Главная страница

Мусаев Кудрат Гаржима назарияси асослари


Скачать 457.14 Kb.
НазваниеМусаев Кудрат Гаржима назарияси асослари
Дата26.05.2022
Размер457.14 Kb.
Формат файлаdocx
Имя файлаmusaev_k_udrat_tarzhima_nazariyasi_asoslari.docx
ТипДокументы
#550124
страница9 из 25
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   25

яна кейинги давр «тил»ига, китобхон талабига мослаб, кайта тар­жима килиш эхтиёжи тугилади.

Башарти ёзувчи узок давр тасвирига багишлаб асар ёзади- ган булса, у тарихийликни кай даражада акс эттириши керак? Бу- нинг жавоби оддий. У хам уз асарини таржимон тутган йулдан бориб, тарихий ва архаик лисоний воситалар, грамматик ва фоне- тик шакллар билан меъёр доирасида таъминланган уз замонаси «тил»ида ёзиши зарур. Шунда асар замонавий каламкашнинг та-


Ь а





рихий мавзудаги ижод намунаси сифашда китобхон куз олдида намоён булади.

Бу сузларни нафакат кейинги даврда утмиш вокеа-ходиса- лар тасвирига багишлаб ёзилган асарлар, балки узок утмишда яратилган ижод намуиалари таржимаси хакида хам айтиш лозим. Масалан, ун туртинчи асрда муайян бир хорижий тилда яратил­ган асарни она тилига уша давр тили билан таржима килиш уз даври китобхони тилида битилиб, унта завк-шавк багишлаган та- рихий ёдгорликни таржима тилида тушуниб булмайдиган матн билан алмаштирган холда, уни китобхондан узокдаштириб юбор- ган буларди. Вахоланки, бундай асарни китобхон даври тилида угириб, матннинг тарихийликни жонлантириб турадиган лисоний воситалар билан хамоханглигини таъминлаш максадга мувофик- дир. Шундагина таржима тилида равон укиладиган тарихий асар юзага келиб, она тили адабиётини яна бир эстетик восита билан • бойитади.

Тарихий хамда тарихий мавзуларга багиш ланган асарларни таржима килганда шунта алохида эътибор бериш лозимки, тари­хий тараккиёт жараёнида купчилик суз ва ибораларнинг маъно ва вазифалари узгариб, улар кейинги пайтларда мутлако узгача ту- шунчаларни ифода этиш учун хизмат кила бошлайдилар. Лисо­ний бирликлар маъно ва вазифаларидаги бундай узгаришларни хисобга олмаслик муаллиф фикрини узгача талкин килиб куйиш- га олиб келади. Масалан, «басир» сузи Мирзо Улугбек замонаси- да «кузи уткир», «ута сезгир» шахсларга нисбатан куляанилган булса, хозирги пайтда, аксинча, «кур», «кузи ожиз» каби тушун- чаларни англатади. Таржимашунос олим профессор Г. Саломов- нинг кузатишича3“, Одил Ёкубов «Улугбек хазинаси» романида мазкур сузни уч марта кухна - «кузи уткир» маъносида ишлата- ди, шу йул билан персонажи нуткини давр хусусияти билан бойи­тади:

  1. Кайси Карнокий? Не деб гулдирайсен, шайтони басир?

  2. Кайда юрибсаи, шайтони басир?

  3. ... кирга чикиб кургонга кара. Кургон ичида икки жойда ут ёнмоги даркор. Икки жойда ут енса келиб хабар берасан. Ук- дингми, шайтони басир.


32 р, г айбулла Саломов. «Таржима тапгвишлари». Гафур Гулом помидаги Адабиёт ва санъат нашриети, Тошкснт 1983, ! 73-¡74 66.





Учала холда хам «шайтони басир» бирикмасини касбига мувофик кузи уткир, сезгир деб тан олинган жосус Кашкирга Амир Жондор айтмокда. «Шайтони басир» деганда Амир Жон- дор персонажга касби такозоси билан орттирган лакаби ёрдамида мурожаат килади. «Басир» сузи персонажнинг жосусларга хос ку­зи уткир, сезгирлигини билдирса, бирикма таркибидаги «шай- тон» сузи салбий тасвирни янада кучайтирувчи восита сифатида хизмат килади.

Вахт утиши билан «басир» с^зининг маъноси узгариб, хо- зирги замонда, ибтидоий маъиосига зид упарок, «кур», «кузи ожиз» маъноларини англатадики, мазкур сузни хозирги маъноси- дан келиб чициб угириш аслиятнинг нотугри талкияига олиб ке- лади. Боз устига, бирикма таркибидаги «шайтон» сузи мусулмон дини гоялари бакувват булган бизнинг худудимизда, «Рахмон»га карши куйилгани холда, ута салбий маъно белгисига эгадирки, мазкур суз хозирги даврда купрок «мугомбир» маъносини англат- са-да, таркибида анъанавий салбий муносабат садланиб долган. Шунинг учун булса ксракки, рус таржимони «шайтони басир»- нинг маъносини тушуниб етмагани, бирикма таркибидаги сузлар- ни хозирги лугавии маъноларидан келиб чикиб угириш мантик- сизликка олйб келишини идрок этиб, уни таржимада акс эттир- маган.

Таржима назарияси билан пухта куронланмаган хамда етар- ли иктидорга зга булмаган айрим санъаткорлар фаолиятида хали хам утган асрнинг i 930-40-йиллари таржимонлари йулидан бо- риб, аслиятни китобхонга «ядинлаштириш», «тушунарли килиш» максадида уни узбек хаётига хос тушунчалар билан бойитиб уги­риш одати кузга ташланиб туради. Э. Хемингуэйниш «Алвидо, курол!» романида кулланилган «racing» ва унинг русча таржи- маси «скачки» от пойгани билдирадики, спортнинг бу тури узбек- лар орасида и л гари ул ок чопиш даражасида кенг оммалашмаган булса-да, хар холда хилма-хил мусобакалар, беллашувлар катори- / да мавжуд булган. Хозирги пайтда эса спортнинг купчилик янги турлари каторида от пойгаси хам мамлакатимизда кенг куламда таркалиб кетди. «Русча-узбекча лугат»да «скачки»нинг хеч кан- дай изохсиз «пойга» деб берилиши хам бунта гувохдир. Биноба- рин, муаллиф назарда тутган фикрнинг «пойга» ёки янада аник- рок килиб «от пойга», «от пойгаси» тарзида талкин этилиши адекватликни тозага келтирган булар эди. Аммо мазкур фикрнинг таржимада «у л ок чопиш» бирикмаси ёрдамида берилиши аслият-





да тилга олинган спорт беллашувини Урта Осиё халкларига хос от спорти турига айлантириб куйган:

There was still racing in Milan and the war could not be much worse - FA, 95 // В Милане попрежнему бывают скачки, хотя война в разгаре - ПО, 374 // Уруш авжида булишига царамай, Милан да хамон улок чопишл ар булиб ту рад и - Ai\, 145,

Питер Абрахамснинг «Кабрдаги гу^чамбар» романида кул- ланилган «То sit on one's bed in the comer» бирикмаси таркибида- ги «a corner» сузиминг «бурчак»ни англатишига карамасдан, рус таржимони уни асар мазмунидан келиб чикиб, «ниша» (тахмон) сузи ёрдамида угирган. «Ниша» сузи «Русча-узбекча лугат»да «тахмон» тарзида берилган булишига карамасдан, у хар доим дам узбеклар хонадонида сандик ва курпа-ёстиклар жоилаштирилади- ган булмага мос келавермайди, Русларнинг «нишалси аксарият ход л ар да катта хажмдаги предметлар - шкаф ва диванлар учун мулжалланади, Бинобарин, ушбу холатда узбек таржимони уз масъулиятига ижодий ёндаша олмаган: у диванни тахмонга ур- наштириб куйган-у, мантикий асосдан узок ифодани юзага кел- тирган:

Mabi was not alone. Lois was there, sitting on his bed in the comer - WLf, 50 // Мэби был не один. В нише на диванчике сидела Лоис - ВМУ, 44 // Мэби ёлгиз эмас эди. Тахмонга куйилган диванда Лоис утирар эди - ХЕ 50. г

Аслиятда ифода этилган фикрни юзага келтирган сузларни беасос лугавий-аник акс эггиришга уриниш умуман таржима ама

лиёти учун хавфли булса, бу усул миллий тушунчаларни акс эт- тирадиган лисоний воситаларни угиришда янада купрок хатарли- дир. Бундай холларда таржиманинг аелиятга мазмуний-вазифа- вий ва анъанавий мос келиш имконияти деярли истисно этилади, Бу айникса таржима тили сохибларига якин тушунчаларнинг асл яусхадаги тафсилотли тасвирини таржимада аник саклашга хара- кат килганда кузга ташланади: бундай пайтларда баси этилган фикр тайри та би иЙ равишда муфассаллик кясб этади. Масал ан, «Еш гвардия» (А. Фадеев) романида персонажнинг умуман бош кий им эмас, балки дуппи кий и б олганлигияи муаллиф уз китоб- хонларига аникрок етказиб бсриш максадида фикрини «в узбекс­кой шапочке на затылке» тарзида баён этган экан, «узбекский» сузининг таржимада сакланиб колиши фикрнинг гайритабиий ра- вишда тафсилотли, узундан-узок. ифодасига олиб келган. Чунки

*





«дуппи»нинг «узбекча» сузисиз хам узбек фахрий бош кийими эканлиги маълум хаки кат:

И вот он уже сам бежал среди деревьев, усеянных маленькими поспевающими вишенками, в узбекской шапочке на затылке - МГ, 201 // Мевалари кизара бошлаган олчазор орасидан боши- га узбекча дуппи кийган Анатолийнинг юзи куринди - ЁГ, 51.

Аммо баъзан «дуппи» сузининг таржимада «бош кийим» еки бирор бошка суз билан алмаштирмасдан, айнан сакланишига (тюбетейка) эхтиёж сезклади. Бундай пайтда мазкур суз бадиий контекст таркибида алохида ахамият касб этади. Шароф Раши- довнинг «Бурондан кучли» романида «дуппи» сузи бадиий му- Кояса объекти сифатида жонланадики, унинг таржимада айнан сакланиши ёзувчининг фикрни узига хос тарзда образли килиб, махаллий буёкда тасвирлашидан гувохлик беради. Тот чуккила- ридаги кумуш корнинг ялтираши айнан Бухоро дупписига, яъни бухоро усулида тикилган зар дуппига ухшатиладики, бундай му- кояса объектининг таржимада аслиймонанд тарзда талкин этили- шигина муаллиф максадининг кайта яратилишига олиб келади:

Тонг отд и. Уфк лоларанг бул ди. Аммо сойларнинг тубида, тогларнинг ораларида энди чикаётган куёшнинг заррин нурла- ри билан туман куринарди. Балахд-баланд тогларнинг чукки- лари устидаги кумуш кор нур билан товланиб, бухоро дуппи­сига кадалган зардек ялтирарди ■ БК, 12 // Утро разгоралось. Небо над горами окрасилась в нежноалый цвет. В ущельях и лошинах лежал розоватый, чуть подсвеченный лучами восхо­дящего солнца туман, но уже открылись взору вершины даль- ных гор, и на них сверкали снега, словно золотые узоры на бухарской тюбетейке.

«Артамонов лар и ши» (А. М. Горький) асари таржик.гсида аёл киши эгнида «мунсак» урнида «Бухоро туни»нинг бу лиши Хам мантиксиз жаранглайди, чунки «тун» эркаклар фахрий либо- сидир:

На голом теле Полины золотистожёлтый бухарский халат - ДА. 631 // Бу Полина: унинг елонгоч бадани зарварак Бухоро туни билан ёпилган - АН, 231.

А. П. Чеховнинг «Олтинчи ракамли палата» номли хикояси таржимони эса бу масалани ижобий хал этган. У «Сидеть поджав по турецки ноги» бирикмасини узбекча фикр баён килиш анъана- сига мослаб «Чордона куриб утирмок» тарзида талкин этиш йули билан адекватликни юзага келтирган. Чунки «Оёкларни туркона





йигиштириб утириш» узбеклар лафзида «Чордона куриб ути- риш»дир:

Днем он сидит на своей постели, поджав по турецки ноги, и нсугамонно, как снигирь, насвистывает - Н№6, 229 // Кундуз- лари у тушагида чордона куриб утириб, тинмасдан тургайга ухшаб хуштак чалади - ОНП, 200. ,

Шундай килиб, хар бир бадиий ёдгорлик муайян давр ва хусусият тасвирига багишланар экан, таржимон зиммасига уша рухни аслиймонанд тарзда акс эттириш масъулияти юкланади. Таржима жараёнида ушбу талабга риоя кил мае дан, истеъмолдаги лугатларга таяниб иш куриш адекват таржима яратиш тамойили- га зид холда, муаллиф матнини замонавийлаштириб куйишга олиб келса, миллим хусусиятли лисоний воситаларни беасос шун­дай хусусиятдан холи булган бирликлар ёки таржима тили сохиб- ларига хос лисоний воситалар билан алмаштириб талкин этиш муаллиф матнини миллий асосдан махрум этади.





  • боб


Таржимада нуткий хусусият


1. Персонажлар нутки тасвири
ва та ржи м а


Тилнинг лугат таркиби, грамматик курилиши ва фонетик тузилиши унинг барча сохиблари учун умумий булса-да, х,ар бир шахе фикрини узига хос тарзда ифода этиши билан ажралиб ту- ради. Зотан, тилнинг умумий асоси билан алохида шахслар нут- кига хос хусусий жихатлар орасида диалектик бирлик мавжуд бу- либ, бадиий ижод таркибида мазкур муносабат персонажлар та- биатидаги типик ва индивидуал хусусиятлар заминида намоён булади. Демак, бадиий суз санъаткорлари уз персонажлари тасви- рини яратишда уларга умумий хусусиятлар билан б ирга узига хос хислатлар хам бахш этади. Бу вазифа ёзувчи зиммасига персо­нажлари нутки тасвирини узига хос тарзда яратиш масъулиятини юклайди.

Бадиий асар персонажлари турли-туман шароит ва мухит- ларда яшаб фаолият курсатишлари туфайли уларнинг умумхалк тили имкониятларидан фойдаланишларида сезиларли фарк кузга ташланади: хар бир персонаж уз илми ва маданий савияси, дунё- караши, ижтимоий шароити ва нутк мухити, касб-кори доирасида сузлайди, фикр-мулохаза юритади.

Айрим шахслар хаётда узларининг сузлашиш услублари билан ажралиб турганларидск, бадиий асар персонажларининг купчилиги сузларни секин, чертиб-чертиб, салмок билан талаф- фуз этсалар, айримлари дудукланиб, соковланиб сузлашадилар, бошкалари адабий тил меъёрини бузиб, фикрларини уз лахжала- рида баён этадилар. У зга тилда сузлашган ажнабий эса нафакат грамматик курилиш ва фонетик талаффуз жихатларидан, балки лексик-фразеологик бирликларни танлаб ишлатиш бобида хам сон-санодсиз нуксонларга йул куяди.





Персонажлар нутки тасвирининг она тилида кайта яратили- ши таржима амалиётининг ута мураккаб, шу билан бирга нихоят- да мухим масалаларидан булиб, муаллиф максадининг аслият мансуб тилд ан бехабар китобхонга тула-тукис «етиб бори ши хар кайси персонажнинг таржимада «уз тили»да гапириши, уз дунё- караши доирасида уйлаши, фикр-мулохаза юритиши, узига хос харакатлар килишига богликдир.

Бадиий асарда уз нутки тасвирига эга булган бундан 60-70 йил илгариги оддий узбек кишлок йигитини силлик адабий тилда сузлатиш ёки нутки уз касби лексикари билан тулиб-тошган ша- харлик ишчи йигит лахжасида гапиртириш канчалик гайритабиий туюлса, аслиятда нутки тасвири муаллиф томонидан атайлаб яра- тилган ажнабийнинг уз фикрини таржимада беками-куст, равон, адабий тилда ифода этиши хам шунчалик кулгили эшитилади.

Таржимада персонажлар нутки тасвири уз аксини топмас экан, бадиий ижод сохибининг бу борадаги хизматлари куринмай колади, Адабий асар муаллифидан персонажлари нутки тасвири- ни яратиш талиб килинади, акс холда у хастни хакконий акс эт- тирмаганликда танкид килинади. Хатто буюк Шекспирни хам персонажлари нутки тасвирига кам эътибор берганлиги учун айб- лашади. Бинобарин, бу масала хар кандай бадиий асарнинг аж- ралмас булаги булиши керак. Бас шундай экан, таржимон нуткий тасвири алохида ажратиб курсатилган асар персонажларининг хаммасини бир «колипда» сузлатиш йули билан китобхонни ас- лиятнинг узига хос нафосатини туда хис этиш имкониятидан мах- рум этмаслиги даркор.

М. Е. Салитиков-Шчедрин узининг «Жаноб Головлёвлар» номли асарида бош кахрамон Иудушка нутки тасвирини узига хос равишда яратган. Муаллиф томонидан атайлаб «Иудушка» деб номланган кахрамон образи, инжилда зикр этилган «Иуда» образи тимсоли уларок, кабихдикни ширинзабонлик оркали ни- коблашга интилиш хусусияти билан ажралиб туради. Иудушка, мазмунан уни салбий тавсифлайдиган нуткига сузларга ижобий маъно белгиси бахш этувчи кичрайтириш, эркалатиш суффиксла- ри кушиш йули билан уз кабихлигини, маккорлигини никобла- мокчи булади. Иудушка нутки асарнинг бошидан охиригача шу тарйка тасвирлангап булиб, бу хусусиятнинг узбскча таржимада тикланмай колганлиги муаллиф яратган узига хос образнинг ки­тобхонга туда етиб боришига тускинлик килган. Зеро, огзаки нуткка хос ифодаларни, улар таркибида атайлаб кулланилган кичрайтма-эркалатма суффикслар вазифаларини эътибордан со-





кит килган холда, адабий йусинда талкин этиш аслият мазмуни- нигина кайта яратишга олиб келгану, шаклини эътибордан сокит килган:

Кому нехорошо, а нам горюшка мало. Кому темненько да хо­лодненько, а нам и светлехонько, и теплехонько. Сидим да чаек попиваем. И с сахарцем, и со сливочками, и с лимонцем. А захотим с ромцом, и с ромцом будем пить - ГГ, 121// Би- ровлар билан нима ишимиз бор. Бировларга коронги ва совук булса булаверсин, ишкилиб узимиз ёруг ва иссикда утирсак булди. Чой ичиб утираверамиз. Олдимизда цантимиз хам, кай- могимиз хам, лимонимиз хам бор. Ром виноси кушиб ичишни истасак, вино хам бор, бизга нима - ЖГ, 127.

Иудушка нутки хаётдаги ёки ёзувчилар асарларидаги куп- чилик кдбих ниятли кишилар нуткидан узининг сохта «шира- дор»лиги билан ажралиб турадиган узига хос образ нутки сифа- тида гавдаланса, таржимада бу хусусият уз аксини топмаган. Ас- лиятда кахрамон коми билан унинг нутки тасвири бир-бирига мос, уйгун тарзда яратилган булса, таржимада номувофиклик юзага келган. Таржимада «Иудушка» сузини бошка бирор ном билан бемалол алмаштиравериш мумкин, чунки бу ерда мазкур ном уз асл «гапирувчилик» вазифасини йукотган, натижада тар­жимада прагматик адекватлик яралмай колган.

Таржиманинг аслиймонанд хусусият касб этиши диний рухдаги нуткнинг она тилида ижодий талкин этилишига хам бог- ликдир. Худога илтижо килиш, кийин ахволга тушиб колган пайтларда ундан нажот сураб ялиниб-ёлвориш барча халкдар ва- килларига хос булиб, айни хол тил сохибларидан узига хос шакл ва мазмунга эга суз ва иборалардан уринли фойдаланишни такозо этади. Бундай нутк, биринчи навбатда, диний китобларда учрай- диган шаклдаги лексик ва грамматик архаизмлар, тарихий сузлар билан тулиб-тошган буладики, таржимада улар мукобили учун худди шундай табиатли лисоний воситалар танлаб ишлатиш вази- фавий уйгунликни юзага келтиради.

Бадиий асар персонажларининг аслиятда махсус тасвирлан- ган бундай диний хусусиятли нуткини таржимада кайта яратиш масаласини узбек таржимонлари куп холларда ижобий хал этмок- далар:

Что ти принесу или что ти воздам, великодаровитый бесс­мертный царю... И соблюди нас от всякого мечтания... Госпо­ди, покрый мя от человек некоторых... Даждь ми слезы и па­мять смертную... - Д, 291 // Карами кенг маликул абад танг- рим, даргохингга нимани олиб борамен, нима деб шукрона из-





хор киламен... Бизни жамики хаёлотлардан асрагаисен... Пло­хо, емонлар юзиии тескари килгайсен, улимни едимга тушир- гайсен - Б, 101.

Диний билим ва малакага зга булмаган, бинооарин, нутки диний рухдаги калималар билан бойитилмаган оддий халк вакил- лари худо га илтижо килганда, улар лафзида хам айрим диний ун- сурлар, чунончи, худога иккинчи шахе бирликда мурожаат ки- лиш ход лари учраб турадики, бундай нуткнинг таржимада муко- бил шаклда! и тил воситалари билан алмаштирилиши зарурий ди­ний тасвирни юзага келтиради;

■ Спаси, помилуй всех православных; меня, дуру окаянную,

прости - ты знаешь: не со зла грешу, а по глупому разуму - Д, 273 // Хамма мумии бапдаларингга мархамат кил, мен нодоп кулингнинг гунохларини кечир, биласанки, каеддан гунох килмайман, подонлигимдан киламан - Б, 54.

Таржима амалиётида гохо диний буёкли нуткнинг мукобил хусусиятли нутк ёрдамида кайта яратилмаслик холлари кузатила- ди. Бу китобхонни асар персонажи нутки тасвири хакида тугри тасаввурга эга булиш имкониятидан махрум этади. Масалан, А. М. Горькийнинг «Фома Гордеев» асари таржимасида кахрамон нуткида инжилнинг биринчи сурасидан келтирилган оят - Бла­жен му-ж... иже не иде на... со-вет не-че-стивых - ФГ, 201 - бе- таржима колдирилган-у, мазмуни сахифа тагида диний хусусият- дан холи услубий бетараф тил воситалари ёрдамида тушунтирил- ган (Осийлар даврасига йуламаган одам бахтиёр булади - ФГ, 24). Натижада матн таркибида узбек китобхони кулогига хуш ёк- майдиган ифода пайдо булган. Давомизнинг маъноси шундан иборатки, куръон оятлари биз мусулмонлар кулогига хуш ёкса, мазкур диний лавха насронийлар учун хам шунчалик рохатбахш- дир. Мусулмонлар Алл ох каломига туда эътикод цилганлари хол- да, хар доим хам удилган куръон оятларининг маъносини билиб олишга харакат килавермасликлари сингари, А. М. Горький ках- рамони талаффуз этган оят маъносини таржимон сахифа тагида бериш урнига, унинг илтижо охангини баъзи диний унсурлар ёр­дамида матн ичида талкин этса кифоя киларди. Вахоланки таржи- моннинг вазифаси аслиятга мос диний жарангдорликни юзага келтиришдан иборат эди, холос.

Асарнинг бадиий киймати ва миллий хусусиятини таржи­мада аслиймонанд акс эттиришнинг асосий шартларидан бири муаллиф томонидан персонажлари нуткига атайлаб киритилган лахжавий, касбий, жайдари ва хоказо ноадабий унсурлар вазифа-





ларини ижодий дайта яратишдан иборатдир. Бундай лисоний во- ситалар муайян шахе ёки гурухлар нутдий хусусиятларини акс эттиришлари туфайли таржима тилида узларининг мувофик экви- валентларига эга эмаслар, икки тилли лугатлар уларни деярли акс эттирмайди. Бу хол санъаткор зиммасига мазкур лисоний восита- лар таржимасига ижодий ёндашган холда, уларнинг мазмуний ху- сусиятлари бил ан бирга муайян матний холатларда улар утаб ке- ладиган услубий вазифаларни хам дайта яратиш масъулиятини юклайди.

Персонажлар нутди тасвирининг таржимада дайта яратили- ши куп холларда аслиятда уз аксини топган лахжавий унсурлар хусусиятининг китобхонга етказилиши билан ботликдир. Муайян персонаж нутдига хос лахжавий унсурларни таржимада акс этти- риш зарурлиги хакидаги фикр ас л о уларни узбек тили га хос би- рор лахжа унсурлари билан алмаштириш лозимлигини билдир- майди. Аслиятда фойдаланилган лахжавий сузларни таржима ти- лининг бирор лахжавий унсурлари билан алмаштириб дуйиш асарга узгача - таржима тилига хос миллий-лисоний хусусият бахш этади,

Лахжалар адабий тил меъёридан четга чидиш хисобланган- лиги туфайли уларни узга тилга персонажлар нуткий мухитини, касб-корини, билим ва маданий савиясини хисобга олиб, шу да- ражадаги шахслар йул дуйиши мумкин булган айрим гализ, но- адабий, аммо таржима тилига хос бирор лахжавий аломатлардан холи суз ва суз бирикмалари ордали беравериш мумкин. Шу та- рида аслиятда акс этган лахжа аломатларининг урни копланади.

Бу жихатдан М. Шолоховнинг «Тинч Дон» романи персо­нажи Пантелей Прокофьевич нутдида «или» урнида дулланилган «али» лахжавий сузи вазифасинипг таржимада отзаки нутд тарки- бида гохо «бирга» сузи урнида дул лани ладиган «билла» ноадабий сузи ёрдамида талкин этилиши вазифавий монандликни юзага кслтирган:

Ночью Пантелей Прокофьевич, толкая в бок Ильиничну, шеп­тал: Глянь потихопьку: вмести легли али ист? - ТД, I, 383 // Кечаси Пантелей Прокофьевич Ильиничнанинг бидинига тур- тиб шивирлади: Секин бориб дарагинчи, билла ётишибдими. йудми? - ТД, I, 473.

Персонажлар нутди хусусиятини белгиловчи лахжавий ун­сурлар вазифаларини адекват талдин эта билмаслик узбекча тар- жималарнинг купчилигига хос булиб, бу таржимавий матнлар- нинг услубий туладонли жаранглашига тусдинлик дилмодда. Ма-





салан, «Очилган курик» (М. Шолохов) персонажи Шчукар бобо нутки унинг кайфияти, дунёкараши ва табиатидаги узига хос жи- хатларни гаадалантириши билан бирга коллективлаштириш дав- ридаги саводсиз Дон казаклари нуткининг очик-ойдин тасвирини беради. Адабий сузларни бузиб ишлатиш, улар урнида архаик лексикадан фонд ал аниш, грамматик коидалардан четта чидиш, украинча сузларни куп куллаш, киска ва кулгили жумлалар ту­зит. хитоб ва ишонч билан сузлаш Шчукар бобо нуткига хос ху- сусиятлар булиб, ушбу жихатлар узбекча таржимада уз аксини топмаган: бобо нутки таржимада умумхалк узбек адабий тили фонетик, лексик, грамматик меъёрлар доирасида расмийлашти- рилган, яъни у уз хусусиятини саклаб кололмай, бинобарин, му- айян услубий максад учун хизмат килиш лаёкатидан махрум бу­либ, фикрнинг услубий бетараф ифодасига айланиб долган:

Зараз расскажу все до нитки. Жеребцы нехай бегут трюпком, а я пожалюсь тебе. Хучь ты и пасмурный человек, а должон по­нять и восчувствие поиметь... Со мной до скольких разов сурьёзпые случаи происходили. Перво-наперво: родился я, и бабка-повитуха моей покойной мамаше доразу сказала: «Твой сын, как в лета войдет, генералом будет. Всеми статьями на генерала: и лобик у него, мол, узенький, и головка тыквой, и пузцо сытенькое, и голосок басовитый» - ПЦ, I, 238 // Хозир хаммасини бир чеккадан гапириб бераман. Отлар.йуртиб кета- версин, мен сенга хасратимни айтай. Бадковок, одам булсанг хамки, дардимга даво булиб, рахминг келиши керак... Менинг бошимга не-не кулфатлар тушмаган. Даставвал, тугилишим билан, доя кампир рахматлик онамга тундай деган экан: уг- линг урта ёшга етганда генерал булади. Туриш-турмиши ге- нсралман деб турибди: пешанаси хам энсизгина, калласи хам чузиккина, овози хам Йугонгина - ОК 1,284.

Персонажлар нутки тасвирини ижодий кайта яратишга ин- тилмасдан, вазифадор сузим услубий бетараф восита оркали тал- кин этиш йулидан бориш узбек таржимонларининг купчилигига хос иллат булиб, бу ход аслият шакл ва мазмун бирлигининг тар­жимада тулаконли яралмай колишига олиб келмоада.

Персонажлар нутки тасвирининг кайта яратилиши А. П. Чсховнинг «Ёвуз ниятли киши» ном л и хикоясидан келтирилган куйидаги мисол таржимасида жуда зарур эди:

  • Чаво?

  • Так ли все это было, как объясняет Акинфов?

  • Знамо, было.

  • Хорошо; ну, а для чего ты отвинчивал гайку?

  • Чаво?





  • Ты это свое «чаво» брось, а отвечай на вопрос: для чего ты от­винчивал гайку? - 3, 69.

  • Лаббай?

  • Бутун вокеа шу Акинфов айтгандек булганмиди?

  • Ха. шундок булганди.

  • Яхши; хуш, энди айтиб берчи; гайкани нега бураб чикардинг?

  • Лаббай?

  • Сен «лаббаймни куйиб, саволга жавоб бер: гайкани нима учуй бураб чикардинг? - ЁНК, 83.

Мактаб курган, шу билан бирга хар бир масала устида рас- миятчилик билан мулохаза юритадиган суд тсрговчиси билан са- водсиз рус мужиги уртасида савол-жавоб булиб утар экан, А. П. Чехов атайлаб уларнинг нуткини бир-бириникига карама-карши куяди: мужик нутки уз кишлоги лахжаси унсурлари билан тулиб- тошган булиб, терговчининг силлик, нуткига асло ухшамайди. Келтирилган парчадан куриниб турибдики, мужикнинг ноадабий «чаво» сузини икки марта такрорлаши х^ксади масалани одилона хал килиш эмас, балки мужикни тилидан илинтириб, конунчи- ликни бузганликда айблаш булган олифта терговчининг асабини кузгайди. У мужикка «Ты это свое «чаво» брось» деган экан, нут- кингга хос куп°л сузингни йигиштир, дсмокчи булади. Таржима- да эса суз уйинига ухшаш ушбу нозик ифода уз аксини топмаган. Адабий тил меъеридан узок «чаво», «знамо, было» ифодалари- нинг «лаббай», «ха, шундок булганди» сузлари воситасида угири- лиши персонажлар нутки орасидаги тафовутни йукка чикариш- дан ташкари, мужик нуткини терговчи нуткига нисбатан хам олифтанамо килиб куйган. Таржимага кура терговчининг асабини кузгаган нарса мужик талаффуз этган сузларнинг куполлиги эмас, балки ута силликлиги, олифтанамо охангидир.

Жек Лондоннинг «Мартин Иден» романи таржимасида пер­сонажлар нутки тасвири аксарият уринларда намунали тикланган. Масалан, асар бошида китобхон куз олдида чаласавод оддий бир йигит сифатида намоем булган Мартиннинг уз фикрини адабий тил меъеридан чекинган холда баён этиши ва бу нуксоннинг Руфь томон и дан тузатилиши, яъни йигит ва киз орасидаги диа- логнинг улар савиясидан дарак бсриб туриши таржимада бупдай хусусиятнинг албатта жонлантирилиши зарурлигини такозо этар эди. Таржимонлар ушбу муаммони тур ли им копий йуллар воси­тасида ижобий хал килишган:

«Well, some people...»

«Persons» she corrected - ME, 75.





  • Ну, так вот: иным людям...

  • Людям, поправила она опять-МИ, 75.

  • Хуллас ran шуки, багзи одамларга... *

  • Баъзи, деб тузатди Руфь яна - МИ, 95.

Аслиятда нуткий тасвир кахрамон томонидан сузнинг но- тугри танланиши воситасида яратилган булса, бундай хусусиятни рус таржимони суз ургусини узгартириш, яъни Мартин нуткида ургуни, гайриконуний тарзд^, «людям» сузининг иккинчи бути- нига куйиш, узбек таржимони эса матндаги бошка бир суз - «баъ- зи»ни бузиб, «багзи» тарзида ишлатиш хисобига тиклаган. Асар муаллифининг максади китобхон эътиборини бузиб кулланилган сузнинг маъносига эмас, балки шаклига каратишдан иборат бул- ганлиги сабабли узбекча таржимада нуткий тасвирнинг бошка сузга кучирилиши прагматик адекватликнинг яратилишига тусик була олмаган.

Хорижий тиллардан узбекчага рус тили оркали угирилаёт- ган асарларнинг аксариятида рус таржимонлари гунохи билан персонажлар нутки тасвири яралмай колмокда. Бу ход асосан уч хил йул билан содир булмокда.

  1. Рус таржимонлари аслиятда персонажлар нутки тасвири акс этган айрим парчаларни таржима килмасдан ташлаб кетади- лар, натижада узбек таржимонлари бундай парчаларни матн тар- кибида куриш ва уларни уз тилларига угириш имкониятидан мах- рум буладилар:

  • «Well, then, you say «You was», it should be «You were». You say «I seen» for «I saw». You use the double negative».

  • «What’s the double negative?» He demanded, then added humbly, «You see, I don’t even understand your explanations».

  • «А double negative is... let me see... well, you say, «Never helped nobody». «Never» is a negative. «Nobody» is another negative. It is a rule that two negatives make a positive» - ME, 77.

Ушбу парчанинг таржимадан тушириб колдирилиши асло мумкин эмас эди, чунки унда келиб чикиши, илми ва маданий са- вияси турлича булган икки бош кахрамон (Мартин ва Руфь) нут­ки бир-бирига карши куйилади: кахрамонлар бевосита фикр баён килиш меъёрлари тугрисида бахс юритар эканлар, бу ход бутун асар давомида мухим ахамият касб этгани холда, бошда паст са- вияли Мартин нутки ва онгининг аста-секин тадрижий суратда узгариб, ривожланиб боришини, окибатда, йигитнинг Руфь са- вияси даражасини хам босиб утиб, забардаст суз санъаткори да- ражасига кутарилганлигини кузатиш учун имкон беради.





  1. Рус таржимонлари аслиятда персонажлар нутки тасвири акс этган парчаларни уз тилларига адабий тарзда угирадиларки, максадлари таржима амалиёти тамойилларига огишмай амал ки- лиш булган узбек санъаткорлари уларни шу савиядаги бежирим лисоний воситалар ёрдамида талкин этадилар, натижада аслият билан узбекча таржима орасида номувофиклик юзага келади:

«It wasn’t nothin’ at all», he said. «Any guy’ud do it for another. They butted in on ’m, an’ then 1 butted in on them an’ poked a few» - ME, 34 // Ерунда, - сказал он, - каждый сделал бы то же на моем месте... Они набросились на него, а я на них, ну и от­дул их порядком - МИ, 18 // Булмаган тапни куйинг, - деди у, - хар ким хам менинг урнимда булса, шундай киларди... Ар- турга ташланишган эди, мен улар устига отилдим, роса пус- такларини кокдим узим хам - МИ, 22.

  1. Рус таржимонлари аслиятда персонажлар нутки тасвир- ланган парчаларни рус тилини энди урганаётган узга миллат фар- занди ёки уни ёмон узлаштириб ол. ан шахе «тили»да угирадилар. Узбек санъаткорлари хам русча парчаларни аслият рухига уйгун деган хаёлга бориб, уз таржималарини уларга мослайдилар, нати­жада узбек китобхонида аслият персонажи нутки хакида тугри тасаввур берадиган ифода хосил булади. Асар рухининг таржима- да аслиймонанд акс эттирилганлигининг сабаби шундаки, юкори- да кайд килинганидек, лахжавий унсурларнинг таржима тилида тайёр мукобил нусхалари булмаслиги туфайли таржимада нуткий бузуклик хисобланмиш лахжаларнинг анъанавий адабий меъёр- дан чекинишлар воситасида талкин этилиши вазифавий уйгун- ликни юзага келтириши мумкинлиги нуктаи назардан таржима эътирозга сабаб була олмайди:

«АНа right», she answered, «thinka da hard. I lika da house, dis house all mine, no paya da rent, seven dollar da month» - ME, 221 l! Корошо, сказала она. Я подумала. Минэ надо дом, своя дом, бесплатна жить. Не платить семь доллара на месяц - МИ, 177//Якши, деди Мария, маники уйлади. Ман уй кирак, маники уй, бепул яшайман. Ойда етги доллар туламаиди ма­ники - МИ, 222.

Италиялик капитаннинг (Э. Хемингуэй. «Алвидо, курол!») инглиз тилини бузиб гапириши ва бу нуткнинг рус ва узбек тил­ларига хорижий киши нуткига хос нуксонлар билан угирилиши хам прагматик уйгунликни вужудга келтирган:

Priest not with girls. Priest never with girls - FA, 6 // Священник c девочка нет. Священник с девочка никогда - ПО, 278 // Рухо- ний ойимчага йук- Рухоний ойимча билан хеч качон - АК, 11 ■





Адабий тил меъёрини бузиб сузлашувчиларнинг хаммаси- ни х,ам махаллий лахжаларда гапиради деб булмайди. Айрим шахслар нутдида муайян махаллий лахжага мойиллик сезилмаса- да, улар уз нутди лугат такрибида нофаол айрим сузларни бузиб талаффуз этадилар. Бу купрок фикр доираси энди кенгайиб, нут- ди ривожланиб келаётган ёш болалар, даётларида бу хил сузлар- дан кам фойдаланган ёки мазкур сузларнинг тили лугат таркиби- га кейинрок кириб келганлиги туфайли уларни яхши узлаштириб ололмаган кариялар, саводсйз ёки чаласавод шахслар нуткида тез-тез учраб туради. Бинобарин, бадиий асар персонажлари нут- кида хам бу хил ноадабий унсурларнинг учраб туриши табиий Хол булиб, ёзувчилар уларни уз персонажлари нуткига киритиш йули билан китобхонлар эътиборини баён этилаётгаи фикрнинг мазмунидан кура купрок усулига, шаклига тортади ва ту йул би­лан уз персонажларини атрофлича тасвирлайдики, таржимада уларнинг мувофик лисоний воситалар ёрдамида талкин этилиши сузсиз прагматик уйгунликни юзага келтиради. «Театр» сузи Н. В. Гоголь асарида^3 «кеатр», И. С. Тургенев асарида34 * «ксязр», «паспорт» сузи А. М. Горький асарида3? «пачпорт» шаклларида учрайдики, бу сузларнинг айрим чаласавод кариялар нуткида кул- ланиб турадиган «театрхона»36, «тиятир»3', «бошлурт»38 сузлари ёрдамида бери л и ши Хлестаков хизматкори Осип, Татьяна Ва- силь-евна малайи Кузьма ва Михаил Иванович Костилев хотини Васи-лиса нуткларининг узига хос хусусиятларини тасвир этади:

Как же, был... на кеатре играл. Барыня наша кеятр у себя за­вела - 30, 89 // Хд> булмасачи... Тиятирда уйнаганман. Бека- миз уйида тиятир очган зди - ОХ, 99.

Аммо шуни дайд этиш лозимки, мумтоз адабиёт намунала- ри таркибида учраб, хозирги замок адабий тили нуклан назаридан шакли нотугри хисобланадиган айрим сузлар уз даври лугат тар- кибининг адабий меъёри даражасида булганки, уларнинг уз му- хитларида мумтоз адабиёт намуналари таркибида учраши псрсо-


м ы В' Гоголь- Ревизор. Учпедгиз, 1952, стр. 32.


И. С. Тургенев. Записки охотника. Изд-во художественной литературы, М., .1971, стр. 89.


1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   25


написать администратору сайта