Главная страница
Навигация по странице:

  • 2018 йил 29 ноябрдаги ПФ–5587-сон “Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони

  • 2019 йил 1 январдан бошлаб

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон “2017-2021 йилларда ўзбекистон республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини

  • Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 майдаги ПФ-5721-сон “Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПФ-5755-сон “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони

  • 2019 йил 1 августдан бошлаб

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПФ-5781-сон “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги ПФ–5987-сон “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги

  • 2020 йил 1 августдан бошлаб

  • онунчилик ужжатлари билан аоли ва тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва преференциялар р йхат и


    Скачать 343.5 Kb.
    Названиеонунчилик ужжатлари билан аоли ва тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёз ва преференциялар р йхат и
    Дата17.08.2022
    Размер343.5 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлаimtiyozlar_royxati.docx
    ТипДокументы
    #647929
    страница7 из 31
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   31
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   31

    23.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги
    ПФ-5326-сон “Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони


    8. Қуйидагилар:

    а) асосий фаолият тури тематик хиёбонлар хизматларини ташкил қилиш бўлган юридик шахсларни улар томонидан тематик хиёбонлар фойдаланишга топширилган кундан эътиборан 3 йил муддатга — юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ер солиғи ва мол-мулк солиғи, шунингдек, ягона солиқ тўловини тўлашдан;

    б) тематик хиёбонлар, меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларини 2022 йилнинг 1 январига қадар — белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатларга кўра тематик хиёбонлар, меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларини қуриш, қайта таъмирлаш ва жиҳозлаш учун асбоб-ускуналар, техника, хом ашё, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, қурилиш ва бошқа материалларни (шу жумладан мебель ва инвентарь) олиб кириш учун божхона тўловларини тўлашдан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари);

    в) тадбиркорлик фаолияти субъектларини 2022 йилнинг 1 январига қадар — Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган:

    ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ортиқ бўлмаган, йўловчиларни ташишда фойдаланиладиган ва ҳайдовчидан ташқари саккиз ва саккизтадан ортиқ ўриндиқларга эга бўлган транспорт воситалари;

    дор (осма) йўлларни, тоғ-чанғи кўтаргичлар, фуникулёрлар ва бошқа ўхшаш объектлар ва иншоотларни қуриш, қайта таъмирлаш ва жиҳозлаш учун асбоб-ускуналар, механизмлар ва эҳтиёт қисмлар, шунингдек, аэростатлар (ҳаво шарлари), моторли қайиқ ва квадроцикллар учун белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатларга кўра божхона тўловларини тўлашдан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилсин.

    Юридик шахслар

    9. Қорақалпоғистон Республикасида рўйхатга олиниб, лицензияга эга бўлган туризм операторларига истисно тариқасида экстремал турларни ташкил қилиш учун двигатель ҳажми 2,4 л. дан кам бўлмаган юқори ўтиш қобилиятига эга бўлган олиб кирилаётган транспорт воситаларига автотранспорт воситаларини рўйхатга олиш бўйича алоҳида давлат рақами сериясини татбиқ этган ҳолда ва улардан фақатгина Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш шарти билан 5 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш орқали амалдаги ставканинг 25 фоизи миқдорида бож тўловларини тўлашга рухсат этилсин.

    Юридик шахслар

    24.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг
    2018 йил 27 июндаги ПФ-5466-сон “Yoshlar — kelajagimiz” давлат дастури тўғрисида”ги Фармони


    2. 2018 йил 1 июлдан бошлаб республиканинг барча туман (шаҳар)ларида “Yoshlar — kelajagimiz” Давлат дастури амалга оширилсин.

    Давлат дастури доирасида қуйидагилар амалга оширилиши белгилансин:



    в) давлат-хусусий шериклик шартларида:

    ёш тадбиркорларга имтиёзли шартларда бинолар, офис техникаси ва сарфлаш материалларини ижарага бериш, уларни интернет билан таъминлаш, шунингдек, ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари
    ва лойиҳаларини амалга оширишга бошқача кўмак бериш, жумладан бизнес-режалар ишлаб чиқиш, маслаҳат, юридик, бухгалтерия ва бошқа хизмат турларини кўрсатиш, форумлар, мастер-класслар ва семинарлар ташкил этиш учун «Yosh tadbirkorlar» коворкинг-марказларини;

    Ёш тадбиркорлар (ўн саккиз ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган) – жисмоний ва юридик шахслар

    11. Давлат дастури доирасида ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини молиялаштиришнинг қуйидаги механизмлари белгилансин:

    ...

    кредитлар ва мол-мулкни лизингга бериш 5 йил муддатга 12 ойгача имтиёзли давр билан амалга оширилади;

    Ёш тадбиркорлар (ўн саккиз ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган) – жисмоний ва юридик шахслар

    25.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг

    2018 йил 29 ноябрдаги ПФ–5587-сон

    Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
    Фармони



    1. Белгилаб қўйилсинки, 2019 йил 1 январдан бошлаб товарлар (ишлар, хизматлар)ни, шу жумладан комиссионер (ишончли вакил) орқали реализация қилишдан тушган умумий тушумида экспорт улуши 15 фоиздан юқори бўлган юридик шахслар солиқ солинадиган базани:

    товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспортга реализация қилиш ҳажмига тўғри келадиган фойда қисми юзасидан юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича;

    товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспортга реализация қилиш ҳажмига тўғри келадиган қисми юзасидан ягона солиқ тўлови бўйича камайтирадилар.

    Юридик шахслар

    26.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг
    2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон “2017-2021 йилларда ўзбекистон республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини


    Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони

    14. Белгилаб қўйилсинки:

    устав фонди (капитали)нинг камида 30 фоизи инвестиция компанияси маблағлари ҳисобидан шакллантирилган янги ташкил этилган корхоналарга хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар учун қонунчиликда назарда тутилган имтиёз ва преференциялар татбиқ этилади.

    Юридик шахслар

    27.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг

    2019 йил 18 мартдаги ПФ–5691-сон

    Бирлашган араб амирликлари фуқаролари, шунингдек, бирлашган араб амирликлари резиденти мақомини олган хорижий давлатлар фуқаролари учун ўзбекистон республикасига кириш режимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
    Фармони



    1. 2019 йил 20 мартдан бошлаб Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари учун, шунингдек, 2020 йил 1 январдан бошлаб Бирлашган Араб Амирликлари резиденти мақомини олган хорижий давлатлар фукаролари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кун муддатга визасиз режим белгилансин.

    Жисмоний шахслар

    28.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг

    2019 йил 10 апрелдаги ПФ–5707-сон

    2019-2021 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш
    чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони


    3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси дори воситалари ва тиббиёт буюмлари миллий ишлаб чиқарувчиларига тижорат банклари кредитлари бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача, аммо 10 миллиард сўмдан ошмайдиган миқдордаги маблағга кафиллик беради;


    Юридик шахслар

    29.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 майдаги
    ПФ-5719-сон “Навоий вилоятини инновацион, юқори технологияларга асосланган, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришлар учун эркин иқтисодий зона сифатида белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони


    8. Маълумот учун қабул қилинсинки:

    а) ушбу Фармоннинг 7-бандида назарда тутилган имтиёзлар киритилган инвестицияларнинг ҳажмига қараб 3 йилдан 10 йил муддатгача, шу жумладан эквиваленти:

    300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар — 3 йил муддатга;

    3 миллион АҚШ долларидан 5 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар — 5 йил муддатга;

    5 миллион АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар — 7 йил муддатга;

    10 миллион АҚШ доллари ва ундан юқори ҳажмдаги инвестициялар — 10 йил муддатга берилади;


    Юридик шахслар

    б) “Навоий” ЭИЗ иштирокчиси мақомини олган хўжалик юритувчи субъектларга экспорт ва импорт қилинадиган товарлар учун ҳақ тўлаш ва ҳисоб-китобларнинг ўзи учун қулай шарт ва шаклларидан фойдаланишига рухсат этилади;

    Юридик шахслар

    г) 2019 йил 1 июндан бошлаб хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг таъсисчилари — “Навоий” ЭИЗ қатнашчилари ва уларнинг оила аъзоларига республика ҳудудидан чиқмасдан узайтириш имконияти билан, амал қилиш муддати уч йилгача бўлган “инвестиция визаси” берилади.

    Юридик шахслар

    30.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 майдаги ПФ-5721-сон “Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони

    5. 2022 йилнинг 1 июлига қадар:

    қимматбаҳо металлар ва маҳаллий заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш обороти қўшилган қиймат ва акциз солиғидан;

    белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар божхона тўловларидан (божхона йиғимлари бундан мустасно) озод қилинсин.


    Юридик шахслар

    31.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг
    2019 йил 27 июндаги ПФ-5755-сон “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони


    7. Белгилансинки, 2019 йил 1 августдан бошлаб жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида суғурта фаолиятини амалга оширишга лицензияси бўлган юридик шахсларга ҳаётини узоқ муддатли суғурталаш (барча тоифадаги ҳаёт суғуртаси соҳаси) бўйича суғурта шартномасининг ҳар бир амалдаги йили учун суғурта мукофотини тўлашга йўналтириладиган иш ҳақи ва бошқа даромадлари солиққа тортилмайди. Бунда суғурталанган шахснинг ҳаёти учун суғурта тўловлари шартнома бўйича суғурта муддати бошланган кундан бошлаб камида ўн икки ойдан кейин амалга оширилиши шарт.

    Жисмоний шахслар

    8. Белгилансинки, тадбиркорлик субъектларига нисбатан асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмлар етказиб бериш бўйича импорт шартномалари юзасидан муддати ўтган дебитор қарздорлик учун, агарда асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмларни етказиб бериш муддати уларнинг техник хусусиятлари ва ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда 180 кундан ортиқ бўлса, молиявий жазо чоралари қўлланилмайди.

    Жисмоний ва юридик шахслар

    32.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг

    2019 йил 11 июлдаги ПФ–5763-сон

    Олий ва ўрта махсус таълим соҳасида бошқарувни ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
    Фармони


    5. Вазирлик ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 1 августдан бошлаб қуйидагиларни амалга ошириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин:

    а) ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра вазирлик бошқарув ходимлари лавозим маошларини аниқлашда тариф коэффициентларини бир ярим баравар миқдорида қўллаш ҳамда бу билан боғлиқ қўшимча харажатларни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш;

    б) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Вазирлик марказий аппаратининг:

    фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга ходимлари ойлик иш ҳақига — 30 фоиз;

    фан доктори ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига ёки хорижий давлатларнинг унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга ходимлари ойлик иш ҳақига — 35 фоиз устамалар белгилаш;

    в) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Вазирликнинг марказий аппарати ходимлари ойлик лавозим маошига олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида хизмат қилган умумий иш стажи учун 3 йилдан 5 йилгача — 10 фоиз, 5 йилдан 10 йилгача — 20 фоиз, 10 йилдан 20 йилгача — 30 фоиз, 20 йилдан ортиқ — 40 фоиз ойлик устамалар тўлаш;

    Жисмоний шахслар

    33.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги
    ПФ-5781-сон “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони


    2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

    а) 2020 йил 1 январдан:

    туризм фаолияти субъектлари ва авиаташувчиларнинг хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга чартер рейсларини ташкил қилиш бўйича харажатларининг бир қисми ҳар бир хорижий турист учун, у республика ҳудудида камида беш кеча тунаб қолган тақдирда, 20 АҚШ доллари, қиш мавсумида (20 ноябрдан 20 февралгача) эса 50 АҚШ доллари миқдорида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тенг улушларда қоплаб берилади;

    ...

    тадбиркорлик субъектларининг республика ҳудудларида (Тошкент шаҳридан ташқари) чет эл таомларига ёки алоҳида йўналишга ихтисослаштирилган мавзули овқатланиш шохобчаларини, шунингдек, “караоке” заллари ва туристик қўнгилочар муассасаларни ташкил этиш харажатларининг бир қисми Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар бир лойиҳа учун 10 миллион сўм миқдорида қопланади;

    Юридик шахслар

    9. 2023 йил 1 январга қадар қуйидагилар:

    а) етиб бориш қийин бўлган ва чекка жойларда (аҳоли яшаш пунктларидан камида 10 км ёки қаттиқ қопламали автомобиль йўлларидан 5 км узоқликда) кемпинглар ва «сафари» туризмини ташкил этиш бўйича туризм хизматларини кўрсатадиган юридик шахслар алоҳида автоном инфратузилмани яратган тақдирда мазкур фаолият тури бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ер солиғи ва мол-мулк солиғи, шунингдек, ягона солиқ тўлови тўлашдан;

    б) юридик шахслар, уларнинг лойиҳа ташкилотлари, бош пудратчи ва субпудратчи ташкилотлари жаҳон стандартларига мос ва зарур маданий кўнгилочар инфратузилмаларига эга гольф мажмуаларини барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш доирасида:

    фойда солиғи, ер солиғи ва мол-мулк солиғидан;

    лойиҳани амалга ошириш учун жалб этиладиган хорижий мутахассисларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди қисми бўйича ягона ижтимоий тўловдан;

    лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган товарларни, шу жумладан “вақтинча олиб кириш” божхона режимида олиб киришда божхона божи ва акциз солиғидан;

    в) намунавий лойиҳалар бўйича замонавий санитария-гигиена шохобчаларини қуриш ва (ёки) уларнинг фаолиятини ташкил этишни амалга оширувчи юридик шахслар мазкур фаолият тури бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ер солиғи ва мол-мулк солиғи, шунингдек, ягона солиқ тўловини тўлашдан;

    г) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган дор (осма) йўлларини, “банжи-жампинг” ва “зиплайн” аттракционларини, бошқариладиган (дирижабл, ҳаво шари) ва бошқарилмайдиган (эркин учиш) аэростатлар, гондолалар, “рафтинг” ва “флайбординг” учун ускуналар, шунингдек, “buggy car”, фаэтонлар, жойлаштириш воситаси сифатида тунаб қолиш учун жиҳозланган (ғилдирак устидаги уйлар) ёки кафе-фургонларга айлантирилган (“фудтрак”) ер усти транспорт воситалари божхона божи ва акциз солиғидан озод этилсин.

    Юридик шахслар

    34.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг
    2020 йил 29 апрелдаги
    ПФ–5987-сон “Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги


    Фармони

    9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб қуйидагиларни назарда тутувчи таклифлари маъқуллансин:

    ...

    “юриспруденция” йўналиши бўйича бакалавриатни имтиёзли тугатган битирувчиларни ТДЮУ магистратурасига тест синовларисиз, тўлов-контракт асосида, ўқиш қийматининг 50 фоизини тўлаб, қабул параметрларидан ташқари, ўқишни тугатгандан сўнг ТДЮУ, юридик факультетлар, юридик техникумлар ва ТДЮУ қошидаги лицейда камида уч йил узлуксиз ишлаш мажбуриятини юклаган ҳолда қабул қилиш тартибини жорий этиш;

    ...

    Жисмоний шахслар (бакалавриатни имтиёзли тугатган битирувчилар)

    35.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг
    2020 йил 23 июлдаги ПФ–6033-сон
    “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини тартибга солиш соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги
    Фармони


    7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2020 йил 1 августдан бошлаб:

    ишлаб чиқарувчилар томонидан туристик йўналишларда ташкил этилган дегустация ҳудудларида (жойларида) реализация қилинган табиий вино (қадоқлангандан ташқари) маҳсулотларига ноль даражали ставка бўйича акциз солиғи солинади;

    ишлаб чиқарувчилар истеъмол этил спиртининг 50 фоиз ҳақини олдиндан тўлаш шартларида реализация қилиш ҳуқуқига эга.

    Юридик шахслар


    написать администратору сайта