Главная страница
Навигация по странице:

  • Прогнозда экстраполяция усулларидан фойдаланиш.

  • Қисқа хулосалар.

  • Мустақил ишлаш учун назорат саволлари

  • Урганч давлат университети


    Скачать 1.76 Mb.
    НазваниеУрганч давлат университети
    Дата18.06.2022
    Размер1.76 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файлаO‘zbеkiston rеspublikasi (1).doc
    ТипДокументы
    #601147
    страница11 из 11
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11

    Бир ўлчамли вақтли қаторларни моделлаш усуллари.

    Қисқа муддатга прогнозлаш кенг қўлланиладиган прогнозлаш усули экстраполяция усулидир. Экстрополяция усули прогнозлашни одатда бир ўлчамли вақтли қатори асосида амалга оширади. Маълумки бир ўлчамли вақтли қаторларни моделлаш усуллари иқтисодий кўрсаткичларнинг динамик қаторларга асосланган бўлиб қуйидаги тўрт таркибий қисмлардан ташкил топгандир: 1) таҳлил қилинадиган жараённинг узоқ даврда ривожланиш қонуниятлари йўналиши тенденцияси, 2) таҳлил қилинадиган жараёнда айрим ҳолларда учрайдиган мавсумий таркибий қисмлар; 3) даврий таркибий қисмлар; 4) тасодифий омиллар сабаби юзага келадиган тасодифий таркибий қисм.

    Ривожланиш йўналиши (тенденцияси) ривожланишининг узоқ муддатли эволюцияни билдиради. Динамик қаторларнинг ривожланиш йўналиши силлиқ эгри чизиқ бўлиб, тренд деб аталувчи вақт функцияси билан ифодаланади. Тренд – тасодифий таъсирлардан ҳоли ҳолда вақт бўйича ҳаракат қонуниятидир. Тренд вақт бўйича регрессия бўлиб, доимий омиллар таъсирида юзага келадиган ривожланишнинг детерминик таркибий қисмидир. Трендлардаги четланишлар тасодифий омиллар сабабли юзага келади. Юқоридагиларга асосланиб вақт қатори функциясини қуйидагича берамиз:



    – жараёнларнинг вақт бўйича йўналишининг доимий таркибий қисми;

    t – тасодифий таркибий қисми;

    Вақтли қаторлар ривожланишида учта йўналиш: ўрта даражалар йўналиши; дисперсия йўналиши; автокорреляция йўналиши мавжуддир.

    Ўрта даража йўналиши кўринишда функция бўлади. Дисперсия йўналиши - вақтли қаторларнинг эмпирик қийматларининг тренд тенгламалари ёрдамида аниқланган қийматларидан четланиш. Автокорреляция йўналиши - вақтли қаторларнинг даражалари ўртасидаги боғлиқликларнинг ўзгариши.

    Иқтисодий-ижтимоий жараёнларни моделлашнинг кенг тарқалган усули вақтли қаторларни текислаш усулидир. Текислашган ҳар хил усуллар мавжуд бўлиб, уларнинг энг асосийлари қаторларнинг амалдаги қийматларини ҳисоблаб топилганлари билан алмаштиришдир.

    Чизиқли трендлар кенг тарқалган бўлиб уларни умумий ҳолда қуйидагича ёзамиз11:

    (1)

    Бу ерда:

    - t даврда тенглама қийматларини текислаш;

    - t даврдан масофада турган қаторлар даражасининг вазни;

    s - t даврдан сўнг даражалар сони;

    q- t давргача бўлган даражалар сони.
    вазн қабул қиладиган қийматларга қараб (1) формула бўйича текислаш ўзгарувчи ўрта қиймат ёки экспоненцал ўрта қиймат ёрдамида амалга оширилади.

    Текислаш жараёни икки босқичда амалга оширилади: эгри чизиқ кўриниши танлаш, унинг параметрларини баҳолаш.

    Эгри чизиқнинг кўринишини танлашнинг ҳар хил йўллари мавжуд бўлиб, унинг графиги бўйича тенгламалари танлаб олинади.

    1. полиномлар: - биринчи даражали

    - иккинчи даражали

    - учинчи даражали

    - к-чи даражали

    1. ҳар хил экспонентлар :





    модифицилашган экспонент.

    1. мантиқий эгри чизиқлар:





    ,Бу ерда е- натурал логарифм асоси

    1. Гомперц эгри чизиги:



    Эгри чизиқли аниқлашнинг бошқа йўли биринчи, иккинчи ва х.к. даражалар айирмасини топишдан иборатдир яъни:



    Бу жараён айирмалар бир-бирига тенглашгунча давом этади.

    Прогнозда экстраполяция усулларидан фойдаланиш.

    Ўртача абсолют ўсиш бўйича экстраполяция. Прогноз иқтисодий ривожланиш вариантларини аввалги ривожланиш омиллари ва йўналишлари прогноз қилиниш даврида ҳам сақланиб қолади деган гипотеза келиб чиқиб аниқлайди. Бундай гипотеза қилишга иқтисодий ҳолат ва жараёнларнинг етарлича инертлиги сабаб бўлади.

    Динамик қаторларнинг экстраполяцияси асосида прогноз қилиш ҳар қандай статистик прогнозлашлар сингари эришилиши лозим бўлган аниқ мақсадга йўналтирилган ёки интервалли бўлиши мумкин.

    Экстраполяцияни умумий ҳолда қуйидаги функция қийматини аниқлаш деб қараш мумкин.



    бу ерда - динамик қаторнинг прогноз қилинадиган қиймати;

    l - олдиндан айтилиши лозим бўлган давр;

    yi- экстраполяцияга асос қилиб олинган қаторлар даражаси;

    aj- тренд тенгламалари параметрлари.

    Бир ўлчамли динамик қаторлар экстраполяциялашнинг энг оддий усули шу қаторларнинг ўрта характеристикасини қўллаш ҳисобланади:

    - ўртача даражалар, ўрта абсолют ўсиш ва ўсишнинг ўртача тезлиги.

    Қаторларнинг ўрта даражаси асосида ижтимоий-иқтисодий ҳолатларни экстраполяциялашда прогноз қилинувчи даража қаторлар даражасининг ўрта қийматига тенг бўлади:


    Бу ҳолда экстраполяция прогностик аниқ баҳони беради. Шунга қарамасдан берилган баҳоларнинг амалдаги маълумотлар қийматлари билан аниқ тўғри келиши камдан-кам ҳолларда бўлади. Шунинг учун прогноз натижалари маълум интервалда берилиши керак ва бу интервал



    бўйича аниқланади.

    Бунда t- Стьюдентнинг tмезони қиймати

    - ўртача квадрат хатолик ва у ёрдамида аниқланади.

    Ўртача абсолют ўсиш бўйича экстраполяция. Агар ривожланиш йўналиши чизиқли деб қабул қилинса, экстраполяция ўртача абсолют ўсиш бўйича амалга оширилади.



    бу ерда - дисперсия қолдиғи

    - нинг бошланғич ва охирги қийматлари оралиғидаги ўсиш миқдори

    Бизни кизиқтирган нинг прогноз қийматларини топиш учун абсолют ўсиш ни аниқлаш лозим. Кейин yi нинг экстраполяциялашга асос қилиб олинган динамик қатор даражаларини аниқлаб олиб экстраполяция формуласини қуйидагича ёзамиз.

    ,

    t- олдиндан аниқланиш даври.

    Ўрта ўсиш тезлиги бўйича экстраполяция динамик қаторлар кўрсаткични эгри чизиқ йўналишида бўлади деган хулосага асосланади. Бунда прогноз қилинадиган қатор қуйидагича аниқланади:


    - ўрта геометрик формула ёрдамида ҳисобланган ўсишнинг ўртача тезлиги.

    Трендларнинг экстраполяциялашнинг учала усуллари ҳам оддий усуллардир.
    3. Эконометрик тенгламалар тизими ёрдамида башоратлаш услубиёти.
    Эконометрик тенгламалар тизими уч хилга бўлинади:

    а) тизимга бир-бири билан боғланмаган тенгламалар киради. Ҳар бири алоҳида ечилиб, умумий иқтисодий-математик моделни бир қисми бўлиб колади;

    б) тизимга бир-бири билан боғланган статистик хусусиятга эга бўлган тенгламалар киради.

    Масалан, ишлаб чиқарилган маҳсулотга бир нечта омиллар, яъни ишчилар сони ва асосий фондлар ўз таъсир кучини кўрсатадилар. Ўз навбатида, ишчилар сони аҳоли сони билан ва асосий фондлар миқдори капитал қўйилмалар билан боғланган.
    Бунинг натижасида эконометрик тенгламалар тизими қуйидаги кўринишда ёзилиши мумкин:

    Y = f (ОPF, PPP)

    ППП = f(L)

    ОПФ = f (КК),

    бу ерда Y - асосий кўрсаткич, РРР - ишчилар сони, OPF - асосий фондлар ҳажми, L - аҳоли сони, KK - капитал қўйилмалар.

    в) тизимга динамик хусусиятга эга бўлган тенгламалар киради. Бу тизимга кирадиган тенгламалар фақатгина ҳар бири вақт даврида боғланиши борлигини аниқламасдан, илгари бўлган омиллараро боғланишини борлигини ҳам таҳлил қилиш мумкин (t-1).

    Масалан, бир жараён таҳлил этиш учун ва уни асосий кўрсаткичларни прогноз даврига ҳисоблаш учун берилган маълумотлар асосида, яъни ялпи маҳсулот (VAL), ишчилар сони (РРР), асосий фондлар (OPF), иш хақи фонди (ZAR), капитал қўйилмалар (KV), ҳар йили ишга киргизадиган асосий фондлар (OWF) каби кўрсатгичларни тенгламалар тизими орқали езиб чикамиз:

    VAL = f(OPF,PPP) (1)

    PPP = f(VAL,ZAR) (2)

    ZAR = f(VAL,KV) (3)

    OWF = f(KV,OPF) (4)

    OPF = f(OPF(-1),KV) (5)

    KV = f(FN) (6)

    FN = f(ND) (7)

    Юкорида келтирилган тенгламалар тизими бир бири билан боғланиб, кетма-кет ҳисобланади, яъни (7) тенглама ечилиб, уни натижалари омил сифатида (6) тенгламага капитал қуйилмалар ҳисоблаш учун ишлатилади. Уз вақтида (6) тенгламани натижалари (5) тенгламани ечиш учун ишлатилади.

    Бу эконометрик тенгламар тизимида прогноз вақтига бир кўрсаткич аниқланиб, уни натижаси орқали колган асосий кўрсаткичларни аниқлаш мумкин. Модел иқтисодиетга мос бўлган йуланишларни, боғланишларни акс эттириш керак.
    Қисқа хулосалар.

    Башоратлашда экстрополяция усули ўрганиладиган объектнинг ривожланишига тааллуқли бўлган омилларнинг доиравийлик, ўзгармаслик шартига асосланган бўлиб, объектнинг ўтмишдаги ва шунча асосланиб келажакдаги ривожланиш қонуниятларини ўрганади.

    Динамик қаторларнинг ўзгариш даражаларига қараб экстраполяция оддий ва мураккаб бўлиши мумкин. Башоратлашнинг оддий экстраполяция усули тенгламаларининг абсолют қийматлари, қаторларнинг ўрта қийматлари ўртача абсолют ўсиш ва ўсишнинг ўртача тезлиги нисбатан ўзгармас қийматларга эга деган хулосага асосланган. Башоратнинг мураккаб экстрополяция усули, трендни ифодоловчи статистик формулаларни қўллашга асосланган бўлиб икки турга: мослашган ва аналитик турларга бўлинади. Қисқа муддатга башоратлаш кенг қўлланиладиган башоратлаш усули экстраполяция усулидир. Экстраполяция усули башоратлашни одатда бир ўлчамли вақтлар қатори асосида амалга оширади. Маълумки бир ўлчамли вақт қаторларини моделлаш усуллари иқтисодий кўрсаткичларнинг динамик қаторларга асосланган бўлиб қуйидаги тўрт таркибий қисмлардан ташкил топган.

    Иқтисодий-ижимоий жараёнларни моделлашнинг кенг тарқалган усули вақт қаторларни текислаш усулидир. Текислашган ҳар хил усуллари мавжуд бўлиб уларнинг энг асосийлари қаторларнинг амалдаги қийматларини ҳисоблаб топилганлари билан алмаштиришдир.

    Башорат иқтисодий ривожланиш вариантларини аввалги ривожланиш омиллари ва йўналишлари башорат қилиниш даврида ҳам сақланиб қолади деган гипотеза келиб чиқиб аниқлайди. Бундай гипотеза қилишга иқтисодий ҳолат ва жараёнларнинг етарлича инертлиги сабаб бўлади.

    Динамик қаторларнинг экстрополяцияси асосида башорат қилиш ҳар кандай статистик башоратлашлар сингари эришилиши лозим бўлган аниқ мақсадга йўналтирилган ёки интервалли бўлиши мумкин.
    Мустақил ишлаш учун назорат саволлари:

    1. Эконометрик тенгламалар тизими ва уларнинг турлари.

    2. Эконометрик моделларни текшириш мезонлари нималар?

    3. Бир омилли ва кўп омилли эконометрик моделларнинг фарқлари нимада?

    4. Эконометрик моделлардан прогнозлашда қандай фойдаланиш мумкин?

    5. Иқтисодий ўсиш деб нимага айтилади

    6. Башоратлашнинг экстраполяция усулига таъриф беринг.

    7. Ўртача абсолют ўсиш бўйича экстрополяция нима?

    8. Ишлаб чиқариш функцияларини башорат моделларида қўллаш йўллари қандай?

    9. Динамик қаторларнинг ривожланиш йўналишига таъриф беринг?

    10. Тренд деганида нимани тушунасиз?

    11. Тасодифий тарқибий қисмини қандай тушунасиз?

    12. Чизиқли трендларни кўрсатинг.

    13. Эгри чизиқ деганида нимани тушунасиз?

    14. Гомперс эгри чизиғини кўрсатинг.

    15. Ўртача квадрат хатоликни қандай тушунасиз?



    1 Christopher Dougherty. Introduction to Econometrics. – Oxford. Third edition p3.

    2 G. S. Maddala. Introduction to Econometrics. - University of Florida and Ohio State University. Second edition (1992) p.19

    3 Christopher Dougherty. Introduction to Econometrics. – Oxford. Third edition p12.

    4 William H. Greene. Econometric analysis. - New York University. Upper Saddle River, New Jersey (2002). p20.

    5 И.И.Елисеева. Эконометрика.- Москва. Финансы и статистика. (2003) с.38

    6 И.И.Елисеева. Эконометрика.- Москва. Финансы и статистика. (2003) с.56

    7 Rainer Winkelmann. Econometric Analysis of Count Data. - Fifth edition. Springer (2008)

    8 Christopher Dougherty. Introduction to Econometrics. – Oxford. Third edition


    9 William H. Greene. Econometric analysis. - New York University. Upper Saddle River, New Jersey (2002)

    10 G. S. Maddala. Introduction to Econometrics. - University of Florida and Ohio State University. Second edition (1992)


    11 William H. Greene. Econometric analysis. - New York University. Upper Saddle River, New Jersey (2002)
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11


    написать администратору сайта