Узоқ муддатли режа бўлими :
| 4 – С Бўлим . Геометрик фигуралар .Периметр . Юза .
|
Фан номи : математика
|
|
Куни :
| Муаллимнинг исми :
|
Синф:
| Қатнашганлар:
| Қатнашмаганлар сони:
|
Мавзу :
| Учбурчак , тўғри тўртбурчак ва квадратнинг периметри .
|
Таълимий мақсад
| 2.3.1.3 кўпбурчакнинг, юза ва унинг томонлари узунликларини ўлчаш, периметрини топишга аталган формулаларни : Р==2(а+b), Р=4a, Р=a+b+c хулосалаш, тузиш ва қўллаш.
2.3.1.4 фигуранинг белгисиз томонларини периметри ва белгили томонлари орқали топиш.
2.3.1.5 берилган периметр бўйича тўр кўзли қоғозга ёйиқ фигуралар солиш, уларни томонлари ўзгаришига кўра периметрини қандай ўзгаришин тушунтириш.
|
Дарсга асосланган ўқиш мақсадлари:
| Барча ўқувчилар: Геометрик фигуралар ҳақида тушунчаси бор.
|
Ўқувчиларнинг босим бўлаги:Тўғри тўртбурчакнинг қарама – қарши томонлари тенглиги ҳақида тушунчаси бор.
|
Айрим ўқувчилар: Фигураларнинг томонларини ўлчаш ва қўшиш ҳақида тушунчаси бор.
|
Луғат бойлиги
| Асосий терминлар: периметр , юза .
Таянч сўзлар: фигура, кўпбурчак, йиғинди.
Диалог:- Тўғритўртбурчакнинг томонларини ўлчаб, йиғиндисини топинг.
|
Баҳолаш мезони
| Кўпбурчакнинг , юза ва унинг томонлари узунликларини ўлчайди , периметрини топишга аталган формулаларни : Р=2(a+b), P=4a, P=a+b+c хулосалайди, туза олади ва қўллай олади.
Фигуранинг белгисиз томонларини периметри ва белгили томонлари орқали топа олади.
Берилган периметр бўйича тўр кўзли қоғозга ёйиқ фигуралар солади, уларни томонлари ўзгаришига кўра периметрини қандай ўзгаришин тушунади.
|
Соғликни сақлаш ва техника хавфсизлиги
| Дарс жараёнида техника хавфсизлигига риоя қилиш кераклигини тушунтирилади .
|
Қадриятларни ёритиш
| «Мангу эл». 5. Оммавий Меҳнат Жамияти
|
Фанлараро боғланиш
| Табиатшунсолик , Дунётаниш , Жисмоний тарбия .
|
Ўзлаштирилган малакалар
| Фигуралар ҳақида тушунчаси бор.
|
АКТ – ни қўллаш
| Компьютер орқали « Али ва Ая » билан рақсга тушади .
|
Дарснинг бориши
|
Дарс вақтининг тақсимланиши
| Режадаги машқлар, (қуйида режаланган машқлар билан ёдномаларни ёзинг)
| Ресурслар
|
Боши 5 минут
| Саломлашиш. Шодлик давраси қурилиб, дарсни бир-бирига самимий тилак айтишиб янги дарсни бошлайди.
Келинг дўстлар қўл ушлашиб,
Бирга давра қурайлик .
Шодланишиб гул тутишиб ,
Хурсанд бўлиб турайлик .
Ўқувчилар кўпбурчак ва учбурчак гуруҳларига бириктирилиб, ўқувчилар билан биргаликда дарс мақсади белгилаб олинади.
Кўпбурчак Учбурчак
|
|
15 минут
10 минут
7 минут
| 1.Синиқ чизиқнинг узунлиги деб, улар қисмлари узунликларининг йиғиндисига айтилади. Ўз – ўзи билан кесишмайдиган ёпиқ синиқ чизиқ кўпбурчак ҳосил қилади. Кўпбурчак томонлари узунликларининг йиғиндиси периметр деб аталади.
Ер майдонининг периметри 8+6+3+15=32(м) га тенг.
Кўпбурчакнинг периметри ( Р ) – унинг томонлари узунликларининг йиғиндиси ёки ёпиқ синиқ чизиқнинг узунлигидан иборат. Р=а+b+c+d+e+f
Тўғри тўртбурчакнинг периметри уч хил усулда топилади.
Р= a+b+a+b
P= ( a+b)*2
Р= a*2+b*2
2.Тўғри тўртбурчак , квадратнинг периметрини топинг.
Дескриптор.Билим олувчи:
-Тўғри тўртбурчакнинг периметрини топади.
-Квадратнинг периметрини топади.
Смайлик билан баҳоланади.
3. Кўпбурчакларнинг периметрини топинг. Улар орасида нечта тўғри тўртбурчак , квадрат бор?
Дескриптор. Билим олувчи:
-Кўпбурчакнинг периметрини топади.
-Нечта тўғри тўртбурчак , квадрат борлигини айтади.
Бош бармоқ орқали баҳоланади.
Дам олиш дақиқаси: “Али ва Ая билан рақс тушади”
4. Масалани ечинг.
Учбурчак бир томонининг узунлиги 26 см , иккинчи томони биринчи томонига қараганда 15 см узун , учинчи томони эса иккинчи томонига қараганда 28 см қисқа. Учбурчакнинг периметри нечага тенг ?
Дескриптор. Билим олувчи :
-Учбурчак томонларининг узунлигини топади.
-Учбурчакнинг томонлари узунликларини қўшиб , периметрини топади.
Қарсак билан баҳоланади.
Уйга вазифа : 5 - мисол.
| Дарслик
компьютер
|
Якуни 3 минут
|
Қайта боғланиш: «Тозалик» ўйини
усули қўлланилади. Ўқувчилар дарс ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашиб, энг яхши фикрларни олиб қолади.
|
|
Қўшимча ахборот
|
Саралаш – Сиз қўшимча ёрдам беришни қандай режалайсиз? Қобилиятли ўқувчиларга топшириқларни қандай мураккаблаштиришни режалаштирдингиз?
А) ўқувчи
Ўз идеяларини айта олади.
| Баҳолаш: Ўқувчиларнинг ўзлаштиришини қандай режалайсиз?
«Қўл сигнали», «смайликлар билан баҳоланади», «Қарсак».
Қайта боғланиш: «Тозалик» ўйини
| Техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қоидалари: йўл ҳаракати қоидалари ва техника хавфсизлиги
АКТни қўллаш: компьютер
Дам олиш дақиқаси: “Али ва Ая рақси”
|
Рефлексия:
1. Дарснинг ўқув мақсадлари тўғри танланганми?
2. Бугун ўқувчилар нима билди?
3. Синфдаги аҳвол қандай бўлди?
4. Мен режалаган саралаш ишлари фойдали бўлдими?
5. Мен берилган вақт оралағида барига улгурдимми?
6. Мен ўз режамга қандай тузатишлар киритдим? Нима учун?
| Қуйидаги бўш ўринга дарс ҳақидаги фикрингизни ёзинг. Дарсингизнинг мавзусига мос келадиган саволларга жавоб беринг..
1.
2.
3.
4.
5.
6.
|
Якуний сарҳисоб
Қандай икки нарса муваффақиятли бўлди? (ўқитишни ҳамда ўқишниям ҳисобга олинг)
1.
2. Қандай икки нарса дарсни яхшилай олади? (ўқитишни ҳамда ўқишниям ҳисобга олинг)
1.
2.
Дарс давомида мен синф ёки якка ўқувчи ҳақида кейинги дарсимни яхшилашга ёрдамлашадиган нима билдим .
|