Главная страница

онунчилик ужжатлари билан аоли ва тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва преференциялар р йхат и


Скачать 343.5 Kb.
Названиеонунчилик ужжатлари билан аоли ва тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва преференциялар р йхат и
Дата17.08.2022
Размер343.5 Kb.
Формат файлаdocx
Имя файлаimtiyozlar_royxati.docx
ТипДокументы
#647929
страница3 из 31
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31

19.

Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги

Қонун

13-модда. Мулкий ёрдам кўрсатиш

Ижтимоий шериклик соҳасида нодавлат нотижорат ташкилотларига ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома асосида давлат мулки текин ёки имтиёзли шартларда вақтинча фойдаланишга берилиши мумкин.

Юридик шахслар (нодавлат нотижорат ташкилотларига
ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари)

20.

Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги Қонун

21-модда. Васий ёки ҳомий тайинлаш

Яшаш жойидан қатъи назар, васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахснинг қариндошлари, у яшаётган оиланинг шахслари, ака-укаларни ва опа-сингилларни улар ўртасидаги қариндошлик алоқаларини узмасдан васийликка ёки ҳомийликка олаётган шахслар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқаролари васий ёки ҳомий этиб тайинланишда имтиёзли ҳуқуққа эга.

Жисмоний шахслар (васийлик ёки ҳомийлик белгиланишига муҳтож бўлган шахс)

21.

Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонун

13-модда. Сил касаллигига қарши ёрдам кўрсатишда иштирок этаётган ходимлар учун кафолатлар ва имтиёзлар

Аҳолига сил касаллигига қарши ёрдам кўрсатишда иштирок этаётган тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимлар меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос ишларда банд бўлган шахслар жумласига киритилади ва уларга қонунчиликда назарда тутилган имтиёзлар берилади.

Жисмоний шахслар

22.

Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонун

20-модда. Жамият иштирокчисининг жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) улушининг (улуши бир қисмининг) жамиятнинг бошқа иштирокчиларига ва учинчи шахсларга ўтиши

...

Жамият иштирокчиларидан бирортаси томонидан сотилаётган улушни (улушнинг бир қисмини) сотиб олишда жамият иштирокчилари учинчи шахслар олдида имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланади. Бундай ҳуқуқдан жамиятнинг ҳар бир иштирокчиси фойдаланиши мумкин. Агар жамиятнинг уставида ёки жамият иштирокчиларининг келишувида имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш учун улушни сотиб олишнинг бошқача тартиби назарда тутилмаган бўлса, жамият иштирокчилари томонидан улушни (улушнинг бир қисмини) сотиб олиш устав фондидаги (устав капиталидаги) ўз улушлари миқдорларига мутаносиб равишда амалга оширилади.

Агар жамиятнинг бошқа иштирокчилари жамиятнинг иштирокчиси томонидан сотилаётган улушни (улушнинг бир қисмини) сотиб олишда ўзининг имтиёзли ҳуқуқидан фойдаланмаган бўлса, жамият мазкур улушни (улушнинг бир қисмини) сотиб олишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлади.

Юридик шахслар

23.

Чиқиндилар тўғрисида”ги Қонун

24-модда. Чиқиндиларни утилизация қилиш ҳамда уларнинг ҳосил бўлишини камайтиришга доир фаолиятни рағбатлантириш

Чиқиндилар ҳосил бўлишини камайтириш ҳамда уларни утилизация қилишга қаратилган технологияларни ишлаб чиқаётган ва жорий этаётган, чиқиндиларни утилизация қилишга мўлжалланган корхоналар ва цехлар яратаётган, ускуналар ишлаб чиқараётган, чиқиндиларни утилизация қилиш ва уларнинг ҳосил бўлишини камайтириш чора-тадбирларини молиялаштиришда улушбай асосида иштирок этаётган юридик ва жисмоний шахсларга қонунчиликка мувофиқ имтиёзлар берилади.

Жисмоний
ва юридик шахслар

24.

Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида”ги Қонун

20-модда. Битимни ижро этиш чоғидаги солиқлар ва тўловлар

Инвесторлар, шунингдек уларнинг пудратчилари ва иккиламчи пудратчилари Ўзбекистон Республикасида белгиланган барча турдаги солиқлар ва битимларда белгиланган ер қаъри участкаларида излаш ва қидириш ишларини бажариш билан боғлиқ бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан озод қилинадилар.

Жисмоний
ва юридик шахслар

25.

Архив иши тўғрисида”ги

Қонун

20-модда. Архив ҳужжатларини жамлаш

...

Жисмоний шахсларнинг шахсий архив ҳужжатлари сотилаётганда давлат архивлари имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.

...

Жисмоний шахслар

26.

Қутқарув хизмати ва қутқарувчи мақоми тўғрисида”ги Қонун

27-модда. Қутқарувчиларни ижтимоий муҳофаза қилиш чоралари

...

Қутқарув хизматлари ва профессионал қутқарув тузилмаларининг меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишловчилар жумласидан бўлган қутқарувчилари умумий белгиланган ёш ўн йилга камайтирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга.

...

Жисмоний шахслар (қутқарув хизмати қутқарувчилари)




Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун

24-модда. Ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг оила муҳитига бўлган ҳуқуқи кафолатлари

...

Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола тўғрисида ғамхўрлик қилишда имтиёзли ҳуқуқ бу вазифани бажаришга қодир бўлган қариндошларига берилади.

...

Жисмоний шахслар (ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар)

27.

Хусусий корхона тўғрисида”ги

Қонун

20-модда. Хусусий корхона ходимларини ижтимоий муҳофаза қилиш

...

Хусусий корхона ўз ходимлари учун қонун ҳужжатларида белгиланганига нисбатан имтиёзлироқ меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий шароитларни мустақил белгилашга ҳақли.

Жисмоний шахслар (хусусий корхона ходимлари)

23-модда. Хусусий корхоналарга татбиқ этиладиган имтиёзлар, преференциялар ва кафолатлар

Хусусий корхоналарга тадбиркорлик субъектлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар, преференциялар ва кафолатлар татбиқ этилади.

Юридик шахслар (тадбиркорлик субъектлари)

28.

Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги

Қонун

13-модда. Имтиёзли нашрлар

Болалар адабиёти, ўқув адабиёти, фан ва техникага оид адабиёт, норматив маълумотлар, қомусий қўлланма ва экспорт учун мўлжалланган матбаа маҳсулотлари, шунингдек кўзи ожизлар ва ногиронлар учун мўлжалланган нашрлар имтиёзли асосда чоп этилиши, қоғоз ва бошқа ресурслар, шу жумладан матбаа қуввати билан таъминланиши мумкин.

Жисмоний ва юридик шахслар (тадбиркорлик субъектлари)

29.

Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонун

22-модда. Ногиронларнинг ҳуқуқлари

Ногиронлар, шу жумладан ногирон болалар ва болаликдан ногиронлар тиббий-ижтимоий ёрдам олиш, куч-қувватни тиклашнинг барча турларидан фойдаланиш, дори воситалари, протез-ортопедия мосламалари, ҳаракатланиш воситалари билан имтиёзли асосларда таъминланиш, шунингдек касб-кор эгаллаш ва қайта тайёргарликдан ўтиш ҳуқуқига эга.

Жисмоний шахслар (ногиронлар)

30.

Давлат мукофотлари тўғрисида”ги

Қонун

19-модда. Давлат мукофотлари билан тақдирланган шахсларга бериладиган имтиёзлар ва пул тўловлари

Давлат мукофотлари билан тақдирланган шахслар қонунчиликка мувофиқ имтиёзлардан фойдаланади, пул тўловлари ёки эсдалик совғалари олади.

Жисмоний шахслар (давлат мукофотлари билан тақдирланган шахслар)

31.

Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонун

9-модда. Имтиёзли шартлардаги пенсиялар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган рўйхатларга мувофиқ фуқароларнинг айрим тоифалари имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар, чунончи:

Ёшидан қатъи назар пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар ва лавозимларнинг 1-сонли рўйхати;

Умумий белгиланган ёшни 10 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 2-сонли рўйхати;

Умумий белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, вазифалар ва кўрсаткичларнинг 3-сонли рўйхати.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 майдаги 250-сон «Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига қаранг.

Имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқига уруш ногиронлари, болаликдан ногирон фарзандларнинг оналари, лилипутлар ва паканалар ҳам эга.

Жисмоний шахслар

10-модда. Ёшидан қатъи назар имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқи

Ёшидан қатъи назар, қуйидагилар имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар:

а) кон саноатидаги етакчи касб эгалари бўлган ходимлар — башарти, улар ана шу ишларда камида 20 йил ишлаган бўлсалар (1-сонли рўйхат, I қисм);

б) бевосита ерости ва очиқ кон ишларида (шу жумладан, кон-қутқарув қисмларининг шахсий таркиби) кўмир, маъданлар ва бошқа фойдали қазилмаларни қазиб олишда, шахталар ва конлар қурилишида тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ходимлар — башарти, улар ана шу ишларда камида 25 йил ишлаган бўлсалар (1-сонли рўйхат, II қисм);

в) учувчилар ва учувчи-синовчилар таркибига кирувчи ходимлар, улар хизмат қилган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг идоравий бўйсунувидан қатъи назар, белгиланган хизмат муддатини ана шу лавозимларда эркаклар камида 25 йил ва аёллар камида 20 йил адо этганлари тақдирда (1-сонли рўйхат, III қисм).

Юқорида қайд этиб ўтилган ходимлар саломатлигига (касаллигига) кўра учиш ишларидан бўшатилган тақдирда, белгиланган хизмат муддатини — эркаклар камида 20 йил ва аёллар камида 15 йил адо этган бўлсалар;

г) театрлар ва бошқа театр-томоша корхоналари артистларининг айрим тоифалари:

ижодий иш стажи камида 20 йил бўлганда (1-сонли рўйхат, IV қисм);

ижодий иш стажи камида 25 йил бўлганда (1-сонли рўйхат, V қисм);

ижодий иш стажи камида 30 йил бўлганда (1-сонли рўйхат,VI қисм);

д) спортчиларнинг айрим тоифалари — иш стажи камида 20 йил бўлганда (1-сонли рўйхат, VII қисм).

Жисмоний шахслар

11-модда. Умумий белгиланган ёшни 10 йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқи

Охирги иш жойидан қатъи назар, қуйидагилар ушбу Қонуннинг 7-моддасида белгиланган ёшни 10 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар:

а) ерости ишларида, меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ходимлар (2-сонли рўйхат, I қисм):

эркаклар — иш стажи камида 20 йил бўлиб, бундан камида 10 йили кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда;

аёллар — иш стажи камида 15 йил бўлиб, бундан камида 7 йилу 6 ойи кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда.

Ер ости ишларидаги меҳнат стажи эркакларда 10 йилдан кам ва аёлларда 7 йилу 6 ойдан кам бўлган ҳолларда ходимларга бу ишлардаги ҳар бир тўлиқ йил учун ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёши 1 йилга қисқартирилади.

Меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда — эркаклар камида 5 йил, аёллар камида 3 йил 9 ой — ишлаган ходимларга пенсия ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёши шундай ишда банд бўлинган ҳар бир тўлиқ йил учун 1 йилга қисқартирилган ҳолда тайинланади;

б) цирклар ва концерт ташкилотлари артистларининг айрим тоифалари ижодий ишдаги стажи камида 20 йил бўлган тақдирда (2-сонли рўйхат, II қисм).

Жисмоний шахслар

12-модда. Умумий белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқи

Охирги иш жойидан қатъи назар, қуйидагилар ушбу Қонуннинг 7-моддасида белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар:

а) уруш ногиронлари ва уларга тенглаштирилган шахслар;

б) меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ходимлар:

эркаклар — иш стажи камида 25 йил бўлиб, бундан камида 12 йилу 6 ойи кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда;

аёллар — иш стажи камида 20 йил бўлиб, бундан камида 10 йили кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда.

Меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда — эркаклар камида 6 йилу 3 ой, аёллар камида 5 йил — ишлаган ходимларга пенсия ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёши эркакларнинг бундай ишдаги ҳар 2 йилу 6 ойи учун ва аёлларнинг бундай ишдаги
ҳар 2 йили учун 1 йилга қисқартирилган ҳолда тайинланади;

з) болаликдан ногирон фарзандларнинг оналари уларни саккиз ёшгача тарбиялаган бўлса — иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда. Башарти, аёл ўгай ўғил ва ўгай қизни улар 8 ёшга тўлгунига қадар камида 5 йил тарбиялаган бўлса, пенсия тайинлашда улар ҳақиқий фарзандлар билан тенг равишда ҳисобга олинади;

к) ногирон болалар учун ихтисослашган таълим муассасалари, “Меҳрибонлик” уйлари, ҳарбий академик лицейлар, тарбия колониялари ўқитувчилари — махсус иш стажи камида
25 йил бўлган тақдирда (3-сонли рўйхат, VII қисм);

л) ихтисослашган тиббий муассасаларнинг шифокорлари ва ўрта тиббий ходимлари — махсус иш стажи қишлоқ жойда камида 25 йил ва шаҳарларда камида 30 йил бўлган тақдирда (3-сонли рўйхат, VIII қисм);

м) қариялар, ногиронлар ва ёлғиз фуқароларга хизмат кўрсатишда бевосита банд бўлган ижтимоий ходимлар (3-сонли рўйхат, IX қисм):

эркаклар — махсус иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;

аёллар — махсус иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда.

Жисмоний шахслар

14-модда. Ёшга доир пенсияларни муддатидан олдин тайинлаш

Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар:

(14-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги 681-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 181-модда)

эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;

аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Жисмоний шахслар

32.

Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонун

65-модда. Овчилик хўжалигини юритувчи шахсларнинг сувдан фойдаланишга доир имтиёзли ҳуқуқлари

Ёввойи сув қушлари ва қимматли мўйна берадиган сув ҳайвонлари (қундуз, ондатра, сув каламуши, нутрия ва ҳоказолар) маскани бўлган дарёларда, кўлларда ва бошқа сув объектларида овчилик хўжалигини юритишни амалга ошираётган юридик ва (ёки) жисмоний шахсга экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, сув хўжалиги органлари сувдан комплекс фойдаланиш талабларини ҳисобга олган ҳолда сувдан фойдаланишга доир имтиёзли ҳуқуқлар бериши мумкин.

Жисмоний
ва юридик шахслар

33.

Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги Қонун

1. Шаҳар йўловчилар транспортидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқи фақат:

1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари жумласидан бўлмиш ҳарбий хизматчилар;

1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва урушнинг I гуруҳ ногиронига ҳамроҳлик қилувчи шахс;

1941-1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида фидокорона меҳнати ва бенуқсон ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар;

Афғонистон Республикасида ва бошқа мамлакатларнинг ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган собиқ байналминалчи жангчилар жумласидан бўлмиш фуқаролар;

ҳақиқий муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва контракт бўйича оддий аскарлар ҳамда сержантлар таркибидаги ҳарбий хизматчилар;

Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошдан кечирган шахслар;

кўзи ожиз ногиронлар ва кўзи ожиз ногиронга ҳамроҳлик қилувчи шахс учун сақлаб қолинсин.

Жисмоний шахслар


написать администратору сайта