Главная страница

Мусаев Кудрат Гаржима назарияси асослари


Скачать 457.14 Kb.
НазваниеМусаев Кудрат Гаржима назарияси асослари
Дата26.05.2022
Размер457.14 Kb.
Формат файлаdocx
Имя файлаmusaev_k_udrat_tarzhima_nazariyasi_asoslari.docx
ТипДокументы
#550124
страница1 из 25
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25


Мусаев Кудрат


Гаржима назарияси асослари


Тошкент 2005



Мусаев Кудрат.

Таржима назарияси асослари: Дарслик.Т.:

Узбекистон Республикаси ФА

«Фан» нашриёти, 2005.-352 б.

Филология на журналистика ихтисослари буйича та\сил к^ра- ётган талабаларни таржима назарияси ва амалиётининг му\им муам - молари билан таништиришни уз олдига максад килиб куйган ушбу китоб кенг камровли дастуриламал булиб, у таржима назарияси ва танкидчилигида \али деярли кул урилмаган, шу билан бирга хдётий зарур, таржимонлик фаолияти та\дилининг мундарижасини ташкил этадиган масалаларни уз ичига олади. У нафацат таржима сир ва усуллари билан ^изикунчи толибул илмлар \амда булажактаржи- монлар, балки тил ва адабиёт укитувчилари, илмий ход и мл ар, аспирант ва докторантлар, адабиётшунос ва журналистлар, тар- жимашунос олимлар, крлаверса, кенг китобхонлар омммасига \ам мулжалланган.

Масъул мухаррирлар:

Профессор Ж. Ж. Жалолов ва доцент Ф. Р. Юзликаев. ‘

,ь •»

Такризчилар:

Педагогика фанлари доктори, профессор Т. К- Сатторов, Филология фанлари номзоди, доцент Н. М. Кдмбаров.

Узбекистон Республикаси Халк таълими вазирлиги Республика таълим маркази кош и лаги «Хорижий тиллар» - инглиз, немис, француз ва испан тиллари буйича илмий методик кенгашининг 2004 йил 30 ноябрдаги кдрори билан дарслик сифатида нашрга тавсия этилган.


I БВИ 5-648-03160-2



с


Кириш


У зга тилда битилган бадиий ёдгорликнинг давр талаби да- ражасида тасаввур берадиган таржима матнини яратиш санъат- корнинг бу сохадаги амалий ва назарий бил им л ар бил ан пухта куролланиши заруратини тутдиради. Чунки бадиий махорат сир- ларини хар томонлама мукам мал эгаллаб олган каламкашгина мазкур ижод махсули булмиш фикрни аслиймонанд тарзда ифода этиш санъатини узида пухта сингдириб олган истеъдод сохиби сифатида тулаконли бадиий таржималар яратишдек ута масъу- лиятли ишнинг уддасидан чикиши мум кин.

\ар кандай баркамол таржима илмий умумлаштиришга эх- тиёж сезгани холда, санъаткорнинг аслиятга алокадор барча ман- баларни тула-тукис илмий идрок этишини хамда уларга асослан- ган жами омилларни уз тилида онгли равишда беками-куст акс эттиришини назарда тутади. Бу хол таржимон зиммасига бадиий ёдгорликнинг асосий мазмун чизигини тасвир этадиган лисоний хусусиятидан ташкдри, асар сохиби булмиш халк ижтимоий-ик- тисодий ва тарихий-маданий хаёти, рухий кечинмалари билан боглик гайрилисоний жихатларни хам кайта яратиш масъулияти- ни юклайди. Зеро, аслият мансуб булган халк турмуш тарзини, урф-одатларини, адабиёти ва маданияти тарихиии, диний ва мил­лим каратларини, мамлакати сиёсий, иктнсодий ва ижтимоийту- зумини пухта узлаштириб олмасдан туриб, асарда тасвирланган вокеа-ходисалар тугрисида батафсил тасаввур хосил килиш ва, натижада, шакл ва мазмуннинг уйгунлигидан иборат тулаконли таржима яратиш амри махол. Негаки, хар кандай аслиймонанд таржима заминини шакл ва мазмуннинг диалектик бирлиги таш- кил этадики, мазмуннинг етакчи ахамиятини пеш килган холда, унга ортикча имтиёз бериб, шаклга эътиборни сусайтириш асар бадиий ва миллнй хусусиятининг, тарихий узига хослигининг сийкаланишига олиб келади.





Таржимада шакл ва мазмун муносабатини бежирим талкин этиш зарурати санъаткор олдига асарнинг бадиий нафосати ва миллим хусусиятини юзага келтирувчи барча лисоний-услубий воситалар вазифаларини ижодий акс этгира оладиган мукобил тел ва нутк бирликлари тан лапт вазифасини куяди. Чунончи, муаллиф томонидан фойдаланилган хар бир баён ва тафсилот, хар кандай суз ва ибора асосий гоянинг вужудга келишида мухим ахамият касб этадики, асарнинг таркибий кисмини ташкил этади- ган бундам бадиий-тасвирий воситаларнинг тула-тукис идрок этил mui и ва таржимада ижодий кайта яратилишигина мулокот максадига эришиш имкониятини яратади.

Асарнинг гояси унинг услубий жихати билан чамбарчас боглик булиб, таржимада муаллифнинг узига хос ижодий услуби- ни, аслиятнинг бадиий-эстетик хусусиятини ва у яратилган давр буёгини, кахрамонлар нуткидаги тафовутли жихатларни ижодий Кайта яратиш учун таржимон нафакат зарурнй истеъдод ва бой тажриба сохиби булиши, балки бадиий таржима амалиёти дал ил- лари асосида вужудга келган назарий билимлар билан пухта ку- ролланган филолог олим сифатида фаолият курсата билиши хам лозим. Аслият ва таржима тиллари бадиий-услубий воситаларини чукур матний ва лисоний тахдил килиш асосида киёсий урганиш- гина санъаткорни таржима амалиётида учраб турадиган катор ил- л атлар дан сакдаб кол га ни холда, у и га аслият лисоний-услубий ходисалари вазифаларини ижодий тиклаш имкониятини беради. Зеро, мохир ва билимдон санъаткорлар томонидан амалга оши- рилган мукаммал таржималар асосида юзага келган холисона на­зарий умумлашмалар, илмий хулосалар шу соха амалиёти ривожи ва истикболини таъминлайдигаи етакчи омиллардандир.

Бадиий ижод турлари орасида таржима купрок илмий асос- талабдир, Куп йиллик хилма-хил бахсу мунозараларни енгиб утнб, узининг мавжудлигини хакли равишда исбот килган таржи­ма назарияси хозирги кунда уз тасарруфидаги барча муаммолар- ни илмий тадкик киладиган ягона расмийлашган филологик соха хисобланади. У уз тадкикотларини тилшунослик, адабиётшунос- лик, услубшунослик, тарих, мантик, рухшунослик каби купгина фанлар конуниятларига, далил ва ютукларига таяниб олиб бора­ди. Узга фанлар ютук ва конуниятларидан унумли фойдаланиши таржима назариясининг мавжудлигини шубха остига олмайди, балки унинг купгина сохалар билан чамбарчас боглик холда уз кузатишларини олиб борадиган мустакил фан эканлигини тасдик- лайди. Холбуки, барча фанлар у^тадкикотларини аксарият узла-





рига табиатан якин сохалар билан богликликда олиб борадилар- ки, бир фан далиллари хамма вакт бошка фан хулосаларининг туда ва ишончли булишида кумаклашади.

Бизнинг мамлакатимизда таржима тахлилига багишланган тадкжотларнинг купчилиги дастлаб адабий-тарихий, айримлари лингвистик йуналишларда олиб борилди. Биринчи йуналиш та- рафдорлари асосий эътиборни угирилаётган асарнинг бадиий-эс- тетик кийматигагина каратиб, бадиий ёдгорликнинг бирламчи асоси булмиш лисоний жихатини назардан сокит килган булса- лар, иккинчи йуналиш тарафдорлари киёсланаётган икки тил во- ситаларининг купрок лугавий мувофикликларидан келиб чикиб, асарнинг бадиий-эстетик жихатига кам эътибор бердилар. Маз- кур йуналишларни хамда аслият мансуб булган халк моддий, маънавий, сиёсий ва икдисодий хаёти билан боглик ранго-ранг гайрилисоний омилларни узида акс эттирадиган лисоний-услу- бий воситалар вазифаларининг таржимада кайта ижодий яратили- ши масаласи эса таржимашуносликнинг махсус тадкикот мавзуи сифатида мамлакатимиз илмий-адабий жамоатчилиги эътибори- ни кейинги йиллардагина узига торта бошлади.

Шундай килиб, инсоният фаолиятининг кадимги турлари- дан булмиш таржима амалиётиии лисоний-услубий нуктаи наза- рдан тахдил этиш нисбатан ёш тадкикот усули сифатида бизнинг Ватанимизда энди шаклланиб келаётган филологик соха булиб, унинг тамойиллари олимлар томонидан ишлаб чикилаётганига куп фурсат булгани йук. Аммо таржимачилик фаолияти кейинги ярим аср мобайнида мисли курилмаган суръатлар билан ривожла- ниб бормокдаки, бундай амалиёт тадкикотчилар эътиборини кенг куламда узига тортгани холда, энг самарадор усуллар воситасида назарий умумлаштирилиши учун зарурат вужудга келмокда. Бу Хол лисоний услубиятнинг бизда кейинги ун йилликлар мобай­нида уз хукукий макомига интила бориб, эндигина мустакил фи­лологик соха сифатида илмий жамоатчилик назарига тушаётган- лиги, шунинг учун хам унинг халн узига якин, турдош сохалар билан муносабатга киришиб, уз далил ва ютукларидан уларни етарли даражада бахраманд килиб улгурмаганлиги билан боглик- дир, Шундай килиб, бадиий асар вокеликни тил воситалари орка- ли мажозий-хиссий ва бадиий-эстетик тарзда тасвирлашнинг ёр- кин намунаси хисобланадики, бу жихатлар лисоний услубият­нинг таркибини ташкил этадиган тушунчалар булиб, аслият гоя- вий-бадиий мазмунипинг таржимада тула-тукис к£йта яратилиши унинг таркибидаги барча лисоний-услубий воситалар вазифала-





рининг бсжирим ижодий талкин этилишига вобастадир. Зеро, ил- мий тахдил асосида кулга киритилган хулосалар гаржима амалиё- тининг самарали йуллар воситасида ривожлантирилишига, унинг равнаки учун зарур тамойил ва йул-йурикдар ишлаб чикарилиши- га кумаклашади.

Таржимавий тадкикотнинг асосини, биринчи навбатда. суз ташкил килади, аммо суз уз матний мухитидан (асарнинг микро - ва макроконтекстидан) ажратилган тарзда эмас, балки унга асос- ланган холда бошка сузлар билан матний бириккан, турли-туман муносабатларга киришган холатида тадкик килинадики, унинг бу хусусияти ёзувчининг бадиий-эстетик максадини рУёбга чикари- ши воситаларидан бири хисобланади, зеро, «алохида ажратилган, матний холат билан богланмаган суз мулокотни ташкил этмайди, у коммуникатив бирликнинг алохида унсуригина, холос»1.

Суз аксарият холларда адабиётшунослик ва лисоний-услу- бий тадкикотлар таркибида хам, таржимавий тадкикот таркибида хам нарса ва ходисаларнинг билвосита, кучма-атамавий воситаси сифатида гавдаланади, Уз-узидан маълумки, хар кандай бадиий матн таркибида иштирок этувчи тугри маънодаги бевосита атама бадиий таржим анинг асосий вазифаларини амалга оширишда бил­восита, кучма атама даражасида хал килувчи ахамият касб эта ол- майди, бинобарин, таржиманинг асосий мушкулотлари бевосита атама билан деярли боглик эмас. Ёзувчининг бадиий-тасвирий максади асосан образли-метафорик хусусиятли суз ва фразеоло­гии бирликлар, уларнинг ранг-баранг кучма-мажозий маънолари асосида руёбга чикадики, буларнинг барчаси билвосита атамага таянади. Билвосита атама ёзувчининг тил ва у с луб хусусияти ха- кида туларок тасаввур бериб, таржима олдида турган вазифалар- ни тугри хал килишда мухим ахамият касб этади.

Бадиий асар таркибидаги сузларнинг кучма маънолари ти- зими хиссий-таъсирчанлик билан узвий алоцада булиб, нутк со- хибининг хаяжонини, унинг атрофдаги нарса ва ходисаларга ижо- бий ёки с ал би й бахосини ифодалайди, персонажпар нутки тасви- ри хамда улар орасидаги узаро муносабатларни ойдинлаштирга- ни холда, муаллиф максадининг тулаконли намоён булишига ку­маклашади. Бу борада сузларнинг турли-туман матний холатлар- да гайриодатий, ноанъанавий бирикуви алохида ахамият касб эта­ди. Ушбу холда сузлар меъёрийлик доирасини тарк этиб, асар- 1


1 А. Н. Степанова, С. А. Шашкора. О синонимии на уровне текста. — «Лекси-ческая и грамматическая семантика романских языков». Калинин, 1980, с. 109.





нинг гояси ва максадини узига хос тарзда очиб бериш учун хиз- мат килади, чунки сузларнинг узаро бирика олишидаги узига хос- лик ёзувчи гили ва услубига хос алохида хусусиятларни \ам му- айян этадики, бу жихатнинг доим назарда тутилиши таржима- нинг адекватлигини таъминлайди.

Шундай килиб, муайян бадиий асар тили ва услубини тах- лил килишда турли-туман бадиий-тасвирий воситалар ва услубий приёмлар силсиласига дуч келинадики, уларнинг мажмуи адабий асарнинг бадиий-образли тизимини ташкил этадн. Аник назарий- таржимавий тадкикот алохида лисоний-услубий воситаларни бундай приёмлар тизимидан шартли равишда ажратиб олиб, мах- сус тахлил килишни талаб килса-да, хар доим узвий бир бутуя- ликни ташкил этувчи бадиий матннинг адекват талкин этилиши лозимлиги назарда тутилади. Зеро, таржимавий асар хакикатини англаш, хис килиш унинг таркибидагм алохида тил ходисалари- нинг мазмуний, услубий ва прагматик жихатлардан тулаконли кайта я рати л ган лиги б ил ан богликдир. Де мак, доим жузъийлик- дан умумийлик сари бориш холисона хулосаларга олиб келади, Таржимавий асар образли асосини ташкил этадиган бутун бир ба­диий-тасвирий ва услубий приёмлар тизимининг асл нусха тизи- мига якинлашиши даражаси унинг алохида лисоний-услубий во- ситалари вазифавий-прагматик хусусиятларининг таржимада кай­та яратилиши даражаси билан богликдир.

Муаллиф китобнинг нашрга тайёрланиши ва олам юзини куришида уз маслахатларинй аямаган бир гурух хайрихох инсон- ларга, чунончи, Низомий номидаги То шкет Давлат педагогика университетининг ректори, профессор Б. Е Кддировга, универси­тет хорижий тиллар факультети декани, доцент Ф. Р. Юзликаевга, инглиз тили назарияси ва методикаси кафедраси мудири, профес­сор Ж. Ж. Жалоловга, герман тиллари кафедраси мудири, доцент X, Р. Рахимовга уз самимий миннатдорчилигини билдиради.



I боб


Ижодий таржима ва
ил мий тахлил



  1. Таржима, унинг максади ва вазифалари.
    Таржима назарияси, унинг предмети.


Таржима методлари.

Кейинги пайтларда юзага келаётган лингвистик тадкикот- ларда таржима муаммоларига катта эътибор берилмокда. Линг­вистик таржимашунослик буйича яратилаётган к^пчилик тадки- котларда таржима назарияси ва амалиётининг жузъий масалалари билан бир каторда мазкур сохднинг мохиятини акс эттирадиган умумназарий муаммолар устида хам кенг к^ламда бош котирил- мовда. Бу хол лингвистик таржимашуносликнинг тадкикотчилар эътиборини борган сари купрок узига тортаётганлигидан далолат беради.

Таржимага лингвистик таржимашунослик нуктаи назари- дан ёндашиб, куйидагича таъриф бериш мумкин.

Инсоният фаолиятининг мураккаб шакли булмиш таржима - бир тилда яратилган нуткий ифодани (матнни), унинг шакл ва мазмун бирлигини сакдаган хол да, у зга тил воситалари асосида Кайта яратишдан иборат ижодий жараёндир. Демак, аслият ман- суб булган. тип воситалари ёрдамида яратилган нуткий ифода (матн) таржима тили конуниятлари асосида вужудга келган шун- дай ифода билан алмаштирилади. Шу йул билан аслият ва таржи­ма тиллари матнларининг мазмуний-услубий адекватлиги юзага келтирилади.

Мазку р таъриф тиллараро амалга ош и рил адигав жараёнга алокадор булиб, инсоният фаолиятининг купрок кисми мазкур амалиёт билан богликдир. Шу туфайли «таржима» де ганда акса- рият кишилар куз олдига, биринчи навбатда, бир тшгдаги матнни иккинчи тилга угириш фаолияти намоён булади.





Таржима инсоният фаолиятининг энг кадимий турларидан бири булиб, у туфайли биз инсоният тараккиёти тарихини барча тафсилотлари билан очик-ойдин тасаввур этамиз.

Таржима хал кд ар уртасидаги дустлик, кардо шлик ва хдм- корлик манфаатларига, улар уртасидаги иктисодий-сиёсий, ил- мий, маданий ва адабий алокаларнинг кенгайишига хизмат ки­лу вчи кудратли куролдир.

Таржима турли халкдар адабиётларининг узаро алокаси ва бир-бирига таъсири жараёнини тезлаштиради.

Таржимавий асарлар ту файл и китобхонлар жахон адабиёти дурдоналаридан бахраманд буладилар, уларнинг эстетик туйгула- ри ошади, дидлари усади, уларда гузал нарсалар хакида тушунча- лар хосил булади.

Таржима тилларнинг камолоти учун зарурий восита сифа- тида, уларнинг ривожланиш суръатини жадаллаштиради, лугат бойлигини оширади ва такомиллаштиради.

Таржима инсон маънавий хаётини бойитади, она тилининг имкониятларини руёбга чикаради, уни сержило килади.

Таржима ту файл и китобхон тафаккури чархланиб, янги гоялар, тушунчалар билан бойийди.

Таржима жамиятда янгича муносабатлар, карашлар карор топишига хизмат килади,

Таржима ту фа или миллий адабиетлар уртасидаги алокалар­нинг махсули сифатида янги гоявий йуналишлар, янгича сюжет, жанр шаклланади.

Таржима Ватан адабиётига янги образ л ар, бадиий-тасвирий воситалар хадя этади,

Бир суз билан айтганда, таржима - аслиятни кайта яратиш, кайта талкин этиш санъатидир.

Аммо шуни хам назарда тутиш лозимки, мазкур жараён на- тижаси хам «таржима» истилохи ёрдамида ифода этилади. Бунда аслиятнинг угирмаси булмиш иккиламчи матн назарда тутилади.

Лисоний таржима хилма-хил турларга булинадики, бадиий адабиёт таржимаси улар орасида алохида урин тутади. Угири- лаётган матннинг хусусияти бадиий таржиманинг узига хос ур- нини белгилайди. Бадиий адабиёт намуналари бошка нуткий ифо- далардан шуниси билан фарк киладики, унда бадиий-эстетик ва поэтик жихатлар хукмронлик килади. Бундай асар турининг асо- сий вазифаси муайяи эстетик таъсирчанликка эришишдан, ба­диий образ яратишдан иборатдир. Айни эстетик йуналиш бадиий ну ткни ахборот таркатиш вазифаси устун бошка нуткий фаолият-





лардан ажратиб ту ради. Шундай килиб, угириладиган матнларни вазифаларига караб «бадиий» ва «нобадиий» (ахборий) каби тур- ларга булиш мумкин.

Модомики ran бадиий нутк таркибини ташкил этувчи ало- ХИда бирлик ва парчалар таржимаси хакида кетар экан, бадиий таржиманинг бошка таржима турларидан асосий фаркини таржи- мавий матннинг бадиий кимматга эгалиги билан изохдаш лозим. Узгача килиб айтганда, «бадиий таржима» деганда асосий вази- фаси китобхонда аслиятдагидек бадиий-эстетик таъсир уйгота оладиган нуткий ифода хосил килишдан иборат таржима фаолия- ти ту рига айгилади.

  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25


написать администратору сайта