Фан номи:
| Мактаб:57
|
Узоқ муддатли режанинг бўлими:
| Табиат ҳодисалари
|
Куни: 18.02.2021й
| Ўқитувчининг исми, шарифи: Ирисметова И
|
Синф:4 «В»
| Қатнашганлар:
| Қатнашмаганлар:
|
Мавзу:
| Бойчечак
|
Узоқ муддатли режанинг бўлим мақсади:
| 4.1.1.1 асар мазмунини тўлақонли тушуниш, баъзи бир жиҳатларини аниқлаш, ўқиганининг сабаб-оқибатларини аниқлаш учун саволлар бериш ва жавоб бериш;
4.3.4.1 ўқитувчи ёрдамида асарнинг тузилиш, услубини такомиллаштириш, мустақил ҳолда танқидий нуқтаи назардан баҳолаш ва лексик, орфографик, пунктацион хатоларни топиш ва тузатиш
|
Дарс мақсадлари:
| Барча ўқувчилар: бойчечак баҳор элчиси эканлигини билади
|
Ўқувчиларнинг асосий қисми: бойчечак гули билан боғлиқ бўлган шеър ва қўшиқларни ёд олади
|
Айрим ўқувчилар: асар мазмунига мувофиқ унинг баъзи бир жиҳатларни аниқлай олади
|
Баҳолаш мезони:
| Асар мазмунини тўлақонли тушуниш, баъзи бир жиҳатларини аниқлаш, ўқиганининг сабаб-оқибатларини аниқлаш учун саволлар бериш ва жавоб беради;
Ўқитувчи ёрдамида асарнинг тузилиш, услубини такомиллаштириш, мустақил ҳолда танқидий нуқтаи назардан баҳолаш ва лексик, орфографик, пунктацион хатоларни топади ва тузатади
|
Луғат бойлиги:
| Асосий терминлар: қиёқ, пешвоз, толбута, бадқовоқ
|
Таянчсўзлар: қуёш нури, чиройли гул, ёз хабарчиси
Диалог: бойчечак гули қайси фаслда очилади?
|
Инсоний қадриятларни сингдириш
| «Буюк даланинг етти қирраси» (Буюк ипак йўли)
|
Фанлараро боғланиш
| Табиатшунослик, она тили, мусиқа
|
АКТ-дан фойдаланиш
кўникмалари
| Аудиоплеер
|
Ўзлаштирилган малакалар
| Ой ва қуёш тутилиши табиат ҳодисалигини билади
|
Дарс режаси
|
Режаланган вақт
| Режадаги машқлар, (қуйида режаланган машқлар билан ёдномаларни ёзинг)
| Ресурслар
|
Боши
| (ЎЁ)Ўзбек миллий қадриятларини тиклаш ва ўқувчиларнинг кайфиятини кўтариш мақсадида дарс бошини миллий лапарлар айтиш билан бошланади.
Бойчечагим бойланди,
Қозон тўла айрондир.
Айронингдан бермасанг,
Қозон- тавоғинг вайрондир ...
Ўқувчилар ўзлари биладиган бошқа лапарларни ҳам айтишади.
Бойчечак гули ҳақида ўқувчилардан саволлар бериш орқали дарснинг мавзуси аниқланади.
Ўқувчилар «баҳор» ва «бойчечак» гуруҳлари бўлиб ўтиришади.
|
|
Ўртаси
| (Ў) Проект орқали бойчечак гули ҳақида маълумотлар тўпланган видеолавҳа кўрсатилади.
1 топшириқ (Я)
Матнни ўқувчилар «занжир» усули орқали ўқиб чиқадилар.
(Г) «Ҳикоя пирамидаси» усули асосида ўқувчилар матннинг қисқача мазмунини ёритади
Ҳикоя нима ҳақида (бир сўз)
Ҳикоя қаҳрамонлари (икки сўз)
Бошланиши (уч сўз билан)
Воқеа чигалланиши (тўрт сўз)
Воқеа ривожи (беш сўз)
Кутилган натижа (олти сўз)
Дескриптор:
- ҳикоядан ўқиганининг сабаб-оқибатларини аниқлайди;
- асарнинг тузилиш, услубини такомиллаштиришади.
Саралаш:
Ўқувчиларнинг барчаси:
Ҳикоя нима ҳақида эканлигини айтади;
Ўқувчиларнинг асосий қисми:
Бойчечак ҳақида шеърлар айтади;
Айрим ўқувчилар:
Ҳикоянинг асосий мақсадини аниқлайди
Баҳолаш: оғзаки
Қувноқ дақиқа: Ғиёс Бойтоевнинг “Бойчечагим” қўшиғига ўйнаш
|
|
Якуни
| Қайта боғланиш: «Дўстимга хат» усули
Ўқувчилар дарс мобайнида ўзи учун муҳим бўлган 5 ахборотни ёзишади.
2 таси тўлиқ тушунгани;
2 таси унча тушунмагани;
1 таси умуман тушунмагани ҳақида
Уйга вазифа: янги матн мазмунига хос бўлган диалог ёзиш
|
|
Қўшимча ахборот
|
Саралаш – ўқувчиларга кўпроқ қандай қўллов кўрсатишни режалайсиз? Қобилиятли ўқувчиларга қандай вазифа қўйишни режалаштирдингиз?
| Баҳолаш – ўқувчиларнинг материални ўзлаштириш даражасини қандай текширишни режалайсиз?
| Техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қоидалари:
|
Саралаш:
Ўқувчиларнинг барчаси:
Ҳикоя нима ҳақида эканлигини айтади;
Ўқувчиларнинг асосий қисми:
Бойчечак ҳақида шеърлар айтади;
Айрим ўқувчилар:
Ҳикоянинг асосий мақсадини аниқлайди
| Оғзаки ва бир-бирини баҳолаш
| ўқитувчи рухстисиз синфдан чиқмаслик
|
Дарс бўйича рефлексия:
1. Дарснинг ўқув мақсадлари тўғри танланганми?
2. Ўқувчиларнинг ҳаммаси таълимий мақсадга эришдими?
3. Эришмаса, нима учун?
4. Дарсда саралаш тўғри ташкиллаштирилдими?
5. Дарс этапларининг давомийлиги сақландими?
6. Дарс режасидан четга чиқишлар бўлди? Нима учун?
| Қуйидаги бўш ўринга дарс ҳақидаги фикрингизни ёзинг. Дарсингизнинг мавзусига мос келадиган саволларга жавоб беринг..
1.
2.
3.
4.
5.
|
Якуний баҳолаш (сарҳисоб) (Жалпы баға)
Дарснинг яхши ўтган икки аспекти (ўқитишни ҳамда ўқишниям ҳисобга олинг):
1.
2.
Дарсни яхшилашга нима таъсир эта олади? (ўқитишни ҳамда ўқишниям ҳисобга олинг)
1.
2.
Дарс давомида мен синф ёки якка ўқувчиларнинг муваффақияти/ыийинчилиги ҳақида нима билдим, кейинги дарсимда нимага аҳамият беришим керак?
|