Главная страница
Навигация по странице:

  • Таржиманинг вазифаси

  • Таржима назариясининг вазифаси

  • Мусаев Кудрат Гаржима назарияси асослари


    Скачать 457.14 Kb.
    НазваниеМусаев Кудрат Гаржима назарияси асослари
    Дата26.05.2022
    Размер457.14 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлаmusaev_k_udrat_tarzhima_nazariyasi_asoslari.docx
    ТипДокументы
    #550124
    страница2 из 25
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25

    Таржиманинг максади - хорижий тил лисоний воситала- ри ёрдамида яратилган матнни она тили мате риал и асосида кайта яратишдан иборатдир. Бунинг учуй таржимон, биринчи навбатда, асл нусхани тула-тукис идрок этиши, сунгра уни уз тилида бека- ми-куст кайта ифодалаши даркор.

    Муаллиф яратган бадиий-эстетик вокеликни тулалигича идрок этиш учун таржимон кенг мушохада кувватига эга булгани Холда, бадиий асар таркибидаги лисоний воситаларнинг мазму- ний ва услубий-эстетик жихатларини тугри англаши, шу билан бирга муаллиф назарда тутган бош гояни, унинг ният ва максад- ларини, очик-ойдин кузга ташланиб турган вокеа-ходисалар тас- виридан ташкари яна матн ортида турган вокеликни, бир суз би­лан айтганда нафакат лисоний, балки гайрилисоний омилларни хам тула-тукис тасаввур этиши зарур. Токи натижа шундай бул- синки, аслият уз китобхонига кандай бадиий-эстетик завк бахш этса, унинг таржимаси хам асарни аслиятда мутолаа кила олмай- диган китобхонга худди шундай таасурот инъом этсин.

    Китобхон таржимада шавк-завк уйгота олмайдиган асарни муаллиф томонидан паст савияда битилган деб бахрлайди, яъни хом-хатала таржима китобхон тасаввурини чалгитади.

    Таржиманинг вазифаси - аслият ва таржима тиллари лек- сик, грамматик ва стилистик ходисалари уртасидаги уйгун ха мда тафовутли жихатларни пухта узлаштириб олган холда, аслиятнинг шакл ва мазмун бирлигини она тили воситалари ёрдамида кайта яратишдан иборатдир. Бу тамойилга риоя килмаслик таржимада аникликнинг, тула-тукисликнинг, демакки, ифода меъёрининг бу- зилишига, харфхурликнинг содир булишига олиб келади.

    Асл нусха муаллифидан вокеликни тугри акс эттириш та- лаб этилса, таржимондан асл нусхани беками-куст талкин этиш талаб килинади.





    Таржимада асл нусханинг шакл ва мазмун бирлигини, ях- литлигини бежирим ифода этиш учун таржима тилида мукобил и фо да воситалари кидириб топиш зарурати тугилади. Бу жараён асл нусха мазмунини узга тилда ифода этишнинг катор имко- ниятлари орасидан энг макбулини танлаб олишни такозо этади.

    Асл нусха ва таржима тиллари лисоний имкониятлари одат- да узаро уйгунлик холатида булмаслиги, яъни икки тил суз ва ибораларининг мазмуни билан эстетик киймати катор матний хо- латларда бир-бирининг урн и ни коплай олм аслиги талай таржима- вий кийинчиликларни юзага келтиради. Бундам холларда ифода- нинг бадиий-эстетик кийматини кайта яратиш таржиманинг ас- лият матнига моддий жихатдан эмас, балки вазифавий монанд ке- лишини такозо этади.

    Таржимавий муаммоларни хал килиш таржимондан пухта филологик билим ва тегишли назарий тайёргарликни талаб кила- ди. Таржимон назарий билимни таржима амалиёти тахдили асо- сида эхтиёж туфайли вужудга келиб, кенг куламда фаолият курсатаётган таржима назариясидан опади.

    Таржима назариясининг вазифаси

    асл нусха билан тар­жима уртасидаги нисбат конуниятларини кузатишдан, хусусий таржимавий ходисалардан хосил булган хулосаларни илмий да- лиллар асосида умумлаштиришдан, шу йул билан таржима ама- лиетига таъсир утказиб. унинг сифатини яхшилашга кумакла- шишдан иборатдир.

    Таржима амалиёти макбул ифода воситаларини кидириб топиш йули билан муайян таржима муаммоларини хал килишда зарур андоза, коида, далил ва исботларни таржима назариясидан олади.

    Шундай килиб, икки тил лисоний-услубий ходисаларини Киёслаш оркали асл нусханинг шакл ва мазмун бирлигини таржи­мада мукобил лисоний воситалар ёрдамида кайта яратиш йул ва имкониятларини кидириб топиш ва шу асосда таржима амалиёти- нинг сифат узгаришига олиб келадиган назарий умумлашмалар яратиш таржима назариясининг предметини белгилайди.

    Мамлакатимизда таржима назарияси мустакил филологик соха сифатида асосан XX асрнинг 50-йилларидан эътиборан шакл- лана бошлаган булса-да, таржима амалиёти бир неча минг йиллик тарихга эга. Бундан таржимачилик минг йиллар мобайнида наза- риясиз ривожланиб келган экан-да, деган хулоса келиб чикмасли- ги керак. Араб, форс, хинд, озарбайжон, турк ва рус тилларидан жуда куп илмий, тарихий, сиёсий, диний, фалсафий, бадиий ки-





    тобларни уз тилларига угириб келган таржимонларимиз гарчи ёзилмаган, тартибга келтирил маган, уму млаштирил маган булса- да, куп асрлар мобайнида кабул кил ин га н, риоя этилган маълум таржимачилик акидаларига, коидаларига асосланиб иш курганлар.

    Таржима назариясининг ахамияги шундан иборатки, у ай- рим таржимонларнинг субъектив майлига, матн таржимасига «интуиция» йули билан ёндашиб, узбошим чал арча иш куришла- рига тусик куяди. Чунки «Таржима - бу илхом, юксак истеъдод ва интуиция билан чукур филологик билим, тинимсиз лугавий мехнат хамда уринли илмий шархнинг коришмасидан иборат на- зарий-ижодий жараёндир»2. Зеро, хар кандай амалий фаолият сингари таржимачилик хам конуниятлар жорий килинишига ва назарий умумлашмалар яратилишига эхтиёж сезади. Бундай ко- нуният ва умумлашмалар, уз навбатида, кенгрок микёсдаги хуло- саларга олиб келгани холда, уларни катор таржимавий ходиса- ларга татбик этишга даъват этади.

    Таржима одатда тарихий-маданий, адабиётшунослик, лисо- ний-услубий, рухшунослик йуналишларида тадкик этилади. Ам- мо бу йуналишларнинг барчаси ё бевосита, ё билвосита м аз кур сохаларнинг бири - лисоний-услубий йуналишида уз аксини то- пади, чунки таржима хамма вакт тил материаллари билан иш ку- ришни такозо этадиган жараёндир. Бинобарин, таржима назария- сида икки тил лингвистик-стилистик воситалари билан боглик лисоний тадкик йуналиши алохида урин тутади. Демак, таржима амалиётини хатто адабиётшунослик йуналишида урганиш хам, аксарият холларда, тил ходисаларини тахдил килиш оркали амал- га оширилади.

    Шундай килиб, таржимавий умумлашмалар яратиш учун турли жуфт тиллар лисоний-услубий воситаларини киёсий урга­ниш хамда бадиий матннинг эстетик узига хослигини ташкил этувчи унсурлар таркибида мужассамлашган семантик-услубий ва прагматик (шароитдан келиб чикиладиган) хусусиятларни му- айян килиш услубий асосга таянишни такозо этади. Зеро, шу нар- са аёики, тилнинг хар бир восизаси, айникса бадиий асар тили во­ситалари бевосита ёки билвосита услубий вазифалар ифодаси учун хизмат килади: хар бир тил ходисаси, баён этилган фикр- нинг куламидан катьий назар, маълум даражада услубий буёк касб этиши мумкин. Тил воситаларининг бундай хусусияти тар-


    2 Садомов. Таржима ташвишлари. Гафур Гулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриети. Тошкент, 1983, 149-150 бетлар.





    жима назариясини лингвотаржимавий тадкикотлар учуй асос бу- либ хизмат киладиган киёсий услубият билан якинлаштиради.

    Кейигги ун йилликлар мобайнида барча мамлакатлардаги сингари бизнинг юртимизда хам таржимачилик фаолияти изчил ривожланиб келмокда. Унга хдмоханг тарзда таржималарнинг си- фати хам аста-секин яхшиланмокда. Бунга сезиларли туртки бе- раётган омиллардан бири - таржима назариясининг сунгги пайт- ларда жиддий равишда олдинга силжиб бораётганлигидадир.

    Таржима назарияси уз тадкикотларини бошка кагор анъана- вий филологик, айникса лингвистик тадкикот методларидан урни билан фойдалангани холда, купрок киёсий-солиштирма метод би­лан чамбарчас богликликда кулланиладиган семантик-услубий ме­тод асосида олиб боради. Шу билан бирга аслият ва таржима тил- лари лисоний воситаларини батафсил тахлил килиш зарурати лингвистик тадкикотнинг бошка айрим махсус методларидан хам, жумладан, компонентлар тахдили методидан фойдаланишни тако- зо этади. Бундай пайтда киёсланаётган икки тил бирликларининг турли контекстларда кушимча маъно ва маъно белгилари касб этиш холатлари тахлил этилади. Бир-бирларини тулдиришга хиз­мат киладиган мазкур методлар амалга оширилган таржималарни хар жихатдан пухта ва холис бахолаш имкониятини беради.

    Шундай килиб, мамлакатимизда таржимачилик хозирги кунда уз тарихига, ривожланиш хусусиятларига, анъаналарига, тадкикот методларига хдмда тамойилларига эга булган ижодий жараёнга айланиб колди. Унинг назарий асослари тадкикотчилар томонидан янада чукуррок урганилмокда.


    2. Инглиззабон каламка


    лар


    И


    асарлари узбек тилида


    Таржима тарихи жуда кадим замонлардан бошланади. Тур­ли тилларда сузлашувчи халклар вакиллари бир-бирлари билан муомала-муносабатда булганларида азалдан таржимон (тилмоч) ёрдамига эхтиёж сезганлар. Савдо-сотик ишлари, дипломатик му- носабатлар ва маданий-маърифий алокалар пайтида хамма вакт таржимага зарурат тугилган. Шу боис халклар уз таржимонлари- га чукур хурмат билан караганлар.

    Узок даврлар мобайнида огзаки шаклда хукм сурган таржи­мачилик фаолияти аста-секин ёзма усулга хам кучган. Мамлакат- лар уртасида урнатила бошлаган алока ва муносабатлар турли-чу-





    май хужжатларнинт узга халклар тилларига таржима килиниши- ни такозо этган. Даврлар утиши, фан-техника, адабиёт ва санъат тараккиёти муносабати билан хилма-хил сохалар буйича куплаб адабиётлар пайдо була бошлаган экан, уларни хам мулокотга ки- ришилаётган мамлакатлар тилларига ёки улар тилларидан она ти- л. та таржима килишга эхтиёж сезила бошлаган.

    Шундай килиб, араб, форс тилларидан, кием ан хиндча, юнонча ва усмонли туркчадан, кейинги бир ярим аср мобайнида эса рус ва Гарбий Оврупо тилларидан она тилимизга талай ада- бий, тарихий ва илмий-техникавий асарлар угирилдики, улар уз­бек халки ёзма адабиётининг катта улушини ташкил этади,

    Юртимизда таржима адабиёти Ватан адабиёти билан бир сафда ривожланиб, унинг ажралмас таркибий кисмига айланди. Шайх Саъдийнимг «Гулистон»и, Низомий Ганжавийнинг «Мах- занул асрор», «Хисров ва Ширин»и, Фирдавсийнинг «Шохнома»- си, Кайковуснинг «Кобуснома»си, Умар Хайём рубоийлари, Х,о- физ газаллари, шунингдек, араб ижодий фантазияси махсули бул- миш «Минг бир кеча», хинд эртаги «Калила ва Димна», Робинд- ранат Тагор романлари, киргиз халки эпос и «Манас», Л. Н. Толс­той романлари, А, С. Пушкин шеърияти, Мухтор Ауэзовнинг «Абай» романи, С. Айний ва М. Турсунзода асарлари, туркман адабиёти намояндалари Махтумкули ва Кербобоевлар ижод мах- су ллари, Т. Г. Шевченко шеърияти ва бошка юзлаб асарларнинг хар бири узбек маданияти таркибидан мустахкам урин эгаллаган бебахо ёдгорлик хисобланади. Улар ва уларнинг таржималарини мутолаа килиш оркали биз хам нафакат адекват таржима яратиш йулидаги тадрижий ривожланишни, балки шу асарлар яратилган даврнинг маданий хаёти, уша давр адабиётининг узига хос йуна- лиши. тип ва услуб хусусиятлари каби мухим масалаларни хам урганамиз.

    XX аср бошидан эътиборан турли сохалар буйича Гарбий Оврупо тилларида яратилган асарларнинг узбекчага куплаб уги- рила бошлагани ва бу жараённинг кейинги ярим аердан кепрок давр мобайнида янада жадаллашиб кетгани юртам из илмий-тех­никавий салохиятининг камол топиши ва бошка халклар билан адабий-маданий алокаларининг кенгайишида мухим ахамият касб этди.

    Бизнинг эътиборимизни узига кепрок тортаётган мамлакат­лар калам ахллари, чунончи, Гарбий Оврупо мамлакатлари ада­биётининг ажралмас булаги хисобланмиш Англия адабиёти ва инглиззабон ижодкорлар саналмиш америка адабиёти вакиллари





    асарларининг узбек тилига таржималари хакида ran кетадиган булса, шуни алохида кайд этиш лозимки, бундам таржима асарла- ри узбек китобхонлари эътиборини дархол узига тортди ва тез орада уларнинг купчилиги халкимизнинг севимли асарларига ай- ланиб, китоб жавонларидан урин олди.

    Инглиз тилида калам тебратган ёзувчилар ижодидан амалга оширилган таржималар тарихига назар ташлар эканмиз, XIX аср охири ва XX аср бошида А. Конан Дойлнинг «Шерлок Холмс ха- кидаги хикоялар» ва Даниэл Дефонинг «Робинзон Крузо» асарла­рининг узбекчага угирилганлигига гувох буламиз. Асарлар кис- картирилган шаклда ярим хикоя тарзида таржима килинган. Ма- салан, 1891 йилда нашр килинган «Машхур инглиз Рубинзунинг хикояси» 400 бетлик русла нашридан 77 сахифада кискартириб амалга оширилган озарбайжонча таржиманинг Мухаммад Фозил- бек угли томонидан янада кискартириб 48 сахифада амалга оши­рилган узбекча нусхаси эди.

    Мазкур асарлар таржималари хозирги давр талаби даража- сидан узок булса-да, асримиз бошида узбек маданиятида юз бер- ган катта вокеа - инглиз халки бадиий ёдгорликларини узбек ти­лига утириш борасида куйилган илк кадам сифатида адабиётимиз тарихида алохида ахамиятга моликдир.

    30-йилларнинг биринчи ярмидан эътиборан узбек китоб­хонлари инглиззабон муаллифлар асарлари билан якиндан тани- ша бошладилар. Бу даврда таржимонлар эътиборини буюк инглиз драматурги В.Шекспир ижоди купрок узига тортди. Драм ату рг- нинг назмда битилган «Веро налик икки йигит» комедиясини 1930 йилда Жавод Обидов ва «Хдмлет» трагедиясини 1934 йилда шоир Чулпон (П,А.Капшиннинг 1893 йилдаги насрий таржимаси- дан) насрий йул билан узбек тилига таржима килишди.

    «\амлет» трагедияси таржимаси купгина жиддий хато ва камчиликларга эга булишига карамасдан, узбек китобхонлари- нинг энг севимли асарларидан бирига айланди ва Хдмза театри репертуаридан мустахкам урин эгаллади.

    Шу йилларда буюк инглиз шоири Байроннинг «Видо» ном- ли шеърий туплами хамда Ленгстон Хьюзнинг катор шеърлари Санжар Сиддик таржимасида босмадан чивди.

    Кейинги ун йилликларда узбек китобхонлари жахон ада- биётининг бир талай йирик намояндалари асарларини она тилида мутолаа кила бошладилар. Абдулла Орилов Дантенинг «Илохий комедия» с и ни, Эркин Вохидов Гётенинг «Фауст»ини, К,°ДИР Мирмухаммедов Гомернинг «Одиссея», Жованни Боккачонинг





    «Декамерон»ини, Миртемир киргиз эпоси «Манас»ни, Мухаммад Али хинд халкининг «Рамаяна» эпосини, шунингдек яна купли- лик ёзувчи ва шоир таржимонлар Виктор Гюго, Оноре де Баль­зак, Александр Дюма, Фридрих Шиллер, Иоганн Вольганг Гёте, Роман Роллан асарларини узбек тилига таржима килиб, халк эъзозига сазовар булдилар.

    1964 йилдан эътиборан Шекспир сонетлари М. Шайхзода, Юсуф Шомансур, Шункор, Зохиджон Обидовлар томонларидан Узбекчага угирила бошлади. Кейинчалик Шекспир каламига ман- суб 154 сонетнинг хаммаси шоир Юсуф Шомансур томонидан Угирилиб, 1978 йилда алохида китоб тарзида босиб чикарилди,

    1971 йилда Шотландия шоири Роберт Бернснинг «Кушик ва балладалар» китоб и Мухаммад Али таржимасида нашр этилди.

    1974 йилда Байроннинг шеър ва балладалари М. Шайхзода, Жуманиёз Жабборов, Мухаммад Али, Рауф Парфи ва Шукрулло- лар таржималарида китоб шаклида чоп этилди.

    1980-90 йилларда Лонгфеллонинг «Хая вата хаки да куш и к» шеърий асари, Шекспирнинг «Макбет» фожиаси (Саъдулла Ах­мад таржимаси), Кристофор Марлонинг «Сохибкирон Темур» фо­жиаси (Маъруф Жалил таржимаси) узбекчага угирилди.

    1988 йилда буюк инглиз шоири Жорж Байрон тугилганига 200 йил тулиши муносабати билан катор газета ва журналлар са- хифаларида шоирнинг «Дон Жуан» достонидан Абдулла Шер ас- лиятдан бевосита угирган парчалар босилди.

    Инглиззабон муаллифлар ижодидан амалга оширилган тар- жималар сони йил сайин оша борди. В. Шекспирнинг «Хамлет» трагедияси узбекчага 1938 йилда Вохид Зохидов томонидан ик- кинчи бор угирилди. 1946 йилда В.Шекспирнинг «Ромео ва Жульетта» трагедиясини узбек тилига агдарган М. Шайхзода 1948 йилда «Хамлет» таржимасига учинчи булиб кул урди. Аслиятга монанд килиб Б. Пастернакнинг русча таржимасидан шеърий тарзда амалга оширилган бу таржима Чулпон ва В. Зохидов тар- жималаридан хар жихатдан мукаммал эди. 1960 йилда М. Шайх­зода Шекспирнинг узбек тилига угирилган драматик асарлари туплами нашр этилиши муносабати билан уз таржимасини кайта куриб чикиб, у ига жиддий тузатишлар киритди. Пировардида Уз­бек китобхони ва томошабини «Хамлет»нинг анча мукаммал. шаклан ва мазмунан аслиятга монанд таржимасига эга булди.

    Кейинчалик В. Шекспирнинг бошка катор драматик асарла­ри хам узбек тилига кетма-кет таржима килина бошлади. «Отел­ло» (1940), «К,ирол Лир» (1956) Г. Гулом таржимасида, «Юлий





    Цезарь» (1958), «Вероналик икки йигит» (1973) Уйгун таржима- сида (кайта угирма), «Кийик кизнинг куйилиши» (1965) Туроб Тула, «Ун иккинчи кеча ва турфа хаигомапар» (1966) X. Гулом таржималарида узбек китобхонларига хадя этилди.

    Узбек гага угирилган мазкур асарларнинг купчилиги мамла- катимиз театрларида муваффакиятли сахналаштирилди. Истеъ- додли с ахи а у стал ар и А б pop Хидоятов, Олим Хужаев, Шу кур Бурхоновлар Отелло, Хамлет ва Брут ролларини койилмаком иж- ро этганликлари туфайли катор йиллар давомида томошабинлар тахсинига сазовор булдилар.

    Таникли театршунос олимлар М. КрДиров ва Т. Турсунов- ларнинг кайд этишларича, «Хамлет» трагедияси Хамза номли Академик драма (хозирги Узбек Миллий) театри сахнасида ку- йилганига уттиз йил тулган кезлардаёк (1965) асар узбек тилида икки минг марта, «Отелло» трагедияси эса беш юз мартадан ор- тикрок уйналган эди?

    1943 йилда мамлакатимизга мехмон булиб келган Британия парламент делегациясииинг Хамза номли Академик драма театри сахнасида «Отелло» трагедиясини томоша килганидан кейин, театрнинг таасуротларни кайд этиш дафтарида ёзиб колдирган ушбу сузларини келтириш жоиздир: «Британия парламент деле- гацияси Тошкент драма театри сахнасида «Отелло»ни куриб, жу- да хузур килди. Бую к асарнинг бу кадар зур в а мохирона ижро этилишини хонадонимиздан жуда узокда туриб куриш - бу бами- соли кадимий дуст билан янги дустлар даврасида учрашиш, уни янгиланган алп баходир холида куришга ухшайди.

    Шундай кучли спектакль куйганликлари билан артистлар- ни, уни самимий кабул килганликлари билан томошабинларни чин калбимиздан муборакбод этамиз.

    Асарнинг бундан хам кура катта махорат билан уйналгани- ни хеч каерда, хатто Лондонда хам курган эмасмиз. Виз, хусусан, Отелло, Яго, Дездемона ролларини ижро этган уч артистиинг уйинини алохида кайд этишни ва уларга койил колганимизни ай- тишни истар эдик».

    Шуни кУшимча киламизки, Британия парламент делегация- си аъзоларини уз махоратлари билан койил колдирган артистлар Отелло ролини ижро этган Аброр Хидоятов, Дездемона образини жонлантирган Сора Эшонтураева ва Яго разиллигини гавдалан-


    Каранг: Кадыров М., Турсунов Т. Шекспир на узбекской сцене (К 400-летию со дня рождения В. Шекспира). -«Общественные науки в Узбекистане». 1964, № 4, с. 52.





    тирган Лутфулла Назруллаев каби севимли санъаткорларимИЗ эдилар.

    1950-60 йилларга келиб узбек тилига угирилган асарлар таржималар и сифат жихатидан анча устунлиги бил ан ажралиб ту- ради: санъаткорларнинг тажриба, махорат ва малакалари оша бо- риб, таржималар кагор хато ва камчиликлардан халос булиб, сай- ; а^лаша бошлайди. Таржима танкидчилиги буйича журнал ва га- зеталар сахифаларида чоп этилган катор илмий тахдил ва умум- лашмалар таъсирида купчилик таржимонлар уз маъсулиятларига энди илмий-танкидий ёндашадиган булиб коладилар.

    Шундан кейинги йилларда узбек китобхонлари В. Шекс- пирнинг «Ричард III» хамда «Антоний ва Клеопатра» асарларини Декад Мухтор ва Ко мил Яшин таржималарида укишга муяссар булдилар.

    В. Шекспир ижоди билан Узбек китобхон оммасини янада кенгрок таништириш борасида Республикамизнинг таникли шои- ри Жамол Камол катта жонбозлик курсатди. У 80-йилларнинг би- ринчи ярмида В. Шекспирнинг атодли шоир ва таржимонларимиз томонидан угирилган барча драматик асарларини яхшигина тах- рир килиб нашрга тайёрлади ва узи хам муаллифнинг «Киш эрта- ги», «К,ирол Генрих IV», «Макбет», «Кориолан», «Венеция савдо- гари» каби бешта асарини таржима килиб, мазкур нашрга кирит- ди. Шундай килиб, 1981-85 йиллар мобайнида В. Шекспирнинг ун бешта драматик асаридан иборат беш жилдлик танланган асар- • лари Гафур Гулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида чоп этилди. Дарвоке, В. Шекспир асарларининг узбек тилидаги би- ринчи туплами, эслатиб утилганидек, 1960 йилда босиб чикарил- ган булиб, унга муаллифнинг бешта машхур драматик асари ки- ритилган эди.

    Шундай килиб, Шекспир дунёнинг асарлари узбек тилига энг куп таржима килинган дахоларидан хисобланади. Унинг ай- рим асарлари тилимизга икки-уч мартадан угирилган.

    Инглиззабон ёзувчилар ижодига мансуб насрий асарларни таржима килишга Ватанимизда 30-йиллардаёк жиддий эътибор бера бошлаган эди, Бу жараён кейинги ун йилликлар мобайнида анча жадаллашиб кетди,

    Утган давр мобайнида жахон адабиёти дурдоналари билан китобхонларни кенгрок микёсда таништириш масъулияти юрти- мизнинг купгина ёзувчиларини таржима амалиёти билан жиддий- рок шугулланишга даъват этди. Амалга оширилган таржималар





    микдори йил сайин ортиб бориши билан бир каторда уларнинг сифати х,ам яхшилана борди.

    Бу даврда илгари амалга оширилган таржималарнинг маъ- лум кисми х.аёт талабидан келиб чикиб кайта назардан утказилди: кискартирилган уринлари тулдирилди, хато ва камчиликлари ту- затилди. Айрим асарлар кайта таржима килинди. Юртимизда тар- жима амалиёти нафакат микдор, балки сифат узгариши томон хам одимлай бошлади

    Таникли ёзувчи-таржимон Мирзакалон Исмоилий инглиз ёзувчиси Э. Войничнинг «Суна» романини 1934 йилда бирмунча кискартириб узбек тилига таржима килган ва 1936 йилда жамоат- чилик истак ва мулохазаларини хисобга олиб матнни кайта куриб чикиб, жиддий тузатишлар билан иккинчи бор чоп эттирган бул- са, 1956 йилда уни кайта угириб, асариинг анча мукаммал таржи- масини китобхон эътиборига хавола этди.

    Д. Дефонинг «Робинзон Крузонинг хаёти ва ажойиб саргу- заштлари» асарининг 1948 йилда амалга оширилган илк таржи.ма- си 50-йиллар китобхонини каноатлантира олмаслигини хис этган Й. Шамшаров жамоатчилик томонидан баён этилган танкидий фикр-мулохазалар асосида асар таржимасини кайта куриб чикди, хато ва камчиликларини хол бакудрат бартараф этиб, 1953 йилда асарни иккинчи бор нашр килдирди. Аммо вакт утиши билан бу таржима хам синчков ва талабчан китобхон талабидан оркада колди. Буни инобатга олган санъаткор таржима матни устида жиддий иш олиб бориб, уни китобхон савиясига маълум дара- жада мослаштирди ва 1965 йилда уни учинчи бор чоп эттирди.

    Таржимонлар эътиборини такрор ва такрор узига тортган бадиий ёдгорликлар сирасига Свифтнинг «Гулливернинг саёхат- лари» асари хам киради. Асар 1944 йилда С. Йулдошев, 1945 ва 1952 йилларда А. Хужахонов томонларидан узбек китобхонлари- га тортик этилади.

    Хозирги кунда инглиззабон ёзувчилар ижодидан узбекчага угирилган асарлар катта микдорни ташкил этади. Улардан айрим- ларининг номларини тилга оламиз. Юкорида эслатилган асарлар таржималаридан ташкари инглиз адабиётидан яна Жэймс Грин- вуднинг «Жулдур кийимли бола» (1961, Н. Турмухаммедов тар- жимаси), А. Конан Дойлнинг «Чипор лента» (1963, В. Рузиматов таржимаси), «Шерлок Холмс хакида хикоялар» (1963, М. Мир- зоидов), «Баскервиллар ити» (1971. Н.\абибуллаев), Р. Киплинг- нинг «Маугли», У. Х,ербертнинг «Куринмас одам» асарлари (1961, Р.Комилов), Гарриэт Бичер Стоунинг «Том тоганинг кулбаси», Р,





    Стивенсоннинг «Хазиналар ороли», Г. Хеггарднинг «Блосдолм содибаси» (1975, Н. Шомирзаев), Жэймс Олдрижнинг «Денгиз шундори» романи (1977, Э. Миробидов), Америка адабиётидан Жек Лондоннинг «Мартин Иден» (1968, К Мирмухаммедов), «Уч Калб» романлари ва «дикоялар туплами» (1958, Ф. Абдуллаев), Марк Твеннинг «Том Сойернинг бошидан кечирганлари ва Гекль­берри Финнинг бошидан кечирганлари», «Шадзода ва гадо» хам- да «Жанна д’Арк» (1965, Р. Комилов), Оливер Твист романлари, Теодор Драйзернинг «Бахти каро Керри», «Америка фожиаси» романлари (1976, У. Усмонов), Ф.Купернинг «Сунгги Могикан» (1973, Э. Миробидов), «Чингачкук улкан млон» (1971, Э. Миро­бидов) романлари, Эрнест Хемингуэйнинг «Алвидо, курол!» ро­мани, Жанубий Африка адабиётидан Питер Абрадамснинг «Чад- мокли йуллар», «Кдбрдаги гулчамбар» романлари ва бошда куп- гина асарлар таржима дилиниб, кенг узбек китобхон оммаси мул- кига айлантирилди.

    Аммо афсус билан кайд этиш лозимки, ин гл из тилидан уз- бекчага бевосита таржима кила оладиган дакикий мутахассис санъаткорларнинг йудлиги сабабли инглиз тилида ижод килган муаллифлар асарлари узбек тилига хамон рус тили о р кал и уги- рилмокда. Бу таржима жараёнида мукаррар йул куйиладиган нук- сонлар микдорининг икки баравар ошиб кетишига олиб келмок- да. Бирок купчилик модир таржимонларимиз асарлар рудига чу­ду ррок кириб бориш ва бу рудиятни узбек тилига юкори мадорат билан талдин этиш воситасида таржимавий кусурлар олдига маъ- лум даражада парда тутиб келмоддалар.

    Лекин тан олиш керакки, кейинги пайтларда умид учкунла- ри алангаланиб, билвосита таржимадан бевосита таржимага утиш даракатлари кузга ташланмокда. Мисол тарикасида Узбекистонда хизмат курсатган маданият ходими, модир таржимон Амир Фай- зуллонинг хинд тилидан узбекчага угирган романлари дамда шеър ва хикояларини, «Махабхарат», «Мирза Голиб», «Рамаяна» каби куп серияли киноленталарини, шунингдек, араб ва форс тил- ларидан амалга оширилаётган купчилик таржималарни, таникли олмоншунос Янглиш Эгамов немис тилидан угирган роман ва хикояларини келтириш мумкин.

    Инглиззабон ижодкорлар асарлари таржимаси дадида ran кетадиган бул с а, бу ерда дам ижобий даракатлар кузга ташлан­мокда. Айрим кичик дажмдаги шеър ва дикоялар, катор кино- фильмлар мухлисларга бевосита таржима ёрдамида таддим этил- мокда.





    1996 йилда Динора Султонованинг аслиятдан бевосита амал- га оширган катар инглиз шоирлари шеърлари таржимаси «Фаро- гат» но ми бил ан нашр этилди.

    2003 йилдан эътиборан Узбекистан телевидениеси оркали такрор ва такрор намойиш этилаётган Япония кино ижодкорлари- нинг «Ошин» номли куп серияли кинолентаси узбекчага инглиз тилидан Хулкар Аъзам томонидан воситачи тил ёрдамисиз туг- ридан-тугри оби-тобида таржима килиндики, бу бошлаб юборил- ган ижобий жараённинг илк меваларидир.

    Хуллас, мамлакатимизда билвосита таржимадан бевосита таржимага утиш жараёни бошлаб юборилди. Бу саъй-харакат уз­бек китобхонларининг жахон адабиёти дурдоналари намуналари билан батафсилрок танишишлари учун имконият яратиб беринг бараварида якин келажакда тахдил ва тадкик учун хам шубхасиз зарурнй материал хозирлай олади, деган умиддамиз,

    Нихоят, кайд килин] зарурки, мамлакатимизда куп асрлик тарихий давр мобайнида жуда катта бадиий-адабий, тарихий, а\- локий, фалсафий, илмий, диний асарлар узбек тилига угирилди. Таржима адабиёти Ватан адабиёти билан ёнмаён пайдо булиб, ривожланиб, халкимизнинг гоявий-эстетик эхтиёжини кондириш- да мухим ахамият касб этиб келмокда.

    Адабиётимиз тарихининг катта улушини ташкил этадиган бундай бойликни илмий-танкидий урганиб, натижасини таржима амалиётига жорнй этиш таржимачилик ишининг юкори савияси- ни белгилайди.


    3. Таржима турлари

    Таржима амалиёти пайдо булибдики, аслиятни она тилига кандай угиритп лозим - сузма-сузми ёки эркин тарздами - деган масала таржимонлар олдида кундаланг турган муаммо саналади. Айрим шахслар, масалан, XX асрнинг бошларида ижод килган санъаткорлар, сузма-суз таржимани ёклаб чиккаилари холда, ама- лий фаолиятларида шу усулдан кепрок фойдаланиб келган булса- лар, купчилик ижодкорлар эркин таржимани афзал куриб, санъат-, кор аслиятнинг харфини эмас, рухини, сузини эмас, мазмунини, шаклини эмас, унда мужассамлашган ахборотни бера билиши ке­ра к, деган нуктаи назарни олга сурганлар, Аммо масалани наза- рий хал килиш лозимлиги хеч кимнинг хаёлига келмаган. Таржи-





    манинг максади, китобхоннинг савияси ва диди, матн тури каби катор мае ал ал ар мухокама кун тартибига купил маган.

    Назарий асоснинг ишланмаганлиги таржима жараёнига тур- лича ёндашишни келтириб чикарган. Бу, уз навбатида, катор тар­жима турларининг вужудга келишига сабаб булганки, уларнинг айримларй ижодий-илмий, баъзилари иллатли деб тан олинади. Куйида уларнинг айримлари хакида фикр юритилади.

    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25


    написать администратору сайта