онунчилик ужжатлари билан аоли ва тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва преференциялар р йхат и
Скачать 343.5 Kb.
|
34. | “Давлат божи тўғрисида”ги Қонун | 8-модда. Фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божини тўлашдан озод қилиш Фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божини тўлашдан қуйидагилар озод қилинади: 1) даъвогарлар — иш ҳақини ундириш тўғрисидаги даъволар ва меҳнат ҳуқуқлари муносабатларидан келиб чиқадиган бошқа талаблар юзасидан; 2) даъвогарлар — алиментлар ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан; 3) даъвогарлар — меҳнатда майиб бўлганлиги ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланганлиги, шунингдек боқувчиси вафот этганлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан; 4) даъвогарлар — қонунга хилоф равишда ҳукм этганлик, жиноий жавобгарликка тортганлик, маъмурий жазо берганлик туфайли жисмоний шахсга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ низолар юзасидан; 5) даъвогарлар — жиноят туфайли етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан; 51) даъвогарлар — тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга етказилган маънавий ва моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан; 6) юридик ва жисмоний шахслар — алиментларни ундиришга доир фуқаролик ишлари билан боғлиқ ҳужжатларни уларга берганлик учун; 7) қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа шахсларнинг қонун билан муҳофаза қилинадиган ҳуқуқлари ҳамда манфаатлари ҳимоя қилинишини сўраб судга ариза билан мурожаат этган юридик ва жисмоний шахслар; 8) юридик ва жисмоний шахслар — давлат ижрочисининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар юзасидан; 9) тадбиркорлик субъектлари тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган давлат органлари ҳамда бошқа органларнинг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда; 10) истеъмолчилар — ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилиши билан боғлиқ даъволар юзасидан; 11) товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) хавфсиз бўлиши ва сифати устидан назоратни амалга оширувчи давлат органлари ва истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари — истеъмолчиларнинг (истеъмолчилар номуайян доирасининг) манфаатларини кўзлаб бериладиган даъволар юзасидан; 12) даъвогарлар — ўрмон дарахтларини ўзбошимчалик билан кесиш ҳамда ўрмондан фойдаланиш, ўрмонни қўриқлаш ва муҳофаза қилишнинг тартиби ва шартларини бошқача тарзда бузиш туфайли ўрмон фондига етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги ишлар юзасидан; 13) давлат органлари — ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни бузиш тўғрисидаги даъволар юзасидан, шунингдек жисмоний шахсларга тегишли бўлган, тарихий, илмий, бадиий қимматга ёки ўзга маданий қимматга эга бўлган мол-мулкни жисмоний шахслар бу мол-мулкка хўжасизларча муносабатда бўлган ҳолларда жисмоний шахслардан давлат мулкига олиб қўйиш тўғрисидаги ишлар юзасидан; 14) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари — палата аъзоларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар бўйича, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан қилинган шикоятлар юзасидан; 15) нодавлат нотижорат ташкилотлари — ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат органларининг ғайриқонуний қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилганда; 16) Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлар — фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар бўйича, шунингдек фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилганда... 28) Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари — фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан, шунингдек фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини кўзлаб қилинган шикоятлар юзасидан... 32) мулкдорлар — хусусий мулк ҳуқуқини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида давлат органлари ва бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш ҳақидаги ишлар юзасидан; 33) якка тартибдаги қурувчи билан шартномага кўра қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қурилиши чоғида зиммасига буюртмачи вазифасини бажариш қонун ҳужжатларига мувофиқ юклатилган юридик шахс — қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш масалалари юзасидан якка тартибдаги уй-жой қурувчилар билан низоларни ҳал қилиш тўғрисидаги даъволар бўйича; 34) қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш учун имтиёзли кредитлар бериш қонун ҳужжатларига мувофиқ қайси тижорат банкларининг зиммасига юклатилган бўлса, ўша тижорат банклари — қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш учун берилган имтиёзли ипотека кредитлари юзасидан қарз олувчиларнинг кредиторлик қарзларини ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича; 35) чет эл инвестициялари иштирокидаги акциядорлик жамиятлари — уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги даъволар юзасидан; 36) тадбиркорлик субъектлари — ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисида ариза берганда. | Жисмоний ва юридик шахслар |
9-модда. Иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилиш Иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан қуйидагилар озод қилинади: 1) даъвогарлар — ўрмон дарахтларини ўзбошимчалик билан кесиш ҳамда ўрмондан фойдаланиш, ўрмонни қўриқлаш ва муҳофаза қилиш тартиби ва шартларини бошқача тарзда бузиш туфайли ўрмон фондига етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги, ўрмон хўжалиги даромади суммаларини (шу жумладан, ўрмон дарахтларини ўсиб турган жойида сотиш қоидаларини бузганлик учун зарар ва неустойкани, шунингдек ўзбошимчалик билан ўрмон дарахтларини кесганлик, пичан ўрганлик ва молларни ўтлатганлик учун жарималарни) ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича… 3) Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлар — фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар бўйича; 4) ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари, шунингдек уларнинг муассасалари, ўқув-ишлаб чиқариш корхоналари ва бирлашмалари — барча даъволар бўйича. 15) ундирувчи ёки давлат ижрочиси — қонунда назарда тутилган тақдирда, қарздорни ёки унинг мол-мулкини қидириш бўйича харажатларнинг ўрнини қарздор томонидан қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан. 18) Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари — фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан; 19) аризачи ва жавобгар — ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича; 20) чет эл инвестициялари иштирокидаги акциядорлик жамиятлари — уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги даъволар юзасидан; 21) тадбиркорлик субъектлари — ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисида ариза берганда. | Жисмоний ва юридик шахслар | ||
10-модда. Маъмурий судларда давлат божини тўлашдан озод қилиш Маъмурий судларда давлат божини тўлашдан қуйидагилар озод қилинади: 1) тадбиркорлик субъектлари — тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда… 3) нодавлат нотижорат ташкилотлари — ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат органларининг ғайриқонуний қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилганда; 4) Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлар — фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилганда; 5) ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари, шунингдек уларнинг муассасалари, ўқув-ишлаб чиқариш корхоналари ва бирлашмалари — ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилганда… 10) Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари — фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини бузаётган давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини кўзлаб бериладиган аризалар (шикоятлар) юзасидан… 11) мулкдорлар — хусусий мулк ҳуқуқини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида давлат органларининг ва бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш ҳақидаги ишлар юзасидан; 12) чет эл инвестициялари иштирокидаги акциядорлик жамиятлари — уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги аризалар (шикоятлар) юзасидан; 13) тарафлар — муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш ҳақидаги ишлар юзасидан. | Жисмоний ва юридик шахслар | ||
11-модда. Нотариал ҳаракатлар амалга оширилганда давлат божини тўлашдан озод этиш Нотариал ҳаракатлар амалга оширилганда давлат божини тўлашдан қуйидагилар озод этилади: 1) шахслар — давлат пенсиялари ва нафақаларини олиш учун зарур бўлган, шунингдек васийлик қилиш ва фарзандликка олиш тўғрисидаги ишлар юзасидан ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари тўғрилигини уларга тасдиқлаб берганлик учун; 2) шахслар — мол-мулкини давлат фойдасига, шунингдек юридик шахслар фойдасига ҳадя қилиш тўғрисидаги васиятномалари ва шартномаларини тасдиқлаганлик учун… 4) ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари, уларнинг муассасалари, ўқув-ишлаб чиқариш корхоналари ва бирлашмалари — барча нотариал ҳаракатлар бўйича; 5) шахслар — уларга қуйидагилар учун меросга бўлган ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома берганлик учун: Ватанни ҳимоя қилиш чоғида, бошқа давлат ёки жамоат вазифаларини бажараётганлиги муносабати билан ёхуд инсон ҳаётини қутқариш, давлат мулкини ва ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш бўйича фуқаролик бурчини адо этиш муносабати билан ҳалок бўлган шахсларнинг мол-мулки учун; уй-жой (квартира) учун ёки уй-жой-қурилиш кооперативидаги пай учун, агар улар мерос қолдирувчининг вафот этиш кунигача бирга яшаган, турар жойда қайд этилган бўлса ва мерос қолдирувчининг вафотидан кейин ҳам шу уй-жойда (квартирада) яшаётган бўлса; банклардаги омонатлар, шахсий ва мулкий суғурта шартномалари бўйича суғурта суммалари, давлат заём облигациялари учун, иш ҳақи суммалари учун; илм-фан, адабиёт ва санъат асарлари, ихтиро, селекция ютуғи, фойдали модель, саноат намунаси, интеграл микросхемалар топологияси муаллифининг мулкий ҳуқуқлари, шунингдек ижрочининг ижрога доир мулкий ҳуқуқлари учун; илм-фан, адабиёт ва санъат асарлари, ихтиро, селекция ютуғи, фойдали модель, саноат намунаси, интеграл микросхемалар топологиясини яратиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек ижроларни яратиш ҳамда улардан фойдаланиш ҳақи суммалари учун; 6) шахслар — пенсиялар ва нафақалар олиш учун ишончномани тасдиқлатганлик учун; 7) оналар — кўп болалик учун уларга орденлар ва медаллар берилганлиги ҳақидаги ишлар бўйича ҳужжатлар кўчирма нусхаларининг тўғрилигини тасдиқлаб берганлик учун; 8) мактаб-интернатлар — фарзандларининг мактаб-интернатдаги таъминоти учун ота-оналардан қарзларни ундириш тўғрисидаги ижро ёзувларини амалга оширганлик учун… 10) ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этиш ва ҳалок бўлиш ҳодисасига корхоналар ва ташкилотлар ҳисобидан суғурта қилинган жисмоний шахсларнинг меросхўрлари — суғурта пулига ворислик ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома берганлик учун; 11) сурункали руҳий касалликка чалинган, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда васийлик белгиланган шахслар — мол-мулкка ворислик қилишлари тўғрисида гувоҳнома олганликлари учун. 13) 1941 — 1945 йиллардаги уруш ногиронлари, 1941-1945 йиллардаги уруш фронтларида яраланган шахслар ва 1941 — 1945 йиллардаги уруш фронтларида ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган шахсларнинг оила аъзолари, 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ҳамда Ватанни ҳимоя қилишда ва Совет Армиясида ўз хизмат бурчини ўтаётганда яраланган шахслар, Афғонистон Республикасида байналмилал бурчини ўтаган шахслар, шунингдек 1986 — 1987 йилларда Чернобиль АЭСининг заҳарланган минтақаси доирасида авария оқибатларини тугатишда иштирок этган шахслар, 1986 йилда Чернобиль АЭСидаги авария муносабати билан заҳарланган минтақадан кўчирилган (шу жумладан, ўз ихтиёри билан чиқиб кетган) шахслар, агар улар вафот этган бўлса, уларнинг оила аъзолари — имтиёзлар берилиши учун зарур бўлган ҳужжатлар кўчирма нусхаларининг тўғрилигини тасдиқлатганлиги учун; 14) шахслар — уларга йўловчиларнинг мажбурий суғуртаси юзасидан суғурта суммаларига ҳамда фуқароларга қарашли мол-мулкнинг мажбурий суғуртаси юзасидан суғурта товони суммалари бўйича меросга бўлган ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома берганлик учун; 15) фермер хўжалигида фаолиятни давом эттираётган меросхўрлар — уларга фермер хўжалигининг мол-мулки бўйича меросга бўлган ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома берганлик учун; 16) юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжалигида фаолиятни давом эттираётган меросхўрлар — уларга деҳқон хўжалиги мол-мулки бўйича меросга бўлган ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома берганлик учун; 17) хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари, коммунал-фойдаланиш ташкилотлари — мажбурий бадалларни тўлаш ва коммунал хизматлар тўлови бўйича қарзларни ундириш тўғрисидаги ижро ёзувларини амалга оширганлик учун. | Жисмоний ва юридик шахслар | ||
12-модда. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишда давлат божини тўлашдан озод қилиш Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишда давлат божи тўлашдан қуйидагилар озод қилинади: ...2) жисмоний шахслар — туғилиш, ўлим қайд этилганлиги учун, уларга фарзандликка олинган, оталик белгиланган, жинси ўзгартирилган ҳолларида, шунингдек фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш чоғида йўл қўйилган хатолар муносабати билан туғилганлик тўғрисидаги ҳужжатлар ёзувлари ўзгартирилган, тўлдирилган ва тузатилган тақдирда гувоҳномалар берганлик учун; 3) жисмоний шахслар — уларга белгиланган тартибда бедарак йўқолган деб ёки руҳий ҳолатининг бузилганлиги (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар ёхуд қилган жиноятлари учун уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар билан никоҳни бекор қилиш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори асосида гувоҳномалар берганлик учун; 4) жисмоний шахслар — уларга реабилитация қилинган қариндошларининг вафот этганлиги тўғрисидаги такрорий гувоҳномалар берганлик ёки илгари берилган гувоҳномаларни алмаштирганлик учун; 5) табиий офатлар натижасида жабрланган жисмоний шахслар — уларга такрорий гувоҳномалар берганлик учун. | Жисмоний шахслар | ||