Фан номи:
| Мактаб: Қизил Аскар
|
Узоқ муддатли режанинг бўлими:
| Табиат ҳодисалари
|
Куни: 17.02.2020й
| Ўқитувчининг исми, шарифи: Розметова Р
|
Синф: 4 «Е»
| Қатнашганлар: 20
| Қатнашмаганлар:
|
Мавзу:
| Камалак
|
Узоқ муддатли режанинг бўлим мақсади:
| 4.3.2.1 таниш матнга янги қаҳрамонларни қўшиш, янги сюжетлар киритиш/шеър (тўрт мисра) ёзиш
4.1.4.1 сўзлаш давомида мақол-маьаллар/ шеърий мисралар/ ҳикматли сўзлар/ нотиқлик сўзлар ва вербал эмас нутқ воситаларидан фойдаланиш
|
Дарс мақсадлари:
| Барча ўқувчилар: камалак осмонда кўринишини айтади
|
Ўқувчиларнинг асосий қисми: камалак ва ёмғирнинг бир- бири билан боғлиқлигини тушунади
|
Айрим ўқувчилар: камалак жилосининг рангларни атаб беради ва интернетдан маълумотлар тўплайди
|
Баҳолаш мезони:
| Таниш матнга янги қаҳрамонларни қўшиш, янги сюжетлар киритиш/шеър (тўрт мисра) ёза олади;
Асар қаҳрамони/асар қаҳрамонларининг феъл- атвори ва ҳатти- ҳаракатларининг ўзгариш сабабларини матндан топиб, қиёсий баҳолай олади;
Сўзлаш давомида мақол-маталлар/ шеърий мисралар/ ҳикматли сўзлар/ нотиқлик сўзлар ва вербал эмас нутқ воситаларидан фойдалана олади
|
Луғат бойлиги:
| Асосий терминлар: ёрқин, ёй, канал, зилол
|
Таянчсўзлар: ёрқин нурлар, камалак ёйи, зилол сув
Диалог: камалакнинг қай вақтда осмонда пайдо бўлишини биласизми?
Камалакда қанча ранг мужассам?
|
Инсоний қадриятларни сингдириш
| «Мангу эл». Тарих, маданият ва Тил умумийлиги
|
Фанлараро боғланиш
| Табиатшунослик
|
АКТ-дан фойдаланиш
кўникмалари
| Компьютер
|
Ўзлаштирилган малакалар
| Табиат ҳодисалари ҳақида айтиб беради
|
Дарс режаси
|
Режаланган вақт
| Режадаги машқлар, (қуйида режаланган машқлар билан ёдномаларни ёзинг)
| Ресурслар
|
Боши
| (ЎЁ) Янги дарс мазмунини ифодалаш мақсадида ўқувчиларга турли рангдаги (асосан камалак ранги) қоғозларда осмон кўринишидаги расмга ўтган дарс юзасидан саволлар ёзилади. Ўқувчилар саволларга жавоб бериб бўлгач, шу ранглар асосида гуруҳларга бирикишади.
Ўқувчиларга янги дарс мавзуси ва мақсади таништирилади
| Ватман қоғози
|
Ўртаси
| «Ақлий хужум» (Ў)
Ўқувчиларнинг тез фикрлаш қобилиятларини ривожланириш ва мавзуни очиш мақсадида «Ортиқ сўзни топ» ўйини ташкиллаштирилади.
Ўқитувчи қўлидаги коптокчани дуч келган ўқувчига улоқтириб 4 сўз ўқийди.Ўқувчи тез муддат ичида 4 сўз ичидан ортиқ сўзни топиб ёдида эслаб туриши керак.
Бўрон , қор, сариқ, ёмғир
Шамол, дўл, жала, қизил
Булут, кўк, осмон, юлдуз
Бойчечак,яшил, чучмомо, атиргул ва ҳ.к
Ўқувчилар ортиқ сўзларни айтиб чиқади.
-Булар нималар?
-Сиз уларни биргаликда қаерда кўришингиз мумкин?
-Бу рангларни сиз табиат ҳодисасига алоқаси бор деб ўйлайсизми?
Жавоблар тингланади ва тўлдирилади. Янги дарс мавзуси очилади.
(Ў) Камалак ҳақида видеолавҳа кўрсатилади.
(Ўқувчилар хона ичида камалаксимон шаклда ўтиришлари мумкин)
1 топшириқ
(Г) «Ким чаққон?» ўйини Гуруҳлар бирга қўшилиб ёзилган матнни бўлакларга бўлиб чиқади ва ифодали ўқийдилар
кўкламдакўпёғингарчиликларбўлади.Бугунёмғирёғибтинди.УнингсўнггийириктомчилариергатушдиЧарақлабёрқиннурларигачўмилганўт-ўланлар,дарахтларнингбарглари,уйларнингтомлариярқирабкетди.
2 топшириқ (Я)
«Баҳор табиати чиройли» мавзусида эссе ёзиш.
Дескриптор:
-Янги сюжетлар киритиш/шеър (тўрт мисра) ёзади;
-Баҳор табиати гўзаллигини иллюстрациялар орқали ифодалайди.
Баҳолаш: Энг наъмунали эссени топиш
Дам олиш дақиқаси:
Камалак дейди:
-Рангларим эгилган Ёй бўлиб,
Булутлар чопишар Той бўлиб,
-Хаёлим у томонЕлади,
Тез бориб ушлагимКелади
Осмондан кўзимни Узмайман,
Ранго-ранг камалак Излайман.
6 топшириқ Ўқинг,бу қизиқ
ВИКТОРИЯ ШАРШАРАСИ
7 топшириқ (Ж)
Энциклопедиядан ғаройиб табиат ҳодисалари тўғрисида маълумотлар тўпланг, дўстларингиз билан ўртоқлашинг
Дескриптор:
-Сўзлаш давомида мақол-маталлар,нотиқлик сўзлар ва вербал эмас нутқ воситаларидан фойдаланади;
-Адабий тил нормасини сақлайди.
Саралаш
Барча ўқувчилар: табиат ҳодислари нималар эканлигини таъкидлаб айтади;
Ўқувчиларнинг асосий қисми: ғаройиб ходисалар нима эканилигини ажратади;
Айрим ўқувчилар: Энциклопедиядан керакли маълумотларни излайди ва далиллар асосида гапиради
| Копток
Слайд1
|
Якуни
| Билимингизни синанг (Я)
«Соат мили» услуби орқали ўқувчилар бўлим юзасидан ўтган саволларга жавоблар беради.
Уйга вазифа:
Бўлим юзаси бўйича энг қизиқ ҳикоя ёки шеърни ёд олиш
Қайта боғланиш
«Дўстимга хат» усули
Бунда ўқувчилар ёнидаги дўстига атаб хат ёзади.Матн мазмунига асосланиб, дарс мобайнида етганмақсадлари, натижалари ҳақида бўлишлиги ўқитувчи томонидан назорат қилинади.
| А4 қоғози
|
Қўшимча ахборот
|
Саралаш – ўқувчиларга кўпроқ қандай қўллов кўрсатишни режалайсиз? Қобилиятли ўқувчиларга қандай вазифа қўйишни режалаштирдингиз?
| Баҳолаш – ўқувчиларнинг материални ўзлаштириш даражасини қандай текширишни режалайсиз?
| Техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қоидалари:
|
Саралаш
Барча ўқувчилар: табиат ҳодислари нималар эканлигини таъкидлай олади;
Ўқувчиларнинг асосий қисми: ғаройиб ходислар нима эканилигини ажратади;
Айрим ўқувчилар: Энциклопедиядан керакли маълумотларни излайди ва далиллар асосида гапиради
| Оғзаки
| Берухсат дарс хонасида юрмаслик
|
Дарс бўйича рефлексия:
1. Дарснинг ўқув мақсадлари тўғри танланганми?
2. Ўқувчиларнинг ҳаммаси таълимий мақсадга эришдими?
3. Эришмаса, нима учун?
4. Дарсда саралаш тўғри ташкиллаштирилдими?
5. Дарс этапларининг давомийлиги сақландими?
6. Дарс режасидан четга чиқишлар бўлди? Нима учун?
| Қуйидаги бўш ўринга дарс ҳақидаги фикрингизни ёзинг. Дарсингизнинг мавзусига мос келадиган саволларга жавоб беринг..
1.
2.
3.
4.
|