Главная страница

Мусаев Кудрат Гаржима назарияси асослари


Скачать 457.14 Kb.
НазваниеМусаев Кудрат Гаржима назарияси асослари
Дата26.05.2022
Размер457.14 Kb.
Формат файлаdocx
Имя файлаmusaev_k_udrat_tarzhima_nazariyasi_asoslari.docx
ТипДокументы
#550124
страница19 из 25
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   25
; слово» касами воситасида ишонч билан таъкидлаган экан, бир- ликнинг «улай агар» оркали талкин этилиши хам вазифавий адек- i ватликни юзага келтирган: £•

  1. By this hand, I am! - TN, 595 // Это так, клянусь своей рукой!

- ДН, 199 // Виждоним хаки, гапим рост! УК, 107.

  1. А не плачьте, ненько, не томите сердца! Честное слово, гово­рю вам - скоро его выпустят - М, 142 // Кунинг, йигламанг, юрагимни эзманг, онажон! Улай агар, якинда куйиб юбори- шади-0,88.





Бирок аслиятдаги «by George» бирлигининг мукобили бул- миш «честное слово»нинг узбекчага бирор мавжуд мукобил ва­рианта оркали угирилмасдан, сузма-суз «чин сузим» тарзида бе- рилиши харфхурликни юзага келтирган: фойдаланилган бирикма зг-.рурий маъно ва услубий таъсирчанликни яратиб бера оладиган касам хусусиятига эга лисоний восита эмас:

Yes, sir; she surprised me the other night. By George, if she didn’t - SC, 194 // Да, сэр! Она буквально изумила меня вчера своей игрой. Честное слово - СК, 143 // Ха, сэр! У кеча мепи ижроси билан нихоятда хайратда колдирди. Чин сузим - БКК, 151.

Христиан дини вакилларининг бут (крест)ни илохий санаб, унта сигинишлари туфайли рус тилида бут объекти булган касам вужудга келган булиб, унинг «Артамоновлар иши» (М. Горький) асари персонажи лафзида ишлатилганлиги табиий эшитилиб, ифо- дага огзаки нуткка хос жозибадорлик бахш этган булса, бу касам- нинг моддий жихатдан аник таржимаси булмиш «крест хаки» уз- бекчада касам шаклияси сингари табиий жарангламайди:

Крест порукой - она ничего не будет знать - ДА, 574 // Крест хаки, у хеч нарсани билмайди - АИ, 283.

Онт зелатилган усуллардан ташкари, узбек тилида яна «ка­сам (онт) ичаман» бирлиги ёрдамида хам ифодаланадики, бундай пайтларда у русча «клянусь» сузига хам моддий, хам вазифа жи- хатларидан мос келади. Аммо «клянусь»нинг кулланиш доираси узбекча эквивалентиникига нисбатан кенгрок булиб, таржима жа- раёнида улар хамма вакт бир-бирини алмаштиравермайди. Бино- барин, бу русча бирлик узбек тилига «касам ичаман»дан ташкари яна «улай агар», «нон урсин», «худо урсин (хаки)», «виждон ха­ки» каби катор мукобил вариантлари оркали хам угирилади. Шу­нин гдек, рус тилида «клянусь» сузи уртага куй и б касам ичилади- ган нарса ёки тушунча ном ига кушилиб, касам ифодаси учун фойдаланиладиган бирликнинг компоненти сифатида хам кулла- нилади. Бундай пайтда у инглизча ва узбекча бирликлар таркиби- даги «Ьу» ва «хаки» сузларининг вазифавий эквивалентига айла- надики, бу холни таржима амалиети мисоллари хам тасдиклайди. Аммо гохо узбек таржимонлари русча бирликнинг моддий жиха- тини саклаганлари холда, «хаки» сузининг иштирокидан воз ке- чадилар, натижада, жумладан, инглизча «by God» узбекчага «ху­до хаки» эмас, «худо номига касамёд этаман» тарзида талкин эти­лади. Лекин бу харфхурликка олиб келмайди. Таржиманинг та­биий жаранглашига асосий сабаб узбек тилида «касам (онт) ича-





ман», «касамед этаман» бирликларининг мавжудлигидир: бу бир- ликлар одамлар кулогига сингиб кетганлиги сабабли, сал узгача куринишда кулланилганларида хам гайритабиий эшитилмайди:

  1. В> God, you are a trailer - JA, 255 // Клянусь богом, ты измен­ник - ЖА, 409 // Худо номига касамёд этаман, сен хиёнат- корсан - ЖА, 405.

  2. Ay, by my beard, will we; for he is a proper man - TGV, 194 // Правильно. Клянусь моей бородой, он хороший человек - ДВ, 362 // Тугри. Соколим билан оегг ичаман, яхши одамга ухшайди-ВИЙ, 143.

Таржима амалиетида «клянусь»ни «о нт бул си н» тарзида талкин этиш холлари хам учраб турадики, бундам бирикманинг жонли нуткда анъанавий восита сифатида кулланилмаслиги са­бабли, у китобхон кулогига касам ифодаси учун ишлатилаётган бирликдай табиий эшитилмайди, бинобарин, зарурий усяубий таьсирчанлик яратиб бера олмайди:

Клянусь, Ниночка, я больше никогда, никогда не буду - МГ, 455 // Онт булсин, Ниночка, энди хеч вакт бундай килмайман -ЁГ, 358.

Фикрнинг ута силлик, китобий баёнига эришиш максадида таржимонлар баъзан уз тиллари лугат таркибидан урин олмаган кардош халклар тиллари лисоний бирликларини беасос ишлата- дилар. Окибатда аслиятда ифода этилган маъно ва услубий вази- фа китобхонга аник етиб бормай колади. Узбек таржимонлари бундай воситалар сифатида купрок тожикча бирликларга муро- жаат кила ди лар. Масал ан, Марк Твеннинг «Жанна д’Арк» рома- нидан келтирилган куйидаги мисол таржимасида «суз» сузи маъ- носида кулланилган, аспида эса тожик тилида шу маънони англа- тадиган «калима» сузи кенг узбек китобхонлари оммасига зару­рий тасаввур бера олмайди. Чунки у шу вазифасида хозиги узбек адабий тилига хос булмай, уни талаффуз этганда китобхон куз олдига мусулмончилик рамзи сифатида укиладиган оят - диний парча кслади (эътибор беринг: Калима кслтир, бетавфик! - Ой- бек, «Кутлуг кон»):

We knew who was meant when she was mentioned; we could say «she» and «her», but we could not speak the name J A, 109 // Мы хорошо понимали, что связано с этим именем; поэтому мы могли говорить лишь «она» или «ее», по дорогого имени не упоминали - ЖА, 307 // «У» ва «унинг» деган калималарни ишлатганимизда кимни назарда тутаётганимиз узимизга аён эди-ю, лекин отини атамасдик - ЖА, 303.





Бирор кишини турга утиб утиришга ёки ичкарига киришга мулозамат билан таклиф килганда одатда керакли томонга дул харакати билан имо дилиб, «мархамат» ёки «мархамат дилсин- лар» дейилади. Бу уринда тожиклар «мархамат», «мархамат ку- нанд»дан ташдари яна «бифармоед» сузидаи фойдаланишни хуш дурадиларки, кейинги сузнинг лугавий маъноси «буюрсинлар» &}'либ, у эслатилган вазифада узбек тилида ишлатилмайди. Аммо «Анна Каренина» (Л. Толстой) романи таржимасида «Милости просим» бирикмасининг вазифавий мудобили «Мархамат дил- синлар» урнига «буюрсинлар» тарзида угирилганлиги персонаж нутди софлигига путур етказиш билан бирга, фикрининг кенг ки- тобхон оммасига етиб боришини хам дийинлаштирган;

Милости просим, сказал Степан Аркадьич, указывая по нап­равлению к столовой - АК, I, 419 // Буюрсинлар, деди Степан Аркадьич емакхона томонга ишора килиб - АК, 1,492.

Аслиятда ифода этилган фикрнинг услубий бетараф баёни- ни талдин этишда баъзан мумтоз назмда дабдабали оханг яратиш учун ишлатиладиган тожикча сузлардан асоссиз фойдаланиш холлари учраб туради. Бу эса муаллиф баёни меъёрини бузибгина долмай, хатто маънонинг нотугри талдинига хам олиб келади. Ку- йидаги мисоллар таржимасида фойдаланилиши лозим булган «уй­ду», «уйгодлик», «отиз (лаб)» урпида дулланилган баландпарвоз «хоб», «бедорлик», «дахан» сузлари нутдий ифоданинг услубий бетараф баёни меъёрини бузиш билан бирга узбек тили софлиги­га хам путур етказган булса, «оят», «жунбуш» каби сузлар бундай камчиликлардан ташдари яна назарда тутилган «гап», «хаяжон» сингари сузлар маъноларини адекват акс эттира олмайди хам:

  1. 1 have tried him sleeping and waking, but neither sounds, nor lan­guage seem to touch his soul - LM, 247 // Я пробовал подейст­вовать на него и на спящего и на бодрствующего, но, неви­димому, на него не влияют ни звуки, ни слова - ПМ, 715 // Мен хобида хам, бсдорлигида хдм таъсир этишга уриниб курдим, лекин у ига на суз, на оят таъсир дилди - СМ, 226.

  2. Outside, he could sec, as he stood wiping his chin, the car and the excited crowd - SC, 468 И Стоя у окна и вытирая подбородок, он видел свой вагон и возбужденную толпу - СК, 369 И Герствуд дераза олдида даханини артаркан, вагой и билан жунбушга келган оломонни куриб турарди - БКК, 389.

Узбек тилига узлашиб кетган сузларнинг купчилиги тожик тилидан кириб келган. Мазкур сузлар узлашиш жараёнида на





шаклий узгаришга учраганлар, на тил анъанасининг бузилишига юз тутганлар. Купчилик узбекларнинг тожик тилидан хабардор- лиги хам бунга йул куймаган. Шунинг учун хам узбек тили лугат таркибидан урин олган тожикча келиб чикишли сузлардаги би- рорта товушнинг нотугри талаффуз этилиши, суз ясовчи хамда маъно узгартирувчи унсурларнинг ноурин танланиши, кушма сузлар компонентларининг тил анъанасига хилоф тарзда узаро бирикуви дархол кузга ташлангани холда, таржима тили мада- ниятининг бузилиши сифатида бахоланади. Бинобарин, Э. Х,е- мингуэйнинг «Алвидо, курол!» асари таржимасида «stockyards» сузининг (русча таржимада: бойня - ПО, 490) «кушхона» урнига «кушхона» (АК, 306) тарзида берилиши зарурий маъно (мол су- йиладиган жой, корхонани)ни яратишга ожизлик килган.

«Хушомад» сузи одатда «туй» би л ан бирикиб мантикий асосланган «хушомадгуй» кушма сузини яратади. И. С. Тургенев- нинг «Арафа» асари таржимасида «хушомад»га «воз» (бу «боз», яъни «уйновчи» сузининг бузук шакли булиб, узбек тилида баъзан у шу шаклида хам учрайди) сузининг бирикиши тил анъанасига хилоф булиб» компонентларнинг мантикий асоссиз бирикувини ташкил этгани учун аслиятнинг маъносини акс эттира олмаган:

Пели мы, сударь мой, пели - ну и скучно мне стало; вижу я: дело неладно, нежности много. Я и начал дразнить обоих - Н, 361 // Афандим, биз роса ашула айтдик, лекин мен зерикиб колдим; карасам, иш чаппа, хушомадвозлик купайиб боряпти. Мен хар иккисини хам мазах кила бошладим - А, 39.

Таржимонларнинг айрим бирликларга янги, уларга хос бул- маган маъно л ар юклашга харакат дилишлари аксарият холларда узини окдамайди. Чунки муайян бирликнинг янги маъно еки маъ­но белгиси касб этиши алохида бир шахенинг (таржимоннинг) хохиш ва харакатига боглик булмасдан, бу нарса хаёт эхтиёжи махсули сифатида содир булиб, тил жамоаси тажрибасида маъ- лум давр мобайнида синалишни такого килади. Русча «белоруч­ка» сузининг узбекча «окбилак» эквивалента эхтиёж туфайли русча суз таъсирида пайдо булиб, узининг шу маъносида тилнинг лугат таркибидан му ставкам урин олган. У узининг тилда мавжуд «арзанда», «танноз» синонимларидан камровининг кенглиги би- лан фарк килади. «Танноз» асосан хотин-кизларга нисбатан иш- латилса, «арзанда» булмаган, яъни мураббийлари томонидан ку- лини совук сувга урдирмай парваришланган шахслар хам «окби- лак», яъни ишёкмас булишлари мумкин. Демак, айни сузда тан- нозлик хам, арзандалик хам, тараллабедод килиб юрувчилик маъ-



л?:/.:в. .’7..•’•л •.• 7 :с. Г:’:’7. ■■■/

• • • •••,•• г?-. -- у. .. л-

носи хам, ишёкмаслик хам мужассам. Бинобарин, Н, А. Некра- совнинг «Русияда ким яхши яшайди?» асари персонажи «(мы) не белоручки нежные» (КРЖХ, 55) деган экан, «окбилак» (Биз - ок- билаклар эмас - РЕСЯЯ, 33) сузи муаллиф кузда тутган маънони тула ифодалаган. Аммо баъзи таржимонларнинг мавжуд имко- ниятлардан фойдаланмасдан, «белоручка» маъносини «оксуяк» сузига сингдиришга уринишлари ижобий натижа бермаган. «Ок­суяк» сузи бегона нуткий шароитга буйсунмагани ходда, узининг лугавий маъносини сакдаб колаверган, окибатда, ишёкмаслар тар- жимада зодагонларга айланиб колган:

  1. Виктор - сволочь, белоручка - КЗС, 59 // Виктор аблах бола, оксуяк - ПКТ, 51.

  2. И среди рабочих есть вчерашние крестьяне, есть и малосоз­нательные, есть и «слишком» сознательные, ставшие бело­ручками - Ч, 66 // Ишчилар орасида кечагина келган дехкон- лар хам бор, кам онглилар хам, оксуяк булиб колган «хаддан ортик» онглилар хам бор - Ч, 66.

«Кироат» куръоннинг корилалр томонидан тугри талаффуз ва оханг билан асосан овоз чикариб укилишини билдирса, бадиий ижод намуналарининг чиройли оханг билан овоз чикариб укили- ши «ифодали укиш» булса, овоз чикармасдан укиб-урганиб ути- риш «мутолаа килиш»дир. Бинобарин, «Сарсонлик-саргардон- ликда» (А. Толстой) романи персонажи Бессонов анча пайт Гете асарларини укиб утирган экан, у кироат килмаган, хатто асарни ифодали тарзда укиб утирмаган хам, балки мутолаа килган, яъни «мутолаа уни хаяжонлантирган ва гайратини кузгаган» эди:

Освеженный после завтрака сном, он долго читал Гёте, и чте­ние возбудило его и взволновало - ХМ, I, 62 // Нопуштадан кейин бир оз ухлаб, узини анча епгил сезгач, анчагача Гётени укиб угирди, кироат уни хаяжонлантирган ва гайратини куз­гаган эди - СС, I, 69.

Намоз укиб, тоат-ибодат кили б юрадиган .мумин-мусулмон кишилар доим тахоратда буладилар. Улар бушаниб, енгиллашиб олганларида эса тахоратлари «синади», яъни бузилади. Шунга нисбат бсриб улар «бушанмок», «енгиллашмок»ни купрок эвфе- мистик тарзда «тахорат ушатмок» дейишади. Бу хол тахорату на- моз-ниёз билан иши булмаган одамлар нуткида пардали килиб купрок «ёзилмок». сузи ёрдамида ифода этилади. Бинобарин, ушбу мисол таржимасида русча «оправиться» сузининг зарурии «ёзилмок» сузи оркали угирилмасдан, «тахорат ушатмок» тарзи-





да бери лиши А. Толстой («Сарсонлик-саргардонликда») персона- жини тоат-ибодатни канда килмайдиган мусулмонга айлантириб куйган:

А куда ему бежать, дураку?.. По видимости - оправиться хо­тел - ХМ, II, 446 // Кдёкка кочарди, ах мок одам?.. Тахорат ушатгиси келгандир-да - СС, П, 196.

Лексик бирликлар инглиз ва рус тилларида моддий-лутавий маъноларидан ташкари катор матний холатларда жамлаш, умум- лаштириш, т^далик, таъкид, жадаллик каби купгина маъно белги- лариии ифода этиб, белги ва харакат маъноларини кучайтириб, баъзан эса образли хамда хиссий-таъсирчан вазифани утаб кел- ганларида, кагор холларда узбек тилига жуфт сузлар ёрдамида таржима килинадилар. Масалан, «health» - «здравие» бирликла- рининг лугавий маънолари «соглик». «сихатлик», «саломатлик», «омонлик» булиб, улар айрим матний холатларда умумлаштириш маъно белгиси касб этганларида, уларнинг вазифаларини акс эт- тириш учун юдоридаги сузларнинг бирортасига хам мурожаат килиб булмайди. Жумладан, «сог(лик)», «салом ат(лик)» сузлари хакида ran кетадиган булса, уларнинг хар бири алохида кулла- нилганда, инсоннинг айни пайтда хаста эмаслиги каби холатини акс эттиради. Вахоланки, куйидаги лавхада герцог (Шекспир. «Вероналик икки йигит») Валентинга отасининг хаста эмаслиги- нигина эмас, балки унинг бардам-бакувват, шод-хуррам турмуш кечириб юрганлигини хабар килар экан, бундай умумлаштирил- ган маънони синонимии компонентлардан иборат «coF-саломат» жуфт сузи гула ифода этади:

Sir Valentine, your father’s in good health - TGV, 169 // Отец ваш в добром здравьи, синьор Валентин - ДВ, 327 // Отангиз coF-саломатлар, синьор Валентин - ВИИ, 317.

Умумлашма маънони жуфт сузлар воситасида ифода этиш- да «Жуфт сузлар компонентлари жихатидан чсгараланмаган ва Хар кандай суз уйгунлашиш йули билан жуфт сузга айланиши мумкин»1 деган фикрга коида сифатида карамасдан, аксарият холларда тил анъанасига амал килиш таржима тили маданияти- нинг аслиятдаги даржадаги талкинига гула имкон яратади. Маса­лан, «таниш» сузи факат «билиш» ва «паниш» (таниш-билиш, та- ниш-паниш) компонентлари билангина бирика олса, «маза» фа- кат «матра»га бириккани холда, изданий нутвда хатто энг оханг-


Н. Абдурахмонов. Узбек тил и да жуфт сузлар. Самарканд, 1969, 60-бет.





доши булмиш «паза»га хам куш ила олмайди. Нутки адабий тил меъерлари асосида силликдашган, тил эстетикасини хис эта ола- диган киши бемаза таомни ёки бирор кишининг «тузсиз» гапини «маза-пазаси йук»дан кура «маза-матраси йук», дейишни хуш ку- ради. Юкоридаги тезисга амал килинадиган булса, «таниш» сузи «Каниш», «саниш», «чаниш» сузларига хам бирика олишлари ке- рак. Аммо бунга тил анъанаси, нутк маданияти йул куя олмайди. Шунга кура, «тикиш» сузи жонли адабий нутвда купрок «сан- чиш» (тикиш-санчиш) сузи билан бирикиб, тикишга алокадор иш- ларни бажаришни англатади. Бинобарин, Т. Драйзернинг «Бахти каро Керри» романи таржимасида фойдаланилган «тикиш-чатиш» бирикмаси зурма-зуракилик окибатида юзага келгандай туюлади:

Minnie was sewing by a lamp at the table. Hanson had already turned in for the night - SC, 76 // Минни сидела за столом и ши­ла при свете лампы. Гансон уже лег в постель - СК, 47 /7 Мин­ни стол олдида тикиш-чатиш билан банд. Гансон ётиб колган- ди - БК,К, 50.

Тил анъанасига амал килиш жуфт сузлар компонентлари- нинг узаро бирикиш тартибига хам алокадор булиб, кабул килин- ган анъанавий тартибнинг бузилиши хам нутк маданияти савия- сининг пасайишига олиб келади. «Сунгги могикан» (Ф. Купер) романи таржимасида узбек тилида «назар-эътибор» шаклида мав- жуд булган жуфт суз компонентларининг урин алмаштириб, «эътибор-назар» шаклида ишлатилиши ифодани табиий жаранг- лаш хукукидан махрум этган:

... no opportunity had been furnished the travellers, to look upon the personage who now approached them - LM, 19 //До настоя­щего мгновения эта фигура выпала из поля зрения путешест­венников - ПМ, 517 // Шу дамгача бу зот саёхатчиларимиз- нипг эътибор-назарларидап четда долгая эди - СМ, 15.

Масалага жуфт сузлар компонентлари маъно эътибори би­лан асосан бир-бирларига якин, узаро алокадор тушунчаларни ифодаловчи сузлардан ташкил топади, деган нуктаи назаридан ендашеак, куйидаги мисол таржимасида жуфт суз табиатини узи- да тула мужассам этган «ортиб-ошиб»нинг урнига «ортиб-тор- тиб» бирикмасининг ишлатилиши тудалик, куплик маъно белги- сини маданий, жонли нуткка хос тарзда и фо да эта олмайди. Бу бирикмани хатто компонентларидан бири мустакил маънога эга * булмаган жуфт сузлар гурухига хам кушиб булмайди. Негаки, бундай гурухлар таркибларидаги бемаъно компонентларнинг хам асосий мазмунни ташувчи сузларга бирикиб, маълум вазифалар





ифодаси учун кулланишлари тил сохиблари тажрибаларида си- налган:

Oh, there’s going to be fish in plenty - J A, 261 // О, скоро у вас будет вдоволь рыбы - ЖА, 199 // О, бундан кейин баликла- рингиз ортиб-тортиб ётади - ЖА, 192.

Иккала компоненти хам ёки компонентларидан бири муста- кил маънога эта булган жуфт сузларнинг мазмун ва вазифалари кузга якколрок ташланиб туради, чунки уларнинг маъно ва ва­зифалари тар киб л ар ид аги компонентларининг моддий-мантикий маъноларига асосланган булади, Иккала компоненти хам муста- кил маънога эга булмаган жуфт сузлар маъно ва вазифалари эса, хусусан, узга тиллар сохиблари кузларига бирдан ташланмайди. Бу бирликлар маъно ва вазифаларини аниклаш матний холат тах- лили хамда лугатларга мурожаат килиш асосида амалга оширила- ди. Аммо айни бирликлар мансуб булган тил сохиблари уз лафз- ларига оид тил бирликлари маъно ва вазифаларини махсус урга- ниб утирмайдилар. Бу гаплар уз тилига асар таржима килаётган санъаткорларга хам алокадордир. Бирок аслият ижодкорлари фао- лиятида хам, таржимонлар амалиётида хам она тили бирликлари- ни уз урнида куллай олмаслик холлари учраб туради. Масалан, «така-пука» жуфт сузи «юрак» бил ан бирикканда инсоннинг ру- хан нотинч ахволга тушганлигини англатади (юраги така-пука булди). Аммо бу суз «юрак»ка бирикмаганда хеч бир маъно анг- латмайди, бинобарин, алохида узи нуткда ишлатилмайди. Шу ту- файли куйида унинг узига хос булмаган шароитда «талофат», «ташвиш» тушунчалари ифодаси учун кулланилиши зурма-зура- килик махсули сифаТида кузга татпланади:

Иван Ильич понял, что казаки непременно должны пробрать­ся оврагом поглубже - атоковать окопы с тылу и батарею с фланга и наделать неприятностей - ХМ, III, 64 // Иван Ильич казакларнинг жарнинг энг чукур сридан юриб, окопларга орка томотгдан, батареяга эса ён томондап хужум килиб, така-пука килмокчи эканликларини фахмлаб колди - СС, III, 75.

Таржима амалиётида гохо лексик бирликлар жуфт сузлар ифода этишлари мумкин булган кушимча маъно белгиларини акс эттирмасдан, бевосита узларининг муайян лсксик маъноларида кулланилган ларида хам уларни жуфт сузлар воситасида угириш холлари учраб турадики, бу ифодага уринеиз кушимча маъно белгиси берибгина колмай, балки гохо аслиятда акс этган маъно- нинг нотутри талкинига хам олиб келади. Масалан, «Ёш гвардия»





(А. Фадеев) романи таржимасида «фаолият», «харакат» каби лу- гавий маънолари воситасида угирилиши лозим булган «деятель­ность» сузи асарнинг унлаб уринларида «хатти-хдракат» жуфт су- зи воситасида таржима килинган. Натижада аксарият ифодалар салбий маъно бегиси касб этиб, муаллиф фикрига номувофик,, тасвирга мантикдн зид ифодалар юзага келган. Чунки «деятель­ность» сузи табиатан купрок ижобий маъно белгили фикрни акс эттирса, «хатти-харакат»нинг маъноси салбийдир. Бинобарин, ку- йидаги мисол таржимасида Иван Федоровичнинг олижаноб иши акс мазмун касб этиб долган:

Иван Федорович переключал деятельность всех подпольных райкомов области на диверсии - МГ, 578 И Иван Фёдорович областдаги хамма яширин райкомларнинг хатти-харакатлари- ни диверсия ишларига буриб юборган эди - ЁГ, 514.

Жуфт сузлар вазифалари инглиз ва рус тилларида дар доим лексик бирликлар ёрдамида эмас, балки гохо маъно жихатидан бир-бирларига ало ка дор компонентлардан ташкил топган «safe and sound» - «целый и нсвридимый» туридаги тургун суз бирик- малар оркали хам ифода этилади. Руслар астойдил жон куйдириб гапирган одамни тургун бирикма иштирокида «Он говорил горя­чо и страстно» (ФГ, 319) десалар, узбеклар жуфт суз ёрдамида «У куйиб-пишиб гапирди» (ФГ, 223) дейдилар. Келтирилган «safe and sound» ва «целый и нсвридимый» бирликларининг мудобил вариантлари эса узбек тилида «сог-саломат»дир:

Увидев Павлика целым и невредимым, тетя бросилась к нему - БПО, 179 // Холаси Павликнинг сог-саломатлигини куриб, узини унга ташлади - ОКБЕ, 148.

Баъзан таржимонлар уз амалий фаолиятларида фикрни яна- да аникрок ва узига хос тарзда ифода этиш максадида мавжуд коидалар асосида узлари жуфт сузлар ясайдилар. Бирок бундай сузларнинг хаммаси хам табиий жаранглайвермайди. Масалан, «Сунгги могикан» (Ф. Купер) романи таржимасида «очик-ойдин», «руйи-рост» жуфт сузларига синоним тарикасида ясалган «аник- тиник» бирикмаси узининг жуфт сузлар ясалиши коидаси талаби- га туда жавоб бериши туфайли табиий эшитилади. Компонентла- рининг бир-бирлари б план охангдошлиги ва мазмун эътибори би­лли узаро алокадорлиги бирикмага жуфт сузларга хос маъно ва вазифани ифодалаш имкониятини берган:

Amid the jargon of the Indian dialects that he now plainly heard, it was easy to distinguish not only words, but sentences in the patois





of the Canadas - LM, 91 // Майор ясно различал говор индей­цев; он слышал не только отдельные слова, но и целые фразы, произнесенные иа канадском жаргоне, в основу которого по­ложен французский язык - ПМ, 582 // Майор хиндларнинг гапларини аник-тиник эшитиб турарди: у айрим сузларнигина эмас, асосида француз тили ётган канадаликлар лахжасида янграётган ибора хамда бугун бошли жумлаларни хам эши- габ, тушуниб турарди -СМ, 86-

Бирок «Алвидо, курол!» (Э. Хемингуэй) романи таржима- сида яратилган «аник-таник» бирикмаси аслиятда акс этган ту- шунчани нутк маданияти йул куя оладиган даражада ифода эта- диган восита эмас. Бирикманинг иккинчи компоненти булмиш «таник» сунъий охангдошликнигина юзага келтирган. У, хеч кан- дай маъно англатмаслиги туфайли, биринчи компонентга маъно- дошлик муносабатида эмас:

I walked toward it, seeing it very clearly - FA, 154 // Я шел прямо к дому, ясно видя его перед собой - ПО, 432 // Мен рупарамда аник-таник куриниб турган уйга томон бордим - АК- 226.

Таржима жараёнида такрорий сузларни хам тугри танлаш, тасодифий такрорларга йул куймаган холда, тилда тургун хусу- сият касб этганларидангина фойдаланиш таржиманинг маъно ва вазифа жихатларидан тукислигини таъминлаш билан бирга оханг табиийлигини хам юзага келтиради. Кдттик ва дав о мл и кулиш уз­бек тилида «котиб-котиб» такрорий сузи воситасида ифода этила­ди:

Adebhoy rocked with laughter - WU, 226 // Эдибхой покатился co смеху ВМУ, 210// Эдибхой котиб-котиб кулди - 1<Г, 234.

Шу функция «ичаги узилгидай булиб кулмок» бирикмаси оркали хам баён этилади, аммо хеч ким «Сарсонлик-саргардон- ликда» романидан келтирилган ушбу мисол таржимасидагидек «ичаги узила-узила» ку л май ди:

Даша вернулась домой только под утро и еще долго рассказы­вала Ивану Ильичу, он, босиком, в накинутой шинели сидя на кровати, хохотал до слез - ХМ, III, 174 // Даша тонготарда уй­га кайтди ва анчагача Иван Ильичга гапириб утирди; оёкя- ланг, елкасига шинель ташлаб, кроватда утирган Иван Ильич ичаги узила-узила кулди - СС, III, 214.

Синонимик бирликларнинг камров имкониятларини, ихти- сослашиш хусусиятларини хисобга олмасдан, уларнинг лугатда беридган таржима вариантларидан тугри келганини куллайвериш хам таржима тили маданий савиясига путур етказиши мумкин.





Чунки таваккал билан килинган иш камдан-кам ту гр и натижа бе- ради. Инглизча «unassuming» ва русча «скромный» сузлари «Инг- лизча-русча-узбекча лугат»га мувофик узбек тилига «одми», «од- дий» деб таржима килинади. Аммо бу икки суз купчилик кон- текстларда бир-бирининг урнини алмаштира олмайди. «Одми» асосан ran кийим накида кетганда кулланилса, ran, масалан, рес­торан хакида борганда «оддий» сузидан фойдаланилади. Демак, Керри куйидаги мисол таржимасида келтирилганидск, овкатла- ниш учуй «одмирок» эмас, балки «оддийрок» бир ресторанга кир- ган экан:

High noon came, and with it hunger. She hunted out an unassu­ming restaurant and entered - SC, 42 И Настал полдень, а с ним пришел и голод. Выбрав скромный ресторан, Керри вошла - СК, 19 И Туш пайти булди, корни хам очди. Керри одмирок бир ресторанни танлаб ичкарига кирди - EKJC 21.

Ахёнахёнда таржима амалиётида хозирги замой лугат тар- кибида мавжуд сузларга маънодош булмаган лисоний воситалар- дан шу сузлар урнида фойдаланиш холлари хам учраб турадики, бу сузсиз матннинг нутк маданияти даражасида равон жарангла- шига халал беради. Масалан, «Сунгги могикан» (Ф. Купер) рома- ни таржимасида «илло» сузи «аммо», «бирок» сузлари урнида, яъни инглизча «but», «yet» ва русча «но» богловчилари маъноси- да жуда куп учрайди. Бу матннинг табиий ва маданий жарангдор- лигига путур етказибгина колмасдан, унинг тушунилишини хам мушкуллаштиради. Чунки «илло» сузи бир вактлар араб тили- нинг таъсири натижасида дабдабали услуб компоненти сифатида нуткда кулланилиб, кейинчалик саклаб долинишига хеч кандай эхтиёж колмаганлиги туфайли тилдан уз-узидан тушиб кетган, мутлако унутиб юборилганлиги окибатида лугатларда акс этма- ган суздирки, таржимоннинг бу сузни янгидан тирилтириш йули- даги харакатлари бехуда уриниш булиб колаверади:

I have been on many a chocking field, and have followed a trail of blood for weary miles, but never have I found the hand of the devil so plain as it is pure to be seen - LM, 202 // Я бывал на многих полях битвы, мне приходилось идти по кровавому следу в про­должение долгих часов, но я нигде не видел так ясно руки дья­вола, как она видна здесь - ПМ, 676 /7 Мен куплаб жанг майдо- нида булганман, конли излардан соатлаб йул босишимга тугри келган, илло хеч качон, хеч ерда иблиснинг каттол панжалари- ни, шу ердагичалик очик-ошкор курмаганман - СМ, 187.





Таржимада умумхалк адабий тили имкониятларидан тугри фойдаланмасдан, бирликларнинг маданий нутк учун меъёр хи- собланадиган шакл ва маъноларини эътибордан сокит килган холда, хар хил номеъёрий шаклларга, хусусан шева унсурларига мурожаат килиш таржима тили софлигига, унинг маданий-табиий жарангдорлигига путур етказишидан ташкари, баъзан муаллиф кузда тутган фикрнинг кенг жамоатчиликка тушунарли булмай, факат айни бирлик мансуб булган шева сохибларигагина етиб бо- ришини таъминлайди. Жумладан, Фаргона водийси гурух шева- ларида «уйнаб келмок» бирикмаси адабий тилнинг доимий воси- таси булмиш «саёхат килмок» урнида кулланилади. «Бахти каро Керри» (Т. Драйзер) романи таржимасида эса адабий тил восита- сидан фойдаланмасдан, шева унсурига мурожаат килиш кенг ки- тобхон оммасида узгача тасаввур хосил килган:

On one occasion recently a local aldermanic junket had been arranged to visit Philadelphia - junket that was to last ten days. Hurst wood had been invited - SC, 116// Однажды группа чле­нов муниципалитета задумала устроить прогулку дней на де­сять, и Гсрствуду предложили присоединиться к ним - СК, 79 // Бир кун муниципалитет аъзоларидан бир гурухи уйнаб ке- лиш учун ун кунга бир ёкка кетаётганларида Герствудни хам бирга булинг, дсб таклиф килишгапди -- БКК, 84.

Кейинги пайтларда бадиий асарлар таржималарида Тош- кент шеваси унсурлари купрок, кузга ташланадиган булиб кол- мокда. Маугли (Р. Киплинг. «Маугли») бури огаларига огзаки нуткка хос икдисод тамойили асосида адабий шаклда: «Back! Back and wait! Man does not eat man!» (M, 90) деб хитоб килган экан, рус таржимони танлаган воситалар хам аслият шаклига ай- нан мос келади: «Назад! Назад! Стойте! Человек не ест челове­ка!» (М, 98), Аммо узбек таржимонининг кахрамон фикрига вази- фавий мос адабий нутк компонснтлари булмиш «Оркаларингга кайтинглар!», «Тухтанглар!» суз ва суз бирикмаларидан фойда­ланмасдан, Тошкент шевасига хос «Оркангга кайтларинг!», «Тух- таларинг!» каби воситаларга мурожаат килиш и ифодани адабий- маданий шаклдан махрум этган: «Кайт оркангга! Оркангга кайт­ларинг! Ту хтал аринг! \еч ваКт одам хам одамни сйдими!» - М, 123.

Тошкент шевасига мувофик «х» товуши катор холларда «Х»га, ёки аксинча, «х» товуши «х»га утади (киёсланг: нусха - нусха, мархабо - мархабо). Бу хол нуткнинг адабий-маданий са- виясига путур етказиши билан бирга, баъзан бирликнинг мутлако





узгача маъно касб этишига хам сабаб булади. Масалан, куйида «хуш»нинг «\уш»га айланиб колиши персонажнинг хафсаласи, жазми хакида бораётган гапни «бсхуш булмаган холат» тарзида талкин этган:

I’d like you to drop in on me sometime if you are so minded - WU, 144 // Я был бы рад, если бы вы как-нибудь заглянули ко мне, когда будет настроение - ВМУ, 134 // Мабодо хушингиз буле а, бирор купи меникига борсангиз, хурсанд бул ар дим - КГ, 149.

Тил этикаси тил ва нутк маданиятй масаласи билан чамбар- час боглик булиб, таржима тилининг бу хусусиятига ахамият бер- маслик хам таржима сифатини пасайтиради. Халкимиз тананинг бирор ери синганда суякларни жой-жойига териб, тахтакачлаб боглаб куядиган ёки чикиб кетганда, уни урнига соладиган юкори дидли, укувли халк мсдицинаси вакиларини азалдан хурмат ки- либ, «табиблар» деб атаб келган. Ammo А. М. Горькийнинг «Бола- лик» асарида бу сузнинг «синикчи»га айланиб колиши «чегачи», «пахсачи» каби хунари юкори санъат даражасига кутарилмаган кишилар тоифасидаги бир шахени эслатади. Русча «костоправ- (ка)» сузи «табиб» тушунчасини вазифавий англатадики, мавжуд имкониятдан фойдаланмасдан, уни хижжалаб угириш йули билан янги суз «кашф» этишнинг хожати йук эди. «Русча-узбекча лу- гат»да «костоправ» сузининг «синикчи» тарзида берилиши лек- сикографларимизнинг хам ноурин, баъзан харфхур таржимонлар- ни чалгитадиган «кашфиёти» булиб, бундай сузнинг узбек тили лугат таркибида учрамаслигини мавжуд имло ва «Узбекча-русча» икки тилли лугатлар хам тасдиклайди:

За костоправкой я послал, - ты потерпи! - сказал дед, приса­живаясь к ней на постель - Д, 287 // Синикчига одам юбор- дим, бир пас тишингяи тишингга куйиб тур! - дсди бобом бу- вимнинг ёнига утирар экан - Б, 92.

Танланган суз шаклининг китобхонларга бошка бир оханг- дош сузни эслатиши туфайли зарурий маъно ва услубий таъсир- чанликнинг юзага келмай колиши холатини В. Катасвнинг «Полк угли» асари таржимасида хам кузатамиз. Таржимадаги «огайни- чалиш» сузи салбий маънога зга «занчалиш», «хотинчалиш» суз- ларини эслатади, яъни айни сузлар таркибидаги «чалиш» кушим- часи бирликларга салбий маъно белгиси бахш этувчи восита си- фатида идрок этилади. Бу хол ижобий муносабатни англатувчи





«друг милый» бирикмасининг «огайничалиш» тарзида талкин этилишига йул куймайди:

Ай, пастушок! Ай, друг милый! Такого знаменитого разведчи­ка обдурил. Это же надо уметь - СП, 376 // Оббо, чупон бола- эй! Оббо, огайничалиш-эй! Шундай ман-ман деган развсдка- чини лакиллатибсан-да. Бу хар кимнинг кулидан келавермай- ди-ПУ, 147.

Баъзан хеч кандай таржимага мухтож бу л маган, таржима килинганда хам лугавий-лексик эквивалентлари оркали амалга оширилиши мумкин ва лозим булган бирикмаларни хар хил тасо- дифий, ясама воситалар ёрдамида угириш оркали нуткнинг мада- ний ва табиий охангини йукка чикариш холлари хам учраб тура- ди. Масалан, огир пайтларда худога илтижо килиш, ундан нажот тилаш, унинг номи билан куркитиш, инсоф ва диенатга чакириш окибатида хар кайси тилда унлаб тип бирликлари пайдо булган- ки, уларнинг хозирги вазифалари асосан хис-хаяжон ифодаси, ка- сам ва хар хил истак ва туйгулардан иборат булиб, улар шу вази- фаларида барча тоифа одамлар нуткида кулланаверадилар. Шун- га кура, русча «бог знает», «слава богу» бирликларининг узбек тилига «худо билади», «худога шукур»дан ташкари яна «ким би- лади», «хайрият» ёки узбекча «худо хаки» бирлигининг «ей-бо- гу»дан ташкари «честное слово» бирликлари воситасида угири- лиши вазифавий адекватликни юзага келтиради. Рашод Нури Гунтекиннинг «Чоликуши» романида кулланилган «insallah» бир- лиги хам истак ифодаси учун ишлатилган лисонии восита булиб, унинг вазифаси узбек тилида асосан «иншооллох», «худо хохла- са», «насиб килса», «ё насиб» каби тил бирликлари ёрдамида ифода этилади, Лекин бу туркча бирликнинг узбек адабий тили учун гайритабиий булган «худо насиб буюрса», «худо буюрса» бирикмалари оркали угирилиши таржима тилииинг соф узбскона жаранглашини юзага келтира олмаган:

  1. Onlari insallah bir gün size calarim - Q, 199 // Худо насиб буюрса, шуларни сизга бир кун чалиб берамап - Ч, 242,

  2. Bizim evde de bir dolar var. Insallah, hinziri yaramazlik ettigi zaman, ben de onun icine kapatayim, diyor - Q, 139 // Бизники- да хам сандик бор, биттамиз шухлик килди дегунча, худо буюрса, мен хам энди сандикка соламан, дейди - Ч, 168.

Хулоса килиб айтганда, нутк маданияти адабий тил меъёр- лари сифатида караладиган барча холатлардан санъаткорона ва уринли фойдаланишни талиб килар экан, унинг ажралмас кисми





булмиш таржима тили маданияти хам барча лексик-стилистик во- ситаларнинг аслиятдаги даражада табиий ва жозибадор жарангла- шини такозо этади.

Таржима жараёнида икки тип бирликларининг лугавий эк- вивалентлигига ёпишиб олмасдан, уларнинг камровларидаги та- фсвутни хисобга олган холда, асосан вазифавий уйгунлик хакида уйлаш зарурати ту типа ди,

Бирликларнинг янги маъно ва вазифалари муайян шахс- нинг хохиш ва харакати билан эмас, балки хаёт эхтиёжи сифати- да тип жамоаси тажрибаси асосида пайдо булар экан, айрим тар- жимонларнинг бирликларга янги, уларга хос булмаган маъно ва вазифалар юклашга харакат килишлари аксарият холларда му- ваффакиятсизликка олиб келади.

Хар кандай компонентлар уйгунлиги жуфт сузларни таш- кил этавермаслиги ту фай ли, сузларнинг тил анъанасига асослан- маган тарздаги тасодифий жуфтлашиши таржима тили маданияти учуй бадхазм булгани холда, жуфт сузлар ифода этиши мум кин булган маъно ва вазифаларни акс эттира олмайди,

Умумхалк адабий тили имкониятлпридан тугри фойдалан- масдан, турли-туман номеъёрий шаклларга, хусусан шева унсур- ларига мурожаат килиш муаллиф назарда тутган фикрнинг ноада- бий талкинига олиб келади.


2. Таржимада шакл ва мазмун

Хар бир бадиий асар шакл ва мазмуннинг диалектик бирли- гини ташкил этади. Бу хусусиятнинг бадиий таржимада кайта яратилиши тула-тукис адекватликка эришишнинг асосий шартла- ридан бири хисобланади. Айрим таржимонлар фаолиятида куза- тилганидек, мазмун биринчи уринга куйилиб, шаклга эътиборсиз- лик билан караладиган булса, муаллиф услуби хамда персонаж- лар нутклари тасвири ту лакон л и чикмайди. Таржима хамма в акт шакл ва мазмунни бир бутун холда тиклашдек ижодий жараён булиб, у таржимондан аслиятнинг мазмун ва гоя бирлигини кайта яратиш билан бир каторда унинг мувофик шаклини тиклашни хам талаб килади.

Илмий ва танкидий адабиётда шакл ва мазмуннинг диалек­тик бирлигини таржимада кайта яратиш зарурлиги хакидаги фикр куп учрайди, Аммо мавжуд ишларнинг бирортасида бу масала





мисоллар асосида, ксигрок ва атрофлича сритиб берилмаган. Тар­жимада шакл ва мазмун бирлигининг тикланишига багишланган бирорта махсус иш халигача майдонга келган эмас. Бу кол биз- нинг хам мазкур масалани илмий-назарий жихатдан кенгрок ва чукуррок ёритиб бериш имкониятимизни чеклайди. Шунинг учун хам биз хуйида масаланинг айрим жихатларинигина ёритиш би- лан кифояланамиз.

Мазмун ва шакл бирлигининг таржимада тулаконли акс эт- тирилиши санъаткордан нафакат амалий, балки назарий билим- лар билан хам куролланган булишни талаб этади. Тил ходисалари сирларини узлаштириб олмасдан, аслият ва таржима тилларининг узига хос конун-коидаларидан хамда муаллифнинг индивидуал- ижодий услубидан хабардор булмай туриб, аслият рухини тула­конли талкин этиш асло мумкин эмас.

Аслиятнинг шакл ва мазмун бирлигини кайта яратишнинг нихоятда мураккаблиги айрим малакавий ва назарий жихатдан унча стук булмаган таржимонларни умидсизлантириб куяди. Машхур таржимашунос Г. Р. Гачечиладзе хакли равишда: «Би- ринчи куринишда асарни кайта яратиш унинг шакл ва мазмун бирлигини такрорлаш йули билангина амалга ошиши мумкиндай булса (шаклнинг асосий унсури эса асар ижод этилган тилдир), таржима килиш, дархакикат, имкониятдан ташкаридир. Аммо бу боши беркдай булиб куринган кучадан чикиб олиш имконияти бор: бу таржиманинг санъат эканлигидадир. Таржима шунинг учун хам санъатки, унда шакл ва мазмун бир-биридан ажратилган холда эмас, балки бир бутун тарзда кайта яратилади... Таржимон аслиятга мос шакл ва мазмун бирлигини яратиши лозим»1, дейди.

Муайян шакл каеб этган тил материал лари ёрдамида юзага келган хилма-хил стилистик приёмлар ва бадиий-тасвирий воси- талар хам, аслият синтаксиси (насрда) хам, вазн ва ритмикаси (назм ва наср) хам таржимада мазмунга мувофик равишда уз ак- сини топиши ксрак. Бадиий суз санъаткори Л. Н. Толстойнинг ун- ун беш сатрга жой буладиган жумлаларини таржимада бсасос майда жумлаларга булиб юбориш, А. С. Пушкиннинг чукур ва бой мазмунга эга назмидаги гузал шаклни кайта ярата билмаслик, Шекспирнинг кучли рухий кечинмалар ифодаси учун танланган бадиий-тасвирий воситаларига мувофик лисоний воситалар то- пиб ишлата билмаслик факатгина шаклнинг нотугри талкинига


1 Г. Р. Гачечиладзе, Проблемы реалистического перевода, автореф. докт. дисс., Тбилиси, 1961, стр. 26-27.





олиб келмасдан, балки мазмун тулаконлигига хам путур етказади. Шакл жихатидан хам аслиятта мос таржимагина маъно ва услу- бий вазифа жихатларидан адекват жаранглагани холда, мукобил бадиий тафсилот касб эта олади.

Ёзувчи фикрини уз ижодий услубига хос бир шаклда ифода этар экан, бу хусусиятни таржимоннинг кузи илгамай колиши ас- лият шаклининг ноадекват талдинига олиб келади. 1834 йилдаёк В. Гюго: «... Гомернинг шаклини олиб ташланг, шунда сиз Бито- бэга эга булиб коласиз», деб ёзган эди.

Жахон адабиёти дурдоналари булмиш купгина асарларнинг узбекча таржималарида шакл ва мазмун бирлиги яхши акс этган- лиги учун хам улар халкимизнинг севимли асарларига айланиб колдилар. Узбек китобхонларини бу асарларнинг гоя ва мазмун- ларигина эмас, балки улардаги фикрни баён дилишда танланган шакллар хам сехрлаб куймокда. Шекспирнинг «Гамлет» ва «Отел­ло» трагедиялари, А. С. Пушкиннинг «Евгений Онегин», Л. Н. Толстойнинг «Уруш ва тинчлик» хамда «Анна Каренина», Вой- ничнинг «Суна», М. Шолоховнинг «Тинч Дон» романлари шакл ва мазмун жихатидан бир бутун холда узбекчага санъаткорона таржима этилганлиги учун хам уларнинг муаллифлари китобхон куз олдида бутун буюкликлари бил ан гавдаланиб туради.

Шакл ва мазмуннинг диалектик бирлиги хар бир асарда му- жассам булгани каби, уни ташкил этадиган суз ва ибораларда, жумла ва парчаларда хам акс этади. Бу хусусият хар бир миллий тилда узига хос равишда гавдаланганидек, хар бир миллий ёзувчи ижодида хам узига хос хусусиятга эга булади. Шунга кура, аруз вазнининг ранг-баранг бахрлари асосида яратилган шарк классик шеърияти намуналарини, жумладан, Гарбий Оврупо халклари тилларига, ёки, сочма вазнда яратилган шеърий асарларни Шарк халклари тилларига таржима килишда бу вазнларнинг хар кай- сисига хос шаклни саклаб колишгина адекватликни таъмин этади. Шекспир сонетлари хам, Рудакий ва Хайём рубоийлари хам, Махтумкули насихатномалари хам узларига хос шаклларда яра- тилганки, бу хол таржимонлардан хар доим алохида эътибор ва эхтиёткорлик талаб этади. М. Шолохов узининг «Очилган курик» романида персонажлари нутки тасвирини ажойиб тарзда яратган- ки, романдаги Шчукарь бобо ва бошка бесавод Дон казаклари нутклари адабий тип таркибий кисмлари булмиш сузларни бузиб ишлатиш ёки улар урнига архаик лексикадан фойдаланиш, баъзан грамматик ва фонетик коидалардан четга чикиш, украинизмларни куп куллаш каби хусусиятлари билан ажралиб туради. Персонаж-



лар нуткидаги бу жихатларнйнг таржимада уз
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   25


написать администратору сайта