Урганч давлат университети
Скачать 1.76 Mb.
|
2. Ишлаб чиқариш функцияларининг характеристикалари. Ишлаб чиқариш функциясини ўрганишда айрим ишлаб чиқариш омилларининг самарадорлигини баҳолаш, бир хил омилларнинг бошқа омиллар ўрнини босиши, техника тараққиёти каби муаммолар пайдо бўлади (бунда кўп ҳолларда Кобба-Дугласа типдаги икки омилли моделдан фойдаланиш мумкин). бу ерда K - ишлаб чиқариш фондларининг ҳажми; L - меҳнат сарфлари; - ҳисобланадиган параметрлар. Ишлаб чиқариш функиясидаги омилларнинг самарадорлиги функциянинг ҳар бир ўзгарувчи бўйича биринчи тартибли ҳосиласи функцияси билан аниқланади. Хусусий ҳосила бошқа омилнинг миқдори ўзгармас бўлса, омил учун қўшимча маҳсулотни ифодалайди. Бинобарин, энг сўнгги самарадорлик ишлаб чиқариш фондлари учун 10 , меҳнат учун эса қуйидагича бўлади: . Эйлер теоремасидан фойдаланган ҳолда ялпи маҳсулотни омиллар «улушига» ажратиш мумкин; . ва параметрлари асосий ишлаб чиқариш фондлари ва меҳнатга нисбатан ишлаб чиқариш ҳажмининг эластиклик коэффициенти ҳисобланади: ; . Ишлаб чиқариш функциясини кўриб чиқишда пайдо бўладиган навбатдаги муҳим муаммо ишлаб чиқариш омиллари самарадорлигининг ишлаб чиқариш кўлами ва унинг концентрациясига боғлиқ ҳолда ўзгаришидир. Реал воқеликда бундай ҳолат қуйидагича бўлиши мумкин: ишлаб чиқариш кўламининг кенгайиши билан самарадорлик ўсиши, ўзгаришсиз қолиши, пасайиши кузатилади. Кобба-Дуглас ишлаб чиқариш функциясида ишлаб чиқариш концентрациясининг таъсири параметрлар жамида акс этади. Параметрлар жами бирга тенг бўлса, бу ҳолда ишлаб чиқариш концентрацияси ишлаб чиқариш омилларининг самарадорлигига таъсир этмайди. Параметрлар жами бирдан катта бўлса, бу ишлаб чиқариш ҳажми бир омилнинг унинг миқдорига нисбатан яратилган энг сўнгги самарадорликдан ортиқ бўлишини англатади. Параметрлар жами бирдан кам бўлса, ресурслар ошиши билан ишлаб чиқариш пасайиб борувчи тезликда ўсиб боради. Бир-бирини ўрнини босувчи ресурсли ишлаб чиқариш функциялари. y=f(x)ишлаб чиқариш функциясида ресурслар бир-бирининг ўрнини босиши ҳақидаги тахмин маҳсулот чиқаришнинг айни бир ҳажмини ресурсларнинг турли комбинацияларида ҳам олиш мумкин деган маънони англатади. Ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги ўртача ҳамда энг сўнгги самарадорликдан иборат икки асосий кўрсаткич билан характерланади. Ресурснинг ўртача самарадорлиги қуйидаги функциядир: . Ресурснинг энг сўнгги самарадорлиги ишлаб чиқариш функциясининг хусусий тарзида аниқланади: , миқдорi бирлик ресурс сарфининг чексиз кичик орттирмасидаги миқдордир. Бирор икки ресурс k ва lресурсларнинг энг сўнгги самарадорлигининг нисбати тарзида аниқланади: . Бир хил ресурсларнинг иккинчи ресурслар ўрнини эквивалент равишда босишида изокванта бўйлаб график ҳаракат мувофиқ келади. Эквивалент алмашинувнинг энг сўнгги нормаси бир хил бўлган ресурслар комбинацияси фазода изоклиналлар деб аталувчи эгри чизиқларни ҳосил қилади. Ҳар бир ресурснинг ишлаб чиқариш ўсишига таъсирини ифодалаш учун харажатлардан, маҳсулот чиқаришнинг эластиклик коэффициентидан ҳам фойдаланилади. Эластиклик коэффициенти (Э) тегишли аргумент бир фоизга ўзгарганда, функция ўзгариши миқдорини кўрсатади. Иқтисодий ўсишнинг нисбий тезлиги ишлаб чиқаришнинг омиллар сарфлари бўйича эластиклиги дейилади ва одатда Ei билан белгиланади. Демак ҳар қандай иқтисодий ўсиш омили (ресурс тури) учун ишлаб чиқаришнинг омиллар сарфлари бўйича эластиклиги бўлади. Шундай қилиб иқтисодий ўсиш кўрсаткичи сифатида ишлаб чиқарилган маҳсулот функциясидан фойдаланилса, сарфлар бўйича эластикли барча ўсиш омиллари учун ўзгармас қийматга эга бўлиб тегишли регрессия коэффитциентларга тенг бўлади. Бошқача айтсак махсулот ҳажмининг қанча бўлишидан қатъий назар i – туридаги ўсиш омилининг (ишлаб чиқариш ресурсининг) сарфини 1% га кўпайтириш ишлаб чиқиладиган маҳсулот ҳажмининг ai % га кўпайтиради. Иқтисодий ўсиш таҳлилида қўлланиладиган ишлаб чиқариш функцияларининг хусусиятларини аниқлашда умумий эластиклик А нинг миқдори билан белгиланувчи регрессия коэффитциентлари йиғиндиси муҳим аҳамиятга эга бўлади. А = а1 + а2 + а3 +...+ан Агар иқтисодий ўсишнинг барча омиллари К мартга ўзгарса ишлаб чиқиладиган маҳсулотнинг миқдори қуйидагича бўлади. бунда А=1, А1 ва А<1 қийматларини қабул қилиш мумкин. Агар А=1 бўлса, ишлаб чиқариш сарфини к мартага кўпайтириш, ишлаб чиқилган маҳсулотлар миқдорларининг ҳам к марта кўпайишига сабаб бўлади, демак, иқтисодий ўсишнинг ҳам шунча мартага ўсишига олиб келади. Агар А1 бўлса, ишлаб чиқариш сарфининг к мартага кўпайиши ишлаб чиқилган маҳсулот миқдорининг к мартадан кўпроқ кўпайишига сабаб бўлади, иқтисодий ўсишнинг к мартадан ортиқроқ кўпайишига олиб келади. Агар А<1бўлиши ишлаб чиқариш сарфининг к мартага кўпайтириш ишлаб чиқилган маҳсулотнинг к марта кўпайишини таъминлайди, демак иқтисодий ўсишнинг к мартадан камроқ миқдорга кўпайишига сабаб бўлади. Иқтисодий ўсиш таҳлилида ишлаб чиқаришнинг сарфлари бўйича эластиклигидан ташқари бирон –бир омилнинг сарфини бир-бирликка кўпайтирганимизда ва бошқа омиллар ўзгаришсиз қолганда ишлаб чиқилган маҳсулот миқдорининг ўзгаришини кўрсатувчи дифференциаллашган ўсиш кўрсаткичи ҳам мавжуддир. Таҳлилнинг ишлаб чиқариш омилларининг умумий усули, барча омилларнинг бир вақтда 1% ўзгариши маҳсулот миқдорининг қанчага ўзгаришини кўрсатувчи усулдир. Ўзаро алмашувнинг эластиклилиги омилларнинг дифференциаллашган ўсишининг 1%га ўзгариши билан белгиланади. Техник воситалари ва маънолари билан бир-биридан фарқ қиладиган юқоридаги ишлаб чиқариш функсияларидан учтасини кўриб чиқайлик. 1.Кобб-Дуглас (КД) функцияси. 2.УеУ (ерроу-Ченери, Минхаса ва Солоу) функсияси ёки бошқача айтганда ишлаб чиқариш омилларининг ўзгармас эластиклиги ўзаро алмашуви функцияси. 3.УДҚ (Бруно) функцияси яъни омилларнинг ишлаб чиқаришга ўзгармас миқдорда (даражада) қатнашувчи функцияси. Ишлаб чиқариш функцияларини амалда биринчи марта АҚШ енгил саноатига тегишли бўлган статистик маълумотлар асосида Ч.Кобб ва П.Дуглас тадқиқ қилишиб қуйидаги ишлаб чиқариш функсиясини таклиф қиладилар. бунда N – ишлаб чиқилган маҳсулот миқдори; L – ишчи кучи миқдори; К – асосий капитал. Тенглама параметрлари бошланишида а1 + а2 = 1 деб қабул қилинади. Бу шарт бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришнинг кўпайиши иқтисодий ўсиш иш кучининг ва капиталнинг миқдорий ўсиши билан амалга ошади деган хулосага олиб келади. Умуман бу қандайдир маънода иқтисодий тўғри, агар ишлаб чиқариш корхоналар сони ортса албатта маҳсулотлар миқдори ҳам ортади. Аммо чуқур таҳлил ишлаб чиқариш ҳажмига нисбатан омиллар сарфи нейтрал муносабатда бўлмаслигини таъкидлади. Айрим тармоқларда (энергетика, металлургия) корхоналар ўлчамининг катталашуви, меҳнат ва капитал сарфини кўпайиш яхши самара берса, бошқа кўп ишлаб чиқариш тармоқларида (қишлоқ хўжалиги, савдо, йенгил саноат) меҳнат ва капитал сарфининг кенгайиши маълум чегаралардан сўнг самарадорликнинг пасайиб кетишига сабаб бўлади. Агар ишлаб чиқариш функциялари параметрларини аниқлашда а1+а2 = 1 шарти қўйилса натижасида тармоқ ва тармоқлар гуруҳлари ишла чиқаришлари кенгайишининг самарадорлигини кўрсатувчи эластиклик коеффитциентига эга бўлинади, агар а1+а21 бўлса, самарадорлик бор, ўсувчи, агар а1+а2<1 бўлса, ишлаб чиқариш корхоналари ҳажмининг ўсиши самарадорликнинг пасайишига сабаб бўлади. Иқтисодий ўсишда ишлаб чиқариш ресурслари ҳажмини кўпайтириш билан бир қаторда техника ва технологияни такомиллаштириш, ичшилар малакасини ошириш, ишлаб чиқаришни тўғри ташкил қилиш ва бошқариш шу каби омилларнинг ҳам аҳамияти катта бўлади. Техник прогресслар ишлаб чиқариш функсияларида вақт давомида ишлаб чиқаришнинг ўсиши тенденциялари шаклларида берилади. Шуларни ҳисобга олган Кобб-Дуглас ишлаб чиқариш функцияси қуйидаги кўринишни олади: N = а0 Lа1 ∙К а1 ∙еλт еλm техник прогресс билан боғлиқ ишлаб чиқаришнинг вақт давомида ўсиш тенденцияси. Таҳлилнинг янада чуқурроқ амалга оширилиши техник прогресснинг моддийлашган тарафини, меҳнат ва фондлари сифати яхшиланганлиги ва уларнинг L, К ларнинг миқдорларига таъсирини аниқлашга имкон беради. Ишлаб чиқаришнинг вақт давомида ўсиш тенденсияси еса ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва бошқариш самадорлиги билан белгиланади. Макродаражадаги ишлаб чиқариш функсияларига меҳнат ва каптал билан бир қаторда табиий ресурслардан фойддаланиш ҳам киради. Ишлаб чиқариш омилларининг ўзгармас эластикли ўзаро алмашиниш (УеУ) функцияси бунда - ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтиришда меҳнат ва капитал омилларининг қатнашиш нисбатининг параметри; Р- ўрин алмашиш эластиклигига боғлиқ бўлган ўзаро алмашувнинг параметри; а0 – пропорционаллик коэффитциенти. Бошқа функсияларга қараганда УеУ функциясида илмий-техник тараққиётлари натижалари кенгроқ ҳисобга олинади. ҳ - ишлаб чиқариш омилларидан олинадиган умумий фойда. УДҚ ишлаб чиқариш функциясида омилларнинг маълум доираларида функциясида параметрлари маънолари Кобб-Дуглас функциясидаги параметрлар маъноларига тўғри келади. кўринишни олади. Иқтисодий ўсишни баҳолаш таҳлил қилиш учун функцияларнинг қуйидаги олтита бъектив хусусиятлари танлаб олинади. 1. Ҳар бир КД, УеУ ва УДҚ функсиялари иккита ўзгарувчи; меҳнат ва асосий фондларга боғлиқдир. 2. Учала фукцияларнинг шундай варинтлари борки омилларнинг ишлаб чиқаришнинг кўпайтиришга қатнашишларининг умумий кўрсаткичлари ва бирга тенг бўлади. 3.Учала функцияларнинг шундай вариантлари борки омилларнинг ишлаб чиқаришни кўпайтиришга қатнашишларининг умумий кўрсаткичлари бирга тенг бўлмайди. 4.Учала функциялар учун омилларнинг ўзаро алмашуви бирон-бир омил нолга айлангунча давом этиши мумкин. 5.Омиллар сарфига нисбатан ишлаб чиқаришнинг эластикли КД функция учун ўзгармасдир, УеУ ва УДҚ функсиялари учун ўзгарувчидир. 6.Ўзаро алмашувнинг эластиклиги КД функсия учун ўзгармас ва бирга тенг бўлади, УеУ функция учун ўзгармас ва бирга тенг бўлмайди, УДҚ функсия учун ўзгарувчандир. Ишлаб чиқариш функсиялари юқоридаги олтита объектив хусусиятларидан ташқари битта субъектив хусусиятига ҳам еътибор қилиниши лозим 7.КД ва УеУ ларни амалда қуллаш меҳнат ва капитал бозорида мувозанат мавжуд деган фаразга асосланади. УДҚнинг айрим вариантлари меҳнат бозорида ҳам капитал бозорида ҳам бундай мувозанат деган фаразга асосланади. 3. Талаб ва таклифнинг эконометрик моделлари Бозор мувозанати холатида ресурсларнинг тақсимланиши самаралими ёки йўқми, бунда умумий ютуқ максимал қийматга эришадими деган саволга жавоб ахтариш учун уни таҳлил қиламиз. Бозор мувозанат холатида бўлганида мувозанат нарҳ бозорда иштирок этиши мумкин бўлган сотувчи ва харидорларни аниқлаб беради. Бозорда маҳсулотни шундай харидорлар харид қиладилар, агарда улар маҳсулотни унинг бозор нарҳидан юқори баҳолайдилар (талаб эгри чизиғида СА кесма билан ифодаланган бўлак); маҳсулотни унинг нарҳидан паст баҳолаган индивидлар ( АЕ кесма билан ифодаланган бўлак), уни харид қилишдан бош тортадилар. Худди шунингдек, харажатлари маҳсулот нарҳидан паст бўлган ишлаб чиқарувчилар (ДА кесма билан ифодаланган) маҳсулотни ишлаб чиқарадилар ва сотадилар; харажатлари бозор нарҳидан юқори бўлган фирмалар (АГ кесма билан ифодаланган), уни ишлаб чиқариш билан шуғулланишни тўхтатадилар. Мувозанат миқдорнинг самаралиги Соф рақобатга асосланган бозорни кузатишларга асосланиб қуйидаги хулосаларни қилиш мумкин: 1. Эркин рақобат бозорлари таклиф қилинаётган маҳсулотларни уларни нарҳидан қимматроқ баҳолайдиган харидорлар ўртасида тақсимлайди (уларни пулини тўлашга тайёрликлари билан аниқланади), қолган потенциал харидорларга нисбатан. 2. Эркин бозорлар ишлаб чиқариш харажатлари паст бўлган етказиб берувчиларнинг маҳсулотларига талабни шакиллантиради. 3. Эркин бозорлар шундай миқдорда маҳсулот ишлаб чиқарадики, улар истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчиларнинг умумий ютуқларини максималлайди. Ушбу хулосаларнинг тўғрилигига ишонч хосил қилиш учун юқоридаги графикка яна бир назар ташлаймиз. Талаб чизиғи харидорлар учун маҳсулотнинг қимматлигини ифодалайди, таклиф чизиғи эса – ишлаб чиқарувчиларнинг харажатларини. Мувозанат даражасидан паст бўлган ишлаб чиқариш хажмда харидор учун маҳсулотнинг қимматлиги ишлаб чиқариш харажатларидан ортиқ бўлади. Бу сохада ишлаб чиқаришнинг ўсиши умумий ютуқни ортишига олиб келади ва бу ортиш ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг миқдори мувозанат даражасига эришмагунича давом этади. Ишлаб чиқаришнинг мувозанатдан юқори бўлган хажмида маҳсулотнинг қимматлиги харидор учун ишлаб чиқарувчининг харажатларидан пастдир. Шундай қилиб, мувозанат хажмдан ортиқ маҳсулотни ишлаб чиқариш умумий ютуқни қисқаришига олиб келади. Эркин бозор фаолияти натижалари ҳақида юқорида қилинган ҳулосалар шуни кўрсатадики, талаб ва таклифнинг мувозанати истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчиларнинг ютуқларини йиғиндисини максималлайди. Бошқача қилиб айтганида, ресурсларнинг самарали аллокацияси бозор мувозанатининг натижасидир. Эркин бозор шароитида шакилланадиган бозор нарҳининг ўзи харидор ва сотувчиларнинг харакатларини иқтисодий ресурсларни шундай тақсимланишига йўналтирадики, бунинг натижасида умумий ютуқ максималлашади. Бозор талаби эгри чизиғи. Алохида бир маҳсулотга бўлган бозор талаби, бу шу бозорда иштирок этувчи барча харидорларнинг индивидуал талабларининг йиғиндисидир. Бозор талабининг асосида индивидуал талаб ётади, ва уни шакилланишига хар бир алохида истеъмолчининг талаблари таъсир ўтказади. Бозорда талаб хажми фақат маҳсулотнинг нарҳидан боғлиқ бўлмайди, шу билан харидорларнинг даромадларидан, уларнинг дид ва афзаллик билдиришлари, кутишлари ва бошқа ўзоро боғлиқ маҳсулотлар нарҳлари, ҳамда харидорлар сонидан ҳам боғлиқ бўлади. Бозор талаби эгри чизиғини ҳосил қилиш учун индивидуал талаблар эгри чизиқларини горизонтал қўшиб чиқиш керак бўлади. Яъни бозорда бўлиши мумкин бўлган хар бир нарҳ бўйича маҳсулотнинг талаб қилинаётган умумий миқдори аниқланади. Бунинг учун горизонтал ўқи бўйича индивидуал талаб миқдорларни қўшиб чиқилади. Хосил бўлган бозор талаби эгри чизиғини бозор механизимини фаолияини ўрганишда, корхоналарни жойлаштириш ва ривожлантиришда фойдаланиш мумкин. Бозор талаби эгри чизиғининг кўриниши қуйида келтирилган. Бозор талаби эгри чизиғи синиқ чизиқлардан ташкил топган бўлиб, бу синиқ чизиқлар хар бир индивидуал харидорнинг талаб чизиғидан иборатдир. Бозорда харидорлар кўп бўлса синиқ чизиқ текис эгри чизиқ кўринишига келади. Бозор фаолиятининг иккинчи иштирокчилари – ишлаб чиқарувчиларнинг индивидуал таклифларининг умумий йиғиндиси - бозор таклифи эгри чизиғини ҳосил қилади. Бозор таклифи хажми алохида сотувчиларнинг таклифини аниқловчи омиллардан боғлиқ бўлади: маҳсулот нарҳи, ишлаб чиқариш ресурсларининг нарҳи, техника даражаси ва кутишлардан ҳамда етказиб берувчиларнинг сонидан. Бозор таклифи эгри чизиғи ҳам синиқ чизиқ кўринишида бўлиб қуйида келтирилади. Бозор таклифи эгри чизиғи синиқ чизиқлардан ташкил топган бўлиб хар бир чиниқ чизиқ бир ишлаб чиқарувчининг таклиф эгри чизиғидир. Бозор таклифи эгри чизиғини хосил қилиш учун индивидуал таклиф эгри чизиқлари горизонтал бўйича қўшилади. Яъни, хар бир нарҳда умумий таклиф хажмини аниқлаш учун индивидуал таклифни горизонтал ўқи бўйича қўшилади. Бозор талаби эгри чизиғи Бозор таклифи эгри чизиғи Бозорда умумий талаб ва умумий таклиф биргаликда намоён бўлгани учун уларнинг графикларини бир координата ўқида ифодалаймиз. Пастки расмда бозор талаби ва бозор таклифи бир нуқтада кесишади. Ушбу расмдаги бозор талаби эгри чизиғидаги АВ, ВС, СД, ДЕ кесмаларнинг хар бири алохида истеъмолчининг индивидуал талаб функцияларидир. Худди шунингдек, бозор таклифи эгри чизиғидаги КМ, МР, РП ва ПЛ кесмалар алохида ишлаб чиқарувчиларнинг индивидуал таклиф функцияларидир. Шундай қилиб айтиш мумкинки, хар бир истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчи бозорга ўзларининг барча хусусиятларини акс этдирувчи талаб ва таклиф функциялари билан чиқадилар. Келтирилган моделда бу хусусиятлар фақат маҳсулот нарҳида ўз аксини топган. Бозорда умумий талаб ва умумий таклиф мувозанатга келишган нуқтада мувозанат нарҳ - Р* ва мувозанат ишлаб чиқариш миқдори - Q* аниқланади. Бозор иштирокчиларининг хар бири ўз талаб ва таклиф функциясига эга бўлганликлари учун бу нарҳда ким қанча маҳсулот ишлаб чиқаради ва ким ундан қанча миқдорда харид қилиши мумкинлигини тезда аниқлаб оладилар. Q* Бозор талаби ва бозор таклифи мувозанати Юқоридаги графикда келтирилган бозор талаби ва бозор таклифи функциялари ёрдамида корхонани жойлаштириш ва ривожлантириш моделини тузиш учун қуйидаги шартлар берилган деб фараз қиламиз: бозорда иштирок этувчи n –истеъмолчининг хар бирининг талаб функцияси q1D(P), q2D(P),.... qnD(P), берилган бўлсин. Худди шунингдек, бозорда иштирок этувчи m-та ишлаб чиқарувчиларнинг ҳам таклиф функциялари маълум бўлсин: q1S(P), q2S(P),…. QmS(P). Улар ёрдамида бозор талаби ва бозор таклифи функцияларини аниқлаймиз. Бозор талаби ва бозор таклифи функцияларининг эгри чизиқлари кесишган нуқтада бозорни мувозанатга олиб келувчи талаб ва таклиф миқдори аниқланади. Бозорда маҳсулотнинг бозор нарҳи аниқланганидан сўнг унинг ҳар бир иштирокчиси ўзларининг истеъмол қилиш ва ишлаб чиқариш имкониятларини ўзларининг талаб ва таклиф функциялари ёрдамида аниқлайдилар. Натижада хар бир ишлаб чиқарувчи маҳсулот ишлаб чиқаришни режалаштирган корхонасида қанча миқдорда маҳсулот ишлаб чиқарса қандай миқдорда ютуқ-фойда олишини аниқлайди. Бу маълумотлар асосида у қилган харажатлари ва олинадиган натижаларни солиштириб бу сохада бизнес билан шуғилланиш мумкинми, ёки бу сохани тарк этиш кераклиги хақида муаммони ҳал қилади. Бу модел корхоналарни жорий даврда жойлаштириш масаласини моделлаштиради. Агарда келгуси давр учун корхоналарни ривожлантириш масаласи кўтарилса ушбу бозорда маҳсулот нарҳини ўзгариш динамикасини кузатиш керак бўлади. Бундай масалани ечиш учун корхонани ривожланишини башорат қилинишда кўзда тутилаётган даврлар учун бозорда маҳсулот нарҳининг ўзгаришини аниқлаш керак бўлади. Қуйидаги графикда маҳсулот нарҳини вақт ўзгариши билан тебраниш динамикаси графиги келтирилган. Бозорда маҳсулот нарҳини вақт бўйича ўзгариш динамикаси Шундай қилиб, иқтисодий фаровонлик инструментлари – истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчиларнинг ютуқлари эркин бозорларни самарадорлигини баҳолаш билан бирга корхоналарнинг жойлашиши ва ривожланишини моделлаштиришда мақсад мезони кўрсаткичлари сифатида ҳам фойдаланиш мумкин. Бунда бозорнинг хар бир иштирокчиси фақат ўзи манфатларини, фаровонлигини кўзлаб иш юритса ҳам, бозор нарҳи шароитни мувозанат холатига олиб келишга харакат қилиб, бозор иштирокчиларининг барчасини манфатларини максималлаштиради. Бозор самарадорлиги муаммосини ҳал қилишда ва истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчиларнинг ютуқлари кўрсаткичларидан корхоналарни жойлаштириш ва ривожлантириш моделларида мақсад мезони сифатида фойдаланишда бозорнинг фаолияти билан боғлиқ бир нечта тахминлар қилинган эди. Агарда бу тахминлар ўз кучини йўқотса, юқорида қилинган хулосалар шубха ўйғотиши мумкин. Буларга қуйидагилар киради: 1. Юқоридаги хулосалар такомиллашган рақобат шароитида фаолият олиб борувчи бозорларга таълуқлидир. Хақиқатда эса бозорлардаги рақобат шароити соф рақобатдан жуда ҳам узоқда. Баъзи бир бозорлар бир ёки бир неча сотувчилар ёки харидорлар иборат бўлиб, улар бозор нарҳини назорат, ёки бозор устидан хукумронлик қилиш имкониятига эга бўладилар. Бозор устидан хукумронлик қилиш имкониятлари самарадорликни пасайишига олиб келиши мумкин, негаки хукумронлик қилиш етказиб берувчиларга маҳсулот нарҳи ва хажмини талаб ва таклиф мувозанати холатидан узоқроқда бўлган даражада ушлаб туриш имконини беради. 2. Бозор фаолияти натижалари фақат харидор ва сотувчиларнинг хатти-харакатларидан боғлиқ деб тахмин қилинган эди. Аммо хақиқатда уларнинг қарорлари фақат бу бозорга эмас, шу билан бошқа бозорга таълуқли субъектларга таъсир қилиши ҳам мумкин. Харидор ва сотувчилар истеъмол қилиш ва ишлаб чиқариш хақида қарор қабул қилиб, бошқа бозорлардаги холатларни ҳисобга олмайдилар. Шунинг учун ушбу бозордаги мувозанат ҳолати бошқа бозорлардаги мувозанат холатига тўғри келмаслиги мумкин ва шу билан уларнинг қарорлари бутун жамият учун самарали бўлмаслиги мумкин. 1>1> |