Главная страница

Мусаев Кудрат Гаржима назарияси асослари


Скачать 457.14 Kb.
НазваниеМусаев Кудрат Гаржима назарияси асослари
Дата26.05.2022
Размер457.14 Kb.
Формат файлаdocx
Имя файлаmusaev_k_udrat_tarzhima_nazariyasi_asoslari.docx
ТипДокументы
#550124
страница18 из 25
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   25

i

V IX, Гохо таржимонлар аслиятда кулланилган компаратив фразеологик бирлик маъно ва услубий вазифаси урнини огзаки нуткка хос - мазмунни кучайтирувчи лексик бирликлар воситаси­да тулдиришга харакат килсаларда, тар жим ада му ал лиф назарда тутган услубий таъсирчанлик яралмай колади. Демак, огзаки нуткка мансуб сузларнинг маълум даражада хис-хаяжон билан





талаффуз этилиши туфайли улар персонажлар нуткига бироз об- разлилик, хис-хаяжон белгиси бахш этсалар-да, компаратив фра- зеологик бирликлар воситасида атайлаб яратиладиган образлилик ёки хиссий-таъсирчанлик даражасидаги услубий хусусият касб эта олмайдилар.

Компаратив фразеологии бирлик мукояса объектининг тар- жимада маънони кучайтирувчи лексик восита билан алмаштири- лиши айрим холларда нафакат аслият образлилигининг бирмунча нурсиз, ширасиз тарзда талкин этилишига, балки муаллиф матни- нинг узгача маъно белгиси касб этишига хам олиб келади. Маса- лан, Жек Лондоннинг «Мартин Иден» романида хикоя килини- шича, огир турмуш тарзи, хаёт ташвишлари жонига теккан Жо мехнати огирлигини дузах азобига киёс этиш (work like hell) йули билан нафакат сухбатдоши, балки китобхонда хам узига нисбатан зур ачиниш хисси уйготган булса, бадиий мукояса натйжасида хосил булган компаратив фразеологии бирликнинг узбек тилига услубий бетараф «иш жуда огир» бирикмаси оркали берилиши персонаж мехнати хусусиятини, яъни мехнатнинг ачиниш дара- жасида огирлигини анча юмшатиб, ифодани хис-хаяжон оханги- дан махрум этган:

«But work like hell», the other added - ME, 159 // Но работа адо­ва, - прибавил Джо - МИ, 119// Лекин иш жуда огир, - деб ку- шиб куйди Жо - МИ, 150.

v X. Маълумки, узбекчага рус тили оркали угирилган хори- жий муаллифлар асарлари таржималарида учрайдиган хато ва камчиликларнинг тахминан ярми русча таржималар нуксонлари туфайли содир булади. Бу хол компаратив фразеологии бирлик­лар таржимасига хам гааллукли булиб, уларнинг инглиз тилидан русчага нотугри угирилган кисми узбекча матнларда такрорлан- мокда. Натижада бу камчиликлар узбек таржимонлари «ташаб- буси» билан йул куйилган хатоларга кушилиб, асарнинг узбекча таржимасидаги нуксонлар микдори икки баравар ошиб кетади.

Жемс Гринвуднинг «Жулдур кийимли бола» повести пер­сонажи уз фикрини иккита компаратив фразеологии бирликни ён- ма-ён куллаб, муболагали, тарзда образли ифода этади. Парчада юкори образлилик ёнма-ён ишлатилган икки компаратив фразео- логик бирликнинг бир-бири таъсир кучини ошириши туфайлиги- на эмас, балки уларда ифода этилган фикрлар - захматлилик ва енгиллик образларининг (As hard as iron, As light as a cork) бир- бирига карама-карши куйилиши натижасида хам яратилган. Рус-





ча таржимада, бинобарин, унинг угирмаси булмиш узбскча матн- да хам, биринчи компаратив фразеологик бирлик умуман туши- риб колдирилган булса, иккинчисининг мазмуни эркин маъно- даги сузлар ердамида тасвирлаб куя колинган. Окибатда рус тар- жимони гу.'О.хи билан содир этилган камчилик узбекча таржи­мада беихтиёр такрорланган:

It was a bleak bracing morning; the frosty road was hard as iron, and I felt as light as a cork - THLR, 156 // Было пасмурное хо­лодное утро, я чувствовал себя необыкновенно легким и бод­рым - МО, 85 // Хдли эрталаб хаво булутли ва совук эди, мен узимни одатдан тапткари енгил ва дадил хис килдим - ЖКБ, 86.

Хулоса килиб айтганда, халклар тафаккур йуналишининг, хает тажрибасининг асосан уйгунлиги, уларнинг турли-туман хулк-атвор ва хислат-хусусиятларга нисбатан муносабатларининг аксарият холларда ухшашлиги турли тиллардаги купчилик ком­паратив фразеологик бирликларнинг бир хил образли асосга эга булиб колишларига олиб келганки, бу, албатта, таржима жараё- нини енгиллаштиради. Аммо халкларнинг муайян фикрни образ­ли тарзда ёхуд хис-хаяжон таъсирида ифода этишларида катор холларда узларининг минтакавий шарт-шароитларидан, турли хил тасаввур ва карашларидан келиб чикишлари сабабли, баъзан улар фонда лама диган компаратив фразеологик бирликларнинг мукояса объектлари бир-бирлариникидан фарк килади. Ушбу хол санъаткор олдига бундай бирликлар мазмуний-услубий хусусият- ларини мукобил лисоний воситалар кидириб топиш нули билан кайта яратиш масъулиятини куяди.

Аслиятда кулланилган компаратив фразеологик бирликлар таркибидаги бадиий мукоясалар умуминсоний хакикат, маълум ва машхур тарихий далиллар, таржима тили вакилларига яхши таниш нарса ва вокеа-ходисалар асосида юзага келган булсалар, боз у стига мукояса унсурлари орасидаги манги кий богланиш куз- га яккол ташланиб турса, бундай компаратив фразеологик бир- ликларни калька усулида таржима килиш аксарият холларда адек- ватликни юзага келтиради.

Компаратив фразеологик бирликларни тасвирий йул билан талкин килиш китобхонга уларнинг маъноларинигина стказиб бе- ради, услубий вазифаларини сундириб, ифодаларни бадиий-тас- вирий хусусиятдав махрум этади.





  1. Миллий хусусиятли фразеологик
    бирликлар таржимаси


Таржима тилида аслиятда кулланилган барча миллий хусу­сиятли лисоний воситаларнинг мазмуний-вазифавий хусусиятла- ричи адекват кайта яратиш китобхонга асарнинг миллий узига хослигини, ггерсонажлари хулк-атворини, хаети асарда тасвир- ланган халк миллий рухиятини ва, нихоят, тилининг узига хосли­гини хис этиш имкониятини беради. Таржиманинг асосий вази- фаси узга тил воситалари ёрдамида аслиятнинг шакл ва мазмун бирлигини кайта яратишдан иборат экан, бу масъулият таржи- мондан бадиий асарнинг миллий хусусиятини тула талкин этиш- ни талаб килади.

Маълумки, бадиий адабиётда муайян халк хаети билан бог- лик объектив оламнинг у ёки бу ходиса ва далиллари образли шаклда умумлаштирилган холда акс эттирилади. Образлилик- нинг лисоний акс эттирилиши, жумладан хар бир тилда уз хусу- сиятига, узига хос маъно ва курилиш жихатларига эга фразеоло­гик бирликлар воситасида намоён булади. Бу халкнинг образли тафаккурида узига хослик мавжудлигидан далолат беради. Айни хусусият фразеологизм таркибида кутилмаган мукоясавий ва ме- тафорик тасаввурларни келтириб чикарадики, ушбу омиллар фра- зеологизмларнинг миллийлигини келтириб чикаради.

Хар бир тил фразеологик захираси таркибида халк хаётига мансуб ижтимоий-тарихий вокеа-ходисалар, ахлокий ва маънавий- маданий меъёрлар, рухий холатлар, диний тасаввур, миллий анъ- ана ва урф-одатлар уз аксини топган булади. Муайян тил жамоа- си лафзига мансуб бумдай фразеологизмлар миллий хусусиятли тил воситалари сирасига киради. Улар тилнинг халкчиллиги ва узига хослигини белгилагани холда, бадиий асарнинг миллий буёгини юзага келтиради. Фразеологик бирликлар миллий хусу- сияти эса таркибларида миллий тушунчаларни англатадиган суз- ларнинг кулланилиши билан бунед этилади. Масалан, айрим фра­зеологик бирликлариинг компонент лар таркиби улар тааллукли тиллар харфлари номларидап иборат булади. Мисол учун, «Ни аза в глазу не видеть», «От А до Я» фразеологик бирликларининг таянч компонентлари рус алифбосининг харфларидан иборатдир. Узбекча «Ичини срса алиф чикмаслик», «Лом (лом-мим) демас- лик», «Алифни калтак демок» фразеологизмлари зеки узбек алифбоси харфларидан ташкил топган. Фразеологик бирликлар





таркибида ёркин миллий буёкка эга компонентлар одатда тимсо- лий вазифалар ифодаси учун кул ланил ад и.

Турли географик номлар хам фразеология бирликлар ком- понентлари вазифасини бажариши мумкин. Масалан, узбекча фразеология бирликлар таркибида Узбекистан худудида жойлаш­ган шахар, кишлок, даре ва садролар номлари учрайди. Инглизча ва русча фразеология бирликлар компонентлари эса аксарият холларда Англия ва Россия худудларида жойлашган географик номлардан иборатдирлар. Фразеология бирликлар таркибида кул- ланилган топонимлар узлари жонлантирадиган сифат ва белги- лар, чунончи, узоцлик, сахийлик, такводорлик каби аломатлар тимсоллари сифатида намоён буладилар. Масалан, «Бова хотинга Бухородан ит хуради», «Онасини Учкургондан курсатмок» фра­зеология бирликлари таркибларидаги «Бухоро». «Учкургон», «До Москвы не перевешаешь», «Кричать во всю Ивановскую» фра- зеологизмлари таркибларидаги «Москва», «Ивановская» Узбе­кистан ва Россия худудларида жойлашган географик номлар бул- са, «Язык до Киева доведет», «Тухуми Багдоддан келибдими?», «Do in Rome as the Romans do» таркибида фойдаланилган «Киев», «Багдод» ва «Rome» (Рим) шахарлари рус, узбек ва инглиз халк- лари узок асрлар давомида муносабат-мулокотда булиб келган шахарлар номларидир. Бинобарин, бу шахарлар хакида муайян тушунчалар шаклланганки, бу хол уларнинг фразеология бирлик­лар таркибида тимсолий маъно касб этишларига имкон берган.

Миллий-тарихий хусусиятли фразеология бирликлар тар- жимаси масаласи таржима назариясининг энг кам каламга олин- ган муаммолари сирасига киради. Миллий хусусиятли лисоний воситалар таржимасига багишланган тадкикотлар таркибида бу хакда баён килинган фикрлар етарли даражада эмас. Мазкур ма- салани озми-купми еритиб берадиган махсус тадкикотлар эса бу- гунги кунда кузга ташланмайди.

Айрим муаллифлар уз тадкикотларининг тегишли бул им л а- рида фразеология бирликларнинг барча турларини миллий хусу- х сиятли тил воситалари сифатида тахлил киладилар, улар таржи- маси хакида гапирганда миллий хусусиятли фразеология бирлик- ларни назарда тутадилар. Шундай килиб, ай ни нуктаи назар куп- чилик олимларнинг миллий буёкли фразеология бирликлар хаж- ми тугрисидаги фикридан тубдан фарк килади.

Мазмунан ухшаш икки тил фразеология эквивалентлари еки мукобил вариантлари таржимада хамма вакт бир-бирларини алмаштира олмайдилар. Бунинг сабаби айрим фразеология бир-





ликлар таркибида улар мансуб булган халклар турмуш тушунча- ларини акс эттирадиган компонентларнинг мавжудлигидадир. Баъзи миллий хусусиятли фразеологии бирликлар эса таржима тилида уз мукобилларига эга эмаслар. Бундай тил бирликлари уз­бек тилига таржима амалиётида кдрор топтан турли усуллар ёрда- мида талкин этилади. Бу усуллар ижобий фазилатлари билан бир- га салбий хислатларга хам эга булиб, таржиманинг муваффакияти мазкур усуллардан )финли ва мохирона фойдаланишга богликдир.

Миллий хусусиятли фразеологии бирликларни узбек тилига таржима килишнинг энг намунали усуллари куйидагилардан ибо- рат:

I. Калька усулида таржима килиш. Агар аслият таркибидаги фразеологизм ички мазмуни ва образли асоси мантилий заминга эга булиб, бу асос очиц-ойдин кузга ташланиб турса, шу билан бирга кишиларнинг хаётий тажрибалари негизида яратилган бул- са, бундай фразеологизм катор холларда калька усулида таржима килинадики, бундай холда таржима тилида тегишли фразсологик бирликнинг нафакат мазмуний-услубий хусусияти, балки миллий узига хослиги, ижтимоий-маданий хоссаси хам кайта яратилади. Бундай пайтларда аслият фразеологизмининг шакл ва мазмун бирлиги тула тиклапади, китобхоннинг аслият ва унинг тили ха- кидаги тасаввури бойийди, аслият яратилган халк тилида фойда- ланилган баркарор услубий приёмлар ва бадиий-тасвирий восита- лар, баъзан эса муаллифнинг узига хос ижодий услуби хакидаги тушунчаси кенгаяди. Бу усул, шунингдек, таржима тилииинг бо- йиши учун хам замин яратади.

Н. В. Гоголнинг «Ревизор» комедиясида кулланилгап «Боль­шому кораблю - большое плавание» (Р, 107) фразеологик бирли­ги узбек тилига калька усулида «Катта кемага катта сафар муно- сиб» тарзида угирилган. Узбекларнинг руслар турмуш шароити билан яхши танишлиги туфайли рус вокелигини акс эттирувчи «корабль» ва «плавание» сузлари таркибига кирадиган мазкур ибораиинг мазмуний-услубий ва вазифавий жихатларипинг уз- бекларга тушунарлилиги таржиманинг калька усулида амалга оширилишига йул куйган. Хосил булган янги иборанинг афорис- тик, маколларга хос шакли ва мажозий маъносининг асослилиги аслиятда мужассамлашган фикрни образли ифода этиш имкония- тини берган ва шу билан бирга узбек тили лугат таркибини яна бир муваффакиятли, сикик ибора билан бойитган.

Иборага миллий хусусият бахш этувчи компонент соф мил­лий асос сифатида хизмат килувчи тарихий, диний ва бошка да-





лилларга таянмасдан, таржима тили сохибларига таниш миллий урф-одатлар билан боглид булса-ю, уларнинг урф-одатларига зид булмаса, бундай иборани бемалол калька усулида талдин этиш мумкин. Бундай пайтда аслиятда дулланилган бирликнинг образ- лилик дамда хис-хаяжон ифодасидан холи булишининг ахамияти катта. Масалан, хозирги замон узбек тили лугат таркибидан урин олган «Олтин туй» ибораси рус тилидан калька воситасида кабул дилинган булиб, у рус халкининг миллий анъанаси - эр-хотин- нинг уйланганларига эллик йил тулиши муносабати билан танта- нали нишонланадиган санани англатади.

Узбек тилида на эквивалента ва на мудобил вариантига эга русча «Воздушный поцелуй» ибораси узбек тилига турли-туман тасвирий воситалар ёрдамида угирилиб келар эди. Аммо «Тинч Дон» романи таржимони мазкур иборанинг «воздушный» компо­нентный унта матний-мантидий мос «учирма» сузи билан талдин этиб, аслиятдаги бирлнкка вазифавий уйгун «Учирма улиш» ибо- расини яратади. Узининг соддалиги, компонентларининг мазму- нан ва мантидак богланиши, шунингдек аксарият узбекларнинг мазкур даракат маъносидан водифлиги туфайли яратилган янги суз бирикмаси дулодда туда одатий эшитилади ва зарурий ком- муникатив таъсирчашшкни юзага келтиради:

Он на ходу очень ловко раскланялся и послал им воздушный поцелуй - ТД, I. 102 // У юриб кетаетган жойидан эпчиллик билан уларга таъзим дилди ва хчирма упиш юборди - ТДн. I, 374.

Аммо датор хол л ар да сузма-суз таржима натижасида хосил булган суз бирикмаси аслият фразеологизми мазмуний-услубий вазифасини акс задира олмайди. Масалан, уз мазмуни ва лексик таркибига кура рус халкининг тарихи ва турмуш тарзи билан бог- лид фразеологии бирликлар фадат рус тили сохиблари учунгина асосли в а аньанавийдирлар. Бу сузлар тарихий тарадкиёт натижа­сида мазмуний асосини йудотган фразеологик чатишмаларга таа- лукли булиб, сузма-суз таржима натижасида хосил дилинган би- рикма аслиятда мужассамлашган маънони акс эттиришга ожиз- лик дилиб долиши мумкин. Шунинг учун хам миллий-тарихий хусусиятга эга фразеологик бирликларни талдин этишда бесамара сузма-суз таржимага мурожаат дилмасдан, асосан дуйидагиларга эътибор бериш л озим:

  1. Фразеологик бирликлар халд огзаки ижодиёти, турли-ту­ман афсоналар асосида пайдо булиб, улар таркибида машхур та-





рихий хдмда диний-мифологик шахслар номлари учраши мум- кин. Бундан ташкдри, хар бир халк. вакили уз фикрини образ ли ёки хис-хаяжонли тарзда ифода этиш максадида баркарор суз би- рикмалари яратишда узига якин ёки таниш иарса ва ходисалар номларидан фойдаланишга харакат киладилар. Аслият тили фра- зеологик бирлиги таркибида акс эттирилган бундай омиллар тар- жима тили вакиллари билим доирасидан ташкарида булиши мум- кин. Айрим таржимонлар аслиятнинг миллий узига хослигини йукотишдан куркиб, калька ёрдамида хосил килинган суз бирик- малари таркибида бундай компонентларни айнан садлаб долади- лар, натижада образли умумлашма, мантидий богланиш намоён булмасдан, прагматик адекватлик яралмай колади. Чунки аслият тили сохиблари турмуш тарзини ифодалаб, калька нули билан таржима тилига утказилган сузлар таржима тили сохибларига ё у му май таниш эмас, ёки улар н ин г кундалик хаётида кенг куда мда кулланилмайди, бинобарин, умумхалд тили унсурлари даражаси- даги фаолликка эга булмаган зурма-зураки ифода воситаси образ- лилик яратишга кодир эмас. Масалан, «бошдан-оёк», «тула-ту- кис», «бутунлай», «тамомила» тушунчаларининг образли ифода- си учуй грек тилида «От альфы до омеги» ва унинг таъсирид^ рус тилида «От А до Я» иборалари пай до булган. Айни ибораларнинг образлилиги мазкур тиллардаги биринчи ва охирги харфларнинг мажозий кулланилиши - бир-бирига дарши куйилиши асосида вужудга келган. Бундай бирликларни тугри талкин этиш катор амалий кийинчиликлар билан боглик. Масалан, бир халд турмуш тушунчаларини англатадиган сузларни беихтиёр бошка халк ти­лига кучириб дуйиш кутилган натижани бсрмайди. Шунипг учун хам В. Ажаевнинг «Москвадан узокда» романида кулланилиб, уз­бек тилида миллий буёкдорлик нудтаи назаридан бетараф «Бош- дан оёк», «Ипидан игнасигача» ибораларининг мудобили «От А до Я» бирлиги узбек тилига моддий жихатдан аник угирилган экан, бундай таржима прагматик адекватликни таъминлай олма- ган, чунки узбекча таржимадаги «А сидан Я сигача» бирикмаси мантикий асосдан узок, чунки «Я» узбек алифбосининг охирги харфи хисобланмайди, бинобарин, алифбонинг биринчи харфи булмиш «А» харфига карши купила олмайди, шунинг учун хам «охир» тушунчаси тимсоли сифатида кабул килинишга ожиз:

Оттого, что вам, инженерам, все легко дается и все ваши пра­вила расписаны в книгах от «а»'до «я», у вас и вырабатывает­ся апломб и самоуверенность - ДМ, 400 // Сиз инженерлар- нинг ишингиз шунака осон булганидан ва коидаларингиз «а»-





сидан бошлаб «я»сигача китобларда езиб цуйилганидан кери- либ, узларингизга бино куйиб юраверасизлар - МУ, 492.

  1. Халклар урф-одатлари ва анъналари, улар томонидан ка­бул килинган ахлокий меъёрларга асосланган, шунингдек, тарки- бида кийим-кечак ва истеъмол килинадиган таомлар номлари мавжуд булган фразеологии бирликлар куп холларда миллий ху- сусиятга зга буладилар. Агар ran истеъмол килинадиган таомлар турлари хакида кетадиган булса, биринчи навбатда, бундай таом­лар тайерланадиган махсулотнинг халол ёки харомлиги мухим ахамият касб этади. Зеро, бундай бирликларнинг образлилиги жо- рий этилган такик асосида яратилади. Такикланган махсулот но- ми эса ифоданинг миллий хусусиятини ташки л этади. Бундай ли- соний воситаларни адекват талкин этиш мулокот иштирокчила- рининг - таржима тили сохибларининг нафакат лисоний, балки гайрилисоний билимдорлигини хам талаб килади. Масалан, бака гушти французларнинг эиг лаззатли таоми хисобланса, хитойлар- да бундай фазилат илон гушти зиммасига тушади. Кади мда рус- лар от гуштини емаган булсалар, хакикий мусулмон чучка гушти- ни истеъмол килмайди. Мол гушти дунёнинг деярли барча халк- лари учун истеъмолбоп булгани холда, уни хиндлар емайдилар, чунки сигирлар улар тасаввурида мукаддас саналади. Шунинг учун хам Л, Н. Толстойнинг «Уруш ва тинчлик» романида Куту­зов князь Андрейга: «И французы... верь моему слову, будут у меня лошадиное мясо есть! - ВМ, III, 171 // Менга ишон, фран- цузларга хам от гушти егизамиз! - УТ, III. 200 деган экан, унинг нуткидаги «Есть лошадиное мясо» бирлиги «жазоланмок» маъно- сини англатадики, мазкур тушунча сузма-суз угирилиш натижа- сида таржимада уз аксини топмаган. Узбекча матнда куркитиш маъно белгиси йуколган, чунки от гуштининг истеъмол килини- шига турк халкларида хеч кандай такик жорий килинмаган.

  1. Миллий хусусиятли фразеологик бирликлар узбек тили- га худди шундай буёкли фразсологизмлар воситасида угирилади. Бу усулнинг ютуги ёки муваффакиятсизлиги бирлик таркибида мужассамлашган образлилик ёки хиссий таъсирчанликнинг бар- хаётлик ёки сии кал и к даражасига богликдир. Шу нуктаи назар- дан бу таржима усули куйидаги натижаларга олиб кслади:

1) Агар мазмунан узаро мос миллий хусусиятли аслият ва таржима тиллари фразеологик бирликлари академик В. В. Виног­радов таснифига кура фразеологик чатишмалар таркибига кирса, .таржимада уларни бир-бирлари билан алмаштириш мумкин, чун­ки бу ерда фразеологик бирликлар маънолари улар таркибидаги





алохида компонентлар лексик маъ но ларига боглид эмас, улар бу­туй бошли суз бирикмаси маъносидан дарак бермайди. Зеро, фра­зеологии: бирликнинг умумий маъноси билан унинг таркибидаги компонентлар маънолари уртасидаги муносабатнинг вахт утиши бг.пан сезилмай долиши натижасида бархаёт образлилик дам йу- долади, тил амалиёти ва ижтимоий тажриба туфайли мустахкам- ланган фразеологик бирлик маъноси матний холатда хам, ундан ташдарида хам бир хил мазмуний хусусият касб этади, биноба- рин, уни таржимада худди шундай хусусиятли фразеологизм ёр- дамида бериш шароити вужудга келади. Шу нудтаи назардан, И. С. Тургеневнинг «Оталар ва болалар» асарида дулланилган «Аза не видеть» (ОД, 485) фразеологии чатишмасининг узбек тилига «Алифни хам танимаслик» (ОБ, 32) мудобили ёрдамида угирили- ши айни муддао булгаи. Эски славян ва эски узбек алифболари- нинг биринчи харфлари булиб, тегишли фразеологии бирликлар- нинг таянч компонентлари сифатида дулланилган «аз» ва «алиф» харфлари рус тилининг хам, узбек тилининг хам архаик лексик датламига мансубдирлар. Кейинчалик, улар уз макомини йукот- гани сабабли мазкур тиллар сохибларининг аксарият дисмига ту- шунарли эмас. Бинобарин, улар тил сохиблалри учуй субъект- нинг тирик образини яратиш воситаси эмас, бу эса уз навбатида бирликларнинг узаро алмашинувига имкон беради,

2) Таркибларида миллий хусусиятли сузлар мавжуд икки тил фразеологик бирликлари мазмун жихатидан узаро мос булса- лар-у, улар академик В. В, Виноградов таснифига кура фразеоло­гик бутунликлар таркибига кирсалар, таржимада уларни узаро ал- маштириш адекватликка олиб келмайди, матн таржима тилига хос миллийлик хусусияти касб этиб, коммуникатив тенг киймат- лилик юзага келмай долиши мумкин. Чунки буидай холда фра­зеологик бутунлик маъноси в а унинг заминида ётган образлилик ибора таркибидаги алохида компонентларнинг моддий-манти- дий маънолари асосида кузга ядкол ташланиб туради, яъии дар бир компонент бутунлик маъносини очишда узининг улушини ку- шади, демак, фразеологизм маъноси билан унинг таркибидаги алохида сузлар орасидаги муносабат тула бархаёт. Бундай бар- хаётлик иборанинг милли й-тарихий хусусиятини жонлантириб туради. Масалан, маъдуллаш, дувватлаш, хурсандчилигини изхор дилиш белигиси сифатида рамзий тарзда бош кийимини осмонга отиш асосида пайдо булган инглизча «То throw up one’s cap» (JC, 90) фразеологик бутунлигинивг эквиваленти булмиш русча «Швы­рять вверх колпаки» (ЮК, 321) ибораси узбек тилига мавжуд





«Дуппини осмонга отмок (иргитмок)» бирикмаси оркали эмас, балки русча иборага мое шаклда «Далпогини осмонга иргитмок» тарзида талкин этилган, яъни таржимада одатда фразеологик бир- лик таркибида ишлатиладиган «дуппи» урнида «калпок» сузи ишлатилган. Чунки «дуппи» сузидан фойдаланиш магнии узбек турмуш тарзи тасвирига айлантириб куйган буларди. Аммо тар- жимон томонидан киритилган узгартириш барибир вазиятни унг- ламаган. «Дуппи» сузининг синонима булмиш «калпок» баъзан «бош кийим» тушунчасини хам англатади. Шунга карамасдан у русча «колпак» сузининг мутлак эквивалента була олмайди. «Кдл- пок» сузини талаффуз этганда узбеклар куз олдига, биринчи нав- батда, умуман бош кийим эмас, балки дуппи келади.

  1. Окибат натижасига кура ушбу таржима усулига якин яна бир холат кузатиладики, унга мувофик миллий-тарихий хусу- сиятдан холи аслият тили фразеологик бирликлари узбек тилига шундай хусусиятга эга фразеологик бутунликлар воситасида уги- рилади. «Бош омон булса, такия топилади» (ТДн, I, 241), «Туни- ни те с кари кийиб олмок» фразеологик бирликлари таркибидаги «такия», «тун» сузлари узбек миллий либослари хисобланиб, об- разлилик шу сузлар асосида яратилса-да, улардан русча «Была бы шея, а ярмо будет» (ТД, I, 195), «Закусить удила» фразеологизм- лари таржимасида фойдаланиб бул май ди. Бунга мазкур жуфтлик- ларнинг мазмунан узаро мослиги хам имкон бермайди. Чунки очик-ойдин кузга ташланиб турадиган образлилик русча матнлар-- ни узбек турмуш тарзи билан бог лаб куяди. Би но барии, куйидаги таржима уз максадига етмаган:

Но Дуняшка закусила удила: она тоже побледнела от негодо­вания и злости

ТД, IV, 326 // Бирок Дуняшка тупики тескари кийиб олган эди; унинг хам жахли чикиб, зардаси кайнагани- дан ранги окариб кстганди - ТДн, IV, 393.

  1. Миллий хусусиятга эга булиб, мазмунан бир-бирларига ухшаш аслият ва таржима тиллари бирликлари фразеологик бу- тунликларга мансуб булсалар-у, улар таркибларидаги бирликлар- га миллий хусусият багишлайдиган компонентлар (ёки факат тар­жима гили бирликлари компонентлари), катор халклар тилларида учраса, Сергей Влахов ва Сидер Флоринлар таъбирига кура, мин- такавий хисобланиб, муайян мамлакат чегарасидан ташкарига чиккан холда, кенг майдонда таркалган булса, таржимада бундай эквивалент бирликларнинг бири иккинчисини алмаштира олади. Масалан, «камишеурнай» (дудка) - Тарбий Оврупо халкларининг мусикавий асбоби булса, «ногора» - узбеклардан ташкари яна





купчилик Шарк халкларида учрайди. Мазкур мусикдвий асбоблар номлари фразеологик бирликлар (Плясать под чью-либо дудку - Бировнинг ногорасига уйнамод) компонентлари сифатида уларга миллий хусусият бахш этади. Шунга карамасдан, айни эквива- лентликдан таржимада фойдаланиш матнга алохида миллий буёк; бахш этмайди. Чунки бундай компонентлар вазифаларига кура купчилик халклар фойдаланадиган ухт.наш предметларни аташ учун хизмат килганлари холда, тор миллий доирадан ташкарига чидадилар. Кишилар назарида улар миллий жидатдан бетараф во- ситалар сифатида намоён буладилар, Шунинг учун хам М. Е. Салтиков-Шчедриннинг «Жаноб Головлёвлар» асарида «биров­нинг курсатмаси билан бирор иш килмок» маъносининг образли ифодаси учун фойдаланилган «Плясать под чью-либо дудку» фра- зеологизмининг узбек тилига «Бировнинг ногорасига уйнамод» тарзидаги таржимаси прагматик адекватликни таъминлаган:

У вас своя воля! Однако, чай, воля-воля, а тоже и по чужой дудочке подплясывать приходится! - ГГ, 185 11 Ихтиёрингиз узингизда! Бирок, ихтиёр, ихтиёр-у, барибир бировнинг ного­расига уйнашга тугри келади! - Ж Г, 195.

  1. Миллий хусусиятли фразеологик бирликлар миллий ху- сусиятдан холи мукобил вариаитлари воситасида таржима кили- нади. Мазкур усулнинг афзаллиги шуидан иборатки, бундай пайт- да аслият мазмуний хусусиятининг тугри талкин этилишидан таш- кари таржима матнига узга миллий буеднинг «инъом» этилиши хавфи бартараф этилади. Масал ан, рус шахри Тула узининг само- варлари, инглиз шахри Ньюкастл кумир саноати билан машхур. Шу асосда рус ва узбек тилларида «Ездить в Тулу со своим само­варом» ва «То carry coals to Newcastle» фразеологик бирликлари яратилган. Таржима жараёнида бундай бирликларни бир-бирлари билан алмаштириш аслият тили миллий хусусиятини таржима тили миллий хусусияти билан алмаштириб куйишга олиб келса, уларни сузма-суз хижжалаб таржима килиш зарурий коммуника- тив самарадорликнинг барбод булишига сабаб булади. Шунинг учун хам «Ездить в Тулу со своим самоваром» ва «То carry coals to Newcastle» фразеологик бирликларини миллий буёкдорлик жи- Хатидан бетараф «Оловга ут ташламок», «Дснгизга сув куймок» бирликлари ёрдамида угириш максадга мувофикдир.

«Тинч Дон» романида «бирор киши билан як,ин муносабат- да булмок» маъносининг образли ифодаси учун «Крестить детей с кем-либо» фразеологик бирлиги кулланилган булиб, у руслар-





нинг янги тугилган болани таклиф килинган дустлар даврасида черковда чукиятириш каби диний маросими бил ан богликдир. Мазкур фразеологизмни булишсиз-инкор шаклида куллаш бирор кимса билан дустона муносабатда эмасликни билдиради. Бундай фразеологик маънони ифода этиш учун узбек тилида одатда «Би­ров билан офтобда катик ичмаганлик» фразеологик бирлигидан фойдаланилади. Миллий буёкдан холи булган мазкур фразеоло­гик бирликнинг таржимада кулланилиши вазифавий адекватлик- ни юзага келтирган:

Отвяжись, ради Христа! Я с ним детей не крестил, нечего мне с ним прощаться! ТД, [V, 219 И Худо хайрингни берсия, ме- ни тинч куй! Мен у билан офтобда кати к ичишганим йук, ви- долашмасам кам булаверади - ТДн, IV, 263.

  1. Таржима тилида гохо аслият тилидаги миллий хусу- сиятли фразеологик бирлик маъно ва услубий хусусиятини ифода этадиган фразеологизм учрамайди. Чунки бундай фразеологик бирликларнинг пайдо булиш сабаби ва ишлатилиш шароити тар- жима тили сокибларига хос эмас. Масалан, хитойликларнинг одат­да упишмаслиги, уз хурмат ва мухаббатини бурун уриштириш оркалигина ифода этипги туфайли уларнинг нуткида русча «Воз­душный поцелуй» фразеологик бирлигига эквивалент иборанинг топилмаслиги табиий хол. Бундай бирликларни угириш аслият тили сохибларининг миллий ва ижтимоий хусусиятларидан ха- бардор булишни талаб килади. Бирликларнинг пайдо булиш ва кулланилиш манба ва имкониятлари хакида чукур тасаввурга эга булишгина таржима тилида тулаконли ифода воситалари яратиш имкониятини беради.

Таржима тилида гегишли адекват воситаларнинг йуклиги бундай бирликларни тасвирий усулда талкин этиш заруратини келтириб чикаради. Аммо баъзан таржима тилида аслият бирлик- ларининг эквивалент ёки мукобил вариантлари мавжуд булган такдирда хам таржимонлар мазкур усулга мурожаат киладилар, натижада аслиятнинг зарурий коммуникатив таъсирчанлиги хам- да образлилиги хиралашади, гохо эса аслият мазмуни сохталаша- ди. Масалан, ёшларнинг никохдан кейинги бахтиёр дамларини руслар «Медовый месяц», узбеклар «чилла» дейдилар. «Медовый месяц» (бир ой) ва «чилла» (кирк кун) бирликларининг кучма маънода кулланилиши туфайли, айни воситалар вазифавий узаро мос келганлари холда, таржимада улар бир-бирларини алмаштира оладилар. Бирок В. Ажаевнинг «Москвадан узокда» романида





фойдаланилган «Медовый месяц» фразеологии бирлиги узбек ти- лига мукобил варианти «чилла» сузи оркали угирилмасдан, тас- вирий йул билан «уйланганларига ой хам булгани йук» шаклида талкин этилган:

Я и забыла! У него же медовый месяц - ДМ, 121 // Ха-я, эсим- дан чикибди! Уйланганларига ой хам булгани йук - МУз, 142.

Агар аслиятда кулланилган миллий хусусиятли бирлик фра­зеологии чатишмаларга тааллукли булса, унинг тасвирий йул би­лан угирилиши сезиларли йукотишга олиб келмайди. Хусусан таржима тилида танланган восита уз таркибида тасвирий восита- га эга булса, зарурий коммуникатив таъсирчанлик жабр курмаи- ди. Чунки фразеологик чатишмалар ёркин образлиликдан махрум булган, аммо таркибида узларининг тасвирий хусусиятини, кито- бийлик ёки огзаки нуткка хослик буёгини саклаб колган бирлик- лардир. Узбек тили лексик хазинасидан зарурий лисоний восита- ларни кидириб топиш учун ушбу вазиятларни хисобга олиш дар- кор. Масалан, «Разрубить гордиев узел» фразеологик чатишмаси- нинг «Масалани узил-кесил хал килмок» бирлиги воситасида тал­кин этилиши унинг таркибида маънони кучайтирувчи хамда матнга таъсирчанлик багишловчи «узил-кесил» сузининг мав- жудлиги туфайли аслиятнинг матний хусусияти ифодасини юзага келтирган:

Фёдор ожидал только приезда Чапаева: этот приезд, верил он, разрубит гордиев узел, разъяснит всю неясность создавшегося положения - Ч, 54 // Фёдор Чапаевнинг келишига караб кол- ди, чунки у келгач масалани узил-кесил хал килиб, юз берган ахволни тушунтириб берар, деб ишонган эди - Ч, 55.

Баён этилган фикрларни хулосалаб шуни айтиш мумкиики, фразеологик бирликларнинг миллий хусусияти тилнинг бутуй ти- зимига хос миллий хусусият билан боглик булиб, асар миллий буёгининг таржимада кайта яратилиши унинг таркибидаги алохи- да воситаларда мужассамлашган бундай хусусиятларнинг адекват талкинига вобастадир.

Миллий хусусиятга эга фразеологик бирликларни калька усулида таржима килиш аслиятнинг миллий хусусиятини акс эт- тирган, унинг ижтимоий-маданий узига хослигини саклаб колган холда, аслият тилида фикрни образли ифода этиш восита ва усул- лари хакида хам зарурий тасаввур берадики, бу хол таржима ти- лининг янги баркарор тил воситалари билан бойиши учун имкон яратади.



Т й г; ЛГ

Агар маъно ва услубий вазифа жихатларидан ухшаш мил- лий хусусиятли икки тил баркарор суз бирикмалари фразеологии чатишмаларга мансуб булсалар, уларни таржимада узаро алмаш- тириш мумкин. Агарки гегишли икки тип иборалари фразеологии бутунликлар каторига иирса, таржима тили матнига узгача мил- лий буёк бериб куйиш эхтимоли пайдо булгани холда, адекватлик юзага келмайди. Чунки бундай холда бирликлар таркибидаги об- разлилик кузга яккол ташланиб туради.

Миллим хусусиятли фразеологии бирликларни миллим буёк- дан холи мукобил вариантлари ёрдамида угирганда, таржима матнига аслият тили миллим хусусиятини бахш этиш эхтимоли тугилмайди.

Агар миллим хусусиятли фразеологии бирликлар ёркин об- разлиликдан холи фразеологии чатишмалар сирасига кирсалар, уларни тасвирий усул билан угириш мумкин. Образли воситалар, бархаёт метафоралар таркибига кирувчи фразеологии бирликлар­ни угиришда мазкур усулга мурожаат килиш таржимани ёркин образлилик ва таъсирчан-услубий буёкдорликдан махрум этади.





  1. боб

Бадиий таржима ва нутк
маданияти



1. Таржимада нутк маданияти

Мустадиллик шароитида Ватанимизда санъат, адабиёт, фан ва техника тармодларининг беднее даражада тараддий этиб бо- раётганлиги бараварида она тилимиз донуниятларининг дам кун сайин мисли курилмаган даражада уз такомилига эришаётганли- ги тилнинг барча сохдлари катори нутд маданиятига хам алохида эътибор беришни талаб дилмокда. Нутд маданияти умуминсо- ният маданиятининг таркибий дисми сифатида гуллаб-яшнаётган маданий хаётимиз тараддиётига мунтазам равишда уз улушини кушиб келмокда.

Нутд маданияти инсоннинг маданий савиясини кутаришда, илмий ва бадиий тафаккурини такомиллаштиришда мудим урин эгаллагани холда, фикрнинг адабий тил меъёрларига мувофид тарзда тугри, силлид, таъсирли баён этгирилишини, тилнинг тас- вирий ва образли воситаларидан унумли ва уринли фойдалана би- лишни, нуткнинг ихчам ва содда - барча учун тушунарли ва завд- бахш булишини тадозо этади,

Нутд маданияти маълум фикр ёки тушунчани ифодалаш учун тилда мавжуд икки ва ундан ортик воситалар орасидан мак- садга мувофидини, эстетик жозибадорини нутд жараёнида удув билан танлаб, саралаб ишлатиш тамойилларини кузда тутгани холда, «дайта ишланиш», «сараланиш» одибатида адабий тил меъёрлари сифатида тан олинадиган холатларни уз меъёри деб билади.

Нутд маданиятини юдори даражага кутариш жамият тарад- диёти талаби уларод, бирликларнинг фонетик дурилишини, грам­матик меъёрларини, лексик-семантик, услубий хусусиятларини, ясалиш, узгариш, душилиш-бирикиш донуниятларини акс этти-





рувчи адабий меъёрларни анидлаш ишларини янада чудурлашти- ришни талаб этади. Юксак нутд маданиятига тилнинг барча им- коният ва бойликларини пухта ва мукаммал эгаллаш асосида эри- шилади,

Нутк; силлидлиги ва таъсирчанлигига интилиш барча халд- лар учун ота мерос булиб. дадимги боболаримиз хам нутд жараё- нида сузсиз маълум конун-доидаларга амал дилганлар. Тиллар- нинг дозирги тараддиети даражасига кутарилишлари дадимги ки- шилар нутдининг аста-секин, авлоддан-авлодга утиш жараёнида узгариб, шаклланиб ва ривожланиб келганлиги натижасидир.

Тиллар тараддиёти тарихидан маълумки, аксарият мутаф- факирлар уз тиллари маданияти масалаларига бсфарк дарамасдан, унинг такомиллашуви, фикр баён дилиш имкониятининг кенгайи- ши ва ранг-баранглашиши жараёнига муносиб диссаларини душ- ганлар. Масалан, туркий тилларнинг ривожланиши ва сайкал то­пи шида Махмуд Кршдарий ва Алишер Навоийларнинг хизматла- ри алохида урин эгаллайди. Махмуд Кошгарий узининг «Девону луготит турк» номли домусий асарида туркий тилларга оид жуда куп лексик ва фразеологии бирликларнй жамгаргани, муайян ти- зимга солгани ва уларга таъриф бергани долда, халд оммасининг тилдан амалий фойдаланиш имкониятларининг кенгайишига, суз ва ибораларни нуткда саралаб куллаш малакаларининг ошишига маълум даражада ижобий таъсир курсатган булса, Алишер На- воий узининг «Мухокаматул лугатайн» номли ассрида узбек ти- лининг битмас-туганмас фикр баён дилиш имкониятларига эга эканлигини, унинг дар дандай фикрни хам назмда тула ва чирой- ли ифода этишга додирлигини илмий ва амалий дал и л лар асосида исбот дилиб берадики, китобда баён этилган фикрлар дамда шоирнинг гоят бой поэтик ижоди тилимиз маданиятипинг уси- шига муносиб дисса душади.

Аммо XX асрнинг бошларигача нутд маданияти масалала- ри, тилшуносликнинг талай сохалари датори, чинакамига илмий муаммо сифатида кенг куламда махсус таддидот объекти булган эмас эди. Утган асрнинг 20-3 0-й илларидагина бу соха илмий муам­мо сифатида кенг илмий жамоатчилик эътиборини узига тортди. 50-йилларнинг охирларидан бошлаб эса нутк маданияти тилшу­носликнинг уз текшириш объектига эга булган махсус содаси си­фатида шакллана бошлади.

1966 йили Узбекистон Фанлар академиясининг А. С. Пуш­кин номидаги Тил ва адабиёт институтида Нутд маданияти були- минипг ташкил этилиши маданий даётимизда катта водеа булди.





Шу булимнинг жонбозлиги билан 1969 йил 27-29 май кунлари Тошкентда узбек тилининг нутк маданияти масалаларига багиш- лаб утказилган I Республика тилшунослик конференцияси, шу конференция олдидан ва муносабати билан матбуот сахифалари- да эълон килинган унлаб илмий ва илмий-оммаббоп маколалар ва, нихоят, конференция материалларини уз ичига олган нутк ма­данияти буйича нашр этилган биринчи туплам1 узбек тили мада- ниятини юксалтиришда, унга кенг жамоатчилик эътиборини тор- тишда мухим ахамият касб этди, купгина тадкикотчиларга узбек тилининг нутк маданиятини илмий текшириш тарихи, унинг хо- зирги ахволи ва муаммолари хакида бошлангич маълумотлар бер- гани холда, уларда шу масал ал ар ни тахлил эти ш га кизикиш ва ха- вас уйготди.

Шундай килиб, хозирги пайтда нутк маданияти масалала- рини урганиш сохасида мамлакатимизда катта илмий текшириш ишлари бошлаб юборилган булса, бадиий таржимада нутк мада­нияти масаласи тадкикотчиларимиз томонидан хали махсус, тар- жимашуносликнинг долзарб муаммоларидан бири сифатида ка- ламга олинган эмас. Таржима назарияси ва танкидчилигига ба- гишланган купчилик тадкикотларда таржималар тилининг соф ва сифатли булиши хакида баён этилган фикрлар мазкур масалани умумлаштиришга интилиш сохасидаги илк кадамларгина булиб, бу масаланинг илмий муаммо сифатида жамоатчилик эътиборини жало килиши хам сузсиз таржималар тили маданиятининг юкса- лиши жараёнини янада жадаллаштиради.

Милл ий тиллар маданиятини яхшилаш, ривожлантириш борасида куфсатилган жонбозлик бадиий таржима тили сохасида хам курсатилиши лозим. Аслият тили кай даражада соф, унинг мадаиий савияси кай даражада юкори булса, таржима тили хам шунчалик бежирим, аслият тили маданияти даражасида булиши лозим. Муаллиф ва унинг персонажлари нуткий савияларининг айнан акс эттирилишигина китобхонда асар тили хакида тугри та- саввур хосил килади ва унинг гоявий-бадиий киймати тугрисида чикарадиган хукмини тулдиради.

Аслият тилига куйиладиган талабларнинг барчаси таржима тилига хам алокадор булиб, бадиий таржима айникса тил бобида ижодий хусусият касб этади, зеро, аслият мазмун ва вазифа бир- лиги таржима тили конун-коидалари, лексик-фразеологик воси- талари ёрдамида кайта яратилади. Профессор С. Иброхимовнинг


1 Нутк маданиятига оид масалалар. «Фан» нашриёти, Тошкент, 1973.





«Афсуски, хозирги ёзма ва огзаки адабий тилимиздан фойдала- нишда тилнинг карийб хамма сохаларида адабий тил меъёрлари-


дан белгилн даражада четга чикиш: грамматик, лексик, стилис- | тик, имло ва орфоэпик коидаларга эътиборсизлик давом этмовда. ? Булар нутк маданиятимизга ва унинг ривожига салбий таъсир эт-


мокда. Шунинг учун хозирги вактда тил ва нутк маданиятини ях-


шилаш, ривожлантириш учун кураш умумдавлат, умумхалк аха- миятига эга булган маданий вазифадир»1 деган сузлари бадиий таржима тилига хам алокадордир. Таржима тили маданияти са- виясининг юкори булиши мавжуд грамматик коидалардан, лек- сик-услубий воситалардан тугри ва уринли фойдаланишни такозо этади. Жум ладан узбек адабий тили давримизнинг суз бой лиги, грамматик курилиши ва услубий лаёкати анча мукаммаллашган тилларидан булиб, хар кандай мураккаб фикрни хам тула ва ра­вен ифода этишга кодир. У утмишда Навоий, Бобур, Мукимий, , Фуркат каби унлаб забардаст суз санъаткорларига ажойиб асар- лар яратиш учун бой лугат хазинасини очиб берган, бизнинг дав- римизга келиб янада тараккий топган булса-да, купгина ёзувчи ва таржимонлар уз фаолиятларида «суз лар дан фикр макс ад ига кура тугри фойдалана олмаслик ёки нуткни нозарур, ортикча сузлар билан тулдириб юбориш»', грамматик, баъзан фонетик-орфоэпик Коидалардан чекиниш каби нутк маданияти меъёрлари кабул кила ■; олмайдиган холатларга йул куймокдалар.

Баъзан асарлар таржимаси, мазкур ишни ижодий жараён деб эмас, балки даромад манбаи сифатида тушунадиган айрим ис- теъдодсиз шахслар кулига топшириб куйиладики, бу таржимон- { лар матнга саводсизларча муносабатда булганлари холда, уз матн- ларини таржима амалиётида дуч келинадиган куплаб нуксонлар билан тулдириб юборадилар, натижада аслиятда мужассамлаш- ган сон-саноксиз образли, хиссий-таъсирчан лисоний воситалар таржимада аслиймонанд жарангламайди, кискаси, аслият гоявий- бадиий мазмуни муаллиф ифодаси даражасидаги тил ва услуб во- ситалари ёрдамида талкин этилмайди. Вахоланки, таржимон то- монидан танланган барча лексик-фразеологик бирликлар, услу­бий воситалар, грамматик шакллар, сузлар орасидаги синтагма- тик муносабатлар тил вакиллари тажрибаларида синалган, сил- лик, юкори савияли, адабий тил меъер ва коидаларидан четга


1 С. И. Иброхимоя. Узбек тилининг нутк маданиятига оид масалалар, «Нутк ма­зания гига оид масалалар» туплами. «Фан» пашриёти, Тошке нт. 1973, 19-бет.

Ж. Х,амдамоЕ. Тилимизвинг юксак маданияти учун, «Нутк маданиятига оид масалалар» туплами. «Фан» пашриёти. Тошкент, 1973, 97-бст.





чикмайдиган, такомиллашган булиши, аслиятдаги воситаларга вазифавий мое келиши зарур.

Таржима тилининг софлиги, унинг юкори маданияти учун . кураш адекват таржималар яратиш бобидаги жонбозлик билан мантикдн боглик булиб, барча лексик ва фразеологик бирликлар хамда услубий воситаларнинг аслиятдаги даражада табиий жа- ранглаши, биринчи навбатда, уларнинг уз маъно ва вазифалари хамда узларига хос шаклларида ишлатилишини такозо килади.

Лексик-фразеологик бирликлар бадиий ижод таркибида асар гоясини коммуникации хдмда хиссий-таъсирчан тарзда ифо- да этиш учун хизмат цилар эканлар, улардан фикр максадига му- вофик уринли ва санъаткорона фойдалана билишгина муаллиф назарда тутган маъно ва услубий вазифанинг нутк маданияти даражасида талкин этилишини таъминлайди. Бирликларнинг ком­муникатив ва услубий лаёкатини хисобга олмасдан, уларни, ас­лиятдаги бирликлар таьсирига бсрилиб, таржима тили учун гай- ритабиий шароитларда куллаш, аксарият, таржима тили мадания­ти йул куя олмайдиган бирикмаларнинг хосил булиб колишига, баъзан эса маъно ва вазифанинг мутладо узгача талдинига олиб келиши мумкин.

Таржима жараёнида муайян ифода воситасидан фойдала- наётган таржимон хамма вакт узига шундай дейиш мумкинми ёки аслиятдаги маъно ва услубий вазифани туларок акс эттириш хам- да табиий жарангдорлик хосил килиш учун фикрни узгачарок ифода этиш лозимми, деган саволни бериши лозим. Бундай са- волга жонли нутк ва унинг маданий меъёрларига асосланган бой амалий тажрибанинг узи ижобий жавоб беради: таржима жараё­нида икки тил бирликларининг моддий уйгунлигини эмас, балки вазифавий монандлигини юзага келтиришга харакат килиш санъ- аткорни хамма вакт адекват ифодалар яратиш сари етаклайди. Ва­зифавий уйгун ифодалар эса моддий жихатдан бир-бирларига ух- шашлари хам, фарк килишлари хам мумкин. Масалан, ингниз ва рус тилларида «how do you do» ва «здравствуй(те)», «hallo» ва «привет»дан ташкари яна куннинг турли пайтларида турли бир­ликлар, чунончи, «good morning» - «доброе утро», «good after­noon» - «добрый день», «good evening)/ - «добрый вечер» бирлик- лари ёрдамида саломлашилади. Узбек тилида эса мазкур бирлик­лар вазифаларини биргина «салом» сузининг узи ифода этадики, таржима жараёнида бундай мувофидликни хисобга олиш адекват- ликни таъминлайди. Бинобарин, таржимада вазифавий уйгун-





ликнинг хисобга олиниши матннинг равонлиги ва табиий жаранг- дорлигини юзага келтиради:

  1. Сэоб morning - WU, 113 //Доброе утро - ВМУ, 104 // Салом

КГ. 107.

  1. «Good evening»

«Good evening», he said - WU, 12.

  • Добрый вечер.

  • Добрый вечер сказал он - ВМУ, 89.

  • Салом!

  • Салом, - лея жавоб килди йигиг - КГ, 9.

Айрим таржимонлар фаолиятида кузатилишидек, саломла- шишни узбек тили маданияти меъёрига риоя килмасдан, инглиз ва рус тилларидаги сингари вадтга караб тафовутлашга интилиш хдрфхурликка олиб келади. Бу эса псрсонажлар нутди софлигига путур етказиши билан бирга аслият вазифасини хам тула акс эт- тира олмайди: айрим таржимонлар фаолиятида, гохо жонли суз- лашувда х.ам учраб турадиган «хайрли эрта», «хайрли кун», «хайр­ли кеч» бирикмалари, узбек тили л у гаг захирасига сингиб, умум- халк тили бойлигига айланмаганликлари ту файл и, кулокка оддий бир хайрихохлик ундовидай эшитилгани холда, эслатилган инг- лизча ва русча бирликлар дамда узбекча «салом» (ассалом, асса- лому-алайкум) сингари ижобий-самимий маъно белгиси касб эта олмайди:

«Good morning, sir» said the latter,

«Good morning», said Hurstwood - SC, 383.

  • Доброе утро, сэр! - приветствовал тот.

  • Доброе утро! - ответил Герствуд - СК, 298.

  • Хайрли эрта, сэр! - деб сурашди бошдарувчи.

  • Хайрли эрта! - жавоб берди Герствуд - БКК, 313.

Инглиз ва рус тилларидаги кдтор бирликларга узбек тилида биттагина «салом» сузининг мос келиши асарлар таржималари тилининг камбагаллашиб долишига олиб келмайди, балки узбек­ча бирлик камровининг уз мувофид вариантлариникига нисбатан кенглигини курсатади. Бундам келиб чикадиган мантидий хулоса шундан иборатки, узбекчадан инглиз ва рус тилларига асар уги- ришда таржимонлар барча «салом»ларни «how do you do» ва «здраствуй(те)» воситалари ёрдамида агдаравермасдан, уз тилла­ри меъёрлари талабидан келиб чидиб хамма вариантлардан фой-





даланаверадилар. Акс холда инглиз ва рус таржимонлари уз масъ- улиятларига ижодий ёндашмаган буладилар. Негаки, «здраствуй- (те)» в а, айнидса, «how do you do» маданий нутдда нисбатан кам дулланиладиган бирликлар булиб, х.атто куча-куйда учрашиб дол­ган дуст ёки дугоналар хам, вадтни тафовутловчи бирликлардан фойдаланмаганларида, мазкур бирликларни ишлатишдан кура бир-бирлари билан «hallo» ёки «привет» сузлари ёрдамида салом- лашишни маъдул курадилар.

Кечдурун, купрод уйду олдидан хайрлашаётган узбеклар бир-бирларига «яхши ётиб (ухлаб) туринг», «яхши дам олинг» дейдипарки, бу бирикмалар хам оддий хайрлашув ундови бул- миш «хайр!» сузидан узларининг ижобий-самимий маъно белги- лари билан фард диладилар. Уларнинг инглиз ва рус тилларидаги «good night» ва «спокойной ночи» мудобиллари билан «good-bye» ва «до свидания» синонимлари уртасида дам худди шундай фард мавжуд булиб, таржима жараёнида мана шу тафовутларнинг хи- собга олингани холда, мавжуд имкониятлардан уринли фойдала- нишгина адекватликни таыиинлайди:

Good night, man - WU, 228 // Спокойной ночи - ВМУ, 211 // Яхши ухлаб тур, биродар - КГ, 235.

' J

Хайрлашув ундови булмиш «good-bye», «до свидания» ва^. «хайр» бирликлари аксарият бир-бирларига вазифа жихатидан мое келиб, бадиий ижодда хам муомала-муносабат кузга ташла- надиган даражада самимий-ижобий булмаса, асосан мазкур воси- таларга мурожаат дилинади. Аммо таржимавий асарларда «хайр»- нииг урнига «куришгунча» сузидан купрод фойдаланадиларки, бу суз русча «до свидания»нинг калькаси ул арок, хоз ирги пайтда ог- заки нутд таркибида учраб туради. Кишилар баъзан «куришгун- ча»нинг уз и билан даноатл анмас дан, унинг снига яна «хайр»ни хам душиб дуядилар (куришгунча хайр). «Куришгунча» ва «ку­ришгунча хайр» бирликларининг дулодда эриш эшитилмасли- гининг асосий сабаби, фикримизча, уларнинг мантидий асосли эканликларидадир:

  • Good-bye

  • Good-bye, sweet - FA, 68.

  • До свидания.

  • До свидания, хороший мой - ПО, 342.

  • Куришгунча.

  • Куришгунча, дузим - АК, 101.





Касам шаклияларини таржима килишда хам катор кийин- чиликларга дуч келинади. Баён этилган муайян фикрнинг ростли- гига, тутилган йулнинг тугрилигига сухбатдошни ишонтириш, бирор нар с а ёки харакатнинг тугри ёки нотугри, яхши ёки ёмон- > лигини ало.\ида кайд килиш каби хола гларда халклар катор бир- ликлар ёрдамида касам ичадиларки, бундай касам шаклиялари- нинг объектлари одатда кишилар назарида энг азиз, муътабар, мукаддас нарсалар, тушунчалар номларидан иборат бул а ди. Ка­сам ичганда, жумладан, узбеклар купинча хаётларини (улай агар), нонни, виждонларини, худони, муйсафидрок кишилар эса оппок соколларини уртага куядиларки, айн и воситалар (касамлар) одат­да маълум даражада хаяжон билан талаффуз этилади.

Турли тилпарда ичиладиган касамлар объектлари аксарият холларда моддий жихатдан бир-бирларига ухшаш буладилар. Бу таржимани харфхурликка дучор булиш хавфидан саклаб колади:

ь

Дедушка! Ей-богу... было это! Студент он... француз был... И так он меня любил... так любил! - НД, 152 // Буважон! Худо урсин... ошик булганман! Узи студент... француз эди... Мени бирам яхши курардики, асти куяверинг! -Т, 406.

Аммо таржима тили да объектлари моддий жихатдан мос эквивалентларга эта булмаган касамни ифодаловчи асл нусха I бирликларини угириш жараёнида санъаткорни катор нуксонларга i йул куйиш хавфи кутадики, адекватликни таъминлай олмайдиган ; йулларга мурожаат килиш натижасида хосил булган воситаларни ■■ аксарият таржима тили маданияти кабул кила олмайди.

Шекспирнинг «Ун иккинчи кеча» пьесаси персонажи уз су- зининг ростлигига сухбатдошини ишонтириш учун кулини урта­га куйиб касам ичган экан, унинг узбекча таржимада «виждон» билан алмаштирилиши хам, Андрей (А. М. Горький. «Она») ка- мокка олинган Павелни албатта куйиб юборишларини «честное
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   25


написать администратору сайта