Главная страница
Навигация по странице:

  • УРГАНЧ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ “ТУРИЗМ ВА ИҚТИСОДИЁТ” ФАКУЛЬТЕТИ

  • Эконометрика Бошқа фанлар

  • Муаллиф “Эконометрика” тушунчасининг мазмуни Р. Фриш

  • Ц. Грилихес «... бизни ўраб турган иқтисодий дунёни ўрганиш учун бир вақтнинг ўзида бизнинг телескопимиз ҳамда микроскопимиздир »

  • Э. Маленво «... бизнинг ҳаёлий иқтисодий тасаввурларимизни эмпирик мазмун билан тўлдиради »

  • С. Айвазян «... сифат жиҳатдан ўзаро боғланишларга миқдорий ифодани беришга имкон берувчи усуллар ва моделлар тўпламини бирлаштиради »

  • Эконометриканинг мақсади - бу реал иқтисодий объектларни моделлаштириш ва миқдорий таҳлил қилишнинг усулларини ишлаб чиқишдан иборат. Эконометриканинг вазифалари

  • 4. Эконометрик моделлаштириш босқичлари. Эконометрик моделларни тузиш бир қанча босқичлардан ташкил топади. Биринчи босқич

  • Мустақил ўрганиш учун саволлар

  • 2-мавзу. Эконометрик моделларнинг ахборот таъминоти 1. Иқтисодий маълумотларнинг статистик табиати. 2. Боғлиқ ва боғлиқ бўлмаган ўзгарувчиларни танлаш.

  • 3.Эконометрик моделларни тузишда қатнашадиган иқтисодий маълумотларга қўйиладиган талаблар .1. Иқтисодий маълумотларнинг статистик табиати.

  • Дискрет (узлукли) тасодифий миқдор

  • Узлуксиз тасодифий миқдор

  • Урганч давлат университети


    Скачать 1.76 Mb.
    НазваниеУрганч давлат университети
    Дата18.06.2022
    Размер1.76 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файлаO‘zbеkiston rеspublikasi (1).doc
    ТипДокументы
    #601147
    страница1 из 11
      1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

    ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


    УРГАНЧ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
    ТУРИЗМ ВА ИҚТИСОДИЁТ” ФАКУЛЬТЕТИ

    «ИҚТИСОДИЁТ» кафедраси

    «ЭКОНОМЕТРИКАГА КИРИШ»
    фанидан

    Маъруза матнлари


    1-мавзу. Эконометрик моделлаштириш асослари
    1. Эконометрикага кириш. Фаннинг мақсади ва вазифалари.

    2. Иқтисодиётни эконометрик моделлаштиришнинг зарурлиги.

    3. Эконометрик модел тушунчаси, турлари ва ундаги ўзгарувчилар.

    4. Эконометрик моделлаштириш босқичлари.
    1. Эконометрикага кириш. Фаннинг мақсади ва вазифалари.

    Эконометрик билимлар иқтисодий назария, иқтисодий математика, иқтисодий статистика, эҳтимоллар назарияси ва математик статистика каби фанларнинг ўзаро боғлиқлиги ва ривожланишининг натижаси сифатида ажралиб чиқкан ва шаклланган.

    Эконометрика ўзининг предмети, мақсади ва тадқиқот масалаларини шакллантиради. Шу билан бирга эконометриканинг мазмуни, унинг таркиби ва қўлланилиш соҳаси юқорида келтирилган фанлар билан доимо алоқада бўлади.

    Эконометриканинг бошқа фанлар билан ўзаро алоқаси қуйидагиларда намоён бўлади.


    Эконометрика

    Бошқа фанлар

    Иқтисодий ҳодисалар миқдорий характеристикалар нуқтаи назаридан ўрганилади.

    Иқтисодий қонунларнинг амалдаги жараёнларга мос келиши текширилади.

    Иқтисодий назария.Иқтисодий ҳодисаларнинг сифат жиҳатлари ўрганилади.

    Математикиқтисодиёт.Иқтисодий қонунларнинг ифодаси математик моделлар шаклида олинади.

    Иқтисодий статистиканинг инструментарийлари иқтисодий ўзаро алоқаларни таҳлил қилиш ва башорат қилиш учун қўлланилади.

    Иқтисодий кўрсаткичларнинг катта қисми тасодифий характерга эга бўлганлиги учун математик статистиканинг аппаратидан фойдаланилади.

    Иқтисодий статистика.

    Иқтисодий маълумотлар кўргазмали шаклда намойиш этиш учун тўпланади ва қайта ишланади

    Математик статистика. Тадқиқот мақсадидан келиб чиқиб, маълумотларни таҳлил қилиш усуллари ишлаб чиқилади.


    ЭКОНОМЕТРИКАнинг предмети – бу иқтисодий жараёнлар ва ҳодисаларнинг ўзаро боғлиқлигини миқдорий ифодаланишни ўрганиш ҳисобланади.

    Иқтисодчилар “ЭКОНОМЕТРИКА” терминидан П. Цъемпа (1910), Й.Шумпетер (1923), Р.Фриш (1930) ларнинг тадқиқотлари натижасида қўллай бошладилар.

    Ушбу термин иккита сўз “ЭКОНОМИКА” ва “МЕТРИКА” ларнинг бирлашишидан ҳосил бўлган. Грек тилидан таржима қилганда OIKONOMOS (экономист) – бу уй бошқарувчиси, МЕТРИКА (metrihe, metron) – ўлчов маъноларини билдиради.


    Муаллиф

    Эконометрика” тушунчасининг мазмуни

    Р. Фриш

    «...учта ташкил этувчи - статистика, иқтисодий назария ва математика фанларининг бирлашувидир»

    Ц. Грилихес

    «...бизни ўраб турган иқтисодий дунёни ўрганиш учун бир вақтнинг ўзида бизнинг телескопимиз ҳамда микроскопимиздир»

    Э. Маленво

    «...бизнинг ҳаёлий иқтисодий тасаввурларимизни эмпирик мазмун билан тўлдиради»

    С. Фишер

    «...иқтисодий ўзгарувчилар ўртасида ўзаро алоқаларни ўлчаш учун статистик усулларни ишлаб чиқиш ва қўллаш билан шуғулланади»

    С. Айвазян

    «...сифат жиҳатдан ўзаро боғланишларга миқдорий ифодани беришга имкон берувчи усуллар ва моделлар тўпламини бирлаштиради»

    Эконометрикани аниқлаш бўйича ёндашувлар таҳлили ҳамда эконометрика фанининг ҳолати айрим масалаларни ечишга эришишда ушбу фаннинг мақсадини шакллантиради.

    Эконометриканинг мақсади- бу реал иқтисодий объектларни моделлаштириш ва миқдорий таҳлил қилишнинг усулларини ишлаб чиқишдан иборат.

    Эконометриканинг вазифалари:

    1) Моделни спецификация қилиш - эмпирик таҳлил учун эконометрик моделларни тузиш.

    2) Моделни параметрлаштириш - тузилган модель параметрларини баҳолаш.

    3) Моделни верификация қилиш - модель параметрлари сифатини ва бутун моделнинг ўзини текшириш.

    4) Модель асосида прогноз қилиш - эконометрик моделлаштириш натижалари бўйича аниқ иқтисодий ҳодисалар учун прогнозлар тузиш ва таклифлар ишлаб чиқиш.
    2. Иқтисодиётни эконометрик моделлаштиришнинг зарурлиги.

    Эконометрик усуллар оддий анъанавий усулларни инкор этмасдан, балки уларни янада ривожлантиришга ва объектив ўзгарувчан натижа кўрсаткичларини бошқа кўрсаткичлар орқали муайян таҳлил қилишга ёрдам беради. Эконометрик усулларнинг ва компьютерларнинг миллий иқтисодиётни бошқаришда афзалликларидан бири шундаки, улар ёрдамида моделлаштирувчи объектга омилларнинг таъсирини, натижа кўрсаткичига ресурсларнинг ўзаро муносабатларини кўрсатиш мумкин. Бу эса ўнлаб тармоқлар ва минглаб корхоналарда ишлаб чиқариш натижалари ва миллий иқтисодиётни илмий асосда прогнозлаштириш ва бошқаришга имкон беради.

    Эконометрик моделлаш иқтисодий кўрсаткичларни ўзгариш қонуниятларини, тенденцияларни аниқлаш натижасида эконометрик моделлар ёрдамида иқтисодий жараёнларни ривожланиш ва прогнозлаш йўлларини белгилайди.

    Иқтисодий маълумотлар динамик қатор ёки динамик устун кўринишида тузилади, яъни улар вақт бўйича ўзгарадилар. Кузатувлар сони омиллар сонидан 4-5 марта кўпроқ бўлиши керак.

    Эконометрик моделлаштириш ва моделларнинг аҳамияти қуйидагиларда намоён бўлади:

    1) Эконометрик усуллар ёрдамида моддий, меҳнат ва пул ресурсларидан оқилона фойдаланилади.

    2) Эконометрик усуллар ва моделлар иқтисодий ва табиий фанларни ривожлантиришда етакчи восита бўлиб хизмат қилади.

    3) Эконометрик усуллар ва моделлар ёрдамида тузилган прогнозларни умумий амалга ошириш вақтида айрим тузатишларни киритиш мумкин бўлади.

    4) Эконометрик моделлар ёрдамида иқтисодий жараёнлар фақат чуқур таҳлил қилибгина қолмасдан, балки уларнинг янги ўрганилмаган қонуниятларини ҳам очишга имкони яратилади. Шунингдек, улар ёрдамида иқтисодиётнинг келгусидаги ривожланишини олдиндан айтиб бериш мумкин.

    5) Эконометрик усуллар ва моделлар ҳисоблаш ишларини автоматлаштириш билан бирга, ақлий меҳнатни енгиллаштиради, иқтисодий соҳа ходимларининг меҳнатини илмий асосда ташкил этади ва бошқаради.

    Асосий эконометрик усуллар – бу математик статистика усуллари ва эконометрик усуллар.

    Математик статистика усуллари - дисперсион таҳлил, корреляция таҳлили, регрессия таҳлили, омилли таҳлил, индекслар назарияси.

    Эконометрик усуллар - иқтисодий ўсиш назарияси, ишлаб чиқариш функцияси назарияси, талаб ва таклиф назарияси.

    Эконометрикани ўрганиш жараёни – бу иқтисодиёт, иқтисодий жараёнларнинг эконометрик моделларини тузиш жараёнидир.

    Асосий қўлланадиган усули – корреляцион-регрессион таҳлил усули.

    Эконометрик моделлаштириш қуйидаги илмий йўналишлар комплексидир:

    - иқтисодий назария;

    - эҳтимоллар назарияси;

    - математик статистика;

    - компьютер технологиялари.
    3. Эконометрик модел тушунчаси, турлари ва ундаги ўзгарувчилар.

    Кузатилаётган объектларни чуқур ва ҳар томонлама ўрганиш мақсадида табиатда ва жамиятда рўй берадиган жараёнларнинг моделлари яратилади. Бунинг учун объектлар ҳамда уларни хоссалари кузатилади ва улар тўғрисида дастлабки тушунчалар ҳосил бўлади. Бу тушунчалар оддий сўзлашув тилида, турли расмлар, схемалар, белгилар, графиклар орқали ифодаланиши мумкин. Ушбу тушунчалар модел деб айтилади.

    Модел сўзи лотинча modulus сўзидан олинган бўлиб, ўлчов, меъёр деган маънони англатади.

    Кенг маънода модел бирор объектни ёки объектлар системасини намунасидир. Модел тушунчаси биология медициа, физика ва бошқа фанларда ҳам қўлланилади.

    Жамиятдаги ва иқтисодиётдаги объектларни математик моделлар ёрдамида кузатиш мумкин. Бу тушунча моделлаштириш дейилади.

    Иқтисодий модел - иқтисодий объектларнинг соддалаштирилган нусхасидир. Бунда моделнинг ҳаётийлиги, унинг моделлаштириладиган объектга айнан мос келиши муҳим аҳамиятга эгадир. Лекин ягона моделда ўрганилаётган объектнинг ҳамма томонини акс эттириш мумкин эмас. Шунда жараённинг энг характерли ва энг муҳим белгилари акс эттирилади.

    Моделлаштиришнинг универсал усул сифатида бошқа усулларга қараганда афзалликлари мавжуд. Ушбу афзалликлар эса қуйидагилардан иборат:

    I. Аввало, моделлаштириш катта ва мураккаб системани оддий модел ёрдамида ифодалашга имконият беради. Масалан, халқ хўжалиги бу ўта мураккаб системадир. Уни оддий қора яшик схемаси орқали ифодалаш мумкин.

    II. Модел тузилиши билан кузатувчига экспериментлар қилиш учун кенг майдон туғилади. Моделнинг параметрларини бир неча марта ўзгартириб, объектни фаолиятини энг оптимал ҳолатини аниқлаб, ундан кейин ҳаётда қўллаш мумкин. Реал объектлар устида эксперимент қилиш кўплаб хатоларга ва катта харажатларга олиб келиши мумкин.

    III. Модел, ношакл системани, математик формулалар ёрдамида шакллантиришга имконият беради ва ЭҲМлар ёрдамида системани бошқаришга ёрдам беради.

    IV. Моделлаштириш ўрганиш ва билиш жараёнини кенгайтиради. Модел ҳосил қилиш учун объект ҳар томонлама ўрганилади, таҳлил қилинади. Модел тузилганидан сўнг, унинг ёрдамида объект тўғрисида янги маълумотлар олиш мумкин. Шундай қилиб, объект тўғрисидаги билиш жараёни тўхтовсиз жараёнга айланади.



    Эконометрик модель – бу эҳтимоллик - стохастик модель. Бу модель ёрдамида иқтисодий кўрсаткичларни ўзгариш қонуниятларини математик кўринишида тенгламалар, тенгсизликлар ва тенгламалар тизими кўринишда ифодалаш мумкин. Умумий кўринишида эконометрик модель қуйидагича ёзилади:



    Эконометрик моделда – асосий эндоген кўрсаткич, моделда ўзгариш қонуниятларини ёрдамида ўрганиш мумкин.

    – таъсир этувчи, экзоген кўрсаткичлар.

    Эконометрик моделда фиктив кўрсаткичлар қатнашиши мумкин. Фиктив кўрсаткичлар – бу сифатли кўрсаткичлар миқдорий кўрсаткичларга ўтказилган кўрсаткичлар.

    Эконометрик модель чизиқли ва чизиқсиз кўринишда тузилиши мумкин:

    Чизиқсиз моделлар парабола, гипербола, даражали функция, кўрсаткичли функция, тригонометрик функция ва бошқалар кўринишида бўлиши мумкин.

    Тузилган эконометрик моделнинг ҳақиқийлиги тўпланган маълумотлар ҳажмига; маълумотларнинг аниқлик даражасига; тадқиқотчининг малакасига; моделлаштириш жараёнига; ечиладиган масаланинг характерига боғлиқ.
    4. Эконометрик моделлаштириш босқичлари.

    Эконометрик моделларни тузиш бир қанча босқичлардан ташкил топади.

    Биринчи босқич – спецификациялаш - иқтисодий муаммони қўйилиши – асосий омиллар гуруҳи танланади, иқтисодий маълумот тўпланади, асосий омил ва таъсир этувчи омиллар гуруҳи белгиланади; корреляцион таҳлил усули ёрдамида эконометрик моделда қатнашадиган омиллар аниқланади. Иқтисодий жараён ҳар томонлама назарий, сифат жиҳатдан таҳлил қилинади ва унинг параметрлари, ички ва ташқи информатсион алоқалар, ишлаб чиқариш ресурслари, режалаштириш даври каби кўрсаткичлар аниқланади.

    Иккинчи босқич – идентификация қилиш. Бу босқичда изланаётган номаълум ўзгарувчилар қайси, қандай мақсадни кўзда тутади, натижа нималарга олиб келади каби саволлар аниқланган бўлиши керак. «Энг кичик квадратлар усули» ёрдамида тузиладиган эконометрик моделнинг параметрлари аниқланади.

    Учинчи босқич –верификация қилиш. Тузилган моделни аҳамияти тўртта йўналиш бўйича текширилади:

    - моделнинг сифати кўпликдаги корреляция коэффициенти ва детерминация коэффициенти ёрдамида баҳоланади;

    - моделнинг аҳамияти аппроксимация хатолиги ва Фишер мезони ёрдамида баҳоланади;

    - моделнинг параметрларини ишончлилиги Стьюдент мезони бўйича баҳоланади;

    - Дарбин-Уотсон мезони ёрдамида «Энг кичик квадратлар усулининг» бажарилиш шартлари текширилади.

    Тўртинчи босқич – тузилган ва баҳоланган эконометрик модел ёрдамида асосий иқтисодий кўрсаткичлар прогноз даврига ҳисобланади.

    Юқорида санаб ўтилган босқичлар бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ва бири иккинчисини тўлдириб, ягона мақсадни амалга ошириш учун хизмат қилади.

    Шуни эслатиб ўтиш керакки, масалани компьютерда ечиш учун стандарт дастур бўлиши керак, агар ундай дастур бўлмаса, уни маълум алгоритмлар асосида тузиш зарур.
    Қисқа хулосалар

    «Эконометрика» фаннинг асосий мақсади миллий иқтисодиёт ва унинг тармоқлари каби мураккаб иқтисодий тизимларнинг моделлаштириш асосларини, аниқ иқтисодий объектлар мисолида моделлашнинг қўйилиши, уларнинг иқтисодий мазмуни, масалаларни компютер дастурларида йечиш ва олинган натижаларни иқтисодий талқин қилиш каби босқичларни ўргатишдан иборатдир. Эконометрик усуллар оддий анъанавий усулларни инкор этмасдан, балки уларни янада ривожлантиришга ва объектив ўзгарувчан натижа кўрсаткичларини бошқа кўрсаткичлар орқали муайян таҳлил қилишга ёрдам беради.

    Жамиятдаги ва иқтисодиётдаги объектларни математик моделлар ёрдамида кузатиш мумкин. Бу тушунча моделлаштириш дейилади. Эконометрик моделларни тузиш бир қанча босқичлардан ташкил топади.
    Мустақил ўрганиш учун саволлар

    1. Эконометрика фанининг мақсади нималардан иборат.

    2. Эконометрик моделлаштиришнинг зарурлиги.

    3. Эконометриканинг қўлланиш соҳаларини тушунтириб беринг.

    4. Эконометрик моделлаштириш усуллари таснифи қандай?

    5. Эконометрик моделларни тузиш босқичларини айтиб беринг.

    6. Иқтисодий модел сўзини тушинтириб беринг.

    7. Иқтисодий-математик моделларга таъриф беринг.

    8. «Модел» тушунчасига таъриф беринг.



    2-мавзу. Эконометрик моделларнинг ахборот таъминоти
    1. Иқтисодий маълумотларнинг статистик табиати.

    2. Боғлиқ ва боғлиқ бўлмаган ўзгарувчиларни танлаш.

    3.Эконометрик моделларни тузишда қатнашадиган иқтисодий маълумотларга қўйиладиган талаблар.
    1. Иқтисодий маълумотларнинг статистик табиати.

    Иқтисодий жараёнларни вақт давомида ўзгаришини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Чунки барча иқтисодий жараёнлар ва ҳодисалар вақт давомида ўзгарувчан бўлади. Иқтисодиётда барча иқтисодий жараёнларни иқтисодий-статистик моделлар орқали ўрганиш натижасида у ёки бу иқтисодий кўрсаткичнинг ҳозирги ҳолати ва келажакдаги ўзгаришини илмий асосда таҳлил қилиш ва башоратлаш мумкин бўлади.

    Иқтисодий-статистик моделлаштириш усули - бозор иқтисодиёти субъектларининг иқтисодий фаолияти таҳлили ва режалаштиришни такомиллаштиришга қаратилган тадбирлардан биридир.

    Иқтисодий-статистик моделлаштириш иқтисодий кўрсаткичлар ва ишлаб чиқариш омиллари ўртасидаги алоқалар ўз моҳиятига кўра тасодифий (стохастик) бўлган асосга таянади. Иқтисодий субъектлар фаолиятини статистик моделлаштириш замон ва маконда уларнинг ривожланиш жараёнини ўрганишда асосий ўрин эгаллайди. Бу моделлар ишлаб чиқариш тенденциялари ва қонуниятларини аниқлаш учун мослашгандир.

    Ҳатто энг такомиллашган статистик модел ҳам иқтисодий ҳодиса ва жараёнларнинг бутун алоқадорлигини қамраб олишга қодир эмас. Шунга кўра, иқтисодий таҳлил ва иқтисодий-статистик моделлаштиришни қўллашда ҳар доим ноаниқлик элементлари мавжуд бўлади. Одатда, иқтисодий-статистик моделлаштиришни қўллаш самарадорлигининг асосий шартларидан бири унинг реал кўриниш ва жараёнга айнан мос келиши ҳисобланади.

    Иқтисодий-статистик моделаштиришни ноаниқ бўлишлигининг сабаблари қуйидаги ҳолларда содир бўлиши мумкин:

    1. Ахборотли – ахборотнинг хатолиги, унинг кўрсаткичлари, омиллар ва объектлар мажмуининг ноаниқлиги.

    2. Таркибий – аниқланмаган хилма-хилликларнинг мавжудлиги.

    3. Моделли – кўрсаткичлар ва далиллар ўртасида боғланиш шаклларидан нотўғри фойдаланиш.

    Иқтисодий-статистик кузатувлар олиб борилганда, техник-иқтисодий кўрсаткичлар кўринишидаги, материаллар оқимидаги ахборотларга дуч келамиз. Шу нуқтаи назардан, ишлаб чиқаришга - кириш ахборотини, чиқиш ахборотига ўзгартиргич сифатида қаралади.

    Асосий иқтисодий-статистик тушунчалар:

    Тасодифий миқдор Х деб, аввалдан номаълум бўлган ва олдиндан инобатга олиб бўлмайдиган тасодифий сабабларга боғлиқ бўлган ҳамда синаш натижасида битта мумкин бўлган қиймат қабул қилувчи миқдорга айтилади.

    Дискрет (узлукли) тасодифий миқдор деб, айрим, ажралган қийматларни маълум эҳтимоллар билан қабул қилувчи миқдорга айтилади. Дискрет тасодифий миқдорнинг мумкин бўлган қийматлари сони чекли ёки чексиз бўлиши мумкин.

    Узлуксиз тасодифий миқдор деб чекли ёки чексиз оралиқдаги барча қийматларини қабул қилиши мумкин бўлган миқдорга айтилади.

    Дискрет тасодифий миқдорнинг математик кутилиши деб, унинг барча мумкин бўлган қийматларини мос эҳтимолларга кўпайтмалари йиғиндисига айтилади1:

    (1)
      1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11


    написать администратору сайта