Урганч давлат университети
Скачать 1.76 Mb.
|
4. Макроиқтисодий эконометрик моделларнинг турлари ва уларни иқтисодий таҳлилда қўлланилиши. Макроиқтисодий жараёнлар бутун миллий иқтисодиётнинг барча тармоқларини қамраб олади. Макроиқтисодий жараёнлар асосан учта катта жараёнларни ўрганади ва тушунтириб беради. Булар: 1. Ишсизлик. 2. Инфляция. 3. Иқтисодий ўсиш. Ишчсизлик - бу мамлакат миқёсида фаол, меҳнатга яроқли аҳолининг иш билан банд бўлмаслиги тушунилади. Инфляция - мамлакат миқёсида умумий баҳоларнинг ўсишини кўрсатади. Иқтисодий ўсиш - мамлакат аҳолисига ялпи ички маҳсулотнинг йилдан-йилга кўпроқ ишлаб чиқарилиши тушунилади. Ушбу учта кўрсаткич макроиқтисодий муаммолар ҳисобланади. Иқтисодиётнинг беқарор ривожланиши туфайли юқоридаги муаммолар вужудга келади. Ушбу муаммоларни ҳал қилишнинг бир неча усуллари мавжуд. Ушбу муаммолар турли хил шароитлар, давлат олиб бораётган иқтисодий сиёсати, фискал ва монетар сиёсат орқали вужудга келиши мумкин. Миллий иқтисод даражасида шакллантириладиган кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш модели ўсиш суръати ва пропорцияларни аниқлаш учун хизмат қилади. Иқтисодий ўсишнинг бир секторли ва икки секторли моделларини кўриб чиқиш мумкин. Бундай моделларни яратиш учун қуйидаги белгилар қабул қилинади. Х (t) - бир йилда ишлаб чиқарилган миллий даромад; Y (t) - ноишлаб чиқариш соҳасидаги асосий фондларнинг ўсишига кетган ҳаражатлар ҳамда қўшиладиган миллий даромаднинг истеъмол қилинадиган қисми; J (t) - асосий ишлаб чиқариш фондларининг ўсишига капитал қўйилмалар; S (t) - соф ишлаб чиқаришга капитал қўйилмалар меъёри (ҳиссаси). Бундай иқтисодий мазмунга биноан қуйидаги ифодани ёзиш мумкин: X(t)=Y(t)+J(t) Жамғарма меъёри эса формула бўйича аниқланади. Жамғарма меъёрини миқдори билан иқтисодий ўсиш суръати ўртасида узвий алоқа мавжуд. Бу боғлиқликни ифодалаш учун V(t) параметри белгиланади. У миллий даромаднинг жорий ўсиши билан асосий ишлаб чиқариш фондларига (яъни, сарфланган капитал самарасининг даражаси) соф каптал қўйилмалар йиғиндиси ўртасидаги нисбати характерлайди: бўлганлиги учун эга бўламиз. Бинобарин, миллий даромаднинг ўсиш суръати сарфланган капитал самарасининг жамғарма иқтисодий ўсиш шаклини ифодалайди. Агар жамғарма меъёри ва капитал қўйилма билан таъминланганлик иқтисодий ўсиш ва ошиш (камайиш) нинг мустақил параметрлари бўлса, жамғариш меъёри бошқа тенг шароитларда миллий даромад ўсиш суръатларининг пропорционал ортиши (камайиши) билан бирга кечади. Сарфланган капитал самарадорлигини доимийлик даражасини қабул қилиб, Харрод-Домарнинг иқтисодий ўсиш моделига эга бўламиз. Бунда K(t) иқтисодиётдаги асосий ишлаб чиқариш фондларининг ҳажмини белгилайди. q фондларнинг самарадорлик коэффициентидир q=X/K. Бу моделда «кечиқиш» йўқ бўлганда, иқтисодий ўсишнинг узоқ муддатли суръати тенгламасини чиқариш мумкин: Иқтисодий ўсишнинг назарий моделида янги ишлаб чиқариш қувватларини кўриш ва ўзлаштириш маълум вақтни (лагни), яъни L ва K ўртасидаги вақт лаги мавжуд) олиши факти абстраклаштиради. Пировард хилма-хил нисбатдан дифференциал тенглама орқали узлуксиз ёзиш шаклига ўтамиз. Бунда меҳнат унумдорлигининг ўсиш суръати ва унинг фонд билан таъминланганлигини боғловчи ўзаро нисбатга асосланамиз; бу ерда L(t) ижтимоий ишлаб чиқаришда банд бўлган ишчилар сонини ифодалайди. Демак, . Режали иқтисодиёт шароитида иш билан банд бўлганлар ўсиш суръатининг L/L=n қандайдир барқарор экзоген шакллантирувчи мавжуд деб тахмин қилиш мумкин. Иқтисодий ўсишнинг бир секторли макроиқтисодий модели («Солоу модели») қуйидагича ёзилади: . Расман юқорида келтирилган модел иқтисодий ривожланишнинг стационар траекториясини беради. Бунда даромаднинг ўсиши жамғариш меъёрига боғлиқ бўлмайди. Жумладан, (F чизиқли функцияси учун) биз қуйидагини оламиз: . Шунга кўра стационар траекториядаги ўсиш суръати жамғариш меъёрининг даражасидан қатъий назар иш билан бандликни ўсиши ҳамда ва параметрлари (техник тараққиёт суръати) билан аниқланади. Қисқа хулосалар Иқтисодий ўсиш халқ фаровонлигини асосини ташкил қилади. Иқтисодий ўсиш ва унга таъсир қиладиган омиллараро ўзаро боғлиқликларни таҳлил қилиш ва бу жараёнда математик моделлардан ва усуллардан фойдаланиш яхши натижаларни беради. Биз мазкур масалани йечишда математиканинг чизиқли дастурлаш курсининг ишлаб чиқариш функсиялари Кобб-Дуглас, ерроу-Ченери ва бошқаларнинг ишлаб чиқариш омилларининг ўзгармас еластикли ўзаро алмашуви ва Брунонинг ишлаб чиқаришга ўзгармас миқдорда (даражада) қатнашувчи функсиялардан фойдаланиш усулларини кўриб чиқдик. Иқтисодиётнинг абсолют ва нисбий ўсиш тезликлари ва еластиклик коеффитциентларини аниқлаш берилган. Шундай қилиб, боб иқтисодий ўсиш, уларга таъсир қилувчи омилларнинг ўзаро боғлиқликлари, иқтисодиётнинг абсолют ва нисби й ўсиши, еластиклик коеффитциентларини математик усуллар ёрдамида аниқлаш ва таҳлил қилишга бағишланган. Мустақил ишлаш учун назорат саволлари: Ишлаб чиқариш функциясини бошқа моделлардан фарқи? Ишлаб чиқариш функцияларининг турлари? Ишлаб чиқариш функцияларнинг параметрларини хусусиятлари. Ишлаб чиқариш функцияларда илмий-техник тараққиётнинг аҳамияти. Ўсиш турлари. Чегаравий кўрсаткичларнинг хусусиятлари нимадан иборат? Экстенсив ва интенсив ўсишни таъминловчи омиллар? Кобба-Дуглас функциясини асосий хусусиятлари. Ўрнини босиш эластиклиги қандай таҳлил қилинади? Иқтисодий таҳлил курсаткичларидан амалда қандай фойдаланиш мумкин? 9-мавзу. Иқтисодий кўрсаткичларни башоратлашда эконометрик моделлардан фойдаланиш 1.Ижтимоий-иқтисодий башоратлашнинг умумий тушунчалари ва объектлари. 2.Башоратлаш усуллари ва уларнинг турлари. 3.Эконометрик тенгламалар тизими ёрдамида башоратлаш услубиёти. 1.Ижтимоий-иқтисодий башоратлашнинг умумий тушунчалари ва объектлари Башорат - бу эҳтимол йўналишлар, объектлар ва ҳодисаларнинг ривожланиши натижалари. Прогнозлаш - бу объектни ривожлантириш истиқболини белгилаб берадиган махсус илмий тадқиқотлардир. Прогнозлаш нима бўлиши мумкинлигини кўрсатиб беради; режалаштириш - бўлиши шарт деган маънони билдиради. Башоратлаш соҳалари жуда кенг: географик, геологик, экологик, иқтисодий, социал, ташқи-сиёсий, юридик ва ҳ.к. Иқтисодий башоратлаш - бу иқтисодий қонунларга илмий ёндошган ҳолда иқтисодий тизимларни прогнозларини тузиш жараёнидир. Иқтисодий тизимни бошқариш схемасини қуйидагича ифодалаш мумкин: Аввало иқтисодий тизимни ривожланишини мақсади аниқланади. Қуйидаги мақсадга келажакда бўлиши мумкин ҳолатлари ўрганилиб прогноз қилинади. Энг самарали танланган ривожланиш вариантлари, комплекс дастурларни тузилишига информацион база сифатида қўлланиб, прогноз қилинган ҳолатга тизим эришиш учун, қандай тадбирлар амалга оширилиши кераклигини дастур кўринишида тузиб олинади. Башоратлаш аввало, режаларнинг илмий асосланганлигини ошириш учун тараққиёт мақсадларидан бирига эришишга қаратилган конкрет режа ёки комплекс дастурни текшириш асоси тарзида қаралади. Ишнинг бу босқичи режа ечимларининг, шунингдек иқтисодий тадбирлар тизимини ўтказиш муддатларининг изчиллигини танлаш ва асослаш имконини беради. Башоратлаш жараёни объектни таҳлилидан бошланади. Бу таҳлил объектни танлаш, прогнозлаш мақсадида, объектга таъсир этувчи омилларни ўрганиш, унинг таркиби, бошқариш усулларни ўрганишдан иборат. Иқтисодий тизим жуда катта ва мураккаб бўлгани учун уни ўрганишда тизимли таҳлил усули қўлланади. Бу усулни асосий принциплари қуйидагича: 1. Мураккаб тизим жуда кўп элементлардан иборат. Бу элементлар бир-бири билан боғланган бўлиб, мураккаб структурани ташкил этади. 2. Мураккаб тизим яхлитлик хусусиятига эга. Бундай тизимлар ҳар доим мақсадга интилган бўлади, самарали ҳолатга эришишга ҳаракат қилади. 3. Тизим кириш ва чиқиш йўллари орқали ташқи муҳит билан боғланган. Хt Yt Фараз қилайлик тизим ҳолатини аниқлайдиган 3 вектор маълум бўлсин. Xt = (X1, X2,..., Xm)t St = (S1, S2,…, Sk)t Yt = (Y1, Y2,..., Yn)t Тизимни чиқиш ҳолати кириш параметрлари ва тизимни ички ҳолати билан қуйидагича боғланган: Yt = f (Xt, St) Бу ёндошув эконометрик моделлаштиришда қўлланилади. 4. Ҳар бир мураккаб тизимни элементларга бўлиш мумкин. Масалан: Халқ хўжаликни элементлари бу тармоқлар, корхоналар элементлари - бўлимлар ва ҳ.к. Тизимни элементлари иерархия принципларига бўйсунади. 5. Мураккаб ва катта тизимларни тўлиқ тасвирлаш, изоҳлаш жуда қийин, шунинг учун уларни бошқаришда, пронозлашда маълум бир эҳтимоллик назарда тутилади. Ишлаб чиқариш функциялар бўйича прогнозлаш учун кетма-кет бир нечта босқичлардан ўтиш лозим: 1. Берилган маълумотлар асосида корреляцион таҳлил ўтказилади: а) хусусий корреляция коэффициентлар матрицаси ҳисобланади; б) жуфт корреляция коэффициентлари матрицаси ҳисобланади. 2. Корреляцион таҳлил натижасида танланган омиллар асосида регрессия тенгламаси қурилади; 3. Қурилган тенглама қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади: а) Фишер мезони; б) Стьюдент мезони; в) Дарбин-Уотсон мезони; г) Кўплик корреляция коэффициенти; д) Детерминация коэффициенти; е) аппроксимация хатолиги. 4. Қурилган тенглама мезонларга мос келса, кейин асосий кўрсаткич тенглама асосида прогноз даври ҳисобланади. 5. Ишлаб чиқариш функциясини асосий хусусиятлари қуйидагилар ҳисобланади: а) ўртача унумдорлик омиллари; б) чегаравий унумдорлик омиллари; в) ресурслар бўйича эластиклик коэффициентлари; г) ресурсларга талаб; д) ресурсларни алмаштириш чегаралари. 2. Башоратлаш усуллари ва уларнинг турлари. Башоратлаштириш масштабига кўра макроиқтисодий ва микроиқтисодий башоратларга ажратилади. Тузилиш интервали бўйича оператив, қисқа муддатли ва узоқ муддатли бўлиши мумкин. Қисқа муддатли башоратда фақат миқдорий ўзгаришлар эътиборга олинади. Узоқ муддатли башорат ҳам миқдорий, ҳам сифат ўзгаришларга асосланган бўлиб, ўз ўрнида ўрта муддатли ва узоқ муддатли бўлиши мумкин. Башоратлаш йўналишларига кўра изланишли ва норматив бўлиши мумкин. Изланишли башорат – агар ҳозирги тенденциялар сақланиб қолса иқтисодий тизим қандай ривожланади?, деган саволга жавоб беради. Бошқа сўз билан айтганда тизимга таъсир этувчи омиллар ўзгармаса, у қандай ҳолатга келиши мумкин? Норматив прогноз бўлажак мақсадларга эришиш учун тизимни ривожланиш йўналишларини ва муддатларини аниқлайди (белгилайди). Мақсад қилинган ҳолатга тизим эришиш учун, таъсир этувчи омилларга қандай ўзгаришлар киритиш зарур? Бошқа сўз билан айтганда қандай қилиб мақсадга эришиш мумкин? Иқтисодий жараёнлар ёки бошқа кузатувлар натижасида миқдорий маълумотларга эга бўлмаган ҳолларда, яъни ҳодиса ёки жараён бўйича миқдорий маълумотлар бўлмаса у ҳолда экспертлардан фойдаланилади. Экспертлар маълум бир соҳа бўйича етакчи мутахассислар бўлиб, улар ўзларининг компетенцияси доирасида у ёки бу ҳодиса ва жараёнлар бўйича хулосалар ишлаб чиқадилар. Эксперт (лотинча «тажрибали») амалга оширадиган экспертиза жараёни уч босқичдан иборат: экспертизага тайёрланиш; экспертлар билан сўров ўтказиш; сўров натижаларини қайта ишлаш. Экспертларнинг ўзлари иккинчи босқичда қатнашадилар. Тайёргарлик иши уч қисмдан иборат: савол шакли ва мазмунини белгилаш. саволларни тузиш. экспертларни шахсан танлаш ва жалб этиш. Сўров шакллари: интервью олиш, мулоқот, йиғилиш, ғояларни танлаш, ўйинлар ўтказиш, анкета тузиш ва Дельфи усули. Сўроқлар индивидуал ёки гуруҳларда, юзма-юз ва сиртдан ўтказиш мумкин. Анкета ва интервьюларда саволни танлаш қийин. Саволлар очиқ ёки ёпиқ ёки бир неча шаклда бўлиши мумкин. Очик жавоблар сифатли ёки эркин ҳолда сонли ифодалар бўлади. Ёпиқ саволга жавоблар: «ҳа», «йўқ», «билмайман» сингари бўлади. Кўп саволлар бўлганда зарур жавоб чизилади. Экспертлар гуруҳини тузиш. Авваламбор экспертларни танлаш, уларнинг малакаларига эътибор бериш ва кейинчалик гуруҳлар тузиш зарур. Керакли белгилардан экспертнинг ишчанлиги, маҳорати, ўрганилаётган соҳанинг мутахассиси бўлиши зарур. Бунинг учун кўп мутахассисларга савол берилиб, у ёки бу соҳада ким эксперт эканлигини сўраш мумкин. Кейинчалик энг кўп овоз олган экспертни гуруҳга киритиш лозим: . Ишбилармонлик билан иштирокчиларнинг бошқа сифатлари илмий ёндашиши, фикрлаш доираси ва савияси ҳам ҳисобга олинади. Гуруҳлардаги экспертлар сони сўров усулига боғлиқ. Юзма-юз учрашув учун 10-15 киши кифоя. Агар вақт, меҳнат ва маблағ сарфи чекланмаган бўлса, сиртдан сўроқ ўтказганда экспертлар сони чекланмаган. Ғояларни жамоа генерациялаш усули. Бу усул «ғоялар жанги» деб ном олган. У юзма-юз сўров усули бўлиб, ХХ асрнинг 50-йилларида кашф этилган. Дастлаб 10-15 кишидан иборат гуруҳ тузилади. Тайёргарлик жараёнида экспертларга эслатма тайёрланади ва унда муаммоли ҳолатлар, марказий масалалар, муҳокама саволлари ва олдиндан ғояларни ўйлаб қўйиш сўралади. Йиғилишни ўтказиш учун раис сайланади. У йиғилишни очади. Экспертларга нутқ учун 2-3 минут ажратилади ва у бир неча гал такрорланади. Бу усулда танқидий фикрлар ижобий муҳокама қилинади. Муҳокама стенограмма қилинади. Муҳокамага 20-45 минут ажратилади. Кейинги босқичда сеанс натижалари бошқа мутахассислар гуруҳи томонидан қайта ишланади. Бу босқичда жами ғоялар танқид этилади ва ғоялар, таклифларнинг сўнгги рўйхати тузилади. Бу рўйхатга самарали ва амалий ғоялар киритилади. Дельфи усули. Дельфи усули АҚШ да ХХ асрнинг 60-йилларда яратилган. У сиртдан сўров ўтказишга асосланган. Унинг хусусиятлари: сиртқи, аноним, сўровлар бир неча босқичларда ўтказилади ҳамда тескари алоқа мавжуд, биринчи турдан ташқари ҳар гал экспертлар олдинги турдаги натижалар ҳақида аҳборот олишади. Дастлаб экспертларга анкеталар тарқатилади, унда муаммо изоҳланади, саволлар рўйхати ва унга жавоб бериш тавсифи келтирилади. Эксперт жавобларни имзо қўймасдан почта орқали жўнатилади. Ташкилотчилар экспертлар жавобларини қайта ишлайди, баҳо чиқаради. Мазмун жиҳатдан ўртачалар, фарқлар ва дисперсия ҳисобланади. Бир ой ўтгандан кейин иккинчи тур ўтказилади. Экспертларга биринчи тур натижалари баён қилиниб саволлар берилади. Биринчи тур жавобларини инобатга олиб экспертлардан саволларга жавоб бериши сўралади. Жавоблар яна умумлаштирилиб зарур бўлса яна қўшимча турлар ўтказилади. Агар учинчи турдан сўнг жавоблардаги фарқлар катта бўлмаса сўров ўтказиш тухтатилади. Охирги тур натижалари умумлаштирилади ва тугалланган ҳисобланади. Экспертларнинг жавобларини қайта ишлаш. Агар жавоб сонли миқдорларда бўлса, жами экспертлар гуруҳининг жавобини баҳолаш учун арифметик ўртача, медиана ва мода топилади. Фикрлар фарқи учун вариация, квадратик фарқ, дисперсия ва квартиллар ҳисобланади. Эксперт баҳолашнинг айрим усулларида, жумладан Дельфи усулида медиана, биринчи ва учинчи квартиллар ҳисобланади. Арифметик ўртачага нисбатан медиана афзаллиги: - биринчидан, медиана айрим эксперт фикрига тўғри келиши; - медианага айрим экспертларнинг жавоби ўртачадан фарқ қилиши таъсир қилмайди. Икккинчидан квартил медиана билан мос келади. Шунинг учун ҳар бир турда Дельфи усули учун медиана, биринчи ва учунчи квартил ҳисобланади. Прогнозлашда экстраполяция усули ўрганиладиган объектнинг ривожланишига тааллуқли бўлган омилларнинг доиравийлик, ўзгармаслик шартига асосланган бўлиб, объектнинг ўтмишдаги ва шунча асосланиб келажакдаги ривожланиш қонуниятларини ўрганади. Динамик қаторларнинг ўзгариш даражаларига қараб экстраполяция оддий ва мураккаб бўлиши мумкин. Прогнозлашнинг оддий экстраполяция усули тенгламаларининг абсолют қийматлари, қаторларнинг ўрта қийматлари, ўртача абсолют ўсиш ва ўсишнинг ўртача тезлигига нисбатан ўзгармас қийматларга эга деган хулосага асосланган. Прогнознинг мураккаб экстраполяция усули, трендни ифодоловчи статистик формулаларни қўллашга асосланган бўлиб икки турга: такомиллашган ва аналитик турларга бўлинади. Прогнознинг такомиллашган усулида вақт бўйича кетма-кет келадиган прогноз қийматларини аввалдан мавжуд бўлган кўрсаткичлар асосида ҳисоблаб топилади. Бунга ўзгарувчан ва экспоненциал ўрта қиймат, гармоник вазнлар авторегрессион ўрта қиймат, гармоник вазнлар авторегрессион ўзгартириш усуллари киради. Аналитик усул энг кичик квадрат усули ёрдамида - нинг детерминик таркибини аниқлашдан иборатдир. |