Фан номи:
| Мактаб:57
|
Узоқ муддатли режанинг бўлими:
| Табиат ҳодисалари
|
Куни: 8.02.2021й
| Ўқитувчининг исми, шарифи: Ирисметова И
|
Синф:4 «В»
| Қатнашганлар:
| Қатнашмаганлар:
|
Мавзу:
| Мушак Шудринг
|
Узоқ муддатли режанинг бўлим мақсади:
| 4.2.5.1 ўқитувчи ёрдамида асар композициясининг тузилишини (сюжетнинг бошланиши, ривожи, мураккаблашуви, энг авж олган нуқтаси, ечими) аниқлаш
4.1.4.2 сўзлаш давомида иллюстрациялардан/ кўргазмалар/ фото/ суратлардан фойдаланиш, тақдимот/ виедотасма ясаш
|
Дарс мақсадлари:
| Барча ўқувчилар: Асар нима ҳақида ёзилганлигини мухокама қилишади;
|
Ўқувчиларнинг асосий қисми: Асар тузилишидаги ечимни топишда гуруҳда, якка ва жуфтликда фикрлашади.
|
Айрим ўқувчилар: Асар мазмунига мувофиқ сўзлаш давомида фаоллик кўрсатиб, видеотасма ясашда кўргазма, суратлардан фойдаланади.
|
Баҳолаш мезони:
| Ўқитувчи ёрдамида асар композициясининг тузилишини (сюжетнинг бошланиши, ривожи, мураккаблашуви, энг авж олган нуқтаси, ечими) аниқлай олади;
Сўзлаш давомида иллюстрациялардан/ кўргазмалар/ фото/ суратлардан фойдаланиш, тақдимот/ виедотасма ясай олади.
|
Луғат бойлиги:
| Асосий терминлар: мушак, бедов, топинди
|
Таянчсўзлар: симёғоч, мерган, олмос қилич, момоқалдироқ
Диалог: «кўкнинг олмос қиличи, сиғмас эди қинига» мисралари орқали қандай табиат ҳодисаси ифодаланган?
|
Инсоний қадриятларни сингдириш
| «Мангу эл»2 Умуммиллий бирлик, тинчлик ва тотувлик.
6.Тарих,Маданият ва Тил умумийлиги.
|
Фанлараро боғланиш
| Табиатшунослик, ўзбек тили, АКТ
|
АКТ-дан фойдаланиш
кўникмалари
| Слайд
|
Ўзлаштирилган малакалар
| Табиатдаги ҳодисалар ҳақида билади
|
Дарс режаси
|
Режаланган вақт
| Режадаги машқлар, (қуйида режаланган машқлар билан ёдномаларни ёзинг)
| Ресурслар
|
Боши
| (Ў) Ўқувчиларнинг дарсга бўлган қизиқишларини орттириш ва янги дарс мазмунини ифодалаш мақсадида “Сеҳрли қалпоқча” ўйинини ташкиллаштириш.Ўқувчиларга қалпоқча ичига турли расмлар чизилган (юлдузча, булут, момоқалдироқ, камалак, қуёш) стикерлар берилади.Ўқувчилар олган расмларига асосланиб бир сўзли тилак айтишади.
Булут- хафа бўлгандай, қуёш- кулиб туриб, камалак-яйраб, момоқалдироқ - тумшуқ қовоғини туйиб ва ҳакозо. Ўйин юзасидан бериладиган саволлар:
Сиз ушбу ўйин орқали табиат ҳодисалари ҳақида нима дея оласиз? Табиатнинг яна қандай ходисалари ҳақида биласиз? Момоқалдироқ билан билан мушакнинг қандай ўхшашлиги бор деб ўйлайсиз?
Олган расмлар асосида ўқувчилар гуруҳларга булинишади.
Ўқувчиларга янги дарс мақсади ва баҳолаш меъзони таништирилади.
| Стикерлар ва қалпоқча
|
Ўртаси
| (Я) 1-2 топшириқ
Аудиотасмада «Мушак» шеъри эшиттирилади ва ўқувчиларнинг диққатини бир жойга тўплаш мақсадида «Тизилган мунчоқлар» усули асосида ўқувчилар берилган шеърни ифодали ўқиб чиқадилар.
Шеър юзасидан бериладиган саволлар:
Жониворлар нима учун безовта бўлишди? «Кўкнинг олмос қиличи, сиғмас эди қинига» мисралираи орқали қандай табиат ҳодисаси ифодаланган? Шеърда қандай жониворларнинг ҳаракати ифодаланган? Уларнинг номини ёзинг.
Дескриптор:
Шеърни ифодали ўқийди; Тинглаш ва ўқиш борасида олган билимига асосланиб, асар композициясининг ривожи ва авж олган нуқтасини топади.
Шеърда ифодалаган жониворларнинг номини тўғри ва имло хатосиз ёзади.
Баҳолаш: Йўлбарснинг расми- «сен жуда кучлисан бошқаларга ҳам ўргат!»
Айиқ- «сен ақллисан, қўлингдан бари келади!»
Қуён- «хамма қатори кучли эканингни кўрсат, уддалайсан!» деган сўзлар раслар ортига ёзилади
3-4 топшириқ (Ж)
(Г) 1- гуруҳ Дўстингиз билан шеър мазмуни асосида «Мушакли кун» мавзусида расм чизинг.
2- гуруҳ Расмларнин кузатинг. Табиат ҳодисаларининг номларини ёзинг.
3- гуруҳ Табиат ҳодисалари ҳақида билганларингизни айтинг.
Дескриптор:
Расм чизишда рангларни тўғри танлайди ва мавзу асосида иш қилишади. Табиат ҳодисаларининг номларини ёзишда имло хатоларига аҳамият беришади. Сўзлаш давомида иллюстрациялардан фойдаланади ва адабий тил нормасини сақлайди.
Саралаш:
Барча ўқувчилар:
Расм асосан нима чизиш кераклигини айтади;
Ўқувчиларнинг асосий қисми:
Табиат ҳодисалари қай пайтда ўрин олишини тушунтиради;
Баъзи ўқувчилар:
Табиат ҳодисаларининг турларини ёддан айтади
5-топшириқ (Я)
Ўқинг, бу қизиқ!
ЖУМБОҚЛИ ҚАТРА
Ориф қўлидаги чўзма билан симёғочда жунжикиб ўтирган қушларни нишонга олди.
Қушлар хавфни сезишса-да азбаройи совуқ қотгангларидан учиб кетишга ошиқмасди...
(Ж) Сиз Орифга ҳафас қилармидингиз? Нима учун? Фикрингизни асосланг.
Дескриптор:
Ҳикоянинг ечимини топади; Сюжетнинг мураккаблашиш доирасини фикрлашиш борасида кенгроқ баён қилади.
Баҳолаш: оғзаки
|
Шер, қуён, айиқ расмлари
|
Якуни
| 6-топшириқ
«Жумбоқли қатра» матни қаҳрамони Орифнинг хулқ-атворини таърифлаб ёзинг.
«Тўғрисини топ» ўйини
Ориф- ақлли, тартибсиз, ишёқмас, беодоб, хушхулқ, беозор, меҳрибон, билимдон ва ҳ.к
Ўқувчилар берилган хулқ- атворларнинг Орифга тегишлисини топиб ёзади.
Қайта боғланиш:
Мен нимани ўргандим? _____________________
Мен қандай ўргандим? ______________________
Бошқаларга қандай ўргатаман? _______________
Ўқувчилар ўз фикрларини ёзиб қолдирадилар.
Уйга вазифа: 4 фаслга асосланиб расм чизиш
|
А4 қоғози
|
Қўшимча ахборот
|
Саралаш – ўқувчиларга кўпроқ қандай қўллов кўрсатишни режалайсиз?
Қобилиятли ўқувчиларга қандай вазифа қўйишни режалаштирдингиз?
| Баҳолаш – ўқувчиларнинг материални ўзлаштириш даражасини қандай текширишни режалайсиз?
| Техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қоидалари:
|
Барча ўқувчилар:
Расм асосан нима чизиш кеарклигини айтади;
Ўқувчиларнинг асосий қисми:
Табиат ҳодисалари қай пайтда ўрин олишини билади;
Баъзи ўқувчилар:
Табиат ҳодисаларининг турларини ёддан айтади
| «Йўлбарс, айиқ, қуён» стикерлари
| Табиат ҳодисаларинг ноқулай вазияти вақтида пана жойлардан фойдаланиш кераклиги тушунтирилади
|
Дарс бўйича рефлексия:
1. Дарснинг ўқув мақсадлари тўғри танланганми?
2. Ўқувчиларнинг ҳаммаси таълимий мақсадга эришдими?
3. Эришмаса, нима учун?
4. Дарсда саралаш тўғри ташкиллаштирилдими?
5. Дарс этапларининг давомийлиги сақландими?
6. Дарс режасидан четга чиқишлар бўлди? Нима учун?
| Қуйидаги бўш ўринга дарс ҳақидаги фикрингизни ёзинг. Дарсингизнинг мавзусига мос келадиган саволларга жавоб беринг..
1.
2.
3.
4.
|
Якуний баҳолаш (сарҳисоб) (Жалпы баға)
Дарснинг яхши ўтган икки аспекти (ўқитишни ҳамда ўқишниям ҳисобга олинг):
1.
2.
Дарсни яхшилашга нима таъсир эта олади? (ўқитишни ҳамда ўқишниям ҳисобга олинг)
1.
2.
Дарс давомида мен синф ёки якка ўқувчиларнинг муваффақияти/ыийинчилиги ҳақида нима билдим, кейинги дарсимда нимага аҳамият беришим керак?
|