. 2015 йилнинг 1 июлидан якка тартибдаги тадбиркорларга, фаолиятидан келиб чиққан ҳолда, якка тартибдаги иш берувчи тадбиркор учун ўрнатилган ставканинг 30 фоизи миқдорида қатъий белгиланган солиқ тўлаш шарти билан бир нафардан уч нафаргача ишчини ёллаш ҳуқуқи берилади. | Жисмоний шахслар (ЯТТ) | ||||||||||||||||||
16. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сон “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони | 4. Белгилаб қўйилсинки, Фармоннинг 3-бандида кўзда тутилган имтиёзлар киритилган инвестициялар ҳажмига қараб 3 йилдан 10 йил муддатгача, жумладан: 300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар — 3 йил муддатга; 3 миллион АҚШ долларидан 5 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар — 5 йил муддатга; 5 миллион АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар — 7 йил муддатга; 10 миллион АҚШ доллари ва ундан юқори — 10 йил муддатга берилади. | Юридик шахслар | ||||||||||||||||||
17. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги ПФ–4861-сон “Ўзбекистон республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони | 5. Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифи учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва виза тартиб-таомилларини соддалаштириш мақсадида 2021 йил 1 январдан бошлаб: 55 ёшга тўлган ва туризм мақсадида 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга Ўзбекистон Республикасига келувчи ХХР (туристлар гуруҳлари таркибида), АҚШ ва Вьетнамнинг фуқаролари учун виза режими бекор қилинсин; | Жисмоний шахслар | ||||||||||||||||||
18. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июндаги ПФ-5068-сон “Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида инновация технопаркини ташкил қилиш тўғрисида”ги Фармони | 10. “Яшнобод” технопарки маъмурияти ва резидентлари амалга оширилаётган инновация лойиҳалари бўйича “Яшнобод” технопаркининг бутун фаолият кўрсатиш даврида қуйидагилардан: ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқдан; белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатларга мувофиқ, инновация лойиҳаларини амалга ошириш доирасида ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжи учун олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган асбоб-ускуна, хом ашё, материаллар, реактивлар, бутловчи буюмлар ҳамда қурилиш материаллари учун божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона йиғимларидан ташқари) озод этилсин. | Юридик шахслар | ||||||||||||||||||
19. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги ПФ–5242-сон “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони | 3. 2017 йилнинг 1 декабридан бошлаб ҳунармандчилик субъектлари — «Ҳунарманд» уюшмасининг аъзолари ҳунармандчилик маҳсулотларини (товарларини, хизматларини) ишлаб чиқариш ҳамда реализация қилишни амалга оширганида қатъий белгиланган миқдордаги солиқни тўлашдан озод этилади. 6. 2020 йил 1 январдан бошлаб ўзларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмлар ва хомашё харид қилиш, ҳунармандчиликни ривожлантириш марказлари ва «Устоз-шогирд» мактабларини ташкил этиш, уй-музейи ва устахоналар қуриш ёки шу мақсадларда бино ва иншоотлар сотиб олиш, айланма маблағларини тўлдириш учун бериладиган кредитлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмаган ҳолда 18 ой муддатга, базавий ҳисоблаш миқдорининг 250 бараваридан ошмаган миқдорда берилади. | Юридик шахслар | ||||||||||||||||||
20. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги ПФ–5270-сон “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони | 7. 2018 йил 1 январдан бошлаб фаолият кўрсатиш тури ва уни амалга ошириш жойидан қатъи назар I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорлар учун бир ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида, якка тартибдаги тадбиркор томонидан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳисобидан ишга ёлланган ҳар бир ишчи учун — бир ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи миқдорида қатъий белгиланган солиқ ставкаси ўрнатилсин. | Жисмоний шахс (ЯТТ) | ||||||||||||||||||
21. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5285-сон “Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони | 9. Белгилаб қўйилсинки, тўқимачилик саноати корхоналари: ... “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасига давлат божини тўламаган ҳолда уюшма аъзоларининг манфаатларини кўзлаган холда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар қарорлари, ушбу органлар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи берилсин. | Юридик шахслар | ||||||||||||||||||
22. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги ПФ-5313-сон “Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони | 6. Қуйидагилар белгилаб қўйилсин: д) меҳнат шартномаси асосида ишлаётган ходимларининг камида 30 фоизини ўқишни тугатган кунидан бошлаб уч йил ўтмаган умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари ташкил этган тадбиркорлик субъектларига қуйидаги имтиёзлар ва преференциялар берилади: харидор томонидан инвестицион ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан давлат мулки объектларини “ноль” харид қийматида сотиш бўйича ўтказиладиган танлов савдолари натижаларига кўра, танлов савдоларининг бошқа иштирокчилари билан унинг таклифлари ўртасида тенг шароитлар юзага келган тақдирда контрактни тузиш бўйича устуворлик ҳуқуқи; давлат мулки объекти учун ижара тўловини ушбу объектга нисбатан энг кам ижара тўлови ставкасининг 50 фоизи миқдорида белгилаш. | Жисмоний ва юридик шахслар (тадбиркорлик субъектлари) | ||||||||||||||||||