Главная страница

Мусаев Кудрат Гаржима назарияси асослари


Скачать 457.14 Kb.
НазваниеМусаев Кудрат Гаржима назарияси асослари
Дата26.05.2022
Размер457.14 Kb.
Формат файлаdocx
Имя файлаmusaev_k_udrat_tarzhima_nazariyasi_asoslari.docx
ТипДокументы
#550124
страница13 из 25
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   25

ва «Му brother came from school» жумлалари ва уларнинг русча таржималари булмиш «Отец пришел с работы» ва «Брат пришел из школы» таркибида харакат ифодаси учун кулланилган «сате» ва «пришел» сузлари хеч кандай кушимча унсурларсиз расмий- лашган булса, узбекча таржималаридаги биринчи жумла кесими «лар» кушимчасини кабул киладики, бу фарзанднинг отага нис- батан алохида хурматини, унинг отасини тилга олганда одоб-ах- лок меъёри талабига катъий риоя килишини билдиради. Киёс- ланг: Дадам ишдан келдилар; У кам мактабдан келди.

Таржима амалиёти далилларига мурожаат килиш купгина санъаткорларнинг бирмунча кенгрок контекстдан келиб чикиб, она тили меъёридан унумли фойдаланганликларини курсатади.

Узбек тилида хурмат ва эхтиромнинг бундай шаклда ифо- даланишипи Э. Войничнинг «Суна» романи таржимасидан кслти- рилган мисолда хам курамиз. Жеммани суриштириб келган Мар­тини унинг уйда бор-йуклигини хизматкор киздан сураганда, киз:

Yes, sir; she is dressing. If you’ll just step into the parlour she will be down in a few minutes - G, 102 // Да, сударь, она одевается. Пройдите, пожалуйста, в гостиную, она сойдет через несколь­ко минут - Ов, 68 /7 \а, уйдалар, афандим, кийинаётирлар. Мехмонхонага мархамат этсинлар, синьора бир неча минут- дан кейин тушадилар - С, 90.





деб жавоб беради. Куриниб турибдики, киз уз нуткидаги Жемма- га алокддор сузларга «лар» кушимчасини кушган булса, Марти- нига иккинчи шахе урнига учинчи шахсда «лар» кушимчаси иш- тирокида мурожаат килган.

Биз хозирча у ёки бу бирликни адекват таржима килиш учун контекстнинг хал килувчи ахамиятга эга эканлиги хакида кискача тухталган эканмиз, эслатилган контекстлар асосан мик- роконтскстлар (тор контекст) булиб, улар суз бирикмалари, жум- лалар, катор жумлалар ва абзацлардангина иборатдир. Бирок ба- диий асар таркибида баъзан шундай тил воситалари хам учраб ту- радики, уларнинг маъно ва услубий вазифаларини тугри аниклаб, таржимада тулаконли ифодапар вужудга келтириш учун микро­контекст кифоя килмай, макроконтекст (кенг контекст)га муро­жаат килишга тугри келади. Масалан, хар бир тилда кариндош- лик, еру биродарлик муносабатларини ифода этадиган катор лек- сик воситалар мавжудки, таржимада уларни талкин этиш масала- си таржима амалистининг муаммовий жихатларидан хисоблана- ди. Юзаки Караганда, жумладан, инглизча «mother» сузини русча- га «мать», узбекчага «ойи», тожикча «додар»ни узбекчага «ака» ёки «ука», русча «зять»ни «куёв» сузлари билан жуда осон ал- маштиравериш мумкиндай туюлади. Аслида бу сузларнинг хар бири бир нечтадан маъно ва вазифани утаб келадики, муайян матн таркибида улар англатадиган мазмуний хусусият кенгрок матний холат ёрдамида ойдинлашади. Масалан, «ту brothers» ва «мои братья» бирикмалари узбекчага «акаларим» деб хам, «ука- ларим» шаклида хам, ва, нихоят, «ака-укаларим» тарзида хам тар­жима килиниши мумкин. Мазкур тил бирликларининг айримлари кариндошлик, узаро якинликдан ташкари, дустона-самимий, баъ- заи эса бетараф (па ижобий, на салбий) муиосабатларни англата- ди. Бундай холларда уларнинг лугавий маъноларигагина асосла- ниб иш куриш купинча китобхонда иотугри тасаввур хосил булиб колишига олиб келади. Зотан, «father», «отец», «ота» сузлари уч- чала тилда хам фарзанднинг отага мурожаатида куя лани л ад и. Am­mo рус кишиси бегона муйсафидга самимий мурожаат килганида купинча «отец» сузидан фойдаланади. Бу уринда узбек «ота»дан ташкари яна «отахон» сузини хам ишлатишни маъкул куради.

В. Шскспиринг «Юлий Цезарь» трагедиясида хикоя кили- ниши ча, Кассий билан Брут бир жон - бир тан дустлар сифатида бир екадан бош чикариб ягона максад йулида харакат килар ва шу туфайли улар бир-бирларига «brother» (русча: «брат») деб му­рожаат килар эдилар. Бундай якинликни узбек тилида мазкур суз-





ларнинг (brother, брат) лугавий эквивалентлари булмиш «ака» ёки j

«ука» сузларидан бири воситасида ифода этиб булмас эди. Чунки j

узбекча сузлар бадиий нутк таркибида самимий охангдан ташка- j

ри яна ёшдаги тафовутни хам якколрок ифода этади. Узбекча тар- жимада персонажларнинг бир-бирига «дустим» деб мурожаат ки- лиши вазифавий уйгунликни таъмин этган: ,

Cassius. Hear me, good brother - JC, 144 //Кассий. Послушай, милый брат - ЮЦ, 344 //Кассий. Дустим, кулок сол—ЮЦ, 599. i

i

Худди шундаи самимий муомала-муносабат Фотех Ниёзий- нинг «Вафо» романи персонажлари уртасида кам мавжуд булиб, j

икки жанговар дустнинг бир-бирини «додар» деб аташи, инглиз ва рус тиллардагидек, псрсонажлар уртасидаги мустахкам биро­да рликни ифода этса, унинг узбек тилига «дустим» деб вазифа­вий уйгун тарзда угирилиши адекватликни юзага келтирган бу- ларди. Аммо куйидаги икки мисол таржимасида мазкур сузнинг «ука» шаклида берилиши дустларнинг мулокот пайтида бир-би- ■

рига локайдлик охднгида муносабатда булишига олиб келган. Зе­ро, «ука» сузи ёши кичик шахсга мурожаат килганда матний \о- лат такозоси би л ан самимий охднг касб этади:

' 1. Не, мои, аз чоям начуибон, додар - В, I, 374 // Йук, йук, жо-

йимдан кузгатма, ука

В, I, 325.

2. ... ба осмони Сталинобод монанд аст... На як осмонаш, инчу- нин, обу хавояш, додар - В, I, 374 // ... худди Сталинобод ос-

Л ■ монининг узи-я... Факат осмони эмас, балки ери, оби хавоси, д

ч;. хуллас коми хам ухшаиди, ука - В, I, 325.

«Ука» сузининг бадиий нутк таркибида ёши катта шахслар ;

томонидан талаффуз этилиши, юкорида кайд этилганидек, улар- нинг купинча кичик ёшдаги кишиларга нисбатан самимий муно- ;

сабатларини ифода этадики, В. Катаевнинг «Полк угли» повести таржимасидан келтирилган куйидаги мисолда ушбу омилнинг i

инобатга олиниши матнларнинг узаро адекватлигини юзага кел­тирган:

Это, брат, не твоего ума дело - СП, 311// Ука, бу игпларга се- нинг а кд инг етмайди - ПУ, 59.

Тил воситалари маъно ва вазифалари баъзан нафакат боб- лар, булимлар, балки бутун бошли асар таркибида очилади. Ма- *

салан, Войничнинг «Суна» романида хикоя килинишича, Суна- нинг хукмдорлар томонидан отиб улдирилиши бутун ташкилот





аъзоларини, айникса Жеммани огир мусибатга солади. Бу вокеа- дан бир хафта уттач, калъа (камокхона) горнизони аскарларидан бири Сунанинг отилишидан бир кун олдин ёзиб, Жеммага топши- риб куйишни илтимос килган мактубини унга келтириб берганда, мактубнинг бошланишидаги «Dear Jim» сузларини куриши захо- тиёк Жемманинг куз олди бирдан коронгилашиб, унинг вужуди- ни титрок босади. Чунки шу вактгача кимлигини билолмай, аммо тахмин килиб келган кишиси уша, ёшлигида кунгил берган ва «уз гунохи» билан йукотиб куйган севгилиси Артур булиб чикади: Артур уни бошкдлардай «Gemma» эмас, балки мактубдагидай эр- калатиб «Jim» деб атарди. Рус таржимони ушбу лисоний восита вазифасини тугри англаб, уни шу шаклда колдириб, муаллиф максадини уз китобхонларига айнан етказиб берган булса, узбек таржимони мазкур суз шаклининг алохида маъно касб этаётгани- ни, унинг мазмуни бутун асар матний холатига асосланаётганини тушунмаган, натижада ифода уз таъсир кучини йукотган. Жемма холатидаги кескин узгариш - уни бир умр изтиробга солиб кел­ган азоб сабаби очилмай колган:

Dear Jim - G, 334 // Дорогая Джим - Ов, 229 // Азизим Жемма

  • С, 307.

Бу борада козок ва тожик таржимонларининг фаолиятлари ибрат-. лидир:

Кымбатты Джим - Бег, 274 // Азизам Чим - Зан, 247.

Монтанелли камокда сакданаетган Суна билан учрашганда, Сунанинг унга «хазратим» сузи урнига савол-жавоб юкори нукта- га кутарилганда тусатдан «падре»40 деб мурожаат килиши Монта- неллини салкам аклдан оздириб куяди. У куп йиллар мукаддам сувга чукиб улган деб хисоблаб юрган ягона ф арзан ди - Артур- нинг мана шу Риварес (Суна) исмли махбус эканини куриб, хан- гу-манг булиб колади. Чунки ёш Артур уни «падре» деяр эди. Бу ерда рус таржимони хам, узбек таржимони хам «рабге»ни транс­литерация нули билан талкин этиш контекст талаби эканини туг­ри тушунганлар:

«Padre, can’t you see - - »

MontaiKtu i:trunk away, ano stood still. «Only not that!» he whis­pered at last. «My God? Anything but that!» - G, 300.

  • Падре, неужели вы не понимаете?


40 Итальянча «хазратим» дегани.



Монтанелли подался назад и застыл на месте. - Только не это,

  • прошептал он. - Все, что хочешь, господи, только не это! - Об, 206.

  • Падре, нахотки тушунмасангиз?

Монтанелли оркага сакраб тушиб, турган ерида котиб колди. Факат буни эмас, - деб пичирлади у. - Бошимга не кулфа- тинг булса сол, парвардигорим, лекин буни эмас - С, 276.

Маълумки, хар бир асар номи беистисно унинг мазмунини акс эттирар экан, муайян асар номиии таржима килишда тип бир- ликларининг тугри келган маъноларини куллайвермасдан, бутун асар мазмунидан келиб чикиб, лугавий маънолардан энг мувофи- кини танлаш лозим. Л. Н. Толстойнинг «Война и мир» романи- нинг 1947 йилдаги узбекча нашри «Уруш ва яраш»41 деб номлан- ган эди. Уз-узидан маълумки, таржимон «мир» сузининг асар мазмуни талаб этадиган маъносини эмас, балки бошка маъносини куллаган. Вахоланки, асар мазмунига кура унда хеч кдндай яраш хакида ran бормайди. Асарда бошдан-оек, бир томондан, рус хал- кининг француз боскинчиларига карши кураши, иккинчи томои- дан, унинг тинч-осойишта хаёти - баллар, мехмондорчиликлар, оилавий муносабатлар, ишк-мухаббат можаролари тасвирланади. Таржимон Н. Алмухаммедов йул куйган хато романнинг 1953 йилдаги нашрида Абдулла К,аХ\ор томонидан «Уруш ва тинчлик» тарзида тузатилган. Кдйд этиш лозимки, тожик китобхонлэри ха- лигача асар номининг тугри таржимасига эга эмаслар: романнинг X- Ахрорий каламига мансуб таржимаси «Чанг ва сулх» (Уруш ва яраш) дир.

И. С. Тургеневнинг «Записки охотника» номли асари узбек китобхонларига «Овчининг мактублари» номи билан такдим этилган эдики, у асар мазмунига мутлако ёпишмасди. Негаки асарда овчининг мактублари хакида ran кетмайди, балки унинг хотиралари тасвирланади. Асарнинг кенг матний холатидан ке­либ чикиш И. С. Тургеневнинг 1967 йилдан эътиборан узбек ти- лида нашр этила бошлаган беш жилдлик танланган асарларининг биринчи жилдига мазкур асар номи «Овчининг хотиралари» тар­зида тузатиб киритилган.

Шундай холлар хам учраб турадики, таржимонлар асарнинг муаллифлар куйган номларини лугавий-аник угирмасдан, асарлар мазмунидан келиб чикиб, уларни бошка номлар билан атайдилар. Бундан асло муаллифлар камчиликларини тузатиш назарда ту-


Асар тула холдд эмас, балки унинг айрим парчалари таржима килинган зди.





тилмайди, балки таржимонлар, худди му ал лиф лар дек, уз китоб- хонларида угирган асарига кизикиш уйготишни максад килиб кУядилар. Гап шундаки, муайян аслият коми китобхонлар эъти- борини узига дархол тортса, унинг лугавий-аник таржимаси нати- жасида хосил булган ном таржима тили сохиблари эътиборини узига кам жалб килиши мумкин, Шунинг учун хам таржимонлар асарларни атайлаб узгача аташ йули билан зарурий таъсирчан- ликни саклаб колишга харакат киладилар. Масалан, Садриддин Айнийнинг «Ёддоштхо» (Эсдаликлар) романи пайдо булиши би- ланок бутун тожик жамоатчилиги эътиборини узига тортди. Бун- га, жумладан, Садриддин Айнийнинг атокли суз санъаткори хам- да ранг-баранг саргузаштлар сохиби эканлигининг кенг тожик оммасига маълумлиги сабаб булди: тожик халки асардан нихоят- да бой ва жозибали тарихий вокеалар тасвирини кутарди. Рус таржимони эса китобнинг номини «Бухара» деб узгартириб тар­жима килиш йули билан уз китобхонларида асарга аслият дара- жасидаги кизикиш уйготишни олдига максад килиб куяди. Асар номининг лугавий-аник таржимаси булмиш «Воспоминания» муаллиф хакида етарли маълумотга эга булмаган кенг рус китоб- хон оммаси эътиборини бирдан жалб килмаслиги мумкин эди. Асарнинг кадимий тарих ва бой меросга эга машхур Бухоро шах- ри номи билан аталиши эса барчада кизикиш уйготишига таржи- мон ишонарди. «Ёддоштхо»да асосан Бухоро вокеалари тасвир- ланиши сабабли таржима номи асар мазмунини тула ифодалаган.

Теодор Драйзернинг «Sister Carrie» романи номини рус тар­жимони моддий жихатдан аник «Сестра Керри» тарзида угирган булса, узбек таржимони асар матний холатидан кслиб чикиб «Бахти каро Керри» деб агдарган, Бу ном хаётда омади юришма- ган киз саргузаштларини айнан ифода этиши билан бирга, китоб­хонлар эътиборини дархол узига тортиши билан хам ажралиб ту- ради: китобхон киз фожиаси сабабларини билиб олишга ошика- ди. Зеро, таржиманинг асосий шартларидан бири табиий ва жози­бали охангдорлик хосил килиш билан бир каторда одамларда асарга нисбатан кизикиш уйготишдан иборат хамдир.

Асар номи баъзан айрим тарихий вокеа-ходисалар, динии эътикод, миллий карашлар каби катор омиллар билан боглик бу- ладики, бундай холда уни лугавий-аник угиришгина адекватлик- ни юзага келтиради. Масалан, Э. Войничнинг «The Gadfly» рома­ни рус тилига «Овод», узбекчага «Суна» тарзида моддий-аник таржима килиниб адекватлик юзага келтирилган. Чунки «Суна» тили аччиклик (захарлик) тушунчасини ифода этишдан ташкари,





яна бир тарихий ривоят билан богликдир. Чунончи, хукмдорлар буюк файласуф Сукротни катл килиш учун дор тагига келтирган- ларида, улими олдидан Су крот амалдорларга «Мен мисоли бир сунаман, сиз ланж, ишёкмас римликларни доим чакиб, яъни тан- кид килиб харакатга ундаб тураман, мен оламдан утгандан кейин холларинг нима кечишини тасаввур килишим кийин» деган маз- мунда мурожаат килади. Демак, асар номини, агар кахрамоннинг факат тили аччикдигига нисбат берилганда, бошка бирор жони- вор номи ёки асар мазмунини акс эттирадиган узга бирор лисо- ний восита билан алмаштириш оркали вазифавий уйгунликни яратиш мумкин буларди. Бирок унинг Сукрот хакидаги ривоятга алокадорлиги таржимон имкониятини чегаралаб, асар номини лу- гавий-аник угиришни талаб килади. Бинобарин, тожик таржимо- ни асар номини «Занбур» (ари) билан алмаштирган экан, у тили аччикликнинг образли ифодасинигина яратишга муяссар булган- у, муаллифнинг бошка бир максадини - асар номининг тарихий ривоятга алокадорлигини тиклай олмаган.

Баъзан лисоний бирликларнинг маъно ва услубий вазифа- лари жуда кенг контекст - асар мансуб б^лган халк рухияти, мил­лим ва инсоний хусусияти, турли-туман карашлари, ахлок меъёр- лари, мамлакати сиёсий вазияти ва, умуман, лисоний воситалар сохиби булмиш халк хакидаги жахон жамоатчилиги фикри тахли- ли асосида ойдинлашади. «Уруш ва тинчлик»да (Л. Н. Толстой) хикоя килинишича, навбатчи генерал Кутузовга бир помешчик- нинг аскарлар сулисини уриб олгани учун армия бошликларидан товон ундириб олиш фикрида эканлиги хакидаги талабномасини имзо чекиш учун узатади. Помешчик талабини рад эттан Кузутов, когозга яна бир бор назар ташлар экан, норози охангда: «О, акку­ратность немецкая!» (ВМ, III, 169) дейди. Кутузов уз нуткида, таржимада берилганидек (Уху, немиснинг синчковлигини каранг- а! - УТ, III, 198), немис миллатига мансуб бирор шахснинг ута хушёрлиги, хамма нарсанинг сирини билишга иштиёкмандлиги, яъни синчковлиги хакида гапирмаяпти, балки у немисларнинг хи- соб-китобда жуда пухта, асло уз зарарига юрмайдиган кишилар эканликлари хакидаги халк орасида машхур нуктаи назарни эс- лаш оркали, аникроги, помешчик килигини немисларга хос хусу- сиятга йуйиш йули билан уз норозилигини билдиради.

Хулоса килиб айтганда, контекст таржима амалиётининг барча боскич ва шаклларида мухим ахамият касб этади. У санъат- корнинг лисоний бирлик маъно ва вазифасини муайян киладиган бирламчи куроли сифатида купмаънолилик ва омонимияни ис-





тисно этади хамда бирликларнинг тасодифий-нуткий куллани- лиш хол ат л ар инн ойдинлаштиради.

Бир омонимия каторига уюшиб, нуткда кулланилиш фаол- лиги \ар хил лисоний воситалардан кайси бирининг муайян нут- тгий вазиятда кулланилаётганлиги контекст ёрдамидагина ойдин- лашади. Контекстдан ташкарида эса омонимларнинг нуткда фаол- рок кулланиладиганлари киши куз олдида биринчи навбатда на- моён буладики, бу таржимада адекватликка эришиш жараёнини мушкуллаштиради.

Контекст бадиий нуткда кулланилган лисоний воситанинг тил ёки нутк бирлиги эканлигини, агар мазкур восита баркдрор суз бирикмаси булса, у фразеологик бирликларнинг кайси турига оидлигини ва, нихоят, бирликларнинг анъанавий-лисоний ва та- содифий-гайрилисоний кулланилиш холатларини ойдинлаштира­ди. Бу эса, уз навбатида, таржнма жараёнида мувофик тил восита- лари танлаш учун кулай имконият яратади.





  1. боб

Фразеологик бирликлар
ва таржима



1. Фразеологик бирликларнинг
таржимада берилиши


Тилнинг лексик бирликларига нисбатан бирмунча мураккаб таркибли лисоний воситалари булмиш фразеологик бирликларни таржимада адекват талкин этиш таржима амалиётининг ута му­раккаб ва, шу билан бирга, жуда масъулиятли масалаларидан хи- собланади. Чунки фразеологик бирликлар нуткнинг бадиий-тас- вирий воситалари сифатида фикрнинг оддий, бетараф баёнидан кура купрок турли-туман услубий вазифаларни ифода этишда иштирок этадиларки, уларнинг ушбу вазифаларини хисобга олган холда, уларни таржимада бежирим талкин этишга интилиш ба- диий асарнинг образли хамда хиссий-тасвирий кийматини кайта яратиш йули даги жонбозлик билан чамбарчас богликдир.

Фразеологик бирликларни таржима килишнинг ута мурак­каб амалий жараён эканлиги асосан мазкур бирликлар табиатига - уларнинг лексик, семантик ва курилиш жихатларидан мурак- каблигига вобастадир. Боз устига, тал ай фразеологизмлар миллий хусусиятга эгадирларки, бу хол хам таржимонлар олдига катор амалий кийинчиликларни кундаланг килиб куяди.

Асл нусха ва таржима тиллари фразеологизмларининг та- биатини киёсий урганган холда, улар орасидаги мазмуний-услу- бий мувофиклик холатларини аниклаш ва таржима жараёнида уларнинг бирини иккинчиси воситасида талкин этиш йул ва им- кониятларини белгилаш тулаконли таржима яратиш учун замин хозирлайди.

Таржима тилида танланган муайян фразеологик бирлик- нинг асл нусха таркибида учраган фразеологизмга маъно ва услу-





бий вазифа жихатларидан мос келиши ёки келмаслигини илмий- матний тахдил асосидагина муайян килиш мумкин.

Лексик бирликлар сингари фразеологизмлар хам купмаъно- ли ва купвазифали эканликлари туфайли, мазмун жихатидан мос икки тил бирликлари таржимада хар доим хам бир-бирларини ал- маштиравермайдилар. Муайян матний холатда бир-бирларини ал- маштира оладиган фразеологик эквивалентлар ёки мудобил ва- риантлар узга бир матний холатда маъно белгилари ёки услубйй вазифалари жихатидан бир-бирларидан фарк дилиб долишларй мумкинки, санъаткорнинг уз масъулиятига илмий-ижодий муно- сабатда булишигина асл нусханинг таржимада йотугри талкин этиб куйилиши хавфини бартараф этади.

Фразеологик бирликларни таржима дилишда улар асосида мужассамлашган образнинг бархаёт ёки сийкалигини бйдинлаш- тиришнинг хам таржима тилида асл нусхадаги лисоний бирлик- ларга мазмун ва услуб жихатларидан мос тил воситаларини тан- лашда ахамияти катта,

Образлилиги очик-ойдин кузга ташланиб турадиган фра- зеологизмларнинг мукобил лисоний воситалар ёрдамида угири- лиши асл нусха мазмуний-услубйй хусусиятининг таржимада Кайта яратилишини таъминлайди. Аммо баъзан образлилиги маъ- лум даражада хиралашиб долган фразеологизмларнинг узидск ху- сусиятга эга лисоний воситалар ордали эмас, балки образлилиги туда бархаёт бардарор бирикмалар ёрдамида ёки, аксинча, образ­лилиги очид-ойдин кузга ташланиб турадиган фразеологизмлар­нинг ушбу хусусияти суниброд долган лисоний воситалар оркали адскват талкин этилишининг гувохи буламизки, бундай холларда икки тил бирликлари уртасидаги прагматик мувофидлик мослаш- тирувчи воситалар душиш нули билан вужудга келтирилади.

Таржимада аслиятда дулланилган фразеологик бирлик маъ­но ва услубйй вазифасини матн тахдили асосида муайян дилиб, таржимада унга прагматик мос лисоний восита танлаш икки тил бирликларининг коммуникатив монаидлигини вужудга келтира- ди. Хамза Хакимзода Ниёзийнинг «Бой ила хизматчи» пьесасида табиатан хазил-мутойибага ошуфта Холмат нутдида бадхуйлик, нохайрихохлик маъно белгисидан холи «Туёгингни шидиллат!» фразеологик бирлиги дулланилган булиб, асарнинг турли йиллар- да амалга оширилган учта таржимасида мазкур ибора турлича угирилган: «Ну, ступай живей!», «А нуда, уноси поскорее ноги!», «Ну, живее пощелкивай копытами!».





Танидли таржимашунос олим М. Расулий мазкур таржима вариантларини диёсий тадлил дилар экан, биринчи таржимани ас- лиятдаги бирликка хос образлиликдан холилиги, иккинчисини ута адабийлиги, Холмат нутдига хос шухлик охангини узида му- жассамлаштирмагани, учинчисини эса кувноклик билан йугрил- ган Холматона датал хитобни айнан акс эттираганини дайд этади.

Келиб чидадиган хулоса шундан иборатки, икки тил образ- ли ёди хиссий-таъсирчан ибораларини, мазмуний ядинликларини хисобга олиб, таржимада узаро алмаштиравериш прагматик адек- ватликнинг таъминланмай колишига олиб келиши мумкин. Ибо- раларнинг хадидий маъно ва услубий вазифалари чудур матний тахдил асосида ойдинлашади. Бинобарин, бир матний долатда узаро алмашинадиган бирлидлар бошда нутдий вазиятда душим- ча маъно белгилари касб этиб, бир-бирларининг урнини доплай олмасликлари табиий дол.

Бундан ташдари, купгина фразеологизмлар хамма вадт хам узларининг анъанавий маъно ва вазифаларида дулланилавермас- дан, бадиий нутд таркибида гохо шакл ва мазмун узгариш ларига учраган тарзда ишлатиладиларки, бу дол уларга душимча услу­бий вазифа бахш этиб, таржима жараёнини янада мушкуллашти- ради. Тил бирликлари касб этадиган бундай контекстуал маъно ва вазифаларни туладонли талдин этиш масъулияти таржима тилида имкон дадар мудобил нутдий-образли воситалар танлаш зарура- тини тугдиради.

Фразеологии бирликлар бир тилдан иккинчи тилга асосан турт хил йул билан - аслият тилидаги бирликка компонентлар таркиби, грамматик курилиши хамда маъно ва услубий вазифаси мос эквивалентлар, бошда хоссалари фард дилгани долда, маъно ва услубий вазифаси ухшаш мудобил вариантлар, калька усулида ва тасвирий йусинда таржима килинадилар.

  1. 1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   25


написать администратору сайта