Главная страница
Навигация по странице:

  • Сузма-суз таржима.

  • Эркин таржима.

  • Образлаштирилган (идиомалаштирилган) таржима, Бу

  • Мослама таржима.

  • Муяллифлаштирнлган таржима.

  • Тадбил таржима.

  • Академик таржима.

  • Госитачи тилдан таржима.

  • Мусаев Кудрат Гаржима назарияси асослари


    Скачать 457.14 Kb.
    НазваниеМусаев Кудрат Гаржима назарияси асослари
    Дата26.05.2022
    Размер457.14 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлаmusaev_k_udrat_tarzhima_nazariyasi_asoslari.docx
    ТипДокументы
    #550124
    страница3 из 25
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
    Ижодий таржима. Бу таржима турида аслият лисоний во- ситалари матний маънолари ва услубий вазифалари умумхалк ти­ли грамматик коидалари билан хамохангликда кайта яратилади. Лисоний воситаларнинг миллий-тарихий, ижтимоий ва образли- хиссий хусусиятлари аслиятга хос ва мое тарзда талкин этилади. Асар сахифаларида муайян услубий максадлар учун кУлланилган фонетик-орфоэпик хамда лексик-грамматик нуткий чекинишлар уз вазифаларига мувофик мукобил лисоний воситалар ёрдамида тикланади. Буларнинг барчаси муаллиф максадининг китобхонга етиб бориши учун имкон яратади.

    Сузма-суз таржима. Муаллиф матнини хижжалаб угириш оркали унинг мазмуний-вазифавий уйгунлигини сохталаштира- диган, хиссий-таъсирч анлик хусусиятини, бадиий-образли асосп- ни хиралаштирадиган, таржима тили меъёри ва маданиятини бар- бод этадиган, бинобарин, аслиятнинг тугал-адекват таржимаси сифатида кабул килиб булмайдиган иккиламчи матнга айтилади.

    Бу таржима турида аслият таркибидаги суз бирикмалари, баркарор иборалар, грамматик курилиш, суз тартиби аксарият холларда таржима тили конуниятларига мослаштирилмайди. Купчилик лисоний воситалар матний холатларига, вазифавий жи- хатларига. даврий ва миллий хусусиятларига караб эмас, балки лугавий маънолари асосида угирилади. Бу хол миллий-тарихий ва хиссий-таъсирчан лисоний воситаларнинг кушимча хусусиятлар- дан холи услубий бетараф, нурсиз суз ва суз бирикмалари ёрда­мида талкин этил иш ига олиб келади. Бинобарин. сузма-суз тар­жима ношуд таржимонлар назарда тутган максадни - асарнинг мазмуний-гоявий хусусиятини китобхонга тула-тукис етказиб бе- риш каби вазифани утай олмайди, чунки таржимон олдида бадиий асарнинг бошка бир шахе томонидан ¡угри маънодаги, нурсиз ли­соний воситалар ёрдамида амалга оширилган баени туради. Шу- нинг учун бундай амалиёт тури сохта таржима усули дейилади.





    Турли мамлакатларда бадиий таржима муаммоларига ба- гишлаб утказилган Минтакавий кенгаш ва симпозиумларда4 суз­ма-суз тар жима амалиёти каттик кораланиб келинди, бу хакда купгина танкидий фикрлар баён этилди. А. Шариф уз маърузаси- да сузма-суз таржима амалиётини иллатли усул деб хисоблаган булса, Т. Гнедич унинг ижодий иш эмас, балки «цирктомошасига ухшаш масхарабозлик» эканлигини кайд этди. X. Хантемирова- нинг фикрича, «энг яхши сузма-суз таржима» хам аслият бойлиги ва узига хослигини тула-тукис талкин эти ш га ожизлик килади.

    1975 йили таржимон ва таржимашуносларнинг Морис То­рез номидаги Москва чет тиллар инстмтутида «Таржима назария- си ва таржимонлар тайёрлашнинг илмий асослари» коми билан утказилган конференциясида М. Л. Гаспаров узинииг «Сузма-суз таржима ва тулаконлилик даражаси» деб аталган маърузасида амалий фаолиятнинг айни турини пуч ва самарасиз деб бахолаб, унинг бадиий ёдгорлик шакл ва мазмунининг диалектик бирлиги ва бутунлигини кайта яратиб беришга ожиз эканлигини амалий далиллар заминида илмий асослаб берди,

    Дархдкикат, сузма-суз амалга оширилган таржима адабий асар миллийлиги ва бадиийлигини ташкил этадиган барча унсур- ларни жуда хира талкин этади: асар яратилган давр буёги, унинг мусикийлиги ва ритми, хиссий-образли воситалари, персонажла- ри нутки тасвири, муваффакиятли кулланилганлиги туфайли ифо- данинг жозиба кучини оширадиган янги тил бирликлари, ёзувчи- нинг индивидуал-ижодий услуби - буларнинг хдммаси деярли йукка чикарилади. Таржимон яратган нурсиз воситаларда муал- лиф услубидан кура таржимон калами купрок кузга ташланиб ту- ради. Демак, сузма-суз таржимага мамлакатимизда илгари хори- жин тилларни пухта эгаллаган ижодий зиёлиларнинг етишмаган- лиги туфайли ноилож мурожаат килинган, хозир эса узга тиллар­ни мукаммал эгаллаган ижодкорларнинг борган сари куплаб ети- шиб чи-каётганлиги туфайли унга амалий фаолиятдан бемалол сикиб чикарилиши лозим булган иллатли усул сифатида каралади.

    Сузма-суз таржима китобхонни асар мазмуни билан уму- мий тарзда таништиргани холда, мукаммал бадиий таржима яра- тиш учун хомаки матн сифатида хизмат килишигина мумкин. Шу максадда атайлаб тайёрланадиган сузма-суз таржимани илмий


    I ГГжиччла А^'аЛЬНИе пР°^лемь1 теоРии художественного перевода. М., 1967, М. Л. I ас паров. Подстрочник и меры точности. «Теория перевода и научные основы подготовки переводчиков», ч. I, Москва, 1975.



    адабиётда «таглама» деб аташади. Бу таржима усули ёрдамида,1 собик итгифок даврида купгина иттифокдош республикалар муаллифлари ижод намуналари, шу каторда узбек каламкашлар^ асарлари хам, рус тилига угирилар эди. \

    Таглама дан гохо таржимадан таржима кил и ш да хам фонда- лаиилади. Эркин Вохидов Гётенинг «Фауст» фожиасини узбек \ тилига Борис Пастернакнинг русча таржимасидан угирганида шу j асарнинг Н, Холодковский рус тилига агдарган русча таржимаси- дан таглама урнида фойдалангани ва бу матянинг унга сузсиз ёр- дами теккани хакида гапирган.

    Шу ни хам кайд килиш лозимки, таглама бадиий нуткка хос хусуснятлардан бирортасини хам узида мужассам этмаслиги ту­фам л и хеч качон н аз арий умумлаштириш материал и сифатида хизмат кила олмайди.

    Эркин таржима. Таржима амалиётининг иллатли усулла- ридан булмиш бу ту рига утган асрнинг урталаригача тез-тез му- рожаат килиб турилган. Бунда таржимон аспиятнинг шаклиниту- ла эътибордан сокит этгани холда, мазмунини уз сузлари билан содда ва киска хикоя килиб берган. Онда-сонда диалогик нутк намуналари таржимада берилган булса-да, персонажлар нутки тасвирини тиклашга эътибор килинмаган. Услубий приём л ар в а бадиий-тасвирий воситалар вазифаларяни канта яратишга деярли харакат килинмаган Натижада муаллиф яратган сикик, образлн, хиссий-таъсирчан ифодалар нурсиз баён даражасига тушиб кол- ган. Г охо масала шу даражага бориб еттанки, таржимонлар пар- чалар мазмунини, персонажлар хусусиятлармии узларича узгар- тирганлар, бутун бошлн тасвирларми узларидан кушганлар, асар- даги айрим тасвирларми таржимадан тушириб колдирганлар. Хат- то асар персонажлари номларини баъзан уз ватаидошлари номла- ри билан алмаштиришгача бориб етганлар. Окибатда муаллиф асари таржимада таниб булмас даражада узгариб кетгав. Натижа­да асарни муаллиф яратган зарурий шаклда эмас, балки содда- лаштирилган. кискартирнлган тарзда укиган узга мил л ат китоб- хони муаллиф ижоди хакида нотугри тасаввурга эга булган.

    Аслият тилидаи бевосита таржима кила оладиган уста санъ- аткорлари деярли булмаган халкларга эркин угириш йули билан булса-да, асарни етказиб бернш вазифасини уз олдига максад ки­либ куйган таржимонни кайсидир маънода тушу ниш мумкин. Аммо юртимизда козок, киргиз ва коракаллск тилларини мукам- мал биладиган зуллисонайн адибларнн истаган микдорда топиш мумкин булган бнр пайтда, Габит Мусреповнинг «К°3°К солда-





    ти», Хидир Деряевнинг «Кдсмат» романларининг хамда А, Бе­ки мбетовнинг «Огир кисматли енгувчилар» повесткиинг узбек тилига эркич таржима килинишини кандай бахолаш лозим?!

    Макс ад и аслиятнинг мазмун ва шакл бирлигини аинан сак- лашдан иборат булган таржимон уз масъулиятига халол муноса- батда булганида, араб афсоналари турку ми «Минг бир кеча» тар- кибига кирувчи «Бир соатлик халифа» асарининг узбекча таржи- масида берилган таржимон изохида куйидаги сатрларни укима- гаи булардик: «Мен... таржимада русча нусхага каттик риоя кил- мадим, китобхонга кулай булсин учун катма-кат жумлаларни си- киштирдим, такрорларни кискартирдим, укувчини шубхага сола- диган жойларини олиб ташладим»6 ёки В.Смирнова-Ракитинанинг «Абу Али ибн Сино киссаси»ни узбекчага угирган таржимон изо­хида г и ушбу хол га йул купил мае эди: «Таржимада им кон бори ч а узимизни эркин тутдик. Кигоб яна хам яхши, яна хам укишли бул­син деб, кераксиз тафсилотларни кискартирдик, айрим уринларни, яна хам мантикийрок булишини кузда тутиб, узгартирдик»7. Тар- жимонлар «ортикча гашвишлар» билан узларини «банд килиб» юрмасдан, асарлар кандай яратилган булса, у л арии уз тялларига шундайлигича талкин килишлари, шу йул билан китобхонларда асл нусхалар хакида холисона тасаввур хосил булишига эришиш- лари лозим эди. Зеро, таржимоннинг ижодкорлиги унинг хам- муаллифлигида эмас, балки аслиятнинг барча таркибий унсурла- рини айнан узидай кайта яратишида намоён булвши даркор.

    Адекватликка эришиш борасида давом зтиб келаетган уз­лу ксиз ижодий жараён сунгги ун йилликлар мобайнида эркин таржи.ма амалиёти том и рига сезиларли даражада болта уриб кел- дикн, натижада кейинги 60-70 йил мобайнида амалга ошириб ке- линган таржималар аслият рухини имкон кадар дуруст акс эттира бошлади, яъни таржималарда хозирги китобхон нуктаи назаридан нима кайта яратилиши лозим булса, хаммаенни тиклаш борасида саъй-харакатлар олиб борилмокда, амалга оширилаётган таржи­малар адекватлик сари интилмокда.

    Образлаштирилган (идиомалаштирилган) таржима, Бу таржима тури да муаллифнинг индивидуал ижодига хос тарздаги гасвирпи юзага келтирган лисоний воситалар беасос образли ибо- ралар, хис-туйгуни ифода этадиган сузлар, баландпарвоз бирик-

    Карачг: Бир с»а; лик халифа. Гафур Гулом номидаги бадииИ адабиёт натриё- тн.^ I ошкел г. 1967. 294 бет.

    Гарант: В. Смириоаа-Ракитнна. Абу Али ибн Сина кжсаси, «Ёш гвардия» нашриёти. Тош., 1966, 6 бет.





    мал ар бил ан алмаштириб угирилади. Натижада муаллиф тасвири меъёри бузилиб, муддаога зид узгача услубли матн юзага келади. К,ош куяман деб, куз чицариш шу тарифа содир булса керак-да!

    Тугри, муаллиф ижоди хам уз-узидан хиссий-таъсирчан суз вл иборалар, образли ташбехдар билан тулиб-тошган булиши мумкин. Бу ёзувчининг вокеликни бадиий-эстетик жихдтдан бар- камол тасвирлашга интилиши билан боглик булиб, айни саъй-ха- ракат хеч качон меъёрдан ошиб кетмайди. Образлаштирилган таржимада эса, барча харакатлар асар образлилигини кучайтириш учун атайлаб амалга оширилиши туфайли умумий образлилик хаддан зиёд тус олиб, гайритабиий хусусият касб этади. Китоб- хоннинг жигига тегадиган бундай таржима матни сохта эстетик тасаввур хосил килади.

    Мослама таржима. Бу таржима турида аслиятга ута эркин муносабатда булинади. Купрок комедия жанрига мансуб сахна асарлари хамда шеърият намуналари таржимасида мавзу, персо- нажлар таркиби, мазмуний хусусият одатда садланса-да, аслиятда мужассамлашган миллий узига хослик, урф-одатлар, рухий хо- латлар таржима тили сохибларига хос шундай жихатлар билан алмаштирилади, Натижада узига хос тасвирий воситалар силси- ласидан иборат муаллиф матни таржима тили мансуб булган халк либосига бурканади. Бундай таржима беасос аслиятни имкон ка- дар таржима тили сохибларига ядинлаштиришни уз олдига мак- сад килиб куяди.

    Мослаштирилган таржима усулига купрок утган асрнинг 30-40-йилларида мурожаат килинган. Масала шу даражага бориб етганки. куп холларда сахна асарлари персонажлари номлари ма- халлий халк вакиллари номлари билан алмаштирилган, сахнада намойиш килинган туй-томоша ва бошка тадбирлар узбекона усулга якинлаштириб талкин эти л га н.

    Мослаштирилган таржиманинг пайдо булиши сабабларидан бири уз калами кувватига ишонкирамаган ижодкорнинг асарни китобхон кулида тезрок куриш орзуси билан богликдир. Иккинчи сабаби - таржимоннинг узга халк хаётининг узига хос тарздаги тасвирига багишланган бадиий ёдгорликни уз китобхонига мак- бул ва манзур тарзда етказиб бериш истагидан иборатдир.

    Муяллифлаштирнлган таржима. Бундай таржима муал­лиф розилиги билан амалга оширилади. Уз асарининг юкори ба­диий-эстетик кийматга эга эмаслигини хис этган, бинобарин, унинг узга тил китобхони томонидан юкори бахоланишига кузи етмаган иймони сует, шухратпараст муаллиф асари такдирини





    узига нисбатан талантлирок туюлган адиб-таржимон кулига топ- ширади. Натижада таржима асл нусхага нисбатан мукаммаллик касб этади. Бунда таржимон асар мазмунини асосан сакдаб колса- да, адекват таржима яратиш тамойилига зид тарзда уз олдига ку- йилган талабларни эътибордан сокит килиб, асарнинг айрим урин- ларини олиб ташлаш, у ни кискартириш ёки унга узидан янги пар­ча ёки бутун бошли боблар кушиш, муаллифнинг узига хос тили ва услубини эътиборсиз колдириб, асарни уз услубига буйсунди- риш нули билан таржима килади. Окибатда янги, уз аслидан туб- дан фарк киладиган асар вужудга келади, Аслият ва унингтаржи- маси билан алохида-алохида танишган икки тил билимдони улар- ни бир мавзуга багишланган икки асар экан-да, деган хулосага келиши \еч ran эмас.

    Тадбил таржима. Таржима хамма вакт хам аслиятнинг шакл ва мазмун бирлигини тула-тукис саклаган холда амалга оширилавермайди. Гохо таржимонлар таълим максадини назарда тутган холда, талабалар савиясидан келиб чикиб, одатда мумтоз адабиёт намуналарини хозирги за мои тил ига киска, содда ва ту­шу нарл и тарзда, аксарият, назмни насрий йул билан баён этиб бе- радилар. Демак, таржима бир тил доирасида амалга ош и рил ад и. Алишер Навоий «Фарход ва Ширин» достонининг куйи синф укувчиларига мулжаллаб амалга оширилган таржимаси бунга ми­со л бул а олади.

    Хорижий тиллар тахсили билан шугулланувчи талабалар учун тили урганилаётган мамлакатлар адиблари асарлари хам тадбил килиб нашрдан чикариб берилади. Китобхон табдилни асарнинг тула шакли сифатида кабул килмаслиги учун китобнинг ном и таги да «адаптация (тадбил) кили н га н» деб ёзиб куйи л ад и.

    Ушбу таржима турига узга тилда битилган асар мазмунини купрок таълим максадида она тилига киска ва содда шаклда хи- коя килиб бериш хам киради. Бу хорижий тилдан она тилига тад­бил килиб угиришдмр.

    Академик таржима. Аслиятни илмий тадкик килиш мак­садида амалга оширилган таржима академик таржима дейилади. Бунда аслиятнинг мазмунигина саклангани холда, шакли эъти­бордан деярли четда ко л ад и. Шеърий асарга хос кофия, турок ка- би ходисалар алохида эътибор билан тикланмайди. Таржимавий матн аслиятнинг тагламасига ухшашлиги сабабли китобхонга ба- диий таржимадек тулаконли эстетик завк бахш эта олмайди.

    Бундай таржимада аслиятнинг мазмуни тула тикланса-да, унинг шакли, баён услуби, охангдорлиги, бадиий-тасвирий воси-





    талар ёрдамида хосил килинадиган образлилиги, хиссий-таъсир- чанлиги йуколади. Демак, диалектика нуктаи назаридан етакчи хисобланмиш мазмун шаклни курбон килади, окибатда иккаласи асосида вужудга келиши лозим булган диалектик бирлик, яхлит- лик бузилиб, номутаносиблик юзага келади.

    Госитачи тилдан таржима. Кенг китобхон оммасини турли халкларнинг нодир асарлари билан таништириш, уларни инсоният заковати махсули булмиш юксак даражадали пурмантик фикрлар дунёсидан бахраманд килиш масъулияти республикамизда бадиий таржима ишига катта эътибор каратишни талаб килмокда. Фукароларимиз адабий захираларини уз ватандошлари асарлари хисобигагина эмас, балки жуда куп ёндош, кардош халклар, хатто узок хориж муаллифлари яратган дурдоналар хисобига хам бойитмокдалар. \озирги кунда узбек таржимачилиги хам микдор, хам сифат жихатидан гуркираб усиш, камолот чу к кис и сари интилиш жараёнини бошидан кечирмокда.

    Аммо шуни кайд килиш лозимки, таржима килинаётган асарларнинг хам мае и хам тугридан-тугри аслиятдан исталган тил га таржима килинаяпти, деб булмайди, уларни иг куп чилиги иккинчи, хатто, баъзан учинчи воситачи тил оркали угирилаяпти. Узбек тилига килинаетган таржималарга келсак. катор хамдуст- лик республикалар ва купчилик хорижий халклар тилларидан угирилаётган асарларнинг аксарияти асосан рус гили оркали амалга оширилмовда. Шунингдек, узбек адабиети намояндалари- нинг асарлари хам жахоннинг купчилик тилларига воситачи - купрок рус тили оркали таржима килинмокда.

    Шундай килиб, мамлакатимизда хозирги пайтда аслиятдан таржима килиш билан бир каторда, воситачи тил оркали угирнш амалиёти хам кенг куламда амалга оширилаётган бир пайтда, тар- жимашунос олимлар асл нусхадан бевосига таржима килиш иши­га гула хайрихох булсалар, билвосита таржима амалиётига нисба- тан улар орасида турли-туман караш л ар хукм су ради. Баъзи тад- кикотчилар воситачи тил оркали таржимани бутунлай кораласа- лар, аиримлари бу усулни жон-жахдлари билан химоя киладнлар. Масалан, Н. Чуковский узининг «Унинчи санъат илохаси» номли маколасида м азкур у су л га тиш-тир ноги билан карши ч и кади; «... Мопассанни рус тилидан таржима килиш канчалик бемаънилик





    булса, Лев Толстойни озарбайжончадан угириш хам шунчалик бехуда иш»8.

    Таникли адиб Абдулла Кдххор эса Н. Чуковский маколаси- га жавоб тарикасида ёзган «Таржимачилик ташвишлари» номли маколасида танкидчининг мазкур фикрига карши чикиб, восита- чи тил оркали таржима амалиётини катгик туриб химоя килади: «Хдкикатгуй булиш керак! Агар биз купчилик миллим республи- калардаги хамма ёзувчиларни ва барча адабиёт ихлосмандларини тилларни хамда кардош ва хорижий халклар адабиётларини урга- нишга сафарбар килганимизда хам бевосита асл нусхадан таржи­ма килиш ишларини йулга куя олмас эдик. Биз асл нусхадан туг- ридан-тугри таржима киладиган санъаткорни хамма вакт эъзоз- лаймиз, албатга. Аммо бундака таржимонлар бизда хозирча жуда кам. Нега энди биз миллим адабиётларни рус тили оркали кулга киритилиши мумкин булган кувончдан махрум этишимиз керак?!

    Лопе де Вега, Мольер, Шекспир, Гольдони асарлари сахна- ларимиз безаги хисобланади; китобхонларимиз В. Гюго, Р. Тагор, Т. Драйзер, Ж. Верн, Ж. Лондон, Э. Золя, Лу Син, Г. Флобер, Р. Роллан, Э. Хемингуэй, Ю. Фучик асарларини уз она тилида укиш- га муяссардирлар. Уларнинг барчаси, узбекчага рус тилидан тар­жима килинган.

    Грек ёзувчиси Костос Франческос узбек ёзувчиси асарини (Абдулла К,аххор узининг «Синчалак» киссасини назарда тутмок- да - К-M.) таржима килди. Нахотки биз унинг бу олижаноб иши- ни икки баравар бемаънилик, деймиз? Ахир у асарни нафакдт ас- лиятдан, хатто рус тилидан хам эмас, балки французчадан тар­жима килган9.

    Куриниб турибдики, икки макола муаллифи хам масалани жуда кескин куяди, Бири воситачи тил оркали амалга оширилади- ган таржимани иллатли хисоблаб, ундан бутунлай воз кечишни тавсия этса, иккинчиси бу усулни оклаб чикади. Бизнинг фикри- мизча, мазкур нуктаи назарларнинг иккаласи хам бахсли. Н. Чу­ковский фикрининг нотугри, бинобарин, Абдулла Каххор фикри- нинг тугри томони шундан иборатки, бир тилдан иккинчи тилга бевосита таржима килишнинг имкони булмаганда, бир халк ада- биёти намуналари билан иккинчи халк вакилларини билвосита таржима оркали булса хам таништираверишга нима етсин?! Му- айян хорижий тилдан бевосита таржима киладиган санъаткор-


    ’ И. Чуковский. Десятая муза, «Литературная газета», 16 декабрь, 1961.


    Абдулла Каххар. Заботы десятой музы, «Литературная газета», 1962. 17 май.





    нин г пайдо булишини кул ковуштириб кути б утириш нах,отки тугри булса?! Бизнингча, купчилик хорижий тиллардан бевосита таржима киладиган мутахассислар етиштиришга каттик кириш- ган холда, хозирча воситачи тил оркали булса хам зарур асар- ларни таржима килавериш фойдадан холи эмас.

    Воситачи тил оркали бажарилган таржима хам, агар у яхши таржима нусхадан яхши таржимон томонидан угирилган булса, китобхонни маълум даражада каноатлантиради, унга асарнинг гоявий-бадиий киймати хакида хакконий тасаввур бера олади.

    Купчилик хорижий адабиёт намояндалари асарлари хозир- ги пайтда узбекчага асосан рус тили оркали угирилаётган экан, бу таржималар узбек китобхонларининг хорижий мамлакатлар адиб- лари ва уларнинг асарлари хакида куп холларда т^гри тасаввур хосил килишларига сабаб булмокда.

    Узбек тилига муваффакиятли угирилган асарлар каторига, масалан, машхур инглиз адибаси Войничнинг «Суна» романн, буюк Шекспирнинг «Хамлет», «Отелло», «К,ирол Лир», «Ромео ва Жульетта», «Юлий Цезарь» ва бошка катор пьесалари киради- ки, уларнинг хаммаси узбекчага рус тили оркали таржима килин- гандир.

    Узбек сахна усталари Шекспир кахрамонлари образларини махорат билан талкин килаётган эканлар, бунинг сабаби, биринчи навбатда, пьесалардаги образларнинг узбек актёрлари куз олдида хакконий гавдаланишидадир.

    Аброр Хидоятов Отелло, Олим Хужаев Хдмлет, Сора Эшон- тураева Дездемона ва Офелия, Наби Рахимов Яго, Шу кур Бурхо- нов Брут образларини зур махорат билан яратган эканлар, бу маз- кур актёрларнинг пьесаларнинг воситачи тил оркали угирилган таржималари асосида илхомланганликлари окибатидир. Бу ерда театр танкидчиси Жавод Обидовнинг «Аброр - Отелло» м а кола- сида айтилган куйидаги сузларни келтириш уринлидир: «Инглиз парламент делегацияси буюк инглиз драматурги Вильям Шекс­пирнинг Аброр талкинидаги Отеллони кургач, унинг юксак дара- жасини кайд килиш билан баравар, Аброрни Шекспирнинг вата- ни Лондон сахнасида куришни орзу килганини айтди».

    Демак, давр, шароит такозоси билан билвосита таржима халкимизга халол хизмат килди: узбек китобхонларининг хори­жий адабиёт намояндалари асарлари билан танишишларига, шу билан бирга узбек адабиёти ва маданияти вакилларининг дунё- нинг катор халкдари адабиёти ва санъати намуналари билан ошно булишларига сабабчи булади. Виз шу маънода билвосита таржима





    амалиёти тарихига ижобий жараён сифатида карашимиз ва худди шу маънода машхур адиб ва таржимон Абдулла Кдххорнинг юко- ридаги фикрларига эътироз билдирмаслигимиз му м кин. Бирок ran шундаки, бугунги кунга келиб мамлакатимизда илм-фан ва мада-- ниятнинг мисли курилмаган даражада равнак топиши, хорижий тилл ар дан х,ам бевосита та ржи м а килиш га кодир мутахассис хо­дим ларн и нг етишиб чикаётганлиги ва шу ту файл и юкори самара- ларга эришилаётганлиги, мустакил республикамиз билан купгина хорижий мамлакатлар уртасида илмий-маданий ва техникавий алокаларнинг ривожланиб бораётганлиги бундан буён билвосита таржима амалиётини химоя килишни такозо этмайди,

    Воситачи тил оркали таржимадан бутунлай юз угириш ки- йин, албатта. Масалан, лотин америкаси халклари тилларидан уз- бекчага ёки, аксинча, узбек тилидан лотин америкаси халкдари тилларига бевосита таржима киладиган санъаткорларнинг топи- лиши хозирча амри махол. Аммо куп холларда бевосита таржима килиш мумкин булган тиллардан хам асарлар воситачи тил орка­ли таржима килинмовда, бунга токдт килиб булмайди.

    Республикамизда инглиз, немис ва француз тилларини ур- ганиш куп йиллик тарихга эга, Тошкент жахон тиллари универси­тета, Самарканд хорижий тиллар педегогика института, Тошкент Дав лат Миллий университета роман-герман тиллари факультета, Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университета хо­рижий тиллар факультета, Андижон Давлат тиллар института хамда Республиканинг купчилик педагогика институтлари хори­жий тиллар факультета ар и хар Йили минглаб олий маълу мотли инглиз, немис ва француз хамда катор Шарк тиллари мутахассис- ларини тайёрлаб чикармокдалар. Бундан ташкари, ун минглаб юкори малакали чет тиллар мутахассислари республикамизнинг олий ва урта укув юртларида даре бермокдалар. Бу омиллар инг­лиз, немис, француз ва кагор шарк тиллардан бевосита таржима- лар яратавериш имконияти аллакачонлар вужудга келганлигини, мазкур тиллар буйича воситачи таржималар бахридан утиш мум- кинлигини курсатади. Мукобил имкониятларга эга булган собик иттифок таркибига кирувчи Грузия, Арманистон, Озарбайжон ва болтик буйи республикалари воситачи тил ёрдамидан аллакачон­лар юз угирганлар-ку, ахир!

    Шарк тилларидан бевосита таржима килиш амалиёти кула- ми йил сайин кенгайиб бормокда. Бевосита таржималар асосан шаркшунослик институтида тахсил курган мутахассислар томо- нидан амалга оширилмокда.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25


    написать администратору сайта