Главная страница

Мусаев Кудрат Гаржима назарияси асослари


Скачать 457.14 Kb.
НазваниеМусаев Кудрат Гаржима назарияси асослари
Дата26.05.2022
Размер457.14 Kb.
Формат файлаdocx
Имя файлаmusaev_k_udrat_tarzhima_nazariyasi_asoslari.docx
ТипДокументы
#550124
страница5 из 25
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25

Тафсилотли гасвир. Муайян харакат ёки холат тасвири кенгрок ёки торрок тафсилотлар воситасида баён этилади. Нати- жада икки тил синонимик ифодалари тафсилий жихатдан бир-би- ридан фарк килади. Айрим белгилар бир тил баёнида тафсилоти билан очик-ойдин келтирилса, иккинчи тилда шу белгилар ошкор





ифода этилмасдан, назардагина тутилади, аммо унинг тафсилоти баён мазмуни асосида енгил ойдинлашади. Масалан, рус тилида- ги «Он постучал и вошёл» жумласи узбек тилига тафсилотли тарзда «У эшикни такиллатиб ичкарига кирди» деб таржима ки- линсагина икки тил ифода воситалари эквивалентлиги юзага ке- лади. Бу сузларни «Я не могу его сдвинуть» ва унинг тафсилотли таржимаси «Мен уни урнидан кимирлата олмайман» - синони- мик жумлалари хдкида х,ам айтиш мумкин.

Тафсилотли инглизча жумлаларнинг узбек тилига фикр баён килиш меъёри доирасида лунда таржимасини ушбу мисол- лар асосида кузатамиз:

  1. At six, they came and told him dinner was ready // Соат олтида тушлик дастурхонга тортилганини айтишди.

  2. Christine Francis glanced at her wrist watch // Кристин Франсис соатига каради.

  1. Эквивалентликнинг туртинчи турида аслият ва таржима уртасидаги муносабат икки тил.матнлари лексик таркибларининг янада купрок ухшашлиги билан изохланади, яъни аслиятдаги купчилик сузларга таржима тилида мазмунан якин сузларни ки- дириб то ниш, шунингдек, таржима тилида аслиятдаги ифода во- ситаси синтактик курилишига мос синтактик курилишли ифода воситасидан фойдалаииш зарурати пайдо булади:

  1. 1 told him what 1 thought of her// Мен унга киз хакидаги фик- римни айтдим.

  2. Не was never tired of old songs // Эски ашулалар хеч канон унинг жонига тегмас эди.

  1. Нихоят, бешинчи турда аслият ва таржима матнлари орасидаги эквивалентлик юкори даражада намоён булади:

  1. 1 study at the University // Мен университет да укийман.

  2. The house was sold for 10 thousand dollars // Уй 10 минг дол- ларга сотня гаи эди.

Ушбу эквивалентлик тури икки тил матнларининг бир хил курилишга эгалиги, лексик таркибларининг туда ухшашлиги, ас­лият асосий кисмларининг таржимада батамом сакланиши билан ажралиб туради.

Шундай килиб, аслият ва таржима орасидаги мазмуний эк­вивалентлик муносабатларини тахлил килиш бундай муносабат- ларнинг асосан беш турдан иборат эканлигини курсатади. Экви-





валентликнинг хар кайси турида турли тиллар матнлари уртаси- даги семантик умумийлик тиллар семантик тизими хусусиятлари- нинг умумийлигига асосланади.

  1. Прагматик таржима

В. Н. Комиссаровнинг24 таъкидлашича, хар кандай тил бел- гиси одатда уч хил муносабатни узида мужасса,м этади. Улар се­мантик, синтактик ва прагматик муносабатлар булиб, биринчиси - тил белгисининг у англатадиган предмет билан алокасини акс эттирадиган, иккинчиси •- тил белгисини мазкур тизимга алока- дор бошка белгилар билан боглаб турадиган ва учинчиси - тил белгиси билан мулукот жараёнида ундан фойдаланувчи шахслар уртасидаги ал ока ни муайян киладиган муносабатлардир. Шу н дай килиб, тил белгиси семантик (денотатив), синтактик ва прагматик маънолари билан ажралиб туради.

Тил белгиси деганда Л. С, Бархударов сузни назарда тута- ди. Сузнинг прагматик маъносига унинг услубий хусусиятини, яъни хис-хаяжонни ифодалаш курсаткичини - коннотатив маъно- сини киритади. Демак, К. Рюлькер25 таъбири билан айтганда, тар­жима да прагматик талаб таржима матнининг аслият матни дара- жасидаги аниклигини та коз о этади. Таржимавий душворлик праг­матик, яъни услубий эквивалент бирликларнинг танланиши би­лан бартараф этилади.

Кейинги йилларда тадкикотчилар эътиборини узига купрок жал б килиб келаётган тил комму никациясининг прагматик жиха- ти мулокот иштирокчиларининг юкори савиядаги кушимча би- лимлари билан чамбарчас богликдир. Аслият ва таржима тиллари гайрилисоний омилларининг аксарият холларда тафовут килиши таржимондан чукур лингвистик билимдан таги кари яна купгина бошка фанлар, маданиятлар маълумотларидан хам хабардор бу- лишни талаб кил а ди. «Тил белгилар и ва у л ар дан фо й дала на диган шахслар уртасидаги прагматик муносабатлар шундан иборатки, бу белгилар, аникроги уларнинг маънолари айни шахслар учун хушхазм ва тушунарли»26 бул и ши, уларни маълум дара жада таъ- сирлантириши керак. Ахборотнинг шу йусинда талкин килини-


24 Комиссаров В. Н. Лингвистика перевода. М.. «Международные отношения» 1980. стр. 101.


25 Rülkcr К. Zur pragmatischen Invariante in der Translation. (Referatsthesen). Leio-


Б. П. Найдов. Еще раз о прагматическом аспекте лексического значения. - Исс­ледования но романской и германской филологии. Киев, Винга школа, 1977, с. 15.





шигина таржимада аслиятнинг коммуникатив таъсирчанлигини сакдаб колади. «Лингвистик таржима назарияси кулга киритган билимлар тил воситаларининг нутк фаолиятидаги вазифаларини, тилларнинг тафовутли ва ухшаш томонларини, уларнинг бадиий- тасвирий бойликларини чукуррок тушунишга ёрдам беради»27.

Айрим олимлар прагматик маънони кенг шархлаган холда, унинг нафакат коннотатив. балки денотатив маъноли сузларга нисбатан хам ишлатилишини таъкидлашади. Масалан, аслида инглизча булиб, хозирда узбек тили лугат таркибидан урин олган «бизнесмен» сузи собик итгифок пайтида нафакат ишбилармон шахсга, балки нопок йул билан мол-дунё орттирадиган корчалон- га нисбатан хам ишлатилар эди. Бинобарин, ушбу сузни матн тар- кибида учратган хар бир узбек куз олдида собик тузум сиёсати таъсирида шаклланган айнан шу - иккинчи маъно жонланарди. Аммо мустакиллик шарофати билан мамлакатимиз сиёсати холи- сона тугри йулдан бораётганлиги сабабли хозирги пайтда узбек таржимонлари сузнинг хакикий маъносини танлаб, инглизча «Ьи- sinessman»HH «ишбилармон», «american businessmen» бирикмаси- ни «америка ишбилармонлари» тарзида угиришни хуш курмокда- лар. Ушбу жумла таржимасига эътибор беринг:

A delegation of American businessmen arived in Tashkent for talks with uzbek trade organizations // Америка ишбилармонла­ри делегацияси узбек савдо ташкилотлари билан музокаралар утказиш учун Тошкентга келди.

Зарурий маънонинг бу тарика танланиши таржиманинг ас- лиятга коммуникатив тула-тукис монандлигини таъминлаган.

Демак, прагматик омиллар эквивалентликниниг таркибий унсури хисобланиб, уларнинг кайта яратилиши таржиманинг ас- лиятга коммуникатив тула-тукис мослигини вужудга келтиради. Натижада таржима мукобил услубий хусусият касб этиб, уни укиган китобхон аслият сохиби асар мутолаасидан оладиган таа- сурот даражасида таъсирланади.

Тиллараро коммуникацияни амалга ошириш муносабати би­лан прагматика муаммолари юзага келар экан, таржимоннинг ва- зифаси таржима жараёнининг максадини тугри англаган холда, уни таржима тили талаби, меъёри асосида кайта яратишдан ибо- ратдир. Муайян таржиманинг прагматик вазифасини амалга оши­риш таржимондан гохо юкори даражадаги мувофикликдан воз


27 Ширяев А. Ф. Перевод как объект комплексного научного изучения. - Линг­вистические проблемы перевода. М.. 1981. с. 68.





кечган холда, китобхоннинг эстетик таъсирланиш даражасини биринчи уринга куйишни талаб килади. Чунки хаддан ортик аник- лик прагматик ноаникликка олиб келиши, яъни таржима аслият уз китобхонига курсатган даражадаги таъсирчанликни яратишга ожизлик килиши мумкин.

Ху noca килиб айтганда, таржима нинг аслиятга прагматик адекватлиги аслият ва таржима сохибларининг бир хил ахборотга эга булишлари билан ифодаланади.

  1. IQiecuñ стилистика - таржимавии
    тадкикот асоси


Стилистика муаммолари лингвистик таржима тар ки б и да му хим урин эгаллайди. Стилистика лингвистик тахлил объекти сифатида куп жихатлардан таржима билан чамбарчас богликдир. Стилистикага хос барча хусусиятлар лисоний таржима тадкикот- ларига хам алокадор булиб, таржиманинг лисоний тахлили маса- лага атрофлича ёндашишни, чунончи, тил ходисаларини кури- лиш, меъёр ва анъана каби омиллар билан богликдикда тадкик килишни талаб зтади. Зеро, аслият бадиий-тасвирий воситалари вазифалари таржимада санъаткорнинг илмий-амалий далиллар- дан холи булган шахсий мулохазалари, хукми заминида эмас, балки аслият ва таржима тиллари лисоний-услубий ходисалари- нинг илмий-киесий тахлили асосида кайта яратилади, Бадиий асар таржимасининг аслият ва таржима тиллари лисоний-услубий воситалари киёсий тахлили асосига курилиши лозимлиги таржи- машунослик хулоса ва умумлашмаларининг хам шу негизга кучи- рилишини такозо эта бориб, филология фанининг нисбатан янги тадкикот мавзуи сифатида турли жуфт тиллар лисоний воситала- рининг вазифавий уйгунлигини урганадиган лингвистик соха - киёсий услубиятнинг пайдо булишига кумаклашди. Чунки таржи­ма жараёни икки тил ифода воситаларининг мазмуний-услубий ва хмссий-таъсирчан жихатларининг доимий киёсланиши билан чамбарчас богликдир. Бадиий таржима амалиёти далиллари асо­сида умумий таржимавии конуниятларни белгилаш эхтиёжи ас­лият ва таржима тиллари ходисаларини лисоний-услубий жихат- дан киёсий урганиш заруратини тугдиради.

Айрим тадкикотчилар киёсий стилистика билан таржима назариясн уртасига тенглик аломати куядилар. Масалан, Ж. П. Вине ва Ж. Дарбельне «Француз ва инглиз тиллари киёсий сти-



листикаси»27 номли китобида бошдан-оёк таржима назариясининг киёсий стилистика билан бир бутун нарса эканлиги хакида суз юритади.

Шу муносабат билан таржима амалиётини тадкик этиш ва умумлаштиришда кулланиладиган лисоний йуналишидаги киё- сий стилистика билан хар хил мил л атлар адабий жараёнларини киёсий тахлил килишнинг асосий тамойилларини ишлаб чиккан холда, умумий конуниятларни шакллантирадиган адабиётшунос- лик йуналишидаги киёсий стилистикани фарклаш лозим.

Таржима назариясининг энди уз овозига эга булиб келаёт- ган янги сохаси — тилшунослик йуналишидаги киёсий услубият турли жуфт тиллар услубий тизимлари орасидаги ухшаш ва тафо- вутли жихатларни муайян килиш ва шу асосда тегишли назарий у му мл аш мал ар яратиш масалалари билан шугулланади. «Таржи­ма - хамиша икки тил киёсий стилистикасидир, де иди Е. Г. Эт- кинд, чунки бадиий таржиманинг вазифаси - асл нусханинг ус­лубий киёфасини уз тилида кайта яратишдан иборатдир; асл нус­ханинг лисоний жихатини эътибордан сокит киладиган назария таржимонни ку роле изл анти риб куяди»28. Де мак, киёсии-услубий тадкикот турли жуфт тиллар лисоний воситаларининг мазмуний- услубий жихатдан узаро мос келиш-келмасликлари хакида тугри хукм чикариш имкониятини яратади.

Киёсий услубият лисоний услубиятнинг барча тадкикот жабхаларини тиллараро киёсий йуналишда урганар экан, икки тил ходисалари орасидаги умумий ухшаш ва хусусий тафовутли жихатларни муайян киладики, бу, уз навбатида, таржимавий кону­ниятларни ишлаб чикишда муваффакиятли кулланилади. Шундай килиб. таржиманинг лисоний тахдили хар кандай таржимавий фаолиятда намоён буладиган катор конуниятларни муайян килса, таржима фаолияти учуй зарур б^лган матнлар услубий типоло­гия сини ишлаб чикиш услубий таржиманинг асосини ташкил эта- ди. Шу билан бирга, кайд этиш лозимки, таржимавий умумлаш- малар тулалигича лисоний йуналишдаги киёсий услубият далил- ларига таяниб иш куравера олмайди. Улар баъзан адабиётшунос- лик йуналишидаги киёсий услубият далил ва приёмларидан хам фойдаланади. Зеро, бадиий таржима адабиётшунослик далилла-


7 Vinay J. -P.. Darbelnet J. Stylistique comparée du français et de l’anglais. Méthode de traduction, P.. 1958.


Эткинд E. Г. Поэзия и перевод. M. -Л., 1963, с. 142.





рини жалб килиш асосида хам амалга оширилади ва щунга кура уму млаштирилади.

Шундай дилиб, л исон ий йуналишдаги киёсий услубият- нинг асосий вазифаларидан бири — таржима амалиёти далиллари- ни умумлаштириш йули билан бадиий таржима назарий асослари учун зарурий замин яратишдан иборатдир.

Вазифаларидан бири таржима амалиётини назарий умум- лаштирищдан иборат булган киёсий услубият тадкикотчини киёс- ланаётган икки тил ходисаларини матний вазият талабига кура салмоклаб, андозалаб куриш ва шу йул билан аслият таркнбидаги лисоний-услубий бирликларга таржима тилида мукобил восита- лар танлаш имкониятлариии муайян килиш сари етаклайди.

Аслият ва таржима тиллари лисоний-услубий ходисалари вазифаларини киёсий услубият нуктаи назаридан урганиб чикиш таржимонга далилланган назарий курол тутказгани холда, уни беасос, тасодифий хулосаларга келиш хавфидан куткаради. Зеро, киёсий услубият бадиий таржима сохасида ижодкорликнинг за­рурий асос ид ир.

Киесий услубият талаб ва коидаларига кура аслиятга мос ифода яратиш учун куп холларда моддий аникликнинг бахридан утилгани, баъзан эса атайлаб аслият харфидан узоклашилгани холда, таржима тилида унга мазмун ва услубий вазифа жихатла- ридан уйгун воситалар кидириб топиш зарурати тугилади. Бу жа- раён асарнинг умумий гоясини, муаллифнинг ижодий услубини, асар яратилган даврнинг узига хос адабий-ижодий йуналишини ва асар тилининг жанр хусусиятини доим назарда тутган холда амалга оширилади. Чунки лисоний-услубий воситалар хилма-хил матний вазиятларда ранг-баранг услубий вазифалар ифодаси учун хизмат киладиларки, бундай тафовутли нуткий холатларнинг хи- собга олиниши тасвирнинг узига хослигини юзага келтиради. Ан­ни жараен таржимада аслиятни ташкил киладиган лисоний-услу­бий ходисалар воситасида акс этган фикр ва тасвирлар хамда ба- диий-эстетик жилолар вазифаларини кайта ижодий яратиш орка- ли амалга оширилади. Бундай пайтда таржимон зиммасига уз ти­ли битмас-туганмас бойликларидан унумли фойдаланиш йули би­лан аслиятда мужассамлашган услубий таъсирчанликни аслиймо- нанд тарзда жонлантириш вазифаси юклатилади, натижада, хосил булган янги матн ички хаёти аслият ички хаётининг тулаконли ифодаси сифатида намоён булади.

Киёсий услубиятнинг энди шаклланиб келаётган янги фан сохаси эканлигига хамда дунёда таржима амалиётини шу йуна-





лишда тадкик килувчилар сонининг хдпи кам даражада эканлиги туфайли бу борадаги илмий хулосаларнинг таржима амалиётига сезиларли ижобий таъсир курсатаётганлиги кацида бир нарса де- йиш кийин. Бизнинг мамлакатимизда эса таржима амалиётини киёсий услубият конун-коидалари асосида тадкик килиш ишлари энди куртак отмокда. бинобарин, кулга киритилган илк натижа- лар таржима амалиёти эхтиёжларини у ёки бу тарзда каноатлан- тира олиши мумкин булган даражадаги назарий йул-йуриклар си- фатида хизмат кила олмайди.

Бадиий асар тили ва услуби хилма-хил бадиий-тасвирий ва услубий воситалар силсиласининг узига хос равишда ранг-баранг шакл ва куринишларда кулланилишидан иборат булиб, бу восита ва усуллар йигиндиси мазкур асар бадиий кийматини ва образли асосини ташкил этар экан, таржима амалиётини киёсий стилис­тика конун-коидалари асосида тадкик этиш жараенида алохида лисоний-услубий бирликлар шу восита ва усуллар тартибий маж- муаси таркибидан шартли равишда ажратиб олиб илмий тахдил килинади. Зеро, асар бадиий-образли асосини ташкил этадиган восита ва усуллар йигиндисининг таржимада кай даражада акс этганлиги куп жихатлардан унинг таркибидаги алохида лисоний- услубий воситалар вазифаларининг кайта яратилиши даражасига богликдир. Аммо таржиманинг аслият рухини кай йусинда ифода эта олганлиги хакидаги окибат хулоса матний уйгунлик асосида ясалади. Х,олбуки, илмий тахлил учун жалб килинадиган барча лисоний-услубий ходисалар матпнинг мазмун ва гоя бирлигини юзага келтирувчи таркибий кисмлари булиб, айни ходисаларнинг таржимада бежирим талкив этилиши матний мувофикликни юза- га келтиради. Бадиий асарлар таржимаси та\лили шундан гувох- лик берадики, таржимада аслиятнинг бадиий-эстетик кувватини тиклаш масъулияти унинг асл нусхага моддий жихатдан айнан мослигидан воз кечиб, вазифавий уйгунлигини вужудга келти- риш заруратини тугдиради. Бирок хар бир миллий тилдаги фикр баён килиш тарзининг мустакил холда шакл ланит и, бинобарин, икки тил лисоний-услубий воситалари ифода усуллари ва мазму- ний хусусиятларининг аксарият узига хос куринишларда намоён булиши туфайли, табиийки, таржима тилида аслият ходисаларн мазмуний-услубий вазифаларини акс эттирадигап мукобил воси- таларнинг гохо топилмаслиги мумкин, Бундай холларда санъат- кор таржима амалиётининг бошка ижодий усуллари билан бир каторда, уз-узидан маълумки, гохо таржима амалиётининг тасви- рий усулига мурожаат килади. Айни йул масалаиинг кунгилдаги-





дек хал килинганлигини билдирмайди. Чунки ушбу пайтда тил бирликларининг муаллиф ёки асар кахрамонлари хис-хаяжонини, у ёхуд бу вокеа-ходисаларга нисбатан бахосини ифодалайдиган кушимча маъноли лисоний воситалари бетаъсир суз ва суз бирик- мллари ёрдамида нурсиз угирилади. Мазкур йукотиш таржимон- нинг уз тили фикр баен килиш имкониягларидан унумли фонда- ланиши натижасида матннинг бошка уринларида тикланиши мумкин.

Бун дан ташкари, аслият таркибида унинг миллий хусусия- тини белгилайдиган сон-саноксиз лисоний-услубий воситалар хам учраб турадики, бундай узига хос буёкли бирликларга узгача тарихий-маданий жараён сохиблари булмиш халклар лафзида гохо мукобил тил ходисалари танлаш им кон и булмаиди. Мазкур бушлик таржимоннинг аслият сохибларига хос баъзи миллий ху- сусиятларга мурожаат килиши оркали матн доирасида тулдири- лади. Бусиз хсч бир таржима уз максадига эриша олмайди. Маса- лан, аслият одатла муайян функционал услуб (илмий, китобий, поэтик, огзаки, газета ва бошкалар) таркибига кирар экан, таржи- мада унинг шу хусусияти узига хос меъёр асосида кайта яратили- ши лозим. Гохо икки тил жанрлари лисоний хусусиятлари узаро мос келмаслиги сабабли, таржимада бевос-ита мувофик тил воси- таларидан фойдаланиш ифода меъёрининг бузилишига олиб ке- лади. Зотан, хозирги замой инглиз роман лар ид а суку в сузларидан бемалол фойдаланавериш мумкин булгани холда, узбекча бадиий ижод намуналари таркибида бу хол ноанъанавийдир.

Услубий таржима муаммолари икки тил матнларининг жанрларга кура мувофик келишларини так;озо этмайди. Шунинг учуй таржимада аслият воситаларига вазифавий уйгун тил бир- ликлари танлаш муаммосини урганиш масаласи мухим назарий ахамият акс этади, Бинобарин, таржиманинг аслият рухини кай тарзда акс эттирганлиги хакида гапирганда пировард натижа си- фатида алохида бирликларнинг аслият лисоний воситаларига кай даражада монандлигини асос килиб олмасдан, матннинг умумий кийматидан, унинг аслият таркибида мужассамлашган барча ли­соний, услубий ва миллий хусусиятлар вазифа ва таъсир кучлари- ни кай даражада ижодий акс эттира олганлигидан келиб чикиш холисона хулосаларга олиб келади.

Демак, киёсий услубият уз тадкикот сохаларидан бири си- фатида олдига аслият ва таржима тиллари лисоний-услубий воси- таларини киёсий тахлил килиш оркали таржима амалиётини умумлаштириш вазифасини куяр экан, унинг хулосалари аввало





таржима матнининг аслиятга мослик даражасини белгилаш учун хизмат килади.

Шундай килиб, таржима амалиёти тадкикини киёсий услу- бият асосига куриш натижасида х,осил булган илмий хулосалар таржимачилик истикболини белгилашда мух,им ахдмият касб эт- гани холда. санъаткорнинг ту лакон л и таржималар яратиш бора- сидаги саъй-хдракатлари йулини мунтазам ёрита боради.



Ш боб


Лексик бирликлар ва
таржима



  1. Таржимада лексик бирликларни
    танлаш


Таржиманинг аслиятга шаклан ва мазмунан монанд тарзда яратилишининг бирдан-бир шарти таржимоннинг уз талида ас- лиймонанд лисоний воситалар тан лаб истсъфода этишидадир. Бу масъулият унинг зиммасига аввало аслият маъно ва вазифасини беками-куст идрок этиш, сунгра хотирасида шаклланган фикрни уз тили маданияти ва меъёри асосида тула-тукис ифода этиш ва­зифасини юклайди.

Тил воситалари бадиий нутк таркибида нафакат узларининг моддий-мантикий маъноларидан мавхумлашиб, хиссий-таъсир- чан ва бадиий-эстетик (образли) маъно ва маъно бслгилари касб этганларида, балки оддий мулокот таркибида дастлабки - атов маъноларида кулланилганларида хам таржимон олдига зарурий лисоний воситаларни тугри танлаш борасида катор амалий муш- кулотларни кундаланг килади.

Муайян тил воситалари маъноларини она тили бирликлари ёрдамида тушунтирадиган мавжуд икки тилли лугатлар, канчалик кенг ва атрофлича тузилган булишларига карамасдан, нутк жа- раёнида намоён буладиган икки тил мувофикдарининг барчасини акс эттира олмайди. Бошкача килиб айтганда, хар дан дай лутат хам бирликларнинг нутк жараснида намоён буладиган кушимча, тасодифий-матний маъно ва маъно белгиларининг барчасини узи- да мужассам этишга ожизлик килади. Бундан ташкари, бирлик­ларнинг айрим маъно ва маъно белгилари узларининг бир нечта- дан моддий ифодасига эга буладиларки, уларнинг хаммасини жамгарган холда лугатга киритиш амалий имконият доирасига сйгмайди. Шунинг учун энг тафсилотли гузилган дсб тан олинган





лугат хам муайян нуткий вазиятда тил сохиби мурожаат кил ищи мумкин булган ифода воситасини башорат кила олмайди.

Лугатлар одатда нутк амалиёти оркасидан кувиб era олмай­ди. Уларда одатда тил тизимида уз аксини топтан имконий маъ- нолар урин олган буладики, айрим нуткий вазиятларда мазкур маъноларнинг бирортасидан хам фойдаланиб булмайди. Биноба- рин, таржимоннинг вазифаси нафакат муайян лисоний восита- нинг лугатга киритилган маъноларидан энг макбулини, балки лу- гатда уз аксини топмаган ёки топиб улгурмаган, бирок ушбу нут­кий вазият учун айни муддао булган маъносини матний тахлил асосида муайян килишдан иборатдир. Бундан ташкари, лисоний воситанинг айрим маъно ва маъно бслгилари тилда катор синони- мик воситалар ёрдамида ифод;1 этилган буладики, уларнинг бар- часини лугатда акс эттиришнинг имкони булмайди. Бир суз би- лан айтганда, мавжуд лугатлардан таржимон учун зарур булган барча ахборотни тула-тукис олиш амалий жихатдан мумкин эмас.

Шунта карамай, лутатларда акс эттирилган тиллараро экви- валентлар барча нуткий вазиятларда лисоний воситанинг маъно ва вазифасини муайян этишда хал килувчи ахамият касб этади, Санъаткор лексик бирликларнинг лутатларда тасвирланган муво- фик маънолари асосида таржима тилида уларнинг зарурий мат­ний маъноларини ифода этадиган лисоний воситалар кидириб то- пади. Вахоланки, барча матний маънолар имконий воситалар си- фатида лугатдан урин олган асосий семантика атрофида у ёки бу даражада гурухлашган булади.

Тилнинг барча халклари учун бирдай фикр алмашиш куро- ли эканлиги аслият ва таржима тиллари бирликларипинг катор холларда бир-бирларига лугавий мос келишларини такозо этади- ки, таржимонлар бундай кулан имкониятдан одатда унумли фой- даланадилар. чунки лутавий мос бирликлар купинча бир хил ва- зиятлар тасвири учун кулланиладиган доимий эквивалснтлар хи- собланганлари холда, таржима жараёнида уларнинг бири иккин- чиси оркали осон алмаштиравсрилади.

Аммо тилларнинг миллий хусусиятга эга эканликлари, улар­нинг мустакил тараккиёт жараёнини босиб утишлари туфайли ка­тор холларда аслиятда кулланилган у ёки бу лисоний воситага таржима тилида муайян бир тил бирлиги эмас, балки бир нсчта, катор холларда бир-бирларидан маъно белгилари, баъзан эса ус- лубий вазифалари жихатидан фарк киладиган лисоний воситалар мос келади. Аникроги, асл нусхада акс этган муайян бир фикр таржима тилида бир неча имконий намуналар ёрдамида ифода





этиладики, бу хол санъаткор олдига айни намуналарнинг, кон­текст талабидан келиб чикиб, аслиятга энг мос келадиганини тан- лаш вазифасини куяди.

Гохо муайян бир фикр ифодаси учун аслиятда кулланилган лисоний воситанинг лугавий эквиваленти ёрдамида угирилиши натижасида хосил булган ифодани таржима тили меъёри, мада- нияти хазм кила олмайди. Бундай пайтда мазкур фикр ифодаси учун таржима тилида мутлако узгача семантикага эга лисоний во- ситадан фойдаланиш зарурати юзага келади. Айни восита аслият-
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25


написать администратору сайта